Telegram Web Link
❗️Ҳаж-2025: ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати
маълум қилди.

Бугун, 12 июнь кунидан бошлаб Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан юртимизга қайтиб келади.

Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширилади.

Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон туризм салоҳияти CNN телеканалида тарғиб этилмоқда

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Тошкентда IV Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди

Бу нафақат минтақа учун асосий майдон – бутун дунё бизнеси учун туртки. Мамлакатимиз ҳам тенг ҳуқуқли манфаатларни эълон қилмоқда. Маҳсулотни билишади ва қадрлашади.

🔍Келажак истиқболлари ҳақида - видео сюжетда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Қўқон шаҳрида “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи аъзоларини ушлади.

Ноқонуний гуруҳ тузган шахс ва гуруҳнинг аъзоси аввал ҳам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлиб, 20 йилдан 23 йилгача жазо муддатини ўтаган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ОКМК фаол иштирок этмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Расмий хабар

Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан Ўзбекистонда қатор самолётлар муқобил аэродромларга йўналтирилмоқда, айрим парвозлар кечиктирилмоқда.

“Uzbekistan Airways” ахборот хизмати.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️ Транспорт вазирлиги: такси ҳайдовчиси лицензия талабномасида ўзи кўрсатган ҳудудда ҳеч қандай чекловсиз фаолият юрита олади

Биринчидан, йўналишсиз такси фаолиятини лицензиялаш транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган ҳудуддан қатъий назар, такси ҳайдовчиси танловига кўра лицензия талабномасида кўрсатган ўзини-ўзи банд қилиш ҳудуди бўйича амалга оширилади.

Яъни, такси ҳайдовчисининг автомобили қайси ҳудудда рўйхатдан ўтганидан қатъий назар ўзи хоҳлаган ҳудудда фаолият юрита олади.

Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси дастлаб ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтади ва бунда такси фаолиятини амалга ошириш ҳудудини ўзи танлайди. Шундан сўнг, лицензия олиш учун композит ариза топширади.

Иккинчидан, йўналишсиз такси лицензия варақасида кўрсатилган (ўзи танлаган) ҳудудда ва ёндош ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) фаолият кўрсатиши лозим.

Яъни, чеклов лицензияда кўрсатиладиган ҳудуд учун ўрнатилган. Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси ўзи танлаган Тошкент шаҳрида фаолият юритиши учун лицензия олганидан сўнг фаолиятини Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилоятида олиб боришига рухсат этилади.

Учинчидан, автомобилнинг давлат рақами қайси ҳудудга оид бўлса, лицензия фақат айнан шу ҳудуд учун берилиши лицензия талаб ва шарти ҳисобланмайди.

Яъни, автомобилнинг бошқа ҳудудда рўйхатдан ўтказилганлиги лицензия беришни рад этиш учун асос бўлмайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар тўхтатилди

Тел-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли, Uzbekistan Airways 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейсларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди.

Бекор қилинган рейслар йўловчилари авиабилетлар бўйича мажбурий қайтариб олиш ёки кейинги саналарга бепул қайта бронь қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
"Ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин"

Суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш
кузатилмоқда. Айниқса, Андижон ва Сурхондарёда мурожаатларнинг 70 фоизи шу масала билан боғлиқ.

Иссиқ кунларда газда шунча муаммо бўлса, қишда одамлар қозонини нимада қайнатади? Раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш: бу масалага икки ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин, — деди президент.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи кескин ошмаслиги, корхоналар “соя”дан чиқиб ишлаши учун ҚҚСнинг ярмини кэшбек қилиб қайтариш тартиби ўтган ҳафта тасдиқланган эди.

Мутасаддилар кэшбекни бир кунга бўлса ҳам кечиктирмаслик зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

— Ҳокимларни ҳам огоҳлантираман, ушбу янги механизм асосида гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт. Буни эплай олмаганлари ишдан кетади, — деди президент.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️ Президент Администрациясининг Назорат инспекциясини бугуннинг ўзида тугатишга қарор қилинди.

Шу боис ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилиши белгиланди.

Бундан буён ижро интизомига Ҳисоб палатаси масъул бўлади, унинг ваколатлари кенгайтирилади.

Эндиликда Ҳисоб палатаси қарорлар билан берилган маблағларни фақатгина тўғри сарфланишини эмас, балки нима самара берганини, аҳоли бундан қанчалик рози бўлганини ҳам ўрганади.

Палата раиси ҳар бир қарор ижроси натижадорлигини таҳлил қилиб, заиф нуқталар, “аравасини тортмаётган” раҳбарлар ва ишламаётган тизимлар бўйича ўз таклифини ҳар ойда Президентга киритади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Тошкентдаги “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга туширилади.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади.

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ташқи ишлар вазирлиги:

16 июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуация қилиниб, мамлакатимизга етказилди.

Мазкур жараёнда яқиндан кўмак берган Туркманистон, Озарбайжон ва Эронлик ҳамкасбларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Эрон ва Исроилдаги элчихоналаримиз 24/7 режимида фаолият юритмоқда.

Айни пайтда ушбу давлатларда бўлиб турган фуқароларимизга хавфсиз жойларда бўлиш, расмий ахборотларни доимий равишда кузатиб бориш ва элчихоналаримиз билан алоқада бўлиш тавсия этилади.

Эрондаги Элчихонамиз алоқа маълумотлари:
Телефон: +98 (21) 22299780, 22832025
Электрон почта: [email protected]

Исроилдаги Элчихонамиз алоқа маълумотлари:
Телефон: +972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076
Шошилинч хабарлар учун: +972 (54) 485-1397
Электрон почта: [email protected]

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида уй-жойлар қуриб, сотиш билан шуғулланувчи қурилиш фирмаларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг музокаралари якунида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисида баённома имзолангани эълон қилинди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сузиш ҳавзалари ва дам олиш зоналарида фуқаролар хавфсизлигига қаратилган чора-тадбирлар кучайтирилди

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🇰🇿🇨🇳Инфографика: Марказий Осиё мамлакатларининг Хитой билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлиги

Жорий йилнинг 17 июнь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Хитой” саммити олдидан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2017-2024 йиллар ва 2024 йилда Марказий Осиё давлатларининг Хитой билан, шунингдек, Ўзбекистоннинг Хитой билан ташқи савдо ва инвестициявий ҳамкорлиги динамикасини акс эттирувчи
инфографикани тайёрлади.

📊2017-2024 йилларда МО давлатлари ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробар ўсиб, 60,7 миллиард долларни, экспорт ҳажми 1,9 баробар ўсиб, 27,1 миллиард долларни, импорт эса 3,4 баробар ўсиб, 33,6 миллиард долларни ташкил этди.

📉МО мамлакатлари билан Хитой ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажмида 🇰🇿Қозоғистоннинг улуши 30,1 миллиард долларни (умумий ҳажмнинг 49,5%и), 🇺🇿Ўзбекистоннинг улуши 12,5 миллиард доллар (20,6%), 🇹🇲Туркманистоннинг улуши 10,6 миллиард доллар (17,5%), 🇰🇬Қирғизистоннинг улуши 5,6 миллиард доллар (9,2%) ва 🇹🇯Тожикистоннинг улуши 2 миллиард долларни (3,2%) ташкил этди.

📈2024 йил ҳолатига кўра, Хитойдан МО мамлакатларига йўналтирилган тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 24 миллиард доллардан ошди. Хитой инвестицияларининг энг катта қисми Қозоғистонга - 15,5 миллиард доллар ва Ўзбекистонга - 7,2 миллиард доллар тўғри келди.

🔝2024 йил якуни бўйича минтақа мамлакатларида Хитой капитали иштирокидаги 9 мингдан ортиқ корхона фаолият кўрсатган.

🇺🇿🇨🇳2017-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми 2,6 баробарга, 4,8 миллиард доллардан 12,5 миллиард долларга ошган. Шу даврда экспорт 2,03 миллиард доллардан 2,05 миллиард долларгача, яъни 1,5%га ўсди. Импорт эса 2,7 миллиард доллардан 10,4 миллиард долларгача, яъни 3,8 баробарга кўпайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18 июндан бошлаб "Фарғона" чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардон қишлоғига ўтишдаги "Оқ қия" божхона пункти ва "Сўх" чегара божхона постининг "Чашма" божхона пункти сутка давомида узлуксиз 24 соатлик иш режимига ўтади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/03 09:08:33
Back to Top
HTML Embed Code: