Telegram Web Link
❗️Бухоро футзали етакчилик мавқеини сақлаб қолади!

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Бухоро мамлакатимиз футзалида етакчи ўринларда бораётганлигини қайд этаркан, футзал бўйича 2024 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати муносабати билан Бухоро шаҳрида жаҳон андозаларига жавоб берувчи муҳташам спорт зали қуриб фойдаланишга топширилгани, футзал бўйича вилоят бош жамоаси “Оил Стар” эса сўнгги йилларда мамлакат миллий чемпионати – Олий лига мусобақасида чемпионлик учун курашиб келаётганлиги, кетма-кет икки мавсум Ўзбекистон кубоги финалига чиққанлиги хусусида тўхталди.

Шу билан бирга, Бухорода мазкур спорт турини янада ривожлантириш юзасидан қатор таклифлар билдирилди. Жумладан, Бухоро шаҳрида мамлакат чемпионатл ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларини қабул қилувчи иншоотлар мавжудлиги, аммо уларни регламент талаблари асосида жиҳозлаш, мухлисларга зарур шарт-шароитлар яратиш, телетранцляциялар учун қўшимча қулайликлар ҳозирлаш каби масалаларни ҳал этиш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, Олий лига ҳамда Ўзбекистон кубоги тур ўйинларини “Универсал” спорт мажмуасида ташкил қилиш, "Оил Стар" футзал академиясини қуриш, клуб қошида аёллар футзали жамоасини ташкил этиш бўйича ҳам фикр алмашилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Euronews Паралимпиада ғолиблари Хусниддин Норбеков ҳамда Асила Мирзаёровага бағишланган кўрсатув тайёрлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/04 00:47:35
Back to Top
HTML Embed Code: