Telegram Web Link
👍 Жорий йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодиёт ва тармоқларида эришилган ва кутилаётган натижалардан ялпи ички маҳсулот ҳажми (ЯИМ) 6,7-6,8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

👍Хусусан:

🟢саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми - 6,3 %;
🟢бозор хизматлари13,5 %;
🟢қишлоқ хўжалиги4 %;
🟢қурилиш ишлари9,7 %га ўсиши кутилмоқда.
🟢Инфляция даражаси йил бошига нисбатан 4,2 %ни (2024 й. мос даврида – 5,2%) ёки йиллик ҳисобда 8,7 %ни (2024 й. мос даврида –10,6 %) ташкил қилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Яшил” энергетика: жорий йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 5 млрд кВт⋅соатга етди

Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда мамлакатимизда умумий қуввати 4 119 МВт бўлган 11 та қуёш ҳамда 4 та шамол электр станцияси “яшил” энергия ишлаб чиқармоқда.

Кеча, 6 июль куни ҳолатига кўра, ушбу қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилнинг ўтган даврида ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 5 млрд кВт⋅соатга етди.

Мазкур генерациянинг 3 млрд 125,4 млн кВт⋅соатлик қисми қуёш электр станциялари томонидан, 1 млрд 915,1 млн кВт⋅соатлик қисми эса шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилди.

Қолаверса, жорий йил бошидан бугун, 7 июль соат 08:00 га қадар Ўзбекистондаги барча гидроэлектр станциялар ва қуёш ҳамда шамол электр станциялар томонидан 8 млрд 736,9 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу жорий йилдаги жами генерациянинг 20,3 фоизини ташкил қилади.

Бунинг натижасида:

2 млрд 647 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
атмосферага 3 млн 879 минг тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.

Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси 7 млн 280 мингта хонадоннинг олти ойлик ёки 3 млн 640 мингта хонадоннинг бир йиллик меъёрий базасини ташкил қилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Кучли иссиқдан сўнг, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 36-41 даражани, 8-9 июль кунлари 33-38 даражани, 10-11 июлда 31-36 даражани ташкил этади. Ўзбекистон жанубида ҳам ҳарорат пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат 37-40 даражани ташкил этади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 9-10 июль кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОТМларга кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади

Ўзбекистон давлат олийгоҳларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади. Жараён 2 сменада 23 июлга қадар давом этади. Абитуриентлардан паспорт (ID карта) ва чоп этилган абитуриент рухсатномаси билан 1,5 соат аввал белгиланган манзилга етиб келишлари талаб этилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
⚠️ Чорвоқ сув омборига оқова сувлар ташланиши ҳолати аниқланмади

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолат Экология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда манфаатдор идоралар мутасаддилари иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш натижасида Бўстонлиқ тумани, Навобод МФЙ ҳудудида жойлашган Чорвоқ сув омборининг (умумий ҳажми – 2006.0 млн.м³) “томоша қилиш майдончаси”дан кўриниб турган 600 мм диаметрли чўян қувурдан боғдорчилик фермер хўжалигининг суғориш мақсадида ишлатадиган сувлари оқаётганлиги ҳамда унинг ёнида ичида электр кабеллари ўтган полипропилен қувурлар (д-76 мм ва д-100 мм) экани аниқланди.

Ўрганишга вилоят экология бошқармасининг ҳамда Санэпидқўмитанинг туман лабораториялари жалб қилиниб, 600мм диаметрли қувурдан оқаётган сувлардан таҳлил намуналари олинди. Дастлабки сув намуналари асосида олинган кимёвий таҳлиллар натижасида сув таркибида ифлослантирувчи моддалар аниқланмади. Олинган сув намуналари San’QvaM 0083-24 талабларига мос келиши маълум бўлди.

Ушбу ҳудудда марказлашган оқова сувларни қабул қилиб олиш учун “Чимган Чорбоғ магистраль сув тармоғи” АЖга қарашли д-800 мм бўлган «Бақачол» оқова сув коллектор мавжуд бўлиб, ушбу коллектор Чирчиқ оқова сув тозалаш иншоотига бориб қуйилади.

Сув омбори сатҳи периметр бўйлаб чиқилганда, сув омборига оқова сувлар оқизилмаётганлиги, шунингдек, сув омборига қуйиладиган барча сув йўлларига оқова сувлар ташланиш ҳолати аниқланмади.

Сув омборидаги гидротехника иншоотлари хавфсизлигига ва техник ҳолатига таъсир этувчи омиллар мавжуд эмас. Яъни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Чорвоқ сув омборига оқова сувлар қуйилаётгани тўғрисидаги хабар ўз тасдиғини топмади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ўзининг сайёҳлик салоҳиятини намоён этиш орқали уммонликлар ва Масқат меҳмонларининг қалбини забт этмоқда

🟢“Ўзбекистон – Уммон” сайёҳлик форуми доирасида Масқатнинг йирик савдо-кўнгилочар марказларидан бирида ўзбекистонлик санъаткорлар иштирокида ёрқин маданий тадбир бўлиб ўтди.

🟢Ушбу ранг-баранг тақдимот Ўзбекистонни дунё сайёҳлик харитасидаги истиқболли йўналиш сифатида кенг кўламли таништириш доирасида амалга оширилди. У форумнинг асосий мақсадларини - мамлакат нуфузини ошириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистонни “Ипак йўли дурдонаси” сифатида тарғиб қилишни яққол намоён этди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/08 01:44:49
Back to Top
HTML Embed Code: