Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан биринчи ярим йилликда маҳсулотлар экспорти бўйича барча прогнозлар бажарилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Жумладан, 2025 йил январь-июнь ҳолати бўйича ОКМК томонидан 239 300 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 102,6%га бажарилиши таъминланди.
Хусусан, биринчи ярим йилликда хорижга 21338 тонна мис маҳсулотлари юборилиб, ушбу йўналишда режа 120,7%га адо этилди.
Шунингдек, рений, рух, кадмий, мис купороси каби маҳсулотлар экспортида ҳам прогнозлар бажарилиши таъминланди.
Маълумот учун: Ҳозирги кунда комбинат маҳсулотлари 19та давлатга экспорт қилинмоқда. 2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилиб, Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Португалия каби давлатларга мис катанкаси ва мис купороси каби маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1