Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фирибгарлар янги усулдан фойдаланмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
1👍1👏1
Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Президент имзолаган қонун билан йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши белгиланди. Бунда:

Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ахборот хизмати раҳбарлари "Миллий либослар" челленжида фаоллик кўрсатишди


Ҳафтанинг ҳар жумаси Ватанимизда "Миллий либослар куни" сифатида кенг нишонланмоқда. Бу кунда барча юртдошларимиз жонбозлик кўрсатиб, миллийлигимизни тараннум қилишмоқда.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Самарқанд ҳудудий филлиалида ташкил этилган малака ошириш курсларида иштирок этаётган Бухоро вилояти туман ва шаҳар ҳокимликларининг Ахборот хизматлари раҳбарлари ҳам "Миллий либослар" челленжини қўллаб-қувватлашди.

Барчани миллий либос кийишга, анъаналарга ҳурмат руҳи билан қарашга чақирамиз. Зеро, ҳар бир миллатнинг маданий бойлиги, унинг миллий кийимларидадир!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢3👍2👏1
Фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Қонун (ЎРҚ-1035-сон, 20.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

⚡️Қонун билан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги, улар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

✔️ Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...мен ижтимоий тармоқлардаги контентга шахсий фикр-мулоҳазамни шарҳ сифатида қолдирганим учун ҳақорат сифатида баҳоланиб, жавобгарликка тортилдим. Тушунтириб берсангиз: туҳмат, ҳақорат ёки ёлғон ахборот қандай таснифланади ва уларга қандай ҳуқуқий жавобгарлик белгиланган?

👨 Видеороликни томоша қилинг, мутахассис саволингизга батафсил жавоб беради.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
24 ёшли Камола Ирисқулова транспорт вазирига ёрдамчи бўлди

Камола ўз олдига катта марралар қўйган. Аёл-қизларимизнинг йўл қурилиши соҳасида ҳам муносиб ўринларига эга бўлишлари унинг энг асосий мақсадларидан бири.

📹 Ёшлар ишлари агентлиги.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍71🥰1
2025 йил 1 апрелдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлар ҳисоби ҳақида маълумот.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💻 Сўнгги кунларда 'Facebook' ижтимоий тармоғида онлайн фирибгарлар 'ATTO' номи остида сохта саҳифа яратиб, "O‘yin orqali yutib olish mumkin" кўринишдаги реклама хабарлар орқали фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Хабарда кўрсатилган ҳаволага босилганида сохта сайт саҳифаси очилади. Жабрланувчи "ютуқ" чиққанлигини ўйлаб, маълумотларни тўлдириб, тўлов қилади ва ҳисоб рақамидаги маблағини йўқотади.

‼️Онлайн фирибгарлардан огоҳ бўлинг, шубҳали ҳаволаларга киришдан олдин хабар манбасини расмий саҳифалар орқали текширинг!


https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондаё_вилояти

Термиз шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Аброриддин Ҳоллиев АҚШнинг New York шаҳридаги "Hobart and William Smith Colleges" олийгоҳига 268 000 доллар миқдоридаги 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
⚡️Айни пайтда Жиззах вилояти, Фориш туманида «Ёшлик-I» конини ўзлаштириш инвестициявий лойиҳаси доирасида Янги оҳак заводининг қурилишига старт берилмоқда.

"ОКМК" АЖ Ахборот хизмати

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ҳурматли фуқаролар! Ота-онангизга ва кексаларга ўзларини телефон фирибгарларидан қандай ҳимоя қилишни эслатинг!

Уларга, ҳеч кимга пластик карта маълумотлари, шунингдек, SMS кодларини бермасликлари лозимлигини тушунтиринг.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
🔰ОКМКда янги оҳак заводи қурилиши бошланди

Жиззах вилояти, Фориш туманида ОКМК томонидан «Ёшлик-I» конини ўзлаштириш инвестициявий лойиҳаси доирасида янги оҳак заводи қурилишига старт берилди.

Хитой Халқ Республикасининг «Jiangsu Pengfei Group Co. Ltd.» компанияси томонидан қуриладиган ушбу завод комбинатнинг ишлаб чиқариш занжирида муҳим аҳамиятга эга лойиҳа бўлиб бир вақтнинг ўзида ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлаб, иқтисодий ривожланишга замин яратади.

Завод ОКМКнинг 1-, 2-, 3- ва 4-мис бойитиш фабрикалари, мис эритиш заводлари, рух заводи, Ангрен, Чодак ҳамда Хонжизза кон бошқармаларини технологик жараёнлар учун зарур бўлган реагент - оҳак билан таъминлайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистон ва Қирғизистондан яширинча олиб келинган 48 кг.дан ортиқ наркотик мусодара қилинди

Сурхондарё, Наманган ва Андижонда ўтказилган тезкор тадбирларда жами 48,8 кг. гиёҳванд моддаси (40,8 кг. “гашиш”, 7,4 кг. “опий” ва 576 гр. “героин”) мусодара қилинди.

Хусусан, Сурхондарёдаги ҳолатда қўлга олинганлардан келиб чиқиши номаълум $296,8 минг ва 569 млн. 832 минг сўм ҳам топилган.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️🔤🔤🔤🔤📤📤📤📤

💻 Ҳозир замонавий технологиялардан фойдаланиб, (сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали) фирибгарлик содир этиш янгилик эмас. Бу ҳақда тинимсиз огоҳлантирилмоқда. Шунга қарамай фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётганлар сони камаяётгани йўқ.

Онлайн фирибгарликнинг энг тарқалган тури — давлат раҳбари номидан гўёки

Бу бойлик учун бир қадам. Ушбу илова орқали юртдошларимиз ҳафтасига 8 млн.сўм даромад топишмоқда. Сиз ҳам бу илова орқали пул ишлаб топинг. "Шахсан ўзим буни кафолатлайман"
мазмунидаги ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

⚠️ Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!

❗️❗️❗️ Ҳурматли каналимиз обуначилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
1👍1
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, иш ўринлари ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Вилоят географик жиҳатдан Ўзбекистоннинг марказий қисмида, бир нечта халқаро автомагистрал кесишмасида жойлашган бўлиб, бир кеча-кундузда 311 мингта транспорт воситалари ўтади. Шунга кўра, тадбиркорлар бу йўллар бўйида юзлаб савдо шохобчалари очишга тайёрлигини билдирган.

Шу каби 500 минг квадрат метр савдо-сервис майдони ташкил этиб, 50 минг одамнинг бандлигини таъминлаш имконияти бор.

Картошка, пиёз, маймунжон, қорағат ва олча майдонлари кенгайтирилади. Томорқа, дала ва каналлар четидаги 38 минг гектарга қайта ишловчи ва экспортчилар бириктирилади.

8 та тумандаги паст рентабелли 25 минг гектар ер шоли етиштиришга ўтказилади. Шоличилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун маҳсулотнинг 50 фоизини экспорт қилишга рухсат берилади.

Вилоятда мингдан зиёд хонадоннинг қурилганига эллик йилдан ошган. Реновация дастури асосида, уларнинг ўрнида 15 минг хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган.

Янги хонадонлар арзон бўлиши учун девелоперларга солиқ, божхона имтиёзлари берилади. Шунингдек, вилоятдаги йўл, электр, уй-жой, ирригация, боғча, мактаб ва бошқа ижтимоий объектларни янгилашга 100 миллион доллар йўналтирилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
«Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медалини таъсис этилди

Юбилей медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномасига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт орти меҳнат фахрийлари, шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида Қуролли Кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
2025/07/11 22:02:43
Back to Top
HTML Embed Code: