Telegram Web Link
🔰Москва давлат университети вакиллари комбинатга ташриф буюришди

М. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Мураккаб тизимлар математик тадқиқотлари институти Стратегик тадқиқотлар маркази вакилларидан иборат делегация “Навоий конь-металлургия комбинати” АЖга ташриф буюрди.


Комбинат бошқармасида “НКМК” АЖ Бошқаруви раиси – Бош директори Қувондиқ Санақулов ва Москва давлат университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, академик Владимир Квинт ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

✔️Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Навбаҳор туманидаги объектларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
❗️Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди


Қонун (ЎРҚ-1042-сон, 03.03.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

🔰 Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

🔘 Бунда:

🔹Ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш:

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🔹Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

🎞 Аҳоли даромадларини кўпайтиришда аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим масала

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
🚌 Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилди

2025 йил 5 мартдан бошлаб, йўловчи оқими ва фуқаролар мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилади.

29-сонли “Ҳувайдо маҳалласи – Пахтакор метроси” — Беруний ва Ал-Хоразмий кўчалари кесишмасидан чапга бурилиб ҳаракатланади.

120-сонли “Чорсу метроси – Гулистон маҳалласи” — Чорсу метросидан Гулистон маҳалласига боришда ва қайтишда А. Навоий кўчаси орқали ҳаракатланади.

105-сонли “Сергели қўрғони – Чилонзор буюм бозори” — Хонабод кўчасидан ҳаракатланади, Улгуржи бозорига кирмайди.

117-сонли “Тошкент қувур заводи – Food City” — Тошкент қувур заводидан келишда Улгуржи бозори орқали ҳаракатланади.

154-сонли “Бобур маҳалласи – Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси” — Бобур маҳалласидан ТҲАЙ ва Янги Сергели кўчалари орқали ҳаракатланади.

87-сонли “АИ Хоразмий мавзеси – Қорақамиш 2/4 мавзеси” — Гулистон, Пойгоҳ, Қурилиш, Қовунчи кўчалари орқали Чилонзор 30-даҳаси бекатигача ҳаракатланади.

17Т-сонли “Бекобод мавзеси – Чилонзор буюм бозори” — Чилонзор буюм бозоридан келишда Бешқайрағоч, Бекобод, Истироҳат кўчалари орқали ҳаракатланади.

99-сонли “Сувсоз мавзеси – Фарҳод бозори” — Сувсоз мавзесидан келишда Кичик ҳалқа йўли, Лутфий ва Фарҳод кўчалари орқали ҳаракатланади.

12-сонли “Қўйлиқ деҳқон бозори – Қушбеги мавзеси” — Қушбеги мавзесидан Кичик ҳалқа йўли ва Бобур кўчалари орқали Халқаро Аэропорт-2 бекатигача ҳаракатланади.

174-сонли “Авиасозлар АШБ – Жумабозор қўрғони” — Жумабозор АШБдан Жумабозор қўрғони бекатигача узайтирилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
❗️“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади.

Қўшимча қатновлар 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари амалга оширилади.

🖊Қатнов жадвали қуйидагича:

775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15;

776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍4
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бошланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ, божхона, банк ходимлари ва ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди

17 нафар солиқ идоралари ходимлари, 1 нафар божхона органи ходими, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Аниқланишича, ушбу гуруҳ томонидан 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммасини асоссиз қайтариб олиш орқали, улар жами 24 млрд. 580 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Cуд томонидан 38 нафар судланувчиларнинг 14 нафарига 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун чиқарилган маъмурий қарорларни "Safe Road" ЙҲХХ иловаси орқали ўз вақтида билиш ва тўлаб бориш мумкин.

Батафсил изоҳ видеода

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
❗️ Фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ишдан олинган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Вазирлар Маҳкамасига тизимидаги коррупцияни билиб-билмасликка олиб юрган инспекция раҳбарлари ишига баҳо бериб, икки ҳафтада коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича ҳар бирига аниқ вазифа қўйиш топширилди. Ҳар ойда биттадан инспекция фаолияти танқидий кўриб чиқилади ва улардан қаттиқ сўров қилиб борилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
⚡️ Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайдипрезидент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатасига парламентнинг бюджетга масъул қўмиталари билан биргаликда тўғридан-тўғри харидларни 2 карра қисқартириш топширилди. Йил якунигача сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинаётган товарларни ҳам тартибга солиш вақти келгани таъкидланди. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилиши белгиланди.

Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, маҳаллий автомобиль ва мебелдан фойдаланишга ўтиш зарурлиги қайд этилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍21
Лавозимга қўйишда ходимнинг қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлади. Бу борада номзоднинг камчиликлари билан бирга яхши тарафларини ҳам холисона айтиш керак.

Бундан буён маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган ёшлар орасидан раҳбар кадрлар танлаб олиниши кераклиги таъкидланди.

Ишга қабул қилишни очиқ ва шаффоф ўтказиш, давлат хизматчилари реестрини белгилаш, кадрларни коррупцияга мойиллигини ўрганиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш топширилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍4
📣 Ҳурматли фермерлар, йилнинг энг муҳим воқеасини ўтказиб юборманг!

🗓 11–13 март кунлари Тошкентда 20-Юбилей Халқаро «Агро саноати – AgroWorld Uzbekistan 2025» кўргазмаси бўлиб ўтади.

Сизни нималар кутмоқда?

🔘Омухта ем ва ветеринария
🔘Чорвачилик ва паррандачилик
🔘Ўғитлар, уруғлар ва кўчатлар
🔘Европа сифати, соҳадаги янгиликлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари

📌 Қаерда? Ўзэкспомарказ МКК, Тошкент
Қачон? 2025 йил 11–13 март кунлари


📲Онлайн бейджни ҳозироқ олинг: https://bit.ly/AWU_uz_reg !

Батафсил маълумот:
+998 71 205 14 14
+998 93 180 03 11

➡️ 2025 йил кўргазмалари бўйича қўлланма 👉🏼 iteca.uz

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Британиянинг BBC телеканалида машҳур бошловчи Ник Квек иштирокида Ўзбекистонда суратга олинган машҳур "Discovering The World’s Table" (Дунё дастурхонини кашф қилиш) кўрсатувининг янги қисми премьераси бўлиб ўтди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍5👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Азиз юртдошлар! Сизларни ноқонуний “турфирма”  ёки “турагент”лардан огоҳ бўлишга чақирамиз!

Лицензия асосида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари орқали Умра сафарига боринг!


Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/11 23:21:27
Back to Top
HTML Embed Code: