Telegram Web Link
💰 Тошкент халқаро марафонининг мукофот жамғармаси 639 миллион сўм

2025 йил 13 апрель куни Тошкент шаҳри яна энг кутилган спорт тадбирларидан бири – VII Тошкент халқаро марафонига мезбонлик қилади. Бу йил марафон (42 км), ярим марафон (21 км) ва 10 км масофага югуриш трассалари "Янги Ўзбекистон" боғига туташ йўл бўйлаб, 3 км масофа эса бевосита боғ ҳудудида ташкил этилади.

VII Тошкент халқаро марафонининг мукофот жамғармаси 639 миллион сўмни ташкил этади. Бунга қўшимча равишда, эркаклар ва аёллар ўртасида марафон масофасида Ўзбекистон миллий рекордини ўрнатганларга 15 миллион сўм, ярим марафон масофасида эса 10 миллион сўм ажратилади.

Марафонда барча хоҳловчилар – фуқаролигидан қатъи назар, профессионал спортчилар ҳам, ҳаваскорлар ҳам иштирок этишлари мумкин.

42 км (марафон), 21 км (ярим марафон), 10 км, 3 км масофаларга югуриш ҳамда шимолий юриш мусобақаларида 15 ёшдан ошган эркаклар ва аёллар иштирок этишларига рухсат берилади.

Халқаро марафонига рўйхатдан ўтиш Perfend.com ва Yugur.uz платформаларида бошланди. Рўйхатдан ўтиш муддати 2025 йил 2 апрелда якунланади.

📌 Батафсил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Тадбир доирасида давлатимиз раҳбари бир қатор учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистоннинг Таҳиятош туманида бунёд этилган 200 ўринли оилавий поликлиникада бўлди.

"Ўтган йили бу ерга келганимизда Таҳиятош туманидаги оилавий поликлиника жуда оғир аҳволда эди. Тор ва эски бино, деярли ҳеч қандай шароит йўқ… Шунга қарамай, шифокорлар қўлларидан келганича одамларга ёрдам беришаётган эди", — деди у.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Табиат ўзининг гўзаллигини намоён этмоқда. Андижон адирликларида лолақизғалдоқлар очилди. Гўё қирмизи гилам тўшалгандек.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️Олмазор туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот

8 апрель куни соат 07:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Сақичмон кўчасида жойлашган, дўконда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 07:47 да етиб бориб, ёнғин соат 07:57 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🗓 2025 йил I чораги давомида Олмалиқ кон-металлургия комбинатига келиб тушган мурожаатлар бўйича маълумот.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/08 02:03:14
Back to Top
HTML Embed Code: