Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

🖥 Мамлакатимизда “Ҳаж” сафари ва “Умра” зиёратларини юқори савияда ташкил этиш, ватандошларимизга сифатли хизмат кўрсатиш ва ибодатларни мукаммал адо этишлари учун барча имкониятлар яратилган.

💬 Аммо, Рақобат қўмитаси томонидан бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали “Умра” сафарларига юбориш учун тегишли лицензия ва рухсатномаси мавжуд бўлмаган туроператорларининг арзон нархда сотиш таклифлари асосида рекламалар қилинаётгани каби ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

Мисол учун:
🔘“Умра” зиёратчиларига энг катта миқдорда, яъни 25 млрд сўмлик зарарниPanorama Airways” ва “Gulbakhor Airways” фирмалари етказган бўлиб, алданиб қолган жабрланувчилар сони 2 558 нафарни ташкил этади.

🔘Сурхондарё вилояти “Bilolbek travel” МЧЖ Жарқўрғон тумани филиали ходими Н.Ж. тегишли рухсатномасиз "Умра" зиёратига юборишни ваъда қилиб, фуқаро М.А.нинг 14 млн 900 минг сўм миқдоридаги пулини алдов йўли билан олган.

🔘Шунингдек, мазкур МЧЖнинг Бойсун туман филиали мутахассиси А.С. ҳам зиёрат учун фуқаро Х.М.нинг ишончига кириб, 2 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.


Юқоридаги ҳолатларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларни алдов йўли билан ишончига кириб, пулларини ўзлаштираётган, ўзларини эса хорижда сарсон бўлишига сабаб бўлаётган сайёҳлик фирмалари ва туроператорларига тегишли чоралар кўрилган.

Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли ҳамда 2024 йил 12 октябрдаги 668-сонли қарорлари асосида амалга оширилади.


➡️ “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 2024 йил 2 июлда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.

Ўз навбатида, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган (лицензияга эга) 12 та туроператорлар рўйхати эълон қилинган. Тегишли лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш тақиқланган.


🟦 “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунда тақиқланган товарларни, шунингдек, ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланган.

⚠️ Ҳурматли фуқаролар, “Умра” тадбирларни амалга оширишда фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлиш ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик мақсадида хавфсиз, ишончли ва кафолатланган хизматлардан ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган туроператорлар хизматларидан фойдаланишни тавсия этамиз.

Нотўғри, ишончсиз ва шубҳали реклама ахборотлари берилган ҳолатлар кузатилса ёки бундай ахборот туфайли зарар кўрган тақдирингизда Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистоннинг Таҳиятош туманида бунёд этилган 200 ўринли оилавий поликлиникада бўлди.

"Ўтган йили бу ерга келганимизда Таҳиятош туманидаги оилавий поликлиника жуда оғир аҳволда эди. Тор ва эски бино, деярли ҳеч қандай шароит йўқ… Шунга қарамай, шифокорлар қўлларидан келганича одамларга ёрдам беришаётган эди", — деди у.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍32🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳушёр бўлинг - ҳимоя ўз қўлингизда!

Банк ходимлари Сизга банк карта маълумотларини сўраб қўнғироқ қилмайди.

Илова орқали ҳеч қандай ҳаракатлар бўлмаганини текширинг! Бирор нима бўлса ўзингиз банкка телефон қилинг!


https://www.tg-me.com/hudud_inform
#Андижон_вилояти

Табиат ўзининг гўзаллигини намоён этмоқда. Андижон адирликларида лолақизғалдоқлар очилди. Гўё қирмизи гилам тўшалгандек.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍4
❗️Олмазор туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот

8 апрель куни соат 07:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Сақичмон кўчасида жойлашган, дўконда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 07:47 да етиб бориб, ёнғин соат 07:57 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🗓 2025 йил I чораги давомида Олмалиқ кон-металлургия комбинатига келиб тушган мурожаатлар бўйича маълумот.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

🏔🌄🌈 Нурота тумани "Сентоб" қишлоғи табиат манзараларидан фотожамланма.

Сирож Аслонов олган суратлар

https://www.tg-me.com/hudud_inform
1👍1👌1
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ САҚЛАШ (ТЎХТАШ) ЖОЙЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР БЕЛГИЛАНГАН?

⚠️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сонли қарори билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, транспорт воситаларини сақлаш (тўхташ) учун тўлов ундириш махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади ҳамда белгиланган тарифларга мувофиқ бўлиши шарт.

⚡️ Электрозаряд станциялари ҳудудида тўхташ учун тўлов ундириш фақат операторда тегишли рухсатнома мавжуд бўлган тақдирдагина қонуний ҳисобланади. Агар ушбу хизмат кўрсатувчи субъект махсус рухсатномага эга бўлмаса, тўловларнинг ундирилиши қонунга зид деб ҳисобланади.

Тўхташ (автотураргоҳ) жойларига қўйиладиган асосий талаблар:


🔍лицензиялаш: операторлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва махсус рухсатномага эга бўлиши шарт;
🔍ташкилий талаблар: автотураргоҳ жойлари белгиланган техник ва санитария меъёрларига мувофиқ ташкил этилиши зарур;
🔍тарифларнинг очиқлиги: тўхташ учун тарифлар очиқ-ойдин, шаффоф бўлиши ва маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланган чегаралардан ошмаслиги лозим;
🔍машиналар сақланиши учун жавобгарлик: оператор автотураргоҳда қолдирилган транспорт воситаларининг бутлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун масъулдир. Улар машинанинг ўғирланиши, бузилиши ёки шикастланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади
🔍давлат назорати: солиқ органи томонидан автотураргоҳлар фаолиятининг қонунга мувофиқлиги мунтазам назорат қилиб борилади;
🔍солиқ мажбуриятлари: автотураргоҳ хизматини кўрсатувчи субъектлар ўз фаолияти учун белгиланган солиқ ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаши шарт;
🔍фаолиятни алоҳида ҳисобга олиш: агар юридик шахс автотураргоҳ хизмати билан биргаликда бошқа фаолият билан ҳам шуғулланса, ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида ҳисоб юритилиши лозим.
🔍ердан фойдаланиш: автотураргоҳ фаолияти ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида юритилиши шарт. Ердан ҳуқуқий асоссиз фойдаланиш қонунга хилофдир ва жавобгарликка сабаб бўлади.


Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасига кўра, истеъмолчилар ўзларига тақдим этилаётган товар ва хизматларнинг санитария-гигиена, хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлишига ҳамда ўз ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит ва мол-мулки учун хавфсиз бўлишига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.


ℹ️ Агар сиздан электрозаряд станцияси ёки автотураргоҳ жойида транспорт воситасини тўхтатганингиз учун ноқонуний тарзда тўлов талаб қилинса, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
2025/07/08 22:09:31
Back to Top
HTML Embed Code: