Telegram Web Link
#Сурхондарё_вилояти

📸 Сариосиё тумани Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи манзаралари

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида чигиртка хавфи ортаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар видеолавҳасидаги тасвирлар ёлғон ва эски бўлиб, бошқа вилоятларда ҳам худди шу лавҳа намойиши билан чигиртка босқини хабари тарқатилмоқда.

🛎Таъкидлаш жоизки, Қашқадарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматининг мутахассислари томонидан вилоятдаги чигиртка тарқалиш хавфи юқори бўлган барча ҳудудларда кимёвий ишловлар 24/7 иш режимида олиб борилмоқда. Тезкор штаб ташкил этилган ва ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.

📞 Зарарли чигирткалар тарқалган ҳудуд хақида хабардор бўлсангиз 1288 ва 71 202 28 88 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди

Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 70 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 8 баллга ошган.

Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (91 балл), Солиқ қўмитаси (90 балл), "Ўзавтосаноат" АЖ (89 балл) ва “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (89 балл) томонидан кўрсатилган.

Энг юқори ижобий ўсиш “Uzbekistan Airways” АЖ (+42 балл), Транспорт назорати инспекцияси (+46 балл), Спорт вазирлиги (+47 балл), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (+52 балл) томонидан қайд этилган.

Энг паст кўрсаткичлар Андижон вилояти ҳокимлиги (28 балл), Кинематография агентлиги (30 балл) ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (32 балл) қайд этган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
⚡️Қонунчиликка кўра, Электрон рақамли имзолар (ЭРИ) калитлари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ЭРИ калити эгаси қуйидагиларга амал қилиши шарт:

🔹ЭРИнинг ёпиқ калити хавфсизлигини таъминлаш учун барча мумкин бўлган чораларни кўриши;

🔹ЭРИнинг калити бошқа шахслар томонидан фойдаланилаётганлиги ёки кириш режимининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, ЭРИ калитининг сертификатини берган рўйхатга олиш марказини дарҳол хабардор қилиши;

🔹тарқатилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган электрон ҳужжатларга имзо қўйиш учун мўлжалланган ЭРИнинг калитидан фақат тегишли мақсадларда фойдаланиши.

Шунингдек, ЭРИ калитининг эгаси қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 24 апрель куни Бухоро шаҳри, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти Ахборот-кутубхона маркази биносида “Ўзархив” агентлиги ва Озарбайжон Миллий архиви бошқармаси ҳамкорлигида тайёрланган “Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари фото ҳужжатларда” китоб-албоми” тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти, Озарбайжон Миллий архив бошқармаси бошлиғи Расулов Аскер Одил ўғли бошчилигидаги Озарбайжон делегацияси иштирок этдилар.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Мағфиратга эришиш учун осийликдан тавба қилиш керак. Тавба - қайтиш деганидир.

Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 26 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Иқтисодий кооперация йили доирасида самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 20 фоизга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган.

Етакчилар минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак кўп томонлама, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар ва “Телеграм” мессенжеридаги каналларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқланганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V халқаро саноат кўргазмаси очилиши ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудларининг I форумида иштирок этади.

Тадбирлар доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди

Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.

Шу боис, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/07 20:36:00
Back to Top
HTML Embed Code: