Telegram Web Link
Ўзбекистон тарихчилар жамиятининг Хоразм бўлими фаолияти давлат бюджетидан таъминланиши белгиланди.

Мутасаддиларга чет элдан тажрибали археологларни жалб қилиб, тарихий обидаларни аниқлаш ва тиклаш бўйича амалий ишларни бошлаш топширилди.

Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудидаги 8 та қадимий қалъаларни ўзаро боғловчи тўрт кунлик “Қалъа тур” маршрути ишлаб чиқилади. Ушбу қалъалар атрофида мастер-режа асосида хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Миллий таомларни хорижда танитаётган рестораторлар қўллаб-қувватланади

Мутасаддиларга хорижда ўзбек ресторанларини ташкил қилишда рўйхатдан ўтиш, рухсатнома ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришни йўлга қўйиш топширилди.

Хоразмда 40 дан ортиқ ҳунармандчилик йўналишлари ривожланган бўлиб, сайёҳлар маҳсулот тайёрлаш жараёнига ҳам қизиқади.

Шу муносабат билан Мевастон маҳалласида 6 гектар ерда Ҳунармандчилик маркази ташкил этилади.

Ҳар йили ҳунарманд шогирдларни тайёрлашга 1 миллиард сўм ажратиб борилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
📢 Жорий йил 14-16 май кунлари "O’zekspomarkaz"да 24- «Toʻqimachilik va moda sanoati - TextileExpo Uzbekistan Bahor 2025» кўргазмаси бўлиб ўтади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Боғотдаги кўчалардан бирига ва ўзи асос солган бадиий гимнастика мактабига Шакаржон Хўжаниёзова номи берилади.

Президент шу йил 12 июнь куни Ш.Хўжаниёзованинг 70 йиллик юбилейини Хоразм вилоятида кенг нишонлашни таклиф этди.

Эслатиб ўтамиз, Шакаржон Хўжаниёзова Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси, шунингдек, Боғот туман ҳокими лавозимларида меҳнат қилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
#surxondaryo_viloyati

🖼 Миллионлар севган тансиқ таомлар, дилбар куй-рақслар, бебаҳо халқ амалий санъати – барчаси бир пайтда, бир маконда!

Келинг, кўринг – анъана ва завқ уйғунлашган “TANDIR FEST”да миллий руҳни ҳис этинг!


https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚠️Қонунчиликка кўра, Маданият вазирлиги ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, театрлар учун зарур мусиқа асбоб-ускуналари, техник жиҳозлар, декорациялар, чироқлар, грим маҳсулотлари ва бошқа ашёлар 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Ёш асаларичининг катта орзулари!


Учқўрғон туманидаги "Ҳалфатўпи" маҳалласида яшовчи 18 ёшли Азизбек Абдусаломов — меҳнатсевар, изланувчан ёшларимиздан бири. У 10 ёшидан буён асаларичилик билан шуғулланиб келади. Бу касбни оила аъзоларидан ўрганиб, бунга нафақат ҳавас, балки пухта билим ва маҳоратини ҳам қўшди.

Азизбек “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-62-сон қарор доирасида маҳалла ёшлар етакчисининг тавсияси билан 80 миллион сўм имтиёзли кредитга эга бўлди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилади

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво +35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +39 даражагача исийди.

Ҳарорат фони ойнинг биринчи ўн кунликнинг охирида бироз пасаяди, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кейинчалик ҳарорат кечалари 17-22 даражадан 10-15 даражагача, кундуз кунлари 32-37 даражадан 25-30 даражагача ўзгариб туради.

Умуман олганда, жорий май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан 1-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва бош вазир Абдулла Арипов АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этишди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
28–29 апрель кунлари Тошкентда “Марказий Осиё – Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши таҳлил марказлари биринчи форуми” бўлиб ўтди.

Тадбирда икки минтақа – Марказий Осиё ва кўрфаз давлатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳокама қилинди. 70 дан ортиқ эксперт ва мутахассислар иштирок этди.

Прогрессив ислоҳотлар маркази директори Миршоҳид Асланов модераторлигида барқарорлик, иқтисодий интеграция ва илмий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлари дам олинади:

🔹9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;
🔹10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
🔹11 май (якшанба) — дам олиш куни.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/06 11:11:43
Back to Top
HTML Embed Code: