Telegram Web Link
🏢 Тошкентда “Янги рақамли технологияларни ўқитиш маркази” ва “Криптология мактаби” фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган яна бир муҳим қадам ташланди.

UNICON.UZ” Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази қошида “Янги рақамли технологияларни ўқитиш маркази” ва “Криптология мактаби” ишга туширилди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ҳаётга тадбиқ этиш доирасида ушбу икки муассаса мамлакатимизда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, юқори малакали IT мутахассисларини тайёрлаш ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги илмий салоҳиятни оширишга салмоқли ҳисса қўшади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇿🇺🇿 АОКА вакиллари ҳамда давлат органлари матбуот котибларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Баку шаҳридаги ADA университетида бўлди.

Университетда ўзбекистонлик Ахборот хизматлари раҳбарлари учун "Стратегик коммуникация ва самарали PR" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Медиа соҳаси тажрибали эксперти Шафаг Меҳралиева тренинг доирасида стратегик коммуникациянинг замонавий ва самарали механизмлари ҳақида тақдимот қилди .

Шунингдек, тренинг давомида иштирокчиларга оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва ички коммуникациялар орқали натижадор ва унумли PRни йўлга қўйиш ҳамда ишончли имижини шакллантириш кўникмалари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ўзбекистонлик матбуот котиблар тренингда кўтарилган масалалар юзасидан Озарбайжон тажрибаси ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шундан сўнг матбуот котиблар ихтисослашувига кўра давлат ташкилотларига йўл олишди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Олмалиқда янги олтин саралаш фабрикаси қурилмоқда

Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда табиий бойликлардан самарали фойдаланиш мақсадида кенг кўламли саноат лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шу каби муҳим лойиҳалардан бири Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ковулди олтин саралаш фабрикаси қурилиши” лойиҳаси ҳисобланади.

Ушбу фабрика “Ковулди” ва “Қуйи-Кенжасой” конларидан қазиб олинадиган маъданларни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, йилига 200 минг тонна хомашёдан қимматбаҳо металларни ажратиб олади.

Фабриканинг қурилиш ишлари жорий йилнинг февраль ойида бошланган бўлиб, 2025 йил 4 чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Комбинатнинг Капитал қурилиш бошқармаси қурилиш ишларини назорат қилиш бўйича етакчи муҳандиси Дилором Пардаеванинг маълум қилишича, қурилиш ишларини “Олмалиқметаллургқурилиш” трести амалга оширмоқда.

Лойиҳа доирасида ер майдонини тайёрлаш, маъмурий-маиший биноларнинг пойдеворини қуриш ва ишлаб чиқариш биноси учун 54 та темир-бетон колонна ҳамда 530 та тўсиқ ўрнатиш ишлари бажарилди.
Фабрика қурилишининг иккинчи босқичида технологик ускуналар - тегирмонлар, гидроциклонлар ва классификаторлар ўрнатилади.

Ускуналар Марказий таъмирлаш-механика заводи томонидан маҳаллийлаштириш дастури асосида тайёрланмоқда. Шу кунгача 2 та тегирмон, 2 та гидроциклон ва бошқа эҳтиёт қисмлар тайёрланди.
Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур фабрика тўлиқ ОКМКнинг ўз кучи ва мутахассислари томонидан барпо этилмоқда. Қурилишда фойдаланилаётган темир-бетон конструкциялар ҳам комбинатнинг “Олмалиқметаллургқурилиш” трестида ишлаб чиқарилмоқда.

Фабрика ишга туширилгач, қўшимча 151 та янги иш ўрни яратилади. Комбинатнинг Ангрен ва Чодакдаги фабрикаларидан кейинги учинчи олтин саралаш фабрикаси пайдо бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етганлиги натижасида аҳоли хонадонларига сув кириб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ўзбекгидроенерго” АЖ мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Жанубий Фарғона магистрал каналининг бош қисмида сув сарфи тўлиқ тўхтатилган бўлиб, ҳозирда масъуллар томонидан барча зарурий хавфсизлик чора-тадбирлари олиб борилмоқда ҳамда каналдаги сув оқимларини хавфсиз ўтказиш жараёнлари таъминланмоқда.

Батафсил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди ҳамда "Хотира нури" композицияси билан танишди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/04 20:02:57
Back to Top
HTML Embed Code: