Telegram Web Link
CNN яқинлашиб келаётган TIIF-2025 ҳақида реклама қилувчи промо роликларини эълон қилиб бормоқда.

Мамлакатимиздаги инвестиция муҳитни кенг ёритиш ҳамда шу йилнинг 10-12 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларига йирик бизнес вакиллари эътиборини жалб қилиш мақсадида CNN телеканалида қатор роликлар намойиш қилинмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎧 ДХХ Call-маркази ишга тушди

ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ (1520 қисқа рақами) фаолият юрита бошлади.

Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:

⚫️ Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида;

⚫️ Давлат чегарасини қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;

⚫️ Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;

⚫️ терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;

⚫️ қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;

⚫️ давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;

⚫️ миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;

⚫️ давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.

Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 Мактаб битирувчилари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига!

Сизни янги ташкил этилган ва замонавий технологиялар макони — Cyber University'да бўлиб ўтадиган Очиқ эшиклар кунига таклиф қиламиз!

Сана: 2025 йил 15 май 11:00
↖️ Манзил: Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри

📌Тадбир доирасида сиз:

🔘Университетнинг замонавий инфраструктураси;

🔘2025-2026 ўқув йили учун таълим йўналишлари;

🔘Киберхавфсизлик йўналишидаги юқори малакали мутахассислар томонидан мастер класс (демо дарс;)

🔘Инновацион ўқув лабораториялари ва кутубхона имкониятлари;

🔘Талабалар учун ташкил этилган дарсдан ташқари тўгараклар;

🔘Янги қурилган талабалар турар жойи ва спорт комплекси шароитлари билан танишасиз;

🔘Энг асосийси, Cyber University битирувчиси қандай кўникмалар ва халқаро сертификатларга эга бўлиши ҳақида билиб оласиз!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 2017/2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.гача ошган.

Бу деярли икки баробар ўсиш бўлиб, фойдаланувчилар сонининг кўпайиши онлайн ахборот алмашинуви, ахборот тарқатиш суръатлари ва оммавий таъсирчанликнинг кучайишига олиб келмоқда.

Табиийки, бундай шароитда фуқароларнинг ҳуқуқларини, жамият ва давлат хавфсизлигини муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланади.

🖌 Мана шундай жараёнда "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

💼 Мазкур қонун лойиҳасида, жумладан, онлайн хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолияти ҳам тартибга солиниши назарда тутилган. Бунинг ўзига хослиги видеороликда батафсил тавсифланган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ об-ҳаво шароитида фермерлар ва деҳқонларга даладаги ишларни эрталаб соат 10:00 гача бажариш, соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган иссиқ вақт оралиғида эса ишларни тўхтатиш, дала шароитида ишлаётганлар учун қуёшда қолган пластик идишлардаги сувдан фойдаланмаслик, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик тавсия этилади — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
#sirdaryo_viloyati

Ахборот хизматларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди

Сирдарё вилоятида журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ахборот хизматларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш, аҳолининг ишончли ахборотдан кенг фойдаланишини таъминлаш борасида стратегия ишлаб чиқилиб, тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Мазкур стратегия доирасида яқинда вилоятдаги ҳокимликлар ахборот хизматларига хизмат автомашиналари топширилиб, уларнинг ҳаракатчанлиги ва самарадорлиги сезиларли даражада ошди. Бугун эса, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ахборот хизматлари марказлашган ҳолда замонавий техник воситалар мажмуаси билан таъминланди.

Янги техникаларни самарали ўзлаштириш ва ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида ҳокимлик биносида тақдим этилган техника воситаларидан самарали фойдаланиш, замонавий ахборот шароитида матбуот котибларининг малакасини ошириш масалаларига бағишланган қисқа муддатли ўқув семинари ҳам ташкил этилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги изоҳи:

Ижтимоий тармоқларда айрим интернет нашрлари ва фаоллари томонидан “давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар 4,8 каррага қимматлашади” қабилидаги маълумотлар тарқатилмоқда.

Эндиликда таннархи 100 минг сўм бўлган тиббий хизматнинг пуллик хизмат нархи 120 минг сўмдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги қайд этилди.

Шу кунгача эса тиббиёт муассасаларида аҳолига пуллик асосда кўрсатиладиган тиббий хизмат нархини шакллантириш унинг таннархига 25 фоизгача устама қўллаш орқали амалга оширилган. Яъни, таннархи 100 минг сўм бўлган тиббий хизматнинг пуллик нархини 125 минг сўмгача белгилаш мумкин бўлган.

Аслида эса тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизмат нархи камайтирилди. Яъни, давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар учун тўловлар камида 5 фоиз арзонлашди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ қутқарувчилари томонидан чуқурлиги 40 метр бўлган қудуққа тушиб кетган 7 ёшли бола соғ-саломат чиқариб олинди. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️ Президент топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.

Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/04 09:21:50
Back to Top
HTML Embed Code: