Telegram Web Link
❗️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги изоҳи:

Ижтимоий тармоқларда айрим интернет нашрлари ва фаоллари томонидан “давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар 4,8 каррага қимматлашади” қабилидаги маълумотлар тарқатилмоқда.

Эндиликда таннархи 100 минг сўм бўлган тиббий хизматнинг пуллик хизмат нархи 120 минг сўмдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги қайд этилди.

Шу кунгача эса тиббиёт муассасаларида аҳолига пуллик асосда кўрсатиладиган тиббий хизмат нархини шакллантириш унинг таннархига 25 фоизгача устама қўллаш орқали амалга оширилган. Яъни, таннархи 100 минг сўм бўлган тиббий хизматнинг пуллик нархини 125 минг сўмгача белгилаш мумкин бўлган.

Аслида эса тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизмат нархи камайтирилди. Яъни, давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар учун тўловлар камида 5 фоиз арзонлашди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ қутқарувчилари томонидан чуқурлиги 40 метр бўлган қудуққа тушиб кетган 7 ёшли бола соғ-саломат чиқариб олинди. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍6
❗️ Президент топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍4
1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.

Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1🔥1
Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1🔥1
Маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Президент Шавкат Мирзиёев 19-22 май кунлари расмий ташрифлар билан Венгрия ва Словенияда бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🥰2
Қўқон шаҳрида поезд цистернасидан аммиак тўкилиши юзасидан маълумот

Бугун, 16 май куни соат 20:30 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида жойлашган корхоналарнинг бирига темир йўл орқали олиб келинган аммиак кислотаси поезд цистернасидан махсус цистернага бўшатилаётган вақтда кам миқдорда тўкилиши кузатилган.

Зудлик билан ҳодиса жойига тегишли хизматлар куч ва воситалари жалб этилиб, вазият оқибатлари бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💻 Фарзандингиз Интернетда... Уни ким назорат қилади?

Онлайн платформалар орқали ҳар куни минглаб зарарли контент тарқалмоқда.


2024 йилда:

🟪наркотиклар тарғиботи – 11 баробарга;

🟪терроризм тарғиботи – 2,2 баробарга;

🟪порнография – 5,3 баробарга ошган.

Бу шунчаки статистика эмас. Бу сизнинг фарзандингизга таҳдид!


🔝Онлайн платформалар назоратсиз майдонга айланмаслиги керак!

🔝Қонун – барчамизнинг хавфсизлигимиз гарови!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Тошкентда кучли шамол ва чангли бўрон кузатилмоқда.

Фавқулодда вазият бошқармаси фуқаролардан Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли шамол чоғида хавфсизлик чораларига риоя қилишини сўради: 

— эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш,
— дарахт ва устунлар яқинида турмаслик,
— балкон ва деразалардаги буюмларни хавфсиз жойга олиб қўйиш,
— мустаҳкам биноларда ёки ер ости ўтиш йўлларида паноҳ топиш,
— машиналарни дарахт ва енгил қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия қилинди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️Олмалиқ кон-металлургия комбинатида Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни катта тантаналар билан нишонланди.

Сана муносабати билан халқ сайли ташкил этилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ноқонуний фаолият билан боғлиқ ҳолатлар ортиб бормоқда. Жумладан, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси, терроризм ва экстремизм, шафқатсизлик, зўравонлик. порнография, фирибгарлик ва дезинформацияни тарқатиш ҳолатлари тобора кўпайяпти.

Сўнгги пайтларда онлайн платформалар орасида фактларни текширишдан воз кечиш, модерацияни фойдаланувчиларга топшириш тенденцияси кузатиляпти. Бу эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларига мос келмайди.

🖋Буларнинг барчаси онлайн платформалар ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, интернет маконидаги хавфсизликни таъминлаш, тизимли чора-тадбирларни кучайтириш заруратини кўрсатмоқда.


Сиз-чи? Бу муаммоли вазият ҳақида қандай фикрдасиз.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Тошкентга бостириб келган чанг бўрони.

Ушба ҳодиса қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам кузатилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарёнинг Нишон туманида 903 гектар майдонда қурилган 500 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси. Ушбу лойиҳа орқали йилига 400 МВт электр энергияси ишлаб чиқарилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️ 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди


“2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-184-сон, 15.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2030 йилда қуйидаги кўрсаткичларга эришиш белгиланди, жумладан:

🔹 3,3 млн нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида экологик маданиятнинг шаклланиши;

🔹 4,2 млн нафар умумий ўрта таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбиянинг мустаҳкамланиши, экологик маданиятнинг юксалиши.

Қарор билан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди.

✔️ Концепция 2027 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар 2 йил муддатга тасдиқланадиган алоҳида “йўл харитаси” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

📝 Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилади.

🔗 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
“Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда!

🖋 Агарда Сиз –

🔘аниқ тоифаланган 12 та ноқонуний контентдан ҳимояланишни;

🔘ёлғон ахборот тарқатилишини олдини олишни;

🔘шахсий маълумотларингиз муҳофазаланишини;

🔘ижтимоий тармоқларда блогер ёки инфлюенсер сифатида хавфсиз фаолият юритишни;

🔘Интернет орқали даромад олишни;

🔘болаларни зарарли ахборотдан сақлашни истасангиз, бефарқ бўлманг! Қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг!

📌 Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси муҳокамаси жорий йил 27 майга қадар давом этади.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Саида Мирзиёева, Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси

“EXPO-2025” доирасида Япония, Франция, Венгрия ва “Blue Ocean Dome” павильонларини катта қизиқиш билан томоша қилдим. Уларда экодизайн, архитектура ва илмий инновациялар соҳасидаги илғор ютуқлар намойиш этилган.

Япон ҳамкорларимизга самимий меҳмондўстлик ва аъло даражадаги ташкилотчилик учун чин дилдан миннатдорлик билдираман! Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, дипломатик ваколатхонамиз ва ушбу тадбирнинг муваффақиятига ҳисса қўшган барча иштирокчиларга алоҳида раҳмат!


https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
❗️ Давлат ижрочилари ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантирилади


“Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3624, 19.05.2025 й.).

🔰 Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари ва давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

☑️ Давлат ижрочиларига бериладиган моддий рағбатлантириш миқдорлари Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали автоматик тарзда ҳар ой якуни бўйича ҳисоблаб борилади.

💸 Моддий рағбатлантириш тўловлари давлат ижрочиларининг иш юритувида бўлган тамомланган ижро ишларидан ой давомида тўлов тизимлари орқали ундирилган ижро йиғимининг бир қисмини ажратиш орқали амалга оширилади.

✔️ Моддий рағбатлантириш ҳар ой якуни бўйича Бюро директори ва ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан кейинги ойнинг 10 санасига қадар амалга оширилади.

📝 Моддий рағбатлантириш учун харажатлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ижро йиғими маблағларининг 10 фоизи миқдоридаги ажратма ҳисобидан амалга оширилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
↖️ "Дешон қалъа" халққа қайтарилмоқда

Ўзбекистон қадим тарихдан гувоҳлик берувчи ноёб обидаларга бой. Хоразм вилоятидаги "Ичан" ва "Дешон" қалъалар ана шундай масканлардан ҳисобланади.

Бугунги кунда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан “Дешон қалъа”ни ҳам айнан "Ичан қалъа"га ўхшаш сайёҳлик обектига айлантириш, хусусан, харобага айланган деворни қайта тиклаб, яшил майдонларга тўла маскан сифатида аҳолига қайтариш мақсад қилинган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
2025/07/08 22:09:47
Back to Top
HTML Embed Code: