Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
↖️ "Дешон қалъа" халққа қайтарилмоқда

Ўзбекистон қадим тарихдан гувоҳлик берувчи ноёб обидаларга бой. Хоразм вилоятидаги "Ичан" ва "Дешон" қалъалар ана шундай масканлардан ҳисобланади.

Бугунги кунда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан “Дешон қалъа”ни ҳам айнан "Ичан қалъа"га ўхшаш сайёҳлик обектига айлантириш, хусусан, харобага айланган деворни қайта тиклаб, яшил майдонларга тўла маскан сифатида аҳолига қайтариш мақсад қилинган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди.

Тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, савдо, транспорт, инвестиция, экология ва таълим соҳаларидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Президент савдо ва логистика, саноат кооперацияси, иқлим ўзгаришига қарши кураш, ёшлар таълими ва инновация соҳаларида қатор муҳим таклифлар илгари сурилди.

Саммит якунида Будапешт декларацияси ва ҳамкорлик бўйича муҳим ҳужжатлар имзоланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Жиноий жавобгарликка тортилган отанинг алимент бўйича 100 млн сўмдан ортиқ қарзи жамғарма ҳисобидан қопланди - Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилган Фарғона вилоятилик фуқаро ўзининг собиқ турмуш ўртоғи томонидан узоқ йиллар давомида алимент тўламасдан келинаётганини билдирган. Алимент тўловчига нисбатан икки маротаба маъмурий ва бир маротаба жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилган бўлса-да, алимент мажбуриятлари бажарилмаган.

Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, қарздорнинг жиноий жавобгарликка тортилганлигини ҳисобга олиб, алимент қарздорлигини Алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан ундириб бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги МИБга мурожаат қилинди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋Рухсатномасиз ҳаж амалларини бажаришга ҳаракат қилиш тегишли тартибда жавобгарликка тортилади.

💰Ноқонуний йўллар билан ҳаж амалларини бажариш 20 мингдан 100 минг саудия риёлигача молиявий жарималар қўлланишига сабаб бўлади.

⚠️ Шунингдек, фуқарони Саудиядан депортация қилиш ҳамда кейинги 10 йил давомида Подшоҳликка кириши тақиқланганлар рўйхатига киритилиши белгиланган.

🎥 Батафсил видеода


https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20-21 май кунлари бўлиб ўтган Термиз мулоқоти Ўзбекистон ва жаҳон ОАВлари эътиборини тортди, 200 дан ортиқ мақолалар эълон қилинди.

Масалан, Euronews ёзишича, Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасида ҳамкорликка қаратилган доимий платформага айланиши мумкин. Асосий эътибор — ўзаро боғлиқлик, савдо ва иқтисодий интеграция масалаларига қаратилмоқда.

Айтилишича, Термизда барпо этилган эркин савдо зонаси ва логистика маркази ўз самарасини бермоқда. Ҳозирда 100 га яқин дўкон фаолият юритмоқда, яна 500 таси режалаштирилган. Бу ерда тузилган шартномалар миқдори ўтган йили 160 фоизга ошган ва 560 млн долларга етган.

СМТИ раҳбариятига кўра, айни пайтда Термиз шаҳри фаол равишда янгиланмоқда ва Ўзбекистоннинг жанубий дарвозаси сифатида ўз ролини қайта тикламоқда.

Қўшимча қилинишича, бугунги кунда минтақада Жанубий Осиё билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича мустаҳкам консенсус мавжуд. Бу CASA-1000, TAPI ва Транс-Афғон коридори каби лойиҳаларда акс этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Термиз мулоқоти президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилда илгари сурилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ташаббуси асосида ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясига мувофиқ ташкил этилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
ОКМК биринчи кузатув аудитидан муваффақиятли ўтди

🟣Жорий йилнинг 15-18 апрель кунлари "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ жорий этилган сифат менежменти тизимининг ISO 9001:2015 халқаро стандартига мувофиқлигини яна бир бор тасдиқлади ва 2024 йилда олинган сертификатнинг биринчи кузатув аудитидан муваффақиятли ўтди. Текширув Германиянинг TÜV Thüringen e.V. мустақил сертификатлаштириш органи аудиторлари томонидан амалга оширилди.

🟣ISO 9001:2015 - халқаро стандарт бўлиб, сифатни бошқариш жараёнларини тизимлаштириш ва ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлашга қаратилган. Мамлакатнинг йирик саноат корхоналаридан бири бўлган "Олмалиқ КМК" АЖ учун ушбу стандартга риоя қилиш стратегик аҳамиятга эга. У ҳамкорлар томонидан ишончни мустаҳкамлашга, экспорт имкониятларини кенгайтиришга ва халқаро бозорларда рақобатбардошликни оширишга хизмат қилади.

🟣Жараёнларни доимий равишда такомиллаштириш, истеъмолчилар талабларига риоя қилиш, ички назорат тизимининг самарали ишлашига алоҳида эътибор қаратилди. Текширув натижалари сифат менежменти тизимининг юқори даражадаги етуклигини ва халқаро талабларга мувофиқлигини тасдиқлади. Корхона жамоасининг профессионаллиги сабабли ушбу натижага эришилди. Биринчи кузатув аудитининг муваффақиятли якунланиши ОКМКнинг барқарор ривожланиш, энг яхши бошқарув амалиётларини жорий этиш ва доимий такомиллаштириш йўлидан бораётганини тасдиқлайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига табригидан:

— Шуни асло унутманг, одамзот ҳаётда муносиб ўрин топиши, эл-юртнинг ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлиши учун миллий ва умуминсоний қадриятларни эгаллаб, доимо олдинга интилиб яшаши, изланиш ва ўрганишдан асло тўхтамаслиги керак.

Ҳалол ва машаққатли меҳнат, илмга, касбга, ота-она ва оилага садоқат, ҳеч шубҳасиз, инсонни юксалтиради, унинг ҳаётини файзли ва чароғон этади.

Айниқса, сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизга шиддатли замондан ибрат олиб, ҳар куни бир натижага эришиб, иродангизни синовларда тоблаб, фақат ва фақат олдинга қараб бориш ярашади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мезбонлик қилган халқаро олимпиадада ёшларимиз 3та медаль қўлга киритди!

Осиё-Тинч океани минтақаси информатика олимпиадаси (APIO 2025) нинг якуний натижалари эълон қилинди. 40 дан зиёд давлатдан 900 га яқин ўқувчи ёшлар иштирок этган мусобақада Ўзбекистонлик уч нафар ёш дастурчи БРОНЗА МЕДАЛИ билан тақдирланди:

🥉 Жавоҳир Тоштемиров - Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси
🥉 Иззат Акбаров - Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси
🥉 Тимур Қадирбергенов - Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси

Мусобақа жорий йилда Ўзбекистон мезбонлигида, онлайн тарзда ўтказилди. Иштирокчилар 5 соат давомида C++ тилида мураккаб алгоритмик масалаларни ечиш орқали беллашдилар.

Ғолибларни ва уларнинг яқинларини самимий табриклаймиз. Бу ютуқ — юртимиз ёшларининг халқаро IT мусобақаларида муносиб иштирок этаётганининг яна бир ёрқин далилидир.

Навбатдаги муҳим IOI 2025 ҳамда EGOI 2025 мусобақаларида Ўзбекистон номини ҳимоя қилувчи ёшларимизга ҳам янада катта ютуқлар тилаймиз!

Айтиш жоиз, мазкур олимпиадалар 2026 йил Тошкентда 100 дан ортиқ давлатларнинг энг иқтидорли ёшлари бўлиб ўтадиган IOI - халқаро информатика олимпиадаси учун муҳим қадамдир.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Москва шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Администрацияси Раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ва Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари муҳокама этилди. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилигимизнинг мустаҳкам пойдевори эканлиги алоҳида таъкидланди.

Ёшлар ва кадрлар сиёсати масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва раҳбарларнинг янги авлодини тарбиялаш бўйича тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан томонлар манфаатдор экани таъкидланди.

Таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди: Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистонда Россиянинг бир қатор етакчи университетлари филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/04 20:04:30
Back to Top
HTML Embed Code: