Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 июндан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
"Agrobank" АТБга молиявий жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишларда, “Agrobank” АТБ томонидан “Agrobank Mobile” иловасида шартноманинг асосий ва муҳим шартлари кўрсатилмаган реклама тарқатилгани аниқланди. Бу ҳолат “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига зид бўлиб, фойдаланувчиларни чалғитишга сабаб бўлиши мумкин.

Қўмита Махсус комиссияси мазкур қонунбузилиш ҳолати бўйича иш қўзғатиб, молиявий жарима қўллаш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🚫 Қонунчиликка кўра, янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

🏬 Шунингдек, уйларнинг чиқинди тўплаш жойлари улардаги квартиралар сонига мутаносиб равишда ҳамда атрофдаги мавжуд чиқинди тўплаш шохобчалари қуввати ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
📢 Ўзбекистон дунё графит бозорига қўшилди

🟢Ўзбекистон Европа илғор углерод ва графит материаллари уюшмасининг (ECGA) тўлақонли аъзосига айланди. Бу орқали мамлакат глобал графит саноати марказига Марказий Осиёдаги илк давлат сифатида қўшилди.

🟢Белгия пойтахти Брюсселда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон технологик металлар комбинати бошқарув раиси ўринбосари Амир Абидов халқаро ҳамжамиятга комбинатнинг илмий-тадқиқот ишлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва технологик салоҳияти ҳақида тақдимот ўтказди. Технологик металлар комбинатининг илмга асосланган ёндашуви ва минтақавий етакчилик позицияси ECGA аъзолари томонидан юксак баҳоланди.

🟢Агар биргаликдаги ҳамкорлигимиз изcҳил давом этса, бу Европа Иттифоқи учун стратегик ресурслар таъминотида муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу платформа технологик тараққиёт, саноат интеграцияси ва билим алмашинуви борасида катта имкониятлар яратади”, – дейди уюшма бош котиби Корина Хебестрейт.

🟢Ушбу уюшмага аъзолик Ўзбекистонга Европанинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорлик, Графит ва углерод технологияларини Ўзбекистонга трансфер қилиш, Халқаро малака дастурларида иштирок этиш, R&D ва яшил технологиялар йўналишида тажриба алмашинуви каби имкониятларни тақдим этади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БААдаги турли аэропортлар орқали мамлакат ҳудудига кириб келаётган хорижликларнинг, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларининг текширувлари чўзилиб кетаётган ҳолатларни алоҳида мониторинг қилиб бормоқдамиз.

Айни пайтда фуқароларимизнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мамлакатимизнинг Абу-Даби шаҳридаги элчихонаси ҳамда Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси БААнинг тегишли ташкилотлари билан ушбу масалада зудлик билан музокаралар ўтказди ва вазиятни яхшилаш бўйича доимий алоқада бўлиб турмоқда.

БАА томони маълумотларига кўра, мамлакатда турли халқаро тадбирлар муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли аэропортларда текширув вақтлари чўзилиб кетмоқда.

Ҳозирда фуқароларимизни тезлик билан текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган ва натижада улар мамлакат ҳудудига кириб келишни бошлаган.

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ўзбекистон Миллий Педагогика Университетининг янги Аниқ фанлар мактаби профессор-ўқитувчиларни ишга таклиф этади

🟢Президентимизнинг тегишли фармони билан Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилди.

🟢Университетда 2025-2026 ўқув йилида хорижий таълим дастурлари асосида Аниқ фанлар мактаби ташкил этилиб, унда Математика, Ахборот технологиялари ҳамда Сунъий интеллект ва робототехника йўналишларида 400 нафар талаба қабул қилиниши кўзда тутилган.

📌 Мавжуд ваканциялар:

🔍Аниқ фанлар мактаби декани;
🔍Математик, ахборот технологийлари, Сунъий интеллект ва робототехника департаменти бошлиғи;
🔍Профессор-ўқитувчилар ва Ассистентлар

🔝Аниқ фанлар мактабидаги 3 та йўналиш бўйича кузги семестерда –

🟢Ҳисоб (Calculus,
🟢Дастурлаш (Programminг),
🟢“Ахборот тизимлари ва технологиялари”((Information systems and digital technologies”,
🟢“Таълим, жамият ва маданият”(Education, society and culture),
🟢“Таълимда ижодий фикрлаш ва дизайн”(Creative thinking and design in education),
🟢“Инглиз тили” (General and Academic English) фанларидан дарс берувчи профессор-ўқитувчилар танлаб олиниб, Кембриж университетида малака оширишлари мақсад қилинган.

📌 Танловда иштирок этувчи профессор-ўқитувчиларга қўйиладиган бирламчи талаблар:

фан номзоди (PhD) ёки фан доктори (DSc га эга бўлиши;
Ўқитувчи/катта ўқитувчи лавозими учун магистратура даражасига эга бўлиши;
2 йил ва ундан ортиқ педагогик иш стажига эгалиги;
инглиз тилини Б2 даражада билиши (тил билиш сертификати);

📎 Қўшимча устунлик тақдим этади:

Scopus, web of science халқаро илмий журналлари ҳамда юқори индексга эга илмий журналларда мақолалар чоп этганлиги;
ўз фани йўналишида турли грант ва лойиҳалардаги иштироки.

📝Танлов 3 босқичда амалга оширилади. Иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжат ва маълумотларни tanlov.uzedu.uz ҳавола орқали юборишингиз мумкин.

Алоқа учун: Email [email protected]
Телеграм: https://www.tg-me.com/npunibot

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жарима балларидан онлайн хабардор бўлиш имконияти яратилди

Хабарингиз бор, 1 июндан бошлаб қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш бошланди.

Фуқаролар мазкур амалиётни энди онлайн назорат қилиши мумкин. Эндиликда содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари тўғрисидаги маълумотни my.gov.uz ёки "Safe ROAD YHXX" иловаси орқали онлайн олиш имкони мавжуд.

Таъкидланишича, маълумотда тўпланган жарима балли, қабул қилинган қарор рақами ва санаси, жарима балл учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг асос бўлувчи моддаси ва банди келтирилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025 йил 1 октябрдан бошлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда жамоатчилик иштирокини ошириш, “Яшил макон” электрон платформасида очиқликни таъминлаш ва рақамлаштиришга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий қилинади:

🔹 аҳоли ташаббуси билан дарахт экилиши мумкин бўлган аниқ ҳудуд, сув таъминоти, кейинчалик парвариш қилиш имконияти ва дарахтларнинг турларини кўрсатиш;

🔹 ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахслар томонидан компенсация сифатида экилган дарахт ва бута кўчатлари ҳисобини юритиш тизимини жорий қилиш.

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўрмон фонди ер майдонлари алоҳида муҳофаза этилади ва уларнинг тоифасини ўзгартириш Президент қарорига мувофиқ амалга оширилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;

1 августдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори412 000 сўм этиб белгиланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах шаҳрида ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда

🟢Сўнгги йилларда Жиззах шаҳрида шаҳарсозлик, ободонлаштириш ва инфратузилмани модернизация қилиш ишлари изчил ва мақсадли равишда амалга оширилмоқда. Бу жараёнлар натижасида шаҳарнинг замонавий қиёфаси тобора шаклланиб, аҳоли ва меҳмонлар учун қулай ва фаровон муҳит яратилмоқда.

🟢Жорий йилнинг ўзида Жиззах шаҳрида бир неча муҳим инфратузилмавий лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, шаҳар ҳудудидаги асосий ва ички йўллар босқичма-босқич таъмирланиб, янги асфальт қатлами ётқизилди. Йўл ёқаларида пиёдалар ҳаракати учун мўлжалланган тротуарлар янгиланиб, замонавий шаклда жиҳозланди. Шунингдек, йўл белгилари янгиланиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қатор замонавий воситалар жорий этилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11 июнь кунидан бошлаб, Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл) йўналишида мавсумий автобус қатнови бошланади.

Қатновлар ҳар куни Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.

Чипта нархи 300 000 сўм этиб белгиланган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 36-39°, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42° бўлади.

Эратага республикага салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 6 июнь куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, 7 июнь куни Тошкент, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 28-33° гача, ёмғир вақтида 25-27° гача пасайиши кутилмоқда.

8 июнь куни ёмғир кутилмайди, ҳарорат яна 2-3°га кўтарилади.

Айрим жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи ерларда 20-22 м/с гача етиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ҳайит муносабати билан 6 июн куни автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

6 июн куни Пойтахтимиздаги 122 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш мақсадида 6 июнь соат 00:00 дан 08.00 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Эртага барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар бепул хизмат кўрсатади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
ОТМлар қабулидаги «аввал тест, сўнг танлов» тамойили қандай ишлайди?

Тартибга кўра, 2024-йилдан бошлаб, давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилиши белгиланган.

Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.

Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.

Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:

1️⃣-босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат ОТМни танлайди.

2️⃣-босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайдилар. Олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танламаган абитуриентлар якуний танловга қўйилмайди.

Коллеж ва техникумларда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/03 09:10:55
Back to Top
HTML Embed Code: