Telegram Web Link
🛑🚧 Яшнобод тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг 42,5-47 км қисмида таъмирлаш ишлари бошланмоқда.

Шу муносабат билан, 2025 йил 25 июнь соат 24:00 дан 4 июлга қадар Оҳангарон шоҳ кўчасининг Паркент - Махтумқули-Темур Малик кўчаси айланма ҳаракатидан ТҲАЙ - Оҳангарон кўчалари кесишмасигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Ҳайдовчиларга (харитада кўрсатилган) муқобил йўналишлар – ТҲАЙ, Бектемир шоҳ, Фарғона йўли, Махтумқули ва Янги Ўзбекистон кўчаларидан фойдаланишни тавсия этамиз.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
⚠️ ТЕЗКОР ШТАБ ИШ БОШЛАДИ

🔝 Халқаро майдонда вазиятнинг жадал ўзгариши ва ортиб бораётган геосиёсий кескинлик шароитида экспорт ва импорт юклари ташувлари узлуксизлигини таъминлаш, ушбу жараёнда миллий ташувчилар ҳамда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) ҳамда бошқа дахлдор идоралар вакилларидан иборат “тезкор штаб” иш бошлади.

🔝 Халқаро ташувлар масалалари бўйича мурожаат ва таклифларини қабул қилиш учун Транспорт вазирлигининг 1167 қисқа рақамли ишонч телефони 24 соатлик иш режимига ўтказилди.

📱 Шунингдек, Telegram мессенжерида @TashuvchigaKo'mak боти ишга туширилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💻Сўнгги вақтларда Интернет тармоғида Ўзбекистондаги жамоат арбоблари, машҳур блогер ва спортчиларнинг маҳаллий ОАВ ларга берган интервьюларини сунъий интеллект ёрдамида ишловчи дастурлар орқали ўзгартирган ҳолда, гўёки ўзбекистонликларнинг Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаши мамлакат қонунчилигига зид эмаслигини таъкидловчи сохта скриншот ва видеоматериаллар тарқатилиши давом этмоқда.

📌Яна бир бор мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини таъкидлаган ҳолда, фуқаролардан бундай турдаги ёлғон маълумотларга ишонмасликни сўраб қоламиз.

⚠️Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш ҳақида

Жисмоний шахсларга ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконини берувчи хизмат ишга туширилди.

Бу жисмоний шахсларнинг хабарисиз кредитлар расмийлаштирилиши ҳолатларининг олдини олади. Ушбу хизмат бепул бўлиб, ундан «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюросининг расмий веб-сайти орқали фойдаланиш мумкин.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш таклиф қилинмоқда мазмунидаги хабарлар тарқалди. Пенсия жамғармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Бугунги кунда Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган.

Пенсия ислоҳотини ўтказиш бўйича халқаро экспертлар томонидан берилган таклифлар ҳозирда Ўзбекистон шароитига мослиги, аҳолининг турмуш даражасига таъсири ва иқтисодий оқибатлари таҳлил қилинмоқда.

Пенсия тизимига киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар, жумладан, пенсия ёшига оид масалалар ҳам, албатта, кенг жамоатчилик муҳокамасидан сўнг, халқнинг фикри ва манфаатларини инобатга олинган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилади.

Батафсил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
ДХХ томонидан 2 тонна 135 кг гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев 26-27 июнь кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, солиқ муносабатларида фойдаланиладиган электрон ҳужжатларни шахснинг розилигини ифодалайдиган ва уни идентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқлаш электрон рақамли имзога тенглаштирилди.

Шунингдек, ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлари ҳисобидан ҳисобга олиш тартиби янада соддалаштирилди.

Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмаслиги кўзда тутилди:

🔹 Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган фуқароларнинг, шунингдек улар хотини (эри)нинг даромадлари;

🔹 “Маҳалла сервис” компаниялари ходимларининг фаолияти натижасида олинган, уларнинг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи тарзидаги даромадлари.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов ва Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманларида ташкил этилган чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциялари мол-мулк, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача озод этилиши кўрсатилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️ Президент Фармони билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқланди.

Ҳужжатнинг асосий жиҳатлари:

Янгиликлар ва жамоатчилик назорати (5-банд):

🔹 Ҳоким ўринбосарлари номзодлари Кенгашда муҳокама қилинади.
🔹 “Кенгаш соати” институти жорий этилади.
🔹 Ахлоқ қоидаларини назорат қилиш ваколати Регламент комиссиясига берилади.
🔹 Фуқаролар Кенгаш сессияларини кузатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Кенгашларга берилган ваколатлар (3-банд):

🔹 Давлат кўчмас мулки учун ижара тўлови ставкаларини белгилаш.
🔹 Дафн этиш хизматлари тарифларини тасдиқлаш.
🔹 Ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш.
🔹 Йўл ҳаракати тезлигини маҳаллий даражада белгилаш.

Бюджет ва ёшлар гуруҳи (4-банд):

🔹 Кенгашлар ташаббуси асосида бюджет харажатларини шакллантириш.
🔹 Ёшлар ва Маслаҳат гуруҳлари ташкил этиш.
🔹 Маҳаллий Кенгашлар котибиятлари мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизимига эга бўлади.
🔹 Раис ўринбосари институтини жорий этиш.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/06 04:32:29
Back to Top
HTML Embed Code: