Telegram Web Link
💬Жондор туманида туризмни ривожлантиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди

Учрашув давомида ҳудудда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги туристик маршрутлар яратиш ҳамда маҳаллий аҳолининг бу соҳадаги иштирокини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар ва таклифлар билан ўртоқлашди.

Туризм қўмитаси раиси ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, Жондор туманида туризмни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди. Шунингдек, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, инвесторлар учун қулай муҳит яратиш бўйича аниқ таклифлар берилди.

Ташриф давомида Туризм қўмитаси раиси Жондор туманидаги “Ушот” МФЙ, Ушот қишлоғини “туризм қишлоғи”га айлантириш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Бундан ташқари, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманнинг “Варахша” археологик ёдгорлиги, Қизбиби зиёратгоҳи, “Зарафшон” соҳилбўйи дам олиш маскани ва “Ушот туризм қишлоғи”ни ўз ичига олган “туристик ҳалқа” ва 1-2 кунлик туристик дастур ишлаб чиқишга келишиб олинди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида V миллий конференция доирасида “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг финал босқичи беллашувлари ҳамда “АОКА спартакиадаси” мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақалар шахмат-шашка, теннис ва волейбол спорт турлари бўйича ўтказилди. Ўйин натижаларига кўра 1-, 2-, ва 3-ўрин ғолиблари аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, танлов ва спорт мусобақалари ғолиблари бугун миллий конференция очилиш маросимида сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍 Коррупцияга қарши курашиш бўйича ОКМК фаолияти ижобий баҳоланди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари  билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар янги босқичга кирди.
Хусусан, давлат сиёсатида шаффофлик, холислик, ҳисобдорлик, рақамлаштириш ҳамда масъулиятли бошқарувни таъминлаш мақсадида, давлат  бошқаруви  ҳамда иқтисодиёт барча тармоқларида ва соҳаларида халқаро стандартларга мувофиқ тизимлар жорий этилмоқда.
Жумладан, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти“ Management  Certification” сертификация идораси томонидан муваффақиятли аудитдан ўтказилиб, ижобий хулоса берилди.
Бугун ОКМК раҳбариятига ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро  сертификати  шунингдек, O’z DSt ISO 37001:2019/ ISO 37001:2016 маҳаллий сертификатлари топширилди.
Маълумот учун ISO 37001:2016 халқаро стандарти - коррупцияга қарши бошқарув тизимини жорий этиш, ишлатиш, кузатиш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича халқаро кўрсатмалар ва талабларни белгиловчи энг нуфузли  халқаро стандарт ҳисобланади.
У ташкилотларга ички ва ташқи коррупциявийхавф ва хатарларни аниқлаш, уларнинголдини олиш ва самарали бошқаришга кўмак беради.

Мазкур сертификатлар “Олмалиқ КМК” АЖнинг фаолияти коррупцияга қарши кураш менежменти тизимининг халқаро ва маҳаллий стандартлар талабларига мувофиқлигини билдиради ҳамда Комбинатнинг барча даражадаги бошқарув аппаратига ва раҳбарлари  зиммасига шаффофлик, очиқлик ва ҳисобдорликни мунтазам таъминлаш юзасидан улкан  масъулият юклайди.

ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича  Мувофиқлик  сертификатини қўлга киритиш нафақат ташкилотда шаффоф бошқарувни йўлга қўйиш, балки унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро майдонда  ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлаш, Комбинат  нуфузини оширишга ва глобал бозорда Комбинатнинг рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилади.

ISO 37001:2016 халқаро стандарти халқаро бизнесда иштирок этаётган барча  компаниялар учун халқаро  фонд бозорларига  кириш  учун  энг  муҳим шартлардан бирига айланишга  улгурди.

Ўтган 2021-2024 йиллар ҳамда 2025 йилнинг биринчи ярми  мобайнида “Олмалиқ КМК”АЖ фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Тоғ-кон саноати  ва геология вазирлиги билан биргаликда бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, халқаро стандартлар талаби бўйича Комбинатда 20дан зиёд ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди, Комбинатнинг 100дан зиёд  функция ва вазифалари коррупциявий  хатарларга  мойиллиги баҳолашдан ўтказилиб, коррупция хавфи юқори бўлган вазифа ва функциялардаги коррупция хавфи даражасини минималлаштириш бўйича  таъсирчан ва изчил  чоралар кўрилмоқда. Комбинатда қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб, 50 дан зиёд камчилик ёки номувофиқликлар қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди.

Натижада 2024 йилнинг  якуни  билан, “Олмалиқ КМК”АЖ Самарадорлик  рейтингида 102та  давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги рейтингида фахрли 11-ўринни (85 балл тўплаган ҳолда, АЖлар ўртасида – 8ўринни эгаллади), “Очиқлик индекси”да натижаларига кўра, республика давлат 98та давлат фахрли 1-ўринни (91,2 балл тўплаган), Рақамлаштириш  рейтингида 2024 йил якуни билан фахрли 4-ўринни  (99,9 балл тўплаган ҳолда) эгаллади.
 
“Олмалиқ  КМК”АЖ Раҳбарияти  ва  меҳнаткаш  жамоаси  Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда  Геология вазирлиги билан  узвий  ҳамкорликда  келгусида ҳам Комбинатда коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини янада  ошириш,  эгалланган  марраларни  мустаҳкамлаш  ҳамда  янги мақсад ва марраларни  забт  этиш  йўлида  ўз  саъйи ҳаракатларини  изчил  давом  эттиради.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида телеком бозори ривожланиш суръатлари бўйича пешқадамга айланди

2020–2024 йиллар оралиғида алоқа хизматлари ҳажми икки баробар ошиб, 20,9 трлн сўмга етди. Фақат ўтган 2023 йилда ўсиш 18,6% ни ташкил этди — бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиядан ўзиб кетди.

📈Nexign ва TelecomDaily таҳлилларига кўра, бозорнинг тўйинишига қарамай, яқин йилларда Ўзбекистонда телеком соҳасидаги ўсиш суръатлари ҳали ҳам минтақадаги ўртача даражадан юқори бўлиб қолиши кутилмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚫️“Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида V миллий конференция ва унинг доирасидаги тадбирлар ниҳоясига етди.

⚫️Миллий конференция доирасида ўтказилган “Media Quiz”да 9 та жамоа 5 та раундда турли соҳага оид йўналишларда билимларини синашди.

⚫️Билим-ринг натижаларига кўра учта жамоа ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
VMQ-403 Nodavlat ta'lim 30.06.2025.pdf
1.4 MB
❗️ Ўзбекистонда нодавлат ОТМларни лицензиялаш учун қўшимча талаблар жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 403-сонли қарорига мувофиқ, энди нодавлат ОТМ очмоқчи бўлган талабгор:

таълим ташкилотининг концепциясини (номи, мақоми, бошқаруви, йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифати, тўлов миқдори, 5 йиллик ривожланиш режаси ва бошқалар) тақдим этади;

2 млн доллар эквивалентидаги устав фондини шакллантиради;

350 минг доллар маблағни депозитга жойлаштиради;

камида 5 минг кв.м таълим биносига эга бўлиши (ёки 5 йиллик ижара шартномасига эга бўлиши) лозим;

илк 5 йилда йиллик фойданинг 80%, кейинги йилларда камида 50%ни ривожлантиришга йўналтиради.

Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ушбу муддатгача лицензия олганлар 2026 йил 1 январгача фаолиятини янги талабларга мослаштириши шарт.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍 “Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

👍 Адлия вазирлиги томонидан Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга “Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич сифатида вазирлик томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат топширилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бухоро футзали етакчилик мавқеини сақлаб қолади!

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Бухоро мамлакатимиз футзалида етакчи ўринларда бораётганлигини қайд этаркан, футзал бўйича 2024 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати муносабати билан Бухоро шаҳрида жаҳон андозаларига жавоб берувчи муҳташам спорт зали қуриб фойдаланишга топширилгани, футзал бўйича вилоят бош жамоаси “Оил Стар” эса сўнгги йилларда мамлакат миллий чемпионати – Олий лига мусобақасида чемпионлик учун курашиб келаётганлиги, кетма-кет икки мавсум Ўзбекистон кубоги финалига чиққанлиги хусусида тўхталди.

Шу билан бирга, Бухорода мазкур спорт турини янада ривожлантириш юзасидан қатор таклифлар билдирилди. Жумладан, Бухоро шаҳрида мамлакат чемпионатл ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларини қабул қилувчи иншоотлар мавжудлиги, аммо уларни регламент талаблари асосида жиҳозлаш, мухлисларга зарур шарт-шароитлар яратиш, телетранцляциялар учун қўшимча қулайликлар ҳозирлаш каби масалаларни ҳал этиш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, Олий лига ҳамда Ўзбекистон кубоги тур ўйинларини “Универсал” спорт мажмуасида ташкил қилиш, "Оил Стар" футзал академиясини қуриш, клуб қошида аёллар футзали жамоасини ташкил этиш бўйича ҳам фикр алмашилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Euronews Паралимпиада ғолиблари Хусниддин Норбеков ҳамда Асила Мирзаёровага бағишланган кўрсатув тайёрлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
💬 “Дезинформация”: Ахборот иғвоси ортидаги таҳдидлар ва жамият масъулияти

⚫️Мамлакатимизда охирги йилларда турли ижтимоий масалаларда “дезинформация” ҳолатлари кузатилди. Масалан, аксарият ҳудудларда электр энергияси ёки коммунал хизматлар тўғрисидаги нотўғри маълумотлар одамларни норозиликка ундаган. Баъзан эса янги қонунлар ҳақидаги хато талқинлар аҳолида хавотир уйғотган.

⚫️“Дезинформация” - бу замонавий жамият учун "инфоэпидемия" ҳисобланади. Унга қарши кураш - бу фақат давлат ва ОАВнинг эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам масъулиятидир. Ҳақиқатни англаш учун маълумот манбаларини текшириш, расмий ахборотни кузатиб бориш ва ахборотни танқидий таҳлил қилиш кўникмалари асосий қуролларимиз бўлиши керак.

⚫️Бугунги кунда ҳар бир давлат ва тижорат ташкилоти жамоатчилик билан очиқ мулоқотни таъминлаш, ишончни сақлаш ва дезинформация тарқалишининг олдини олиш учун профессионал Ахборот хизматига эга бўлиши талаб этилади. Чунки сукут ахборот бўшлиғини юзага келтиради, ахборот бўшлиги эса “дезинформация” учун қулай муҳитдир.

⚫️...Ахборотни текширишни ўргатувчи медиа саводхонлик дарслари, махсус фактчекинг платформаларини ривожлантириш (Factcheck.uz, Stopfake.org ва ҳ.к.) ва ОАВ ва блогерлар учун журналистик масъулиятни ошириш орқали бу иллатга қарши курашиш мумкин.

👉 Мақола билан батафсил танишинг
〰️〰️〰️〰️〰️

🖋 Гулчеҳра Бердиёрова, АОКА Навоий вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз қарз тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

Рақобат қўмитасига тадбиркорлар томонидан табиий газ учун нотўғри ҳисобланган қарзлар юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Жиззахда “Жиззах йўл қуриш таъмирлаш” МЧЖга 726 млн сўм, “Sofitel” МЧЖ қўшма корхонасига эса 1 млрд 107 млн сўм миқдорида асоссиз қарз ҳисоблангани аниқланди. Махсус комиссия текширувлари натижасида ушбу маблағлар тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисобланди ва газ таъминоти корхонасига нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Тошкент метрополитени нақд тўлов қиладиган йўловчилар сони кам бўлган 13 та метро бекатининг (Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги, Пахтакор, Ҳамид Олимжон, Пушкин, Дўстлик, Тошкент, Ойбек, Тинчлик, Шаҳристон, Бодомзор, Минор ҳамда Абдулла Қодирий) биттадан вестибюлларидаги кассаларни ёпиб, уларга чипта сотиб олиш учун автоматлаштирилган банкоматларни синов тариқасида ўрнатмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислоҳотлар самараси Сўх тумани аҳолиси ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ФВВ фуқароларни хавфсиз чўмилишга чақиради!

Тақиқланган жойларда чўмилиш аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Айниқса, сув ҳавзалари яқинида ёш болаларни назоратсиз қолдирманг!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
CPR Originals: Термиз мулоқоти ҳужжатлаштирилди, экспертлар қандай хулосага келди?

🌐Марказий ва Жанубий Осиё бир йўналишда ҳаракатлана оладими? Афғонистондаги барқарорлик бутун минтақага қандай таъсир кўрсатади? Тинчлик сари йўл қандай бошланади?

"Термиз мулоқоти" юзасидан Прогрессив ислоҳотлар маркази махсус ҳужжатли филм тайёрлади.

📌CPR Originals – бу ҳужжатли филмлар, таҳлилий материаллар ва оригинал сериялар орқали энг долзарб жараёнларга экслюзив нигоҳ.

📽Ҳужжатли филмни тўлиқ томоша қилиш

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍 Жорий йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодиёт ва тармоқларида эришилган ва кутилаётган натижалардан ялпи ички маҳсулот ҳажми (ЯИМ) 6,7-6,8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

👍Хусусан:

🟢саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми - 6,3 %;
🟢бозор хизматлари13,5 %;
🟢қишлоқ хўжалиги4 %;
🟢қурилиш ишлари9,7 %га ўсиши кутилмоқда.
🟢Инфляция даражаси йил бошига нисбатан 4,2 %ни (2024 й. мос даврида – 5,2%) ёки йиллик ҳисобда 8,7 %ни (2024 й. мос даврида –10,6 %) ташкил қилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Яшил” энергетика: жорий йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 5 млрд кВт⋅соатга етди

Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда мамлакатимизда умумий қуввати 4 119 МВт бўлган 11 та қуёш ҳамда 4 та шамол электр станцияси “яшил” энергия ишлаб чиқармоқда.

Кеча, 6 июль куни ҳолатига кўра, ушбу қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилнинг ўтган даврида ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 5 млрд кВт⋅соатга етди.

Мазкур генерациянинг 3 млрд 125,4 млн кВт⋅соатлик қисми қуёш электр станциялари томонидан, 1 млрд 915,1 млн кВт⋅соатлик қисми эса шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилди.

Қолаверса, жорий йил бошидан бугун, 7 июль соат 08:00 га қадар Ўзбекистондаги барча гидроэлектр станциялар ва қуёш ҳамда шамол электр станциялар томонидан 8 млрд 736,9 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу жорий йилдаги жами генерациянинг 20,3 фоизини ташкил қилади.

Бунинг натижасида:

2 млрд 647 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
атмосферага 3 млн 879 минг тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.

Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси 7 млн 280 мингта хонадоннинг олти ойлик ёки 3 млн 640 мингта хонадоннинг бир йиллик меъёрий базасини ташкил қилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2025/07/07 08:07:18
Back to Top
HTML Embed Code: