Telegram Web Link
Ўзбекистон спортчилари йилнинг иссиқ вақтида Россияда йиғинлар ўтказади

Тошкентда 20 май куни бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон спорт вазирлари учрашувида икки давлат Олимпия терма жамоалари қишда Ўзбекистон ҳудудида ёзда эса Россияда йиғинлар ташкил қилиш ҳақида келишиб олишди.

"Учрашув давомида икки давлат вакиллари ўртасида ўқув-машғулот йиғинлари, турнирлар ташкил этишда ҳамкорликни янада кучайтириш, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослашган олий ўқув юртлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, Олимпия терма жамоалари иштирокида йилнинг иссиқ пайтида Россиянинг баҳаво жойларида ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш ва қиш фаслида эса юртимизда машғулотлар ўтказиш борасида келишувга эришилди", - дейилган хабарда.

Каналга уланинг:👉@humansportuz
"Балки у ички томонлама бошқача". Актриса Галь Гадотдан ҳам Роналду ва Месси ҳақида сўрашган

Ким яхшироқ – Лионель Месси ёки Криштиану Роналду деган саволга юзлаб машҳурлар жавоб беришган, Галь Гадот ҳам бундан мустасно эмас. DC коинотидаги Wonder Woman роли билан машҳур бўлган исроиллик актрисадан 2017 йилда бу ҳақда сўралган.

“Менга Месси ёқади, негалигини билмайман, лекин Роналду... Мен ҳозиргина у фарзанд асраб олмоқчи эканлигини эшитдим ва бу жуда ёқимли”, деган актриса.

«Билмайман, балки Росалдунинг ичида бошқа одам яшаётгандир, лекин у ўзгача бир характерга эга инсон... Бироқ Мессини кўриб турибсиз, у супер! Яна билмадим, менимча, уларнинг иккаласи ҳам зўр”, - дея қўшимча қилган Галь.

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас — президент

Батафсил
:👉https://human.uz/6/37/6624

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Бирорта вилоят, туман ёки шаҳар ҳокими спортнинг барча турлари бўйича тизимли ишлашни йўлга қўя олгани йўқ — президент

Батафсил
:👉https://human.uz/6/37/6626

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади

Батафсил
:👉https://human.uz/6/37/6627

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Президент: "6 миллион нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш – бу сиёсат"

Президент
ёшларнинг спорт мактаблари билан қамровини 1,3 бараварга ошириб, 520 минг нафарга етказиш вазифасини қўйди.

Бундан ташқари, 69 та тумандаги спорт мактабларида камида 20 та, 47 тасида 15 та, қолган 91 тасида 10 та олимпия спорт турларига тайёрлашни йўлга қўйиш топширилди.

Йил якунигача 508 та маҳаллада кўп функцияли спорт майдончаларини қуришга кўрсатма берилди.

“Яна бир бор таъкидлайман, йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш – бу сиёсат.

Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ишларни яхши бошлади.

Бугунги селектордан айниқса туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари хулоса қилиб, оммавий спортни ривожлантириш бўйича ишларни жадаллаштириши керак. Бу борада сўров доимий ва қаттиқ бўлади”, деди Президент.

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Самарқанд олимпия коллежи спорт гимнастикаси, таэквондо ва стол тенниси бўйича сўнгги 3 йилда мусобақаларда совринли натижа кўрсатмаган

Батафсил
:👉https://human.uz/6/37/6629

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Коллеж битирувчилари Олий спорт маҳорати институтига қабул қилинади

Батафсил
:👉https://human.uz/6/37/6630

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Президент Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти фаолиятини танқид қилди

Батафсил
:👉https://human.uz/6/37/6632

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Гулруҳбегим Тоҳиржонова 44-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида АҚШ шарафини ҳимоя қилади

Шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова расман Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказиладиган 44-бутунжаҳон олимпиадасида АҚШ шарафини ҳимоя қилади.

Бу ҳақда унинг опаси Ҳулкар Тоҳиржонова ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

"Синглим — Гулруҳбегим Тоҳиржонова расман Ҳиндистоннинг Ченнай шахрида бўлиб ўтадиган 44-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида АКШ терма жамоаси сафида иштирок этади. Кичкинтойимиз билан фахрланаман!", — дейди шахматчининг опаси.

Каналга уланинг:👉@humansportuz
🏇🤼‍♂️Ўзбекистон этноспорт турларини оммалаштиради

Президент қарори билан 2023 йилдан бошлаб этноспортни ривожлантиришда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

🔸Тошкентда ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича “Uzbekistan Ethno Games” республика фестивали ўтказилади;

🔸янги ўқув йилидан Республика эстрада цирк коллежида полвонлик ва дорбозлик санъати йўналишида ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш бошланади;

🔸ҳар икки йилда бир маротаба полвонлар ва дорбозлар иштирокида “Полвонлар сулоласи” кўрик-танловини ўтказилади;

🔸Ўзбекистонда ЮНЕСКО томонидан номоддий маданий мерос мақоми берилиши мумкин бўлган этноспорт турлари рўйхати шакллантирилади;
маҳаллаларда этноспорт турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақалар ўтказилади.

Шунингек, “устоз-шогирд” анъанаси асосида давом этиб келаётган полвонлик ва дорбозлик санъатини янада кенгроқ оммалаштириш мақсадида полвонлик ва дорбозлик санъати тўгаракларини ташкил этилади.

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Шомуродов ўзбекистонлик спортчилар учун Европа футболига йўл очди – эксперт

Батафсил
:👉https://human.uz/6/35/6696

Каналга уланинг:👉@humansportuz
“Kapitalbank” раиси Қиличбозлик федерациясига раҳбар бўлди

Бугун 27 май куни Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Унда “Kapitalbank” АТБ Бошқарув раиси Мақсуд Абдувалиевич Абдусаматов номзоди Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шу тариқа Мақсуд Абдусаматов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси этиб сайланди.

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Нодирбек Абдусатторов Шаржада чемпион бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “5th Sharjah Masters 2022” халқаро турнир якунланди.

31 давлатдан 80 нафар шахматчи иштирок этган мусобақа швейцарча тизими бўйича 9 турдан иборат бўлди.

Турнирда Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Ҳумоюн Бекмуротовлар ҳимоя қилди.

Мусобақа якунларига кўра, 7 очко тўплаган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов чемпионликни қўлга киритди, – дейилади Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Эден Азар Тони Крооснинг 8 ёшли ўғлига шампан ичирмоқчи бўлди

Европа Чемпионлар лигаси финалида "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Реал Мадрид" футболчиларининг кийиниш хонасидаги "жиннилик"лари анчагача давом этган.

Ижтимоий тармоқларда "Реал" яримҳимоячиси Эден Азарнинг ўз жамоадоши Тони Крооснинг 8 ёшли ўғлига шампан таклиф қилаётгани акс этган видео тарқалди.

Видеодан маълум бўлдики, германиялик футболчи буни ҳазилга йўйган ҳолда бельгиялик жамоадаошининг қўлини туртиб, ўғлининг қадаҳига ичимлик қуйишига қаршилик қилган.

Футболчининг янги совринини унинг рафиқаси Жессика, ўғиллари Леон ва Фин, қизи Амели ҳамда укаси Феликс (у ҳам профессионал футболчи) лар ҳам у билан бирга нишонлади.

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Ўзбек шарҳловчилик мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев вафот этди

Ахбор Рустамович Имомхўжаев 1936 йил 19 февраль куни Тошкентда таваллуд топган. Умрини жисмоний тарбия ва спорт тарғиботига бахшида қилган ушбу инсон замонавий ўзбек спорт журналистикаси ва футбол шарҳловчилиги мактабининг асосчиларидан бири ҳисобланади.

Human.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
💬 Трансфер бозоридаги энг сўнгги хабарлар:

Санчес 18 миллион евро эвазига "Милан" клубига ўтишга яқин турибди. "Лилл" жамоаси эса футболчи билан бонуслар борасида келишувга эриша олмаяпти. Улар Санчесга йилига 3 миллион евро маош таклиф қилган. (Ди Марцио)

"Интер" клуби Шкриньярни 50 миллион еврога "ПСЖ"га сотишни хоҳламади. Клуб раҳбарияти парижликлардан футболчи учун 80 миллион ерво миқдорида пул талаб қилмоқда. (Footmercato)

Италиянинг "Аталанта" жамоаси Луис Суарезни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ҳозирда уругвайлик ҳужумчи эркин агент мақомидаги футболчи ҳисобланади. (Marca)

Франциялик бош мураббий Зинедин Зидан "ПСЖ" клуби билан принципиал келишувга эришди. Мураббий яқин орада Почеттинонинг ўрнини эгаллайди. (Europe 1)

Ботман учун курашда "Ньюкасл" жамоаси Италиянинг "Милан" клубини ортда қолдирди. Энди италияликлар Бремер билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишади. (Фабрицио Романо)

Туриннинг "Ювентус" клуби "Манчестер Сити" яримҳимоячиси Илкай Гюндоганни қўлга киритмоқчи. Бироқ туринликлар бунга эришмоқчи бўлса, германиялик футболчи учун курашда Каталониянинг "Барселона" клубини ютиши керак. (Bild)

Каналга уланинг:👉@humansportuz
"Менимча, сентябргача тайёр бўламан". Феде Кьеза жароҳатидан қайтиши, Влаҳович билан дўстлиги ва Италия терма жамоасидаги истиқболлари ҳақида гапирди

Батафсил
:👉https://human.uz/6/35/7062

Каналга уланинг:👉@humansportuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болгария футбол терма жамоаси катта аварияга учради

Болгария футбол иттифоқи сайти хабарига кўра, футбол бўйича Болгария терма жамоаси бўлган автобус Тбилисида катта аварияга учраган.

УЕФА Миллатлар лигаси ўйинида иштирок этиш учун Грузияга етиб келган жамоа иккита автобусда меҳмонхона томон йўл олган ва улардан бирининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.

Бахтсиз ҳодиса натижасида ярим ҳимоячи Тодор Неделев жароҳат олган ва у кўрикдан ўтиш учун шифохонага олиб кетилган.

Каналга уланинг:👉@humansportuz
Модрич ва Кака билан, Зидан ва Роналдиньосиз: Карло Анчелотти "орзусидаги ярим ҳимоя"ни танлади

Карло Анчелотти мураббийлик фаолияти давомида кўплаб афсонавий ярим ҳимоячилар билан ишлаган.

Андреа Пирло, Роналдиньо, Зинедин Зидан, Кларенс Зеедорф, Фрэнк Лэмпард ва Кака - у мураббийлик қилган футболчилардан бир нечтаси.

Аммо Карлонинг сўзларига кўра, бошқалардан ким ажралиб турарди?

2020 йил декабрь ойида Карло Анчелотти ҳали "Эвертон"да бўлганида Рио Фердинанд орзу қилган ярим ҳимоячига ном беришни сўради. Рио Карлога ўзи ишлаган 14 нафар жаҳон даражасидаги ярим ҳимоячиларни танлашни таклиф қилди.

"Манчестер Юнайтед" афсонаси дастлаб Анчелотти шогирдлари орасидан ўзининг "мукаммал ярим ҳимояси"ни танлади: Пирло, Лэмпард, Зеедорф ва Роналдино.

Италиялик мураббий Рио номзодлари орасидан атиги икки нафар ярим ҳимоячини ўзининг орзусидаги ярим ҳимоя чизиғи учун танлади. Мана унинг танлови:

Андреа Пирло

Пирло чинакам нафис ярим ҳимоячи эди. Анчелотти у билан "Милан"да ишлашдан мамнун бўлган.

Фрэнк Лэмпард

У барча даврларнинг энг яхши тўпурар ярим ҳимоячиларидан бири. Лэмпард 2009-2010 йилги мавсумда "Челси" таркибида Анчелотти қўл остида сермаҳсул ўйин кўрсатган, футболчи ўша мавсумда 27 та гол урган.

Лука Модрич

Модричнинг фаолиятини томоша қилиш жуда ёқимли. Ҳозир 36 ёшда бўлган Луке ҳамон ўзининг энг юқори чўққисида, май ойида Чемпионлар лигаси финалида Мадриднинг ғалаба қозонишида муҳим рол ўйнади.

Кака

Анчелотти Зидан ва Кака танловида бразилиялик ярим ҳимоячини қабул қилишга қарор қилди. У 2000 йилларда ақл бовар қилмайдиган даражада ўйин кўрсатган ва 2007 йилда "Милан"ни Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган. Кейинчалик Карлога Мадридда ҳам Кака билан бирга ишлаш насиб қилган.

Каналга уланинг:👉@humansportuz
2025/10/20 01:10:07
Back to Top
HTML Embed Code: