Telegram Web Link
⚡️Эрон президенти Иброҳим Раиси Шарқий Озарбайжон шимоли-ғарбидаги провинциясида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Сиёсатчи 63 ёшда эди.

Раиси 2021 йилда Эрон президенти бўлди. Бунгача сиёсатчи Эрон олий судьяси ва бош прокурори лавозимларида ишлаган. У Муҳаммад пайғамбар авлодларига мансублигини билдирувчи Сейид фахрий унвонига эга. 2019 йилдан бери у АҚШ ва Европа Иттифоқи санксиялари остида. Оилали, рафиқаси фалсафа фанлари доктори, ёзувчи, икки қизи бор.

Вертолётда президентдан ташқари ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдулахян, Шарқий Озарбайжон губернатори Малик Раҳматий ва Табриз имоми Муҳаммад Али ал-Ҳошем бор эди.

@humanuzofficial
🇮🇷Муҳаммад Мухбар Эронни вақтинча президент сифатида бошқаради

Эрон вице-президенти Муҳсин Мансурий президент ва унинг делегациясининг вертолётда ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Президент вафот этган тақдирда, унинг ваколатлари Эрон Конституциясининг 131-моддасига кўра, биринчи ўринбосарга ўтказилади. 2021 йилдан буён бу лавозимни Муҳаммад Мухбар эгаллаб келади.

У яқин икки ойда мамлакат бошқарувини ўз қўлига олади. Янги сайловлар 50 кун ичида ўтказилади.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эрон президентининг вертолёти ҳалокатида вафот этганларнинг жасадлари Табризга етказилади,
қидирув ишлари якунига етди, деб хабар берди Қизил ярим ой жамияти раҳбари.

@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев оятуллоҳ Али Хоманаига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаига ҳамдардлик билдирди.

Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.

Давлат раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

@humanuzofficial
⚡️Эронда президент Раисий вафоти муносабати билан беш кунлик мотам эълон қилинди.

@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро жиноят суди прокурори Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилмоқда

ХИС прокурори, шунингдек, Исроил мудофаа вазири Ёав Галант ва ХАМАС етакчиси Яҳё Синварини ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди, улар ҳарбий жиноятларда айбланмоқда, деб ёзмоқда CNN.

Апрел ойида The New York Times ИСС Бош вазир Бенямин Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер тайёрлаётгани ҳақида ёзган эди. Манбаларга кўра, Исроил расмийлари Ғазога гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилганликда ва 2023 йил 7 октябрда Хамаснинг Исроилга ҳужумига “ҳаддан ташқари қаттиқ жавоб”да айбланиши мумкин.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самолётдаги кучли турбулентлик бир йўловчининг ўлимига сабаб бўлди

Воқеа Singapore Airlines авиакомпанияси самолётида содир бўлди. Авиакомпания бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

20 май куни Boeing 777-300ER самолёти Лондондаги Хитроу аэропортидан Сингапурга парвоз қилган, бироқ якунда Бангкокка йўналтирилган ва ўша ерга қўнишга мажбур бўлган.

Singapore Airlines авиакомпанияси самолёт салонидаги кучли турбулентлик туфайли бир йўловчи ҳалок бўлганини ва яна бир неча киши жароҳат олганини тасдиқлади.Economic Times нашрининг ёзишича, 30 киши жароҳатланган.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ёшли Аҳмат Қодиров спорт вазири бўлди

Чеченистон раҳбарининг 18 ёшли ўғли Аҳмат Қодиров вилоят Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимига тайинланди, дея маълум қилди Рамзан Қодиров.

Йиғилиш иштирокчилари тайинловни қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.

Республика Ёшлар ишлари вазирлигини Чеченистон раҳбарининг қизи Табарик Қодированинг эри 20 ёшли Рамзан Висмуродов бошқаради.

Рамзан Қодиров 2007 йилдан буён Чеченистон раҳбари лавозимида.

@humanuzofficial
Мексикада сайловолди митингида саҳна қулади. 9 киши ҳалок бўлди

Фожиа Сан-Педро шаҳри мери лавозимига номзоднинг сайловолди митинги вақтида юз берди, деб ёзади La Jornada Нуево-Леон штати ҳукуматига таяниб. Қурбонлар сони камида 60 кишини ташкил қилган.

Кучли шамол эса саҳнани учириб юборган, ижрочилар орқасидаги экран ҳам қулаб тушган. La Jornada хабарига кўра, ҳамма нарса бир неча сония ичида рўй берган.

@humanuzofficial
Папуа-Янги Гвинеяда кўчки оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бу ҳақда Папуа-Янги Гвинея Papua New Guinea Post Courier газетаси мамлакат парламенти аъзоси Аимос Акемнинг сўзларига асосланиб ёзмоқда.

Кўчки 24 май куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 3:00 да пойтахт Порт-Морсбидан 600 километр узоқликдаги Энга провинциясида жойлашган Каокалам қишлоғида содир бўлган. Нашр маълумотларига кўра, кўчки 1182 та уйни вайрон қилган.

Кўчкидан камида олтита қишлоқ жабр кўрди, деб ёзадиReuters Австралия ташқи ишлар ва савдо вазирлигига таяниб.

Австралия радиоэшиттириш корпорациясининг 25 май куни хабар беришича, чекка ҳудудга етиб келган қутқарувчилар тўртта жасадни ердан олиб чиққан. Кўчки автомагистралга чиқишни тўсиб қўйган, шу сабабли зарар кўрган ҳудудга фақат вертолётда етиб бориш мумкин.

@humanuzofficial
⚡️Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг вертолёти Таширга кетаётганда фавқулодда Ванадзорга қўнди.

Хабарларга кўра, сиёсатчининг аҳволи яхши, вертолёт ёмон об-ҳаво шароити туфайли қўнишга мажбур бўлган.

@humanuzofficial
Франция элчиси ўлик ҳолда топилди

Франциянинг Шри-Ланка ва Мальдив оролларидаги элчиси Жан-Франсуа Пакте Коломбодаги қароргоҳида ўлик ҳолда топилди, деб хабар берди Шри-Ланка Ташқи ишлар вазирлиги.

The Daily Mirror нашрининг хабар беришича, 53 ёшли Пактенинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

@humanuzofficial
Эртага Хивада ИҲТга аъзо давлатларнинг туризм вазирлари сессияси бошланади

Хивада 31 майдан 2 июнгача бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг бўлажак XII сессиясига тайёргарлик кўрилмоқда.

Қадимги шаҳарда ИҲТ бош котиби ўринбосари Аҳмад Кавеса Сенгендо ва Туризм қўмитаси вакиллари бўлиб ўтадиган тадбирга тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.

Форум меҳмонлари орасида ИҲТ бош котиби Ҳусейн Иброҳим Таҳа, Сенегал, Сомали, Тожикистон, Туркманистон, Уганда, Озарбайжон, Бангладеш, Буркина-Фасо, Габон, Миср, Ироқ, Ливия, Малайзия, Мальдив ороллари, Уммон, БАА ва бошқа мамлакатлардан туризмни ривожлантириш учун масъуллар, шунингдек, бир қатор ИҲТ тузилмалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Хива 2024 йил Ислом дунёсининг туризм шаҳри сифатида танланган. Жорий йилнинг март ойида ИҲТ бош котиби ўринбосари Аҳмад Кавеса Сенгендо томонидан Хива шаҳри ҳокимига сертификат топширилган.

@humanuzofficial
2024/06/01 04:42:43
Back to Top
HTML Embed Code: