Америкада талабалар Ғазодаги урушга қарши митинглар ўтказмоқда

Талабалар норозиликлари Гарварддан Жанубий Калифорниягача бўлган таълим муассасаларига тарқалди, улар АҚШ ҳукуматини Исроил ҳарбий амалиётларини молиялаштиришдан бош тортишга чақирмоқда.

Норозилик намойишлари Нью-Йоркдаги Колумбия университети талабаларининг ҳибсга олиниши ва чиқариб юборилиши ортидан бутун мамлакат бўйлаб авж олди. Йель, Нью-Йорк, Браун, Жанубий Калифорния, Харвард, Техас, Мичиган, Массачусетс технология институти, Калифорния давлат политехника университети ва бошқа таълим муассасалари талабалари норозилик намойишларини бошлади.

@humanuzofficial
⚫️Ажал чақирган селфи - статистика

2014-2023 йилларда жами 399 киши суратга олиш чоғида ҳалок бўлган, деб ёзади Bild. Улардан 190 нафари Ҳиндистонда, 29 нафари АҚШда ва 18 нафари Россияда.

Нашрнинг аниқлик киритишича, энг даҳшатли ўлим биринчи ўринни эгаллаган Ҳиндистонда содир бўлган. 2022 йилда Жайпур яқинида селфи тушаётган бир гуруҳ одамларни чақмоқ урди. Натижада 11 киши ҳалок бўлди.

Селфининг энг хавфли турларидан бири шаршаралар туширилган суратлардир, дея қайд этади нашр. Шу тариқа, Бавариядаги Кёнигсбах шаршарасида суратга олиш вақтида икки киши ҳалок бўлди, яна бир қиз Гонконг яқинидаги шаршарада қоядан қулаб тушди.

@humanuzofficial
Кенияда сув тошқинлари оқибатида 90 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Ўнлаб одамлар ҳануз бедарак, деб ёзади AP. Найробида ҳам ўлим ҳолатлари мавжуд.

Бир қанча туманларда мактаблар, корхоналар ва уйлар вайрон бўлган.

Танзания ва Бурундида кучли ёмғир туфайли сув тошқини содир бўлди, уларда камида 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 200 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.

@humanuzofficial
⚡️🔥Ўзбекистон ПАРИЖ ОЛИМПИАДАСИДА!

Ўзбекистон олимпиа терма жамоаси Индонезияни мағлуб этмоқда ва финалга йўл олмоқда. Саноқли дақиқалардан сўнг Парижда бўлиб ўтадиган ёзги олимпиадага йўлланмани қўлга киритади!!!!!!

Муборак бўлсин!!!!

@humanuzofficial
🎆🎆🎇⚡️🇺🇿⚡️Ўзбекистон расман Париж олимпиадасида!!!!!

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда байрам вақтида музқаймоқ ташувчи машина болаларни босиб кетди

Мазкур ҳодиса Сузоқ вилоятида юз берди. Хабар қилинишича, воқеа содир бўлган вақтда юк машинасида ҳайдовчи бўлмаган, эҳтимол, машина тепадан юриб кетган.

29 нафар бола жароҳат олди – улардан 18 нафари касалхонага ётқизилди, етти нафари реанимацияда.

@humanuzofficial
Россия автомобиллар ойнасини қорайтирганлик учун жарималарни бекор қилмоқчи

Тонировка тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилади, бу ҳайдовчининг кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилади ва салондаги ҳароратнинг пасайишига ёрдам беради.

Тегишли қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилди.

@humanuzofficial
Бразилиядаги сув тошқинларида 29 киши ҳалок бўлди

Мамлакатнинг энг жанубий штати, Уругвай билан чегарадош Рио-Гранде-ду-Сулда 29 апрель куни бошланган ёғингарчилик туфайли сув тошқинлари содир бўлди, деб ёзади Metrópoles газетаси. Ўлганлар сони 29 кишига етди, яна 60 киши бедарак йўқолган, деди штат губернатори Эдуардо Лейте.

Нашрнинг қайд этишича, сув тошқини жами 213 та шаҳарни қамраб олган, 10 мингга яқин киши уй-жойидан айрилган. CNN Brasil маълумотларига кўра, 300 минг аҳоли электр таъминотисиз қолган. Штат пойтахти Порту-Алегри энг кўп зарар кўрди.

Бир кун аввал Рио-Гранде-ду-Сул штати расмийлари Сан-Мигел тўғони портлаш хавфи туфайли Бенто-Гонсалвес ва Пинто-Бандейра шаҳарлари аҳолисини огоҳлантирган эди. Аҳолига эвакуация қилиш тавсия этилди. Рио-дас Антас дарёсидаги яна бир давлат тўғони сув тошқини туфайли вайрон бўлди.

@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Японияда ўрмон ёнғинлари сабаб 400 дан ортиқ одам эвакуация қилинмоқда

Ямагата префектурасининг Нанё шаҳрида иккинчи кундан бери ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Ёнғинни ўчиришга 5 та вертолёт, ўзини-ўзи мудофаа кучлари ва полиция ходимлари жалб қилинган, бироқ ёнғин тарқалишда давом этмоқда.

5 май куни соат 17:00 ҳолатига кўра, ёнғин майдони тахминан 95 гектарни ташкил қилган.

@humanuzofficial
Қозоқ дипломатининг аёли 10 йил давомида калтакланганини айтди. Элчи маслаҳатчиси БААдан чақириб олинди

Карина Мамаш "NeMolchi.kz" зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш жамғармасига унинг эри, Қозоғистоннинг БААдаги элчисининг маслаҳатчиси Сакен Мамаш уни ўн йил давомида зўрлаб, калтаклаганини айтиб берган.

“Давлатимиздан ёрдам сўрайман. Мен жим туришдан чарчадим. Мен чидашдан чарчадим. Ўн йилдан бери мени зўрлаб, калтаклаб келади. Мен хавф остидаман, унинг ёнида болаларим хавф остида”, - дейди Карина Мамаш.

Аёлнинг сўзларига кўра, бир неча кун аввал Сакен меҳмонга келган опасини ҳам калтаклаган.

"Мен эримнинг дипломатик мақомидан маҳрум этилишини ва менга нисбатан қилган барча ҳақоратлари учун қамоққа ташланишини истайман", деди жабрланувчи фондга.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги БААдаги ходимини чақириб олди, деб ёзади Орда.

"Энди ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг иши билан шуғулланади", - дея таъкидлади департамент.

@humanuzofficial
2024/05/16 13:01:07
Back to Top
HTML Embed Code: