Telegram Web Link
11 соат ухлаш ҳам мумкин экан. Шахсий рекордни янгилашга сал қолишига оз қопти ўзиям. Ҳамма тирикми ҳа?
😁3
Nomsiz maktublar
Sevgimizning g'alabasi muborak..!
А силар севги йўқ дейсилар:)
Ёш ўтган сари унга улгурмадим, бунга улгурмадим деб афсусланишдан фойда йўқ. Ёшинг каттароқ бўлса айрим ишларда ёшларга бош бўлиб ўтирасан, чой ичееб.
Кайп бўларкан лекин)
😁5
Ҳокимият, прокуратурага киришда нега телни олиб қўйишади. Ҳеч тушунмайман.
Абдуқодир Ситида дейишмоқда 👀
Автобусда битта негр французчалаб тинмай гапиряпти. Тушунмаяпман. Асабга тегяпти. Охири биттаси чидолмади. Секин гаплаш деди русчалаб, французчалаб баттар бидиллади. Ҳеч бомаса 3-4 та сўкишларни ўрганиб қўйиш керак экан)
🤣4😁1
Inja Tuyg‘ular
Абдуқодир Ситида дейишмоқда 👀
Ҳалиям ишонгим кемаяпти 👀
🍾2
Тош-бетон чўнг қояларда
Кабутардай яшаган қиз, 
Қўлларини — ёлғизликдан — 
Елкамга жим ташлаган қиз, 
Бу севмаслик дунёсида
Хатарли иш бошлаган қиз — 
Келмайдими иккимизни
Бахтли-бахтли яшагимиз?

Аммо бизнинг кўзимизда
Тўкмоқ учун ёшимиз кўп. 
Кўнглимизга отмоқ учун
Тилимизда тошимиз кўп. 
Гўё ҳали ўлмоқ учун
Бошимиз кўп, бошимиз кўп - 
Бўлмаса...
О, келмасмиди
Бахтли-бахтли яшагимиз

© Усмон Азим
👍3
The Stranger
Bir soʻz bilan aytganda, oʻta maishiy mavzular. "Oʻtkan kunlar" ham mana shuning kabi maishiy asar.
У шундай дегунча идеал букблогерлардан бир эди.
🔥3💯1
Inja Tuyg‘ular
Ҳалиям ишонгим кемаяпти 👀
Порижда дебют қилса-я 😄
Тушми бу ўнгми ўзи)
😁5
Тоға бўлиш кайп экан. Ичмай маст бўлдим лекин)
6
Бу вазиятдан чиқиш жуда қийин лекин. Ростан бирон ташкилот бормикин?)
Inja Tuyg‘ular
Ҳалиям ишонгим кемаяпти 👀
Ашурова бандасини ишга солди)
🤣7
#театр_тарихидан

Атоқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода фожиаси асосида Ҳамза (ҳозирги Миллий театр) театрида режиссёр Александр Гинзбург томонидан саҳналаштирилган "Мирзо Улуғбек" спектакли миллий театримиз солномасидан муносиб ўрин эгаллаган. Ушбу спектаклнинг яратилиши мўъжаз бир тарих.

Айтишларича, Мирзо Улуғбек образини ижро этган устоз санъаткор Шукур Бурҳон асар муаллифи, файласуф шоир Мақсуд Шайхзода билан соатлаб суҳбатлашар, икковлон янги ёзилган саҳналарни бирга ўқир, муҳокама қилар, баъзида чунонам баҳслашиб кетишардики, бундайин адоқсиз мунозараларда гоҳи Шукур ака, гоҳи Шайхзода ҳақ бўлиб чиқарди. Шундай ижодий баҳслардан бирини актёрнинг яқин шогирди, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов қуйидагича хотирлайди:

“Пьесада Улуғбекнинг онаси Гавҳаршодбегимга қарата айтган “Аралашманг, бу давлатнинг ишларига, сиз онасиз, эмассиз ҳокима!”
деган сўзлари бўларди.
Шу саҳна Шукур акага маъқул келмади, “Улуғбекдек олим волидасига бундай сўзлаши тўғри эмас, шу жойини қайта ёзиб берасиз” – деб Шайх акани қистовга олди. Шайхзода домла ҳам ўжарлик қилди: “Йўқ, ёзмайман. Сиз актёрсиз! Актёр бўлгандаям буюк актёрсиз! Топинг йўлини”. Шундан кейин Шукур ака не хаёллар гирдобида юргани ёлғиз ўзи ва Яратганга аён. Спектакль ўйналган кун ложада ўтириб, ҳаяжон билан устозни кузатдим. Ўша жой келганида Шукур ака Гавҳаршодбегим, раҳматли Зайнаб Садриевага қараб, шундай дард ва ингроқ ила сўзладики, айниқса, “сиз онасиз, эмассиз ҳокима!” деганида гўштдор юзлари бўғриқиб, докадек оқариб кетди, кўзларига ёш тўлди, бутун зал оёққа туриб, қий-чув, гулдурос қарсаклардан саҳна титраб кетди. Спектаклдан сўнг менга енгил табассум ила юзландилар:

“Кўрдингми? Шайхзода ҳам бало-да! Шу диалогни қайта ёзиб берганида мунақанги қарсак бўлмасди”.
🔥41
2025/07/10 01:15:42
Back to Top
HTML Embed Code: