Telegram Web Link
Бу вазиятдан чиқиш жуда қийин лекин. Ростан бирон ташкилот бормикин?)
Inja Tuyg‘ular
Ҳалиям ишонгим кемаяпти 👀
Ашурова бандасини ишга солди)
🤣7
#театр_тарихидан

Атоқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода фожиаси асосида Ҳамза (ҳозирги Миллий театр) театрида режиссёр Александр Гинзбург томонидан саҳналаштирилган "Мирзо Улуғбек" спектакли миллий театримиз солномасидан муносиб ўрин эгаллаган. Ушбу спектаклнинг яратилиши мўъжаз бир тарих.

Айтишларича, Мирзо Улуғбек образини ижро этган устоз санъаткор Шукур Бурҳон асар муаллифи, файласуф шоир Мақсуд Шайхзода билан соатлаб суҳбатлашар, икковлон янги ёзилган саҳналарни бирга ўқир, муҳокама қилар, баъзида чунонам баҳслашиб кетишардики, бундайин адоқсиз мунозараларда гоҳи Шукур ака, гоҳи Шайхзода ҳақ бўлиб чиқарди. Шундай ижодий баҳслардан бирини актёрнинг яқин шогирди, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов қуйидагича хотирлайди:

“Пьесада Улуғбекнинг онаси Гавҳаршодбегимга қарата айтган “Аралашманг, бу давлатнинг ишларига, сиз онасиз, эмассиз ҳокима!”
деган сўзлари бўларди.
Шу саҳна Шукур акага маъқул келмади, “Улуғбекдек олим волидасига бундай сўзлаши тўғри эмас, шу жойини қайта ёзиб берасиз” – деб Шайх акани қистовга олди. Шайхзода домла ҳам ўжарлик қилди: “Йўқ, ёзмайман. Сиз актёрсиз! Актёр бўлгандаям буюк актёрсиз! Топинг йўлини”. Шундан кейин Шукур ака не хаёллар гирдобида юргани ёлғиз ўзи ва Яратганга аён. Спектакль ўйналган кун ложада ўтириб, ҳаяжон билан устозни кузатдим. Ўша жой келганида Шукур ака Гавҳаршодбегим, раҳматли Зайнаб Садриевага қараб, шундай дард ва ингроқ ила сўзладики, айниқса, “сиз онасиз, эмассиз ҳокима!” деганида гўштдор юзлари бўғриқиб, докадек оқариб кетди, кўзларига ёш тўлди, бутун зал оёққа туриб, қий-чув, гулдурос қарсаклардан саҳна титраб кетди. Спектаклдан сўнг менга енгил табассум ила юзландилар:

“Кўрдингми? Шайхзода ҳам бало-да! Шу диалогни қайта ёзиб берганида мунақанги қарсак бўлмасди”.
🔥41
Ҳусановни олмаган Реал қарғишга учради. Ухлаймиз)
6
Forwarded from oʻylashimcha...
Agar Real yutganida, Barca aniq yutqazgan boʻlardi — Muhammad QODIR

@Fikrimcha_shu
🤣10😁3
Forwarded from Qoralama (21+)
Boʻydoqlar, byaxkelilar azoblanishinglar shart:))
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маза-маза шу болага маза. Лекин аслидаям атрофдагилар билан ишинг бўлмаса яхши яшайсан. Байрам муборак 🫡
🤣3😁2👍1
10-11-синфда туалетга бориб келай деб безраядиган авлод етишиб чиқди. Ўғил бола ҳа тушунарли, лекин гендер тенглик бор албатта. Қизларам тап тортмай, қоғозга ўрамай безраяди. Очень прекрасно)
😱4👍2
Бугун опалар берган падарка эсдан чиқиб ишхонада қопти. Энди эрта мақтанаман)
😁5
2 йилдан бери тугатолмадим шуниям. Шу ҳафта охирига етмасам отимни бошқа қўяман)
Кўрдим жа унчалик ваҳимали киномас экан. Лекин буниси қизиқ, бир нечта тақдимотларда совринга даъвогарлик қиляпти)
Inja Tuyg‘ular
Балки бўлар)
Тамом Ҳоланд тасдиқлади. Ухланглар ҳаммаси аниқ.
😁2
Халифа Маъмун бир қасида ёзиб, одамларга ўқиб берибди ва Абу Наввосдан фикрини сўрабди.

- Ундан балоғатнинг ҳиди келмаяпти, - жавоб берибди шоир.

Бу гапдан ғазабланган халифа уни бир ойга эшаклар оғилхонасига қамаб қўйишни буюрибди. Бир ойдан кейин оғилхонадан чиқиб, яна йиғинга келибди ва яна Маъмун бошқа бир қасидани ўқий бошлабди. Ўртасига етганда Абу Наввос чиқиб кетаётганмиш.

- Қаёққа? - деб сўрабди халифа.

- Оғилхонага, амирим, оғилхонага, - жавоб берибди шоир.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
🤣6
2 кунлик ифлос ҳавони тозалаб ёмғир бошлади. Хайрият.
💯3
2025/07/08 17:55:51
Back to Top
HTML Embed Code: