"Ёлғизликнинг юз йили"

Колумбиялик ёзувчи Габриель Гарсиа Маркеснинг романи,  реализм йўналишидаги энг характерли ва машҳур асарлардан бири. Романнинг биринчи нашри 1967-йил июн ойида Буенос-Айресда 8000 нусхада нашр этилган. Роман Ромуло ва Галгеос мукофоти билан тақдирланган. Адиб шу асари учун 1982-йилда Нобел мукофоти совриндори бўлган.
Габриэль Гарсиа Маркес ўзининг энг машҳур асари — «Ёлғизликнинг юз йили» романи устида ишлашни бошлаганида, унинг ҳаёти қийинчиликлар ва етишмовчиликлар билан тўла эди.

Ушбу буюк асарига ўзини бағишлаш учун у радикал қарор қабул қилди: уй-рўзғор ишлари ва сафарлар учун фойдаланишга яроқли бўлган ягона машинасини сотди ва бир ярим йил давомида ўз ишхонасига қамалиб олди. Бу даврда Маркес ҳатто энг яқинлари билан ҳам деярли барча алоқаларни тўхтатди, ўзи яратган Макондо оламига чўмган ҳолда, Буэндиа оиласи тақдирларини белгилади. Бу кунлар нафақат ёлғизлик ва ижодий танҳолик кунлари эди — бу шубҳалар ва туганмас қийинчиликлар билан тўлган оғир давр эди.

Ҳар ой ижара ҳақи қарзлари ортиб борди. Саккиз ой давомида уй эгаси унинг эшигини тақиллатиб, тўловни талаб қилди, аммо Маркес ва унинг оиласи ҳатто минимал тўловни қила олмас эди. Ҳавода қашшоқлик ҳиди анқирди, бироқ бу билан бирга меҳнатнинг қийматига бўлган мустаҳкам ишонч ҳам бор эди. Бу Нобель мукофоти бўлғуси лауреатининг ҳаётидаги энг қоронғу, аммо ҳал қилувчи паллалардан бири эди.

Роман ниҳоят якунланганда, янги, гўёки енгиб бўлмайдиган тўсиқ пайдо бўлди — Маркесда қўлёзмани нашриётга юбориш учун 160 песо етишмас эди. Бу маблағ уларнинг ҳаётидаги ўзгаришларга нисбатан жуда кичик туюлган бўлса-да, молиявий қийинчиликлардан чарчаган оила учун енгиб бўлмас девор эди. Оила кассасидан бор йўғи 80 песо йиғилди. Шу пайтда Маркеснинг жасур аёли саҳнага чиқди. У ҳурматга сазовор қатъият билан: «Фақат роман ёмон бўлмаса бўлди!» деди ва ҳар куни фойдаланадиган икки нарса - миксер ва соч қуритгични гаровга қўйди. Бу нафақат муҳаббат рамзи, балки Маркеснинг истеъдодига, улар берган қурбонликлар изсиз кетмаслигига мутлақ ишонч рамзи ҳам эди.

Маркес ҳаётининг бу даври ўз қийинчиликларимиз ҳақида ҳам ўйлашга мажбур қилади. Шундай мисолларни эслаганда, ҳақиқий ютуқлар осонлик билан эмас, балки қўрқувлар, муваффақиятсизликлар ва мужодалада туғилишини тушунасиз. Ва айнан шундай асарлар сизга куч ато этади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу гўзал қизча яна жаҳон чемп бўпти. Бизни тасодифий гирой қаерга йўқолди?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Балки умримдаги энг яхши (ягона ва гюзал) ҳоким билан ишлагандирман. Юридик тизимдан чиққани ҳар бир сўзида сезилиб туради.
Кейинги фаолиятига ҳам омад ва зафарлар ёр бўлсин!
Mast_Eding_Kimlar_Bilan__ORGINAL_AUDIO_(128k)
<unknown>
ЧУСТИЙ

Тун ярмида сойири гулзор эдинг кимлар билан?
Булбул уйғонгунча сен бедор эдинг кимлар билан?

Лолага май тўлдириб, гулшанда соқий мунтазир,
Маст эдинг кимлар билан, хушёр эдинг кимлар билан?

Боғда райҳон барги бирлан ўйнашар эрди сабо,
Тўдаи гул ичра сен ҳам бор эдинг кимлар билан?

Ошиқинг гул боғлади жон риштасига сен учун,
Қайси гулни ҳидладинг сен, ёр эдинг кимлар билан?

Даҳрда манзилба-манзил бирга юргаймиз дединг,
Бизни ташлаб кетгали тайёр эдинг кимлар билан?

Гарчи ушшоқ аҳлига йўқдир ажал, рaшк ўлдирур,
Чустийга айт, севгида ҳамкор эдинг кимлар билан?
Мвълум бўлишича, келинкаларга тушунтириш берилиб, "бақир-чақир қимасдан, секинроқ эр қидиринглар" деб қўйворишибди)
Миллий твда Заковат дастури. Мусиқий танаффусда ҳамма сиқиляпти)
Forwarded from Akin
Urush! Noming o’chsin jahonda,
Hamon bitmas sen solgan alam.
Sen tufayli ko‘p xonadonda,
Ota nomli buyuk shodlik kam.

Yo’q, urushning nomi ham o’chsin,
Mening o’g’lim kerak hayotga.
Istamayman, uning dudlari
Qo’nsin labi uzra qanotga.  

Bas, bas, ezgu onalar qalbi
Yashay olsin bexavf, baxt bilan.
Mehnatimiz, g’azab, sevgimiz
Tinchlik, deydi butun xalq bilan..

Zulfiya.

@withakin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
II-жаҳон уруши кетаётган бир даврда Совет иттифоқида чиқадиган машҳур бир газета муҳаррири уруш тафсилотига оид муҳим бир хабарни чоп этишда кичик имловий хатога йўл қўяди. Яъни, хабар сарлавҳасида "Бош қўмондоннинг .... қарори" деган жойи шошилинчда "Бўш қўмондон" тарзида босилиб кетади. Қизил армия бош қўмондони эса баттол доҳий Жугашвили эди. Газета чоп этилади, жойларда тарқатилади ва ... муҳаррирдан тортиб оддий ходимгача бутун бошли таҳририят изсиз йўқолиб қолади.
Ушбу соҳа ходимлари ҳаёти доим хавф остида қолаверади. Унинг қалами ўз ҳаётига нуқта қўя олиши мумкин.

Бу ерда ОАВ ҳаётига доир қизиқ бир жараён ҳақида сўз боради.
Forwarded from Культура (Tohir Αθανατος)
Мусиқа жой ҳақида гапиради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сенга кўнглингга зид буйруқ айтишди,
“Йўқ!” деб айтмоқликка журъатинг етди,
Елкангга хунук бир юкни ортишди,
Силкиндинг. Ағдардинг. Қудратинг етди.

Синчков кўзларига тикилдинг дадил,
“Узр, мен бошқача ўйлайман, — дединг —
Бу ҳолатни ўзим этганман таҳлил,
Ўзимнинг билдигим сўйлайман”, — дединг.

Чиқдинг. Бир теракка суяндинг енгил,
Жилмайдинг: “Қушларга ўхшайман”, — дединг.
Бирдан маъсландинг. Яна шаҳдландинг:
“Бор-эй, мен бир марта яшайман”, — дединг.

Яшай бошлаганинг муборак бўлсин!

© Қутлибека РАҲИМБОЕВА
"Ertaga nima bo'lishidan qat'iy nazar bizda bugun ham bor edi"

"Bir kun" (2011)

Rejissor Lone Sherfigning yozuvchi Devid Nikollsning xuddi shu nomli romani asosida suratga olgan kartinasi. Ikki yosh universitetni bitirgandan soʻng, har yilning 15-iyulida koʻrishishga kelishib olishadi. Filmda 20 yil davomida faqat 15-iyuldagi voqealar koʻrsatilgan. Ba'zan oddiy narsani tushunish uchun yillar ketib qoladi.

Dam olish kuni uchun yaxshi film. Sevgi haqidagi goʻzal asarlardan biri.

🎨 ZakovArt
2025/07/01 00:38:24
Back to Top
HTML Embed Code: