Telegram Web Link
A feature not a bug

Россиядаги бозорларнинг монополлашуви ҳақида жуда қизиқ фикр ўқидим. Қуйида ўзбекчага таржимасини бўлишаман:

Мен Россиядаги бозорлар монополлашуви жараёни «a feature not a bug» деб ҳисоблайман. Яъни, бу Россиянинг иқтисодий тарихидаги тасодиф ҳам, бозор иқтисодиёти учун табиий тенденция ҳам эмас, балки атайлаб олиб борилган сиёсатдир.

Монополлаштириш Россия бошқарув тизимига сингиб кетган, чунки Россияда бозорни монополлаштириш масаласи назорат масаласидир. Тарқоқ бозорга ўз ҳукмини ўтказиш қийин.

Ҳукмини ўтказмоқчи бўлаётган одам кимни олдига чақириб гапиради? Бозорда оз-оздан улушга эга одамларними? Уларни қандай қилиб бир жойга йиғасиз?

Устига устак, бозордаги масалани уларнинг ҳеч бири алоҳида ҳал қилолмайди, фақат бутун бозор келишиб олганда ниманидир ўзгартириши мумкин. Қандай қилиб бозорни селекторга чақирасиз?

Лекин тарқоқ улушларга эга 100 та корхонани чиқариб юбориб, уларни бир ёки иккита йирик ўйинчи билан алмаштирсангиз, ўз ҳукмингизни ўтказишингиз осонроқ бўлади.

Бу вазиятда гаплашиб олгингиз келганда назорат қилиш қийин, мавҳум, рақобатбардош бозорни эмас, балки ўша бир ёки иккита ўйинчини кабинетингизга чақиришингиз мумкин. Бир ёки иккита исм ва фамилия. Бу анча осон. Бу “бизга таниш” ва “тушунарли” муҳит.

Ҳукуматнинг ушбу стратегияси аён бўлгач монополлаштириш давом этиши, демонополизация эса имконсизлиги ўз-ўзидан тушунарли бўлади. Бу вазиятда қарор қабул қилувчилар наздида бозорни монополиядан чиқариш бошқарувни йўқотиш деб талқин қилинади.

Самарадорлик билан боғлиқ масалалар эса де-факто кун тартибида бўлмайди: приоритетлар рейтингида самарадорлик назорат масаласидан анча қуйида туради, шунинг учун ҳам ҳеч ким самарадорлик ва фуқаролар фаровонлиги учун назорат қулайлигини қурбон қилмайди ва ҳатто бу ҳақда ўйлашга ҳам йўл қўймайди.

https://www.tg-me.com/longviewecon/1200
🔥82
Декорациясиз тўқсонинчи йиллар

Бир неча ҳафта аввал биз ижтимоий мавзудаги треклари билан танилган ижодкор — Шариф Абдуллаев (Конста) билан суҳбатлашгандик. Ўша суҳбатда у «Сени севаман» клипи қандай шароитларда олинганини тушунтириб берганди.

«Биз ҳеч қандай декорация яратмадик. Суратга олиш майдонига камера ва техникаларимиздан бошқа ҳеч нарса олиб бормадик. Ўша клипда кўчада ўтин ёқиб қўлини иситган одамлар ҳар куни ўша ерда ўтин ёқиб қўлини иситарди. Ўша ерда газ балон кўтариб юрган одамлар ҳар куни ўша ерда газ балон кўтариб юрарди. Челакда сув ташиётган хола ҳам ўша ердан ўтиб қолмаганида кадрга қўшилмас эди. Клипда мен саҳар ишга кетиб шомда қайтиб келадиган эркакман ва уйга энг керакли нарсалар — 4 та ўтин ва шам олиб келаман», — деди у.

Бу гаплар менга бир неча йил аввал кўрганим бир интервьюни эслатди. Антон Лапенко деган рус актёри бор. У пандемия даврида Instagram ва YouTube’даги ретро-комедия видеолари билан танилган.

Шу одамнинг видеолари остида ёзилган энг машҳур изоҳлардан бирида «саксонинчи ва тўқсонинчи йиллар Россиясини акс эттириш учун декорация керак эмас», - дейилади.

Актёрнинг ўзи интервьюсида бу фикрни тасдиқлаб, Россиянинг баъзи ҳудудларида совет давридаги муҳитни акс эттириш учун баъзи пластик ромлар халал беради холос дейди.

Одамни ўйлантириб қўядиган фикрлар, шундай эмасми? Айтганча, бугун Конста «Humo Arena»да концерт беради.
👍91
Иқтисодиёт бўйича Нобель 2025
1👍25
Иқтисодиёт бўйича 2025 йилги Нобель мукофоти совриндори Жоэль Мокирнинг илмий мақолалари топ-5 журналларда фақат икки марта – 2018 ва 2023 йилларда чиқарилган экан.

72 ёшигача, фаолиятининг катта қисмида мақолалари етакчи журналларда чоп этилмаган экан.

Агар Мокир бугун иқтисодиёт бўйича докторлик даражасига эришмоқчи бўлса ёки яхши жойга ишга кирмоқчи бўлса, бу осон бўлмасди ва бу муаммо деб ёзишяпти.
7😁6
Iqtisod4i
Иқтисодиёт бўйича 2025 йилги Нобель мукофоти совриндори Жоэль Мокирнинг илмий мақолалари топ-5 журналларда фақат икки марта – 2018 ва 2023 йилларда чиқарилган экан. 72 ёшигача, фаолиятининг катта қисмида мақолалари етакчи журналларда чоп этилмаган экан. …
«Мен иқтисодий тарихчиман. Биз кабилар Нобель мукофотини олмайди»

Жоэль Мокир 10 йил олдин Нобель тақдирлаш маросими ва банкетида қатнашган экан. Кеча қўмитадагилар уни Нобель мукофотига сазовор бўлгани билан табриклаш учун телефон қилишганида «10 йил олдинги тадбирда қачондир мен ҳам бу мукофотни ютаман деб тасаввур қилганмидинг», деб сўрашибди.

«Хазиллашяпсизми? Мен иқтисодий тарихчиман. Биз кабилар Нобель мукофотини олмайди. Тўғрироғи, қачондир олган, лекин бунга анча бўлганди. Лекин йўқ, мен тасаввур ҳам қилмаган эдим. Компьютерим олдига мукофотни ким олганини кўриш учун бордим, чунки менда совринни қўлга киритиши керак деб ўйлаган одамларимнинг тўлиқ рўйхати бор эди ва у рўйхатга ўзимни киритмагандим. Дарвоқе, биз лауреатлардан бири Филипп Агион билан бирга китоб ёзаётгандик ва бундан жуда хурсандман. Энди китоб яхши сотилса керак», - дебди Мокир.

https://youtu.be/AQDCzTNBb2E
👍115😁5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мелони опа ҳали чекишни ташламасалар керак. Камида Трамп кетгунича.
😁20🤣5🥴1
Пасайтирилган, имтиёзли бож ставкалари

2023 йил 1 январдан халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланар экан.

Бу имтиёз асосида ишлайдиганлар учун 20-40 фоизлик божлар биттада 5-7,5 фоизгача пасаяр экан.

2025 йил учинчи чорагида Ўзбекистонга бундай имтиёзли импорт учун берилган сертификатлар сони 594 тага етибди (+129).

Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказнинг хабар беришича, учинчи чорак якунларига кўра, марказдаги 140 та бутикдан 90 таси бу имтиёзли импорт механизмидан фойдаланяпти экан.
1🔥1
Олма билан олма, арзон билан арзонни солиштириш тўғри

Твиттерда Ўзбекистон авиарейслари қўшни мамлакатларникидан қимматроқ экани ҳақидаги баҳсга кўзим тушди. Ўша баҳсларда ишлатилаётган аргументлардан бири ҳақида ёзмоқчиман ҳозир.

Лоукостер компания рейси билан одатий авиарейсни солиштириш нотўғри дейиляпти. Мен бунга қисман қўшиламан. Лекин Ўзбекистон мисолида бу аргумент хато. Чунки бизнинг контекстда энг арзон рейс билан энг арзон рейс солиштириляпти.

Агар Ўзбекистондан ҳам, Қозоғистондан ҳам шартли Парижга ҳам лоукостер, ҳам оддий рейс бўлса ва кимдир Қозоғистоннинг лоукостери билан бизнинг оддий рейсни солиштирса бу хато дердим.

Лекин ҳозир қандай бўлишидан қатъий назар энг арзон рейслар солиштириляпти ва авиамонополия танқид қилиняпти. Бу тўппа-тўғри солиштириш, олма билан олма.

Ўзбекистонликлар барча нарсалар каби авиатранспортда ҳам, авиаёқилғида ҳам очиқ бозор ва танловга ҳақли.
👍30🔥741
7 та помидор меми Gazeta талқинида: Мижғов қайнота бизнинг янгиликларга қандай реакция қилган бўларди?

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/18/pomidor-mem/
🤣37👍1
Яхши фикрларни улашиш керак: бу сафар монетар сиёсат ҳақида

Мен ўзим ўқиб маза қилган фикрларни улашишни ёқтираман. Шунинг учун яна бир постнинг ўзбекчасини қуйида қолдиряпман.

У монетар сиёсат ҳақида, Россия контекстида ёзилган:

Монетар сиёсат самарали бўлиши учун у одамларнинг кутилмаларига таъсир қилиши керак.

Одамларнинг кутилмаларига таъсир қилиш учун эса у ахборот бериш масалисида шаффоф ва ўз ваъдаларини бажариш масаласида ишончли бўлиши керак.

Агар ахборот шаффоф бўлмаса, кутилмалар монетар сиёсатга масъул орган истаганидек шаклланмайди.

Агар берилган ваъдалар бажарилмаса, одамлар ниятлар ва келажакдаги ҳаракатлар ҳақида ҳақиқатни айтмайдиган сўзларга эътибор қаратмай қўядилар.

Коммуникация икки компонентдан иборат: ошкоралик ва айтилган сўзларнинг ишончлилиги. Буларсиз кутилмалар монетар сиёсатга масъул орган башорат қилиши қийин бўлган тарзда шаклланади, бу эса ўз навбатида сиёсат сифати масаласида тегишли оқибатлар яратади.

Биз кўпинча монетар сиёсатга масъул орган ваъдаларининг ишончсизлигини ўз баёнотлари билан, шаффофлик орқали компенсация қилишга уринаётганини кўрамиз.

Қандайдир график берилади, қандайдир шарҳ берилади. Буларнинг барчаси фойдали, аммо шаффофлик ишончсизликни компенсация қила олмайди.

Қўпол қилиб айтганда, бу қуйидаги ҳолатга ўхшайди: сиз шундай контрагент билан гаплашяпсизки, у нима қилишни режалаштираётганини жуда аниқ тушунтиради, лекин унинг репутацияси шундайки, айтаётган аниқ сўзларига ишониш имконсиз.

Албатта, сиз унга ишонмайсиз ва кутилмаларингизни унинг сўзларига таянмасдан шакллантирасиз. Шунинг учун иккала жиҳат ҳам — шаффофлик ҳам, ишончлилик ҳам муҳим.

Ҳатто 100500-чи диаграмма ва шарҳ ҳам мавжуд бўлмаган репутацияни компенсация қила олмайди.

Монетар сиёсатга масъул органнинг репутацияси ҳақида нафақат бинар ўлчовда (бор ёки йўқ шаклида), балки бир узлуксиз ўлчовда фикрлаш фойдали.

Дейлик, репутация 0 дан (бирор киши умуман бирорта гапга ишонмайди) 1 гача (барча ҳамма айтилган гапга ишонади) бўлган оралиқда тебраниб туради.

Монетар сиёсатга масъул орган эски ваъдаларига мос ҳаракатлар қилиш орқали ўз репутациясини оширади, репутация тўплайди. Бу ўсиш янада самаралироқ ва оғриқсизроқ сиёсат юритиш имконини берувчи янги имкониятларни очади.

Мисол учун, ҳеч қандай репутацияга эга бўлмаган Марказий банк инфляцияни пасайтириш учун жуда қаттиқ пул-кредит сиёсатини олиб боришига тўғри келиши мумкин.

Аммо яхши репутацияга эга бўлган Марказий банк инфляция тезлашганда қаттиқ пул-кредит сиёсати олиб бормоқчилигини айтишнинг ўзи билан инфляцияга қарши курашиши мумкин.

Бу вазиятда тўғри йўл-йўриқ кўрсатишнинг ўзи (бозорлар учун «навигация») юқори инфляция ва юқори фоиз ставкалари сценарийсидан қочиш учун етарли бўлиши мумкин. Аммо бунинг учун сўзларга нисбатан ишонч бўлиши керак.

Мазкур ишонч мавжуд бўлмаганда ягона вариант маълум чораларни кўриш бўлиб қолади. Чунки бозор «агар бундай бўлса, фалон чорани кўрамиз» каби гапларни ишонмагани сабаб эътиборсиз қолдиради.

(Давоми кейинги постда)
👍2
(Давоми)

Сизга амалий мисол келтираман: 2010 йилларда Федерал резерв инфляция бўйича мақсадли кўрсаткични ошириш ғоясини жиддий муҳокама қилган.

Бунгача Федерал захира тизимининг мақсадли кўрсаткичи йиллик 2 фоиз эди. Инқироздан кейинги шароитда бу кўрсаткични 4 фоизгача кўтариш муҳокама қилинган.

Қисқа муддатда бундай сиёсат фойдали бўлиши мумкин эди (бунинг сабабларини ҳозир бир четга суриб турамиз; гап бу ҳақда кетмаяпти).

Бу мунозарада охир-оқибат оғирроқ тош босган контр-аргумент айнан репутация билан боғлиқ бўлиб, мантиқ қуйидагича эди: Улар 2 фоиз деб ваъда қилганди. Энди вазият ёмонлашди ва 4 фоиз деб ваъда қилишмоқчи бўлишди.

«Ҳа, бу қисқа муддатда фойдали. Аммо бу ҳаракат узоқ муддатда биз эълон қилган ҳар қандай мақсадли кўрсаткичнинг қийматини пасайтиради.

Бозорлар 4 фоизни яна 2 фоиз ёки бошқа мақсадли кўрсаткич билан осонгина алмаштириш мумкинлигини англайди. Сўзларимизнинг ишончлилиги пасаяди, биз ўзимизга буни раво кўра олмаймиз», – деб ўйлади ФЕДдагилар.

Шундай қилиб, ФЕД мақсадли кўрсаткичини қисқа муддатли кечикишларга қарамай, репутация ва унинг узоқ муддатли афзаллиги сабаб 2 фоиз даражасида қолдирди.

Яна бир мисол келтираман. Буниси Россиянинг фискал органлари билан боғлиқ:

Россияда ҳар нечадир кунда бир марта қандайдир бюджет йўналишидаги амалдор чиқиб, солиқларни ошириш кутилмаётганини эълон қилади.

Бу баёнотлар русларнинг кутилмаларига таъсир қиладими? Буни ўлчаш жуда қийин, лекин мен уларнинг ҳеч қандай таъсири йўқ деб тахмин қилишга журъат этаман. Нега?

Чунки «бу одамлар ваъдаларининг ишончлилиги бўйича репутация шу даражадаки, бунақа репутация умуман мавжуд бўлмагани яхшироқ эди».

Улар ҳар нечадир йилда солиқларни оширади ва кейин бу охиргиси деб ваъда беришади. Кейинги йил шу воқеалар кетма-кетлиги яна такрорланади.

Айни пайтда одамлар келажакдаги солиқлар бўйича кутилмаларини бу амалдорларнинг сўзлари эмас, балки ўз фикрлари асосида шакллантиради.

Алтернатив вазиятда бундай амалдорнинг солиқлар ошмайди, деган ваъдаси ўсишни рағбатлантириши мумкин бўларди. Баъзи одамлар ушбу ваъдалар асосида маълум лойиҳаларга сармоя киритган бўлар эди. Сўзлар ҳақиқий натижага сабаб бўларди — бу катта куч! Аммо репутация яхши эмаслиги туфайли мазкур восита қўлдан бой берилган.
👍91🤣1
Инфляция бўйича прогнозлар яхшиланган

Жамшид Қўчқоровнинг маълум қилишича, сентябр ойида инфляция 8 фоизгача секинлашган ва йил охиригача шу даражада сақланиб қолишини кутилмоқда, 2026 йил учун мақсадли кўрсаткич эса 7 фоиз бўлиб турибди.

Сентябрь бошида Марказий банк раиси Тимур Ишметов йил якуни бўйича инфляция 8,7 фоиз атрофида шаклланиши кутилаётганини айтганди. Ишметов, шунингдек, 5 фоизлик таргет кўрсаткичига 2027 йил охиригача эришилиши кутилаётганини айтганди.

Эртага Марказий банк бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади ва асосий ставка кўриб чиқилади.
😁1
Тимур Ишметов:

Марказий банк асосий ставкани бозор учун ишончли ва аниқ сигналга айлантириш мақсадида пул-кредит сиёсати самарадорлигини оширишда давом этади.

Бизнинг мақсадимиз оддий — пул-кредит сиёсатини янада башоратлироқ қилиш ва жамият ишончини мустаҳкамлаш.

[Валюта курси бўйича] муайян даражадаги тебранувчанликка йўл қўйиб бериш макроиқтисодий номутаносибликларни жиловлашга ва пул-кредит сиёсати сигналларини узатиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/23/bank-sector-uzbekistan/
👍3
Ўқувчилар мактабга кела олиши авваламбор ижтимоий адолат масаласи

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, баъзи мактабларнинг узоқдан қатнайдиган атиги 10−12 нафар ўқувчиси учун автобус ажратиш мақсадга мувофиқ эмас («харажатларни қопламайди»), шу боис бундай ҳудудларга Damas лойиқ кўрилган.

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича давлат дастурларида ўқувчиларни ташиш учун бепул автобус қатновларини йўлга қўйиш нима учун белгиланган?

Менимча, бу энг аввало ижтимоий адолат масаласи. Давлат ўз конституциясида ижтимоий эканини қайд этиб қўйгач, барча фуқаролар яратилган имкониятлардан имкон қадар бир хил масофада туришига интилиши лозим.

Айни шу орқали у ўз бўйнига олган вазифалари томон ҳаракатланади. Бу йўлда баъзи харажатлар кимгадир мантиқли кўринмаслиги мумкин, лекин бу давлат ўз вазифаларини бажармаслиги учун асос бўлолмайди.

Ҳар бир боланинг ўз уйига яқин жойлашган мактаби ёки ҳеч бўлмаганда узоқроқдаги мактабга бепул ва хавфсиз қатнаш имконияти бўлиши шарт.
🤬8💯3👍2😢2
Тимур Ишметов сўм мустаҳкамланишининг ташқи қарз ва экспорт/импортга таъсири ҳақида:

Сўмнинг мустаҳкамланиши ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш имконини берди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат қарзи бўйича 1,3 триллион сўм, корпоратив қарз бўйича 3,6 триллион сўм (жами қарийб 400 миллион доллар) иқтисод қилинди.

Ташқи савдо операциялари таҳлилига кўра, экспорт товарларининг 15 фоизи (тахминан 3 млрд доллар) ва импорт товарларининг 40 фоизи (тахминан 4 млрд доллар) алмашув курсининг ўзгаришига сезгир.

Бунда товарлар экспортига нафақат курс, балки ташқи бозорлардаги нарх конъюнктураси, ишлаб чиқариш самарадорлиги, импорт қилувчи мамлакатлардаги тариф ва нотариф чекловлар, шунингдек, бозорлардаги рақобат даражаси ҳам таъсир кўрсатади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/24/sum/
👍2🤔1
2025/10/27 05:44:43
Back to Top
HTML Embed Code: