Президент: Келгуси йилда харажатларни кескин қисқартириш ва самарадорликни ошириш барча даражадаги раҳбарлар учун асосий мезон бўлади.
https://president.uz/uz/lists/view/8594
https://president.uz/uz/lists/view/8594
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Келгуси йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети параметрлари муҳокама қилинди
27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди.
Трамп Халқ саройини деспотларга хос саройга айлантирмоқда. У бу ишни қисман диди шундай бўлгани учун, бошқа томондан эса барчага нимага қодир эканини кўрсатиб қўйиш учун қилмоқда. L’etat, c’est moi.
Кругман қизиқ пост ёзибди:
https://substack.com/inbox/post/176956857
Кругман қизиқ пост ёзибди:
https://substack.com/inbox/post/176956857
Substack
Trump’s Gilded Ballroom and the Fall of the American Republic
Tackiness and tyranny go hand in hand
👍3
Популизм иқтисодий жиҳатдан қимматга тушади
Популистлар ҳукмронликка келган мамлакатларда 15 йил ўтгач аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ўрта ҳисобда оддий прагматик раҳбар бошқарувига нисбатан 10 фоизга пастроқ бўлар экан.
Шунингдек, популизм иқтисодий таркоқлик, макроиқтисодий беқарорлик, институтларнинг емирилиши (суд ва Марказий банк мустақиллиги, ОАВ эркинлиги, парламент назорати заифлашиши)га олиб келади.
2022 йилда чоп этилган тадқиқот муаллифлари бу хулосаларга 1900–2020 йиллар оралиғидаги маълумотларга асосланиб, дунё бўйича 51 нафар популист раҳбар (президент ёки бош вазир)ни аниқлаб, улар ҳукмронлик қилган мамлакатлар иқтисодини таҳлил қилиб келган. Манба

👍9❤🔥2❤1