Ўнминглаб доллар тўлаб, турли хавфли йўллар билан бутун оиласи ҳаётини таваккал қилиб СССРга кетаётган одамларни кўрганмисизлар масалан. Одамларнинг ҳаракатлари муҳим, сўзларидан кўра анча муҳимроқ.
https://www.tg-me.com/muhrim2022/4729
  
  https://www.tg-me.com/muhrim2022/4729
Telegram
  A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев
  SSSR yozuvli futbolka kiygan yigitning javobi ajoyib. Menimcha, har bir sovetparast aslida shunday — Sovet Ittifoqi qayta tiklanishini xohlaydi, lekin o‘ziga qolsa, Amerikaga ketgan bo‘lardi (#)
😁14🤬5💯3
  Марказий банк ижтимоий нафақаларни кредит қарзлари учун ечиб олишни инсофсиз амалиёт деб баҳолаяпти
Марказий банк фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида акцептсиз усулда [тўловчининг розилигисиз] ечиб олинишини адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳолашини маълум қилди.
Шундан келиб чиқиб регулятор барча кредит ташкилотларига:
ички тартиблар ва автоматик ундирув тизимларини қайта кўриб чиқиш орқали ижтимоий тўловларни ацептсиз равишда қарз тўловларига йўналтириш имконини чеклаш;
бундай ҳолатлар бўйича фуқаролардан шикоят келиб тушган тақдирда, ундиришни тўхтатиш ва ечиб олинган маблағларни фуқарога қайтариб бериш чораларини кўриш лозимлигини билдирган.

👍12❤2
  Долларда 1973 йилдан бери энг ёмон старт
АҚШга нисбатан ишонч йўқолиши фақат қарз билан боғлиқ эмас.
Кругман ёзганидек, мамлакатнинг жуда катта қарзи бор, лекин шу билан бирга АҚШ жуда бой давлат.
Бундан ташқари, АҚШда ўртача солиқлар ўхшаш мамлакатларга нисбатан паст. Шунинг учун штатларда қарзни тўлаш учун ресурслар мавжуд.
Асосий масала АҚШда сиёсий жиддийлик йўқолганида бўлиб қолмоқда.
Трамп Америкасида қарорлар қандай қабул қилинишини кўрганлар АҚШ жиддий ва барқарор мамлакат экани ҳақидаги қарашларини қайта кўриб чиқяпти.
Пингвинлар яшайдиган оролга бож жорий қилган администрация қарорларини қандай башорат қилиш мумкин ахир?
  
👍15
  25 минг доллар
Фарғонада суд бир аёл ва уч боланинг ҳалок бўлишига олиб келган заправкадаги портлаш иши бўйича ҳукм чиқарибди.
Суд қарорига кўра, заправка директори тўрт нафар марҳумнинг ҳар бири учун уларнинг қонуний вакилларига 310,27 миллион сўм (25 минг доллар) — жами 1,24 миллиард сўм миқдоридаги маънавий зарарни қоплаб бериши белгиланган.
Шунингдек, унга бошқа фуқароларга етказилган 2 миллиард 358 миллион сўмлик моддий зарарни қоплаш ҳам юклатилган. Масалан, баҳоловчи компания BMW X3 автомобилига 650,8 млн сўм (52,4 минг доллар), Kia K8 га 424,3 миллион сўм (34,2 минг доллар) моддий зарар етказилган деб баҳолаган.
Суд бу суммаларни ҳам жабрланувчилар фойдасига ундириш ҳақида қарор чиқарган.
Заправка директори 5 йилга, унга сохта ҳужжатлар тайёрлаб беришда айбланган икки судланувчи 4 йилу 3 ой ва 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Қурилиш ишларини бажарган одамга эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
https://www.gazeta.uz/ru/2025/07/01/fergana/
  
Газета.uz
  
  Четверо осуждены за взрыв на заправке в Фергане. Жизнь одной жертвы оценена в $25 тысяч — меньше, чем у повреждённой машины
  Суд в Фергане вынес приговор по делу о взрыве на заправке в Фергане, в результате которого погибли женщина и трое детей. Глава АЗС получил 5 лет колонии и обязан выплатить семьям погибших по 310 млн сумов за каждого — меньше, чем за повреждённые BMW и Kia.…
🤔10❤1👍1
  2019 йилда Ўзбекистон минтақа етакчисига айланиши мумкинлиги ҳақида жиддий гаплар бўларди
Бугун Қирғизистон иқтисодий маънода Ўзбекистондан ўтиб кетиши ҳақида гап кетяпти. Менга эса бу 2019 йилда биз ҳақимизда айтилган баъзи фикрларни эслатиб юборди.
2019 йил Қозоғистонда Сергей Гуриевга Марказий Осиёда минтақавий етакчи ўзгариши мумкинми деб савол беришганди.
Гуриев эса Ўзбекистон ва Қозоғистонни солиштириб қуйидагиларни айтганди.
Агар ҳаммаси яхши кетса, Ўзбекистонда меҳнат самарадорлиги ошиб борса, албатта, яқин орада — икки-уч ўнйиллик оралиғида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми бўйича Қозоғистонга етиб олади ва ўтиб кетади. Чунки, айтганингиздек, сизда демографик вазият турлича.
Лекин бу кафолатланмаган. Жуда кўп ишлар қилиниши керак. Аввалги президент даврида Ўзбекистон нафақат қўшниларига, балки бутун дунёга ёпилиб олганлигини ёддан чиқармаслик керак. Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти қандай тузилгани, бозор ислоҳотларини қандай ўтказиш кераклигини тушунадиган инсонлар анча кам.
Ҳозирда баъзи ислоҳотлар олдинга силжияпти, баъзилари эса оқсаяпти. Хусусан, чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича ишлар ўйлангани каби жадал кечмаяпти. Қозоғистонда аллақачон қилинган баъзи ислоҳотлар Ўзбекистонда ўтган 3 йил ичида ваъда қилинди, лекин ҳали бажарилмади.
Шунинг учун, ҳаммаси бу қадар осон эмас. Лекин президент Мирзиёев айтаётган гаплар ҳақиқатан ҳам жуда кўпчиликка ёқади. Ва ҳақиқатан ҳам у баъзи ишларни жуда яхши бажарди.
https://youtu.be/o7n4JWdCUbg?t=356
  
YouTube
  
  DIGISTAN 9: Сергей Гуриев об эффекте Дудя, Аблязове, Назарбаеве и казахских коррупционерах в Англии
  Сергей Гуриев, профессор экономики из Парижа, рассуждает о том, возможна ли смена регионального лидера в Центральной Азии, у кого есть моральное право критиковать власть и доволен ли он работой Путина, выгодно ли быть доктором экономики и писателем, а также…
❤10😭5👍1
  «Бизда ё демократия ё бир неча кишининг қўлида тўпланган катта бойлик бўлиши мумкин. Лекин уларнинг иккиси бир пайтда мавжуд бўлолмайди».
Луис Брандис — АҚШ Олий судининг собиқ аъзоларидан бири

🔥13❤3
  Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг ҳар уч нафаридан бирида кредити бор экан.
Кредит олганларнинг 27 фоизида 2 ёки ундан кўп кредити бор. Янаям аниқроғи, кредит олганларнинг 16 фоизида 2 тадан, 11 фоизида 3 ва ундан кўп кредити бор экан.
Биттадан кўп кредити борлар улуши 2022 йилдан бери ошиб боряпти.

👏4👎1🤨1
  Қандай қилиб олий таълим сифатини тушириш мумкин?
Исталган бозорда маҳсулот ёки хизмат сифатини оширмоқчи бўлсангиз нима қиласиз? Албатта рақобатни оширасиз, тўғрими?
Лекин афтидан, мана бу қарор ижодкорлари бу фикрга қўшилишмайди. Улар Ўзбекистонда олий таълим сифатини ошириш учун нодавлат университетларга қўшимча лицензиялаш шартларини жорий этишди.
Масалан, энди хусусий университет очиш учун сиз:
ташкил этилаётган олий талим ташкилотининг концепциясини Олий таълим вазирлигига тақдим этишингиз;
камида 2 млн долларлик устав капиталини шакллантиришингиз, кейинчалик талабалар сонининг кўпайиб боришига мутаносиб равишда бу устав фондини ошириб боришингиз;
350 минг доллар эквивалентидаги маблағни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштиришингиз ва унинг миқдорини доимий таъминлаб боришингиз;
ОТМнинг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотларининг майдони 5 000 кв метрдан кам бўлмаслигини таъминлашингиз;
дастлабки 5 йил давомида унинг йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтиришингиз керак.
Бундан ташқари, вазирлик нодавлат ОТМнинг мурожаатига асосан қабул бошланишидан олдин янги ўқув йили учун қабул параметрининг энг юқори кўрсаткичини белгилайди. Бунда янги ўқув йили учун қабул параметрига ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди.
Нодавлат университетлар талабаларининг ўқишини кўчириб ўтказиш (маҳаллий ва хорижий), қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш ҳамда битирувчиларни якуний аттестациядан ўтказиш давлат олий таълим ташкилотлари учун белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Қисқа қилиб айтганда, биз бозорга киришдаги планкани кўтариб, олий таълим сифатини оширмоқчимиз. Иқтисодиёт эса бизга бу тескари натижа беришини айтади.
  
  UzA | Tezkor xabarlar
  ❗️O‘zbekistonda nodavlat OTMlar faoliyatini litsenziyalashning qo‘shimcha shartlari belgilandi
Bu bo‘yicha Vazirlar Mahkamasining “Respublikada nodavlat ta’lim xizmatlari sifatini oshirishning qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 403-sonli qarori qabul…

❤12
  OCCRP’га кўра, Трамп администрациясининг персонал бўйича директори Тошкентда туғилган экан.
38 ёшли Серхио Гор бу вақтгача ўзининг келиб чиқиши бўйича маълумотларни очиқламай келган.
Баъзи АҚШ нашрларида унинг мальталик муҳожир экани айтиларди. Энди эса унинг асл исми Серхио Гороховский экани айтилмоқда.
У болалигида Мальтада камида 5 йил яшаган. Кейин оиласи билан АҚШга кўчиб кетиб, фуқаролик олган.
https://www.occrp.org/en/news/exclusive-top-trump-advisor-sergio-gor-was-born-in-the-soviet-union

🔥7👍4❤1
  Ажемоглу ва Жонсоннинг «Ҳокимият ва тараққиёт» китобидан:
Ҳокимият йирик корпорациялар қўлида тўпланганда, фойдани тенг тақсимлашни қўллаб-қувватловчи институт ва меъёрлар емирилганда, технологиялар эса тахминан 1980 йилдан бошлаб умумий автоматлаштириш йўлида ҳаракатлана бошлаганда АҚШда шаклланган умумий фаровонлик модели қулади.
Сунъий интеллектнинг ҳозирги (учинчи) урф бўлиш тўлқини бошланганда бу жараёнларнинг барчаси аллақачон содир бўлаётганди.
Технологияларни автоматлаштириш, ходимларни назорат қилиш ҳамда улардан имкон қадар кўпроқ фойдани суғуриб олиш ғояси инсонлар онгида мустаҳкам ўрнашиб улгурганди.
Табақалашган жамиятга қайтиш аллақачон бошланган, бу жараён 2010-йиллардан анча аввал старт олган.
Аммо СИ атрофидаги иллюзия ва шов-шув бу жараённи янада тезлаштирмоқда.
Замонавий сунъий интеллект IT элитанинг қўлига янада кучли воситаларни бериш орқали уларга меҳнат жараёнларини автоматлаштириш, ходимларни четга суриш ва (гўёки) самарадорликни ошириш, инсоният олдида турган жиддий муаммоларни ҳал қилиш каби яхши ишлар билан шуғулланиш имконини бермоқда.
Ҳар ҳолда уларнинг ўзи шундай деб даъво қилади. Ўзининг ривожланиш мақсадлари томон шошаётган, СИ қуролига эга бу етакчилар олдингидан ҳам камроқ даражада жамоатчилик билан маслаҳатлашишига тўғри келмоқда.
Уларнинг кўпчилиги ҳатто қолган оддий одамлар унчалик ақлли эмас ва ўзлари учун нима яхшилигини англашга лаёқатсиз, деб ўйлайди.
Рақамли технологиялар ва йирик бизнес иттифоқи 2000-йилларнинг ўрталарига келибоқ юзлаб рақамли миллиардерларни яратди. 2010-йилларда СИ кенгайиши билан уларнинг бойликлари бир неча баробар ошди.
Бироқ бу СИ ҳақиқатан ҳам қандайдир мўъжизалар яратиб, дунёни ўзгартиргани натижасида содир бўлмади.
Аксинча, ҳозирги СИ ёндашуви сезиларли натижалар бермаяпти, чунки одамларни автоматизация билан алмаштириш кўп ҳолларда ишлаб чиқариш самарадорлигини сезиларли оширмайди.
Бундан ҳам ёмони, автоматизация умумий фаровонликка эмас, балки аксинча, ундан узоқлашишга олиб боради. Айни вақтда СИ магнатлар ва топ-менежерларни ўзига маҳлиё қилиб, уларни бойитиб келмоқда.
Чунки СИ бу инсонларнинг қўл остидагиларни таъсир кучидан маҳрум қилади ва одамлар ҳақидаги маълумотларни пуллашнинг янги йўлларини очади — бунга кейинги бобда батафсил тўхталамиз.
Барча соҳаларни автоматлаштириш ва рақамли технологиялар орқали кузатув ўрнатиш бўйича пойга давом этаётган пайтда бу жараёнларга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаяпти. Шу сабаб биз бу янги қарашни “СИ иллюзияси” деб атаймиз.
Келгуси ўн йилликда СИнинг тарқалиши янада кучаяди, чунки глобал боғлиқлик ошиб бормоқда: хонадонлардаги техника ва бошқа қурилмалар тобора кўпроқ булутли хизматларга уланмоқда, бу эса маълумот йиғилишини кучайтиради ва СИ иллюзиясини мустаҳкамлайди.
Бугун биз Г. Уэллснинг “Вақт машинаси” антиутопиясидаги келажакка тобора яқинлашяпмиз.
Жамиятимиз аллақачон 2 табақадан иборат: тепада — ўз бойликларини ўз зеҳни ва истеъдоди билан топганига ишонадиган магнатлар. Пастда эса ахборот технологиялари етакчилари “хатога мойил” деб ҳисоблайдиган ва машиналарга алмаштиришни орзу қиладиган оддий одамлар.
СИнинг иқтисодиётдаги иштироки ортгани сари, катта эҳтимол жамиятнинг юқори ва пастки қатламлари орасидаги фарқ ҳам ошиб боради.
Шунга қарамай, буларнинг барчаси қочиб қутулиб бўлмайдиган жараёнлар эмасди. Рақамли технологияларни автоматлаштириш учун ишлатиш шарт эмасди ва СИ технологиялари яратувчиларини бу трендга кўр-кўрона эргашишга ҳеч ким мажбурламаганди.
Ҳеч қандай куч СИ жамиятини амалий аҳамият ўрнига машиналардан “ақл” излашга мажбур қилмади. Технологияларнинг айнан шу йўналишда ривожланиши мутлақо табиий ёки мажбурий нарса эмасди. Ҳозир бизнинг етакчилар қураётган табақалашган жамият ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин.
Бу боши берк кўчадан жамиятда ҳокимият тақсимотини ўзгартириб, технологик тараққиётни бошқа йўналишга буриш орқали чиқиб кетиш мумкин. Бундай ўзгаришларни эса пастдан бошланадиган демократик жараён бошлаб бериши мумкин. Аммо шу нуқтага келганда олдимизда янги таҳдид пайдо бўлади: СИ демократик жараёнлар учун ҳам тобора кўпроқ муаммолар туғдирмоқда.

❤13👍2⚡1🤯1
  Йўлларда қоида бузиб, бу билан мақтанаётганларга жазо кучайтирилади
Бугунги йиғилишда президент бир қатор ҳудудларда, жумладан, пойтахтда йўл ҳаракатидаги қўпол қоидабузарликлар сурункали тус олганини таъкидлаган.
«Ижтимоий тармоқларда аҳоли, ҳатто таниқли шахслар ўртасида «жаримани тўлаб қўйдим-ку, хоҳлаганимдек юравераман», дейиш авж олган. Эндиликда йўлларда ҳайдовчилик маданиятини ошириш, ашаддий ҳуқуқбузарларга қонун кучини кўрсатиш мақсадида янги тизим қиламиз», – деган президент.
Бунинг учун «Сурункали қоидабузарлар» дастури ишга туширилади. Қарама-қарши ҳаракатланиш, чироқнинг қизил рангида ўтиш бир ой ичида 2 марта содир этилса ёки тезлик 5 марта оширилса – 1 йилгача жаримадан чегирма берилмайди.
Бундай ҳуқуқбузарликлар бир ой ичида 10 тадан кўп бўлса – 6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев тезлик учун жарималарни қайта кўриб чиқиб, меъёрдан 2-3 карра тез юрганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ эканини айтган.

👍19
  1000Kitob’нинг дастлабки китоблари тайёр бўлди
1000Kitob доирасида «Ўта қисқа таништирув» туркумидаги бир қанча китобларнинг илк намуналари нашр этилибди.
Шунингдек, бу партияда Адиб Холиднинг «Мусулмон маданий ислоҳоти сиёсати: Туркистонда жадидчилик» ва Дуглас Нортнинг «Институтлар, институционал ўзгариш ва иқтисодий ижро» китоблари ҳам бор.
Тўлиқ рўйхат бу ерда.
Бундан ташқари, кимдир ҳали эшитмаган бўлса, яна бир яхши янгилик бор. 1000Kitob ва Марказий банк ўзаро ҳамкорликда макроиқтисодиёт ва молия соҳасидаги бир қанча муҳим адабиётларни ўзбек тилига ўгирар экан.
Китоблар орасида қуйидагилар бор:
1. Себастиан Эдвардс — «Чили лойиҳаси: Чикаго ўғлонлари ва неолиберализмнинг қулаши»
2. Питер Конти-Браун — «Федерал захира тизимининг кучи ва мустақиллиги»
3. Жон Кэссиди — «Бозорлар қандай барбод бўлади: Иқтисодий фалокатлар мантиғи»
4. Адриан Вулдридж — «Иқтидор аристократияси: Қандай қилиб меритократия замонавий дунёни барпо этди»
5. Милтон Фридман — «Капитализм ва эркинлик»
6. Адам Смит — «Халқлар бойлиги»
7. Грегори Мэнкью — «Макроиқтисодиёт»
8. Ҳал Вариан — «Ўрта даражадаги микроиқтисодиёт: Замонавий ёндашув»
9. Жеффри Вулдридж — «Эконометрикага кириш: Замонавий ёндашув»
10. Фредерик Мишкин — «Пул, банк иши ва молиявий бозорлар иқтисодиёти».
Яқин келажакда ўзбек тилида ҳам бир қанча муҳим китобларни ўқиш мумкин бўлади.
  
  1000KITOB
  Kutganmidingiz, tayyormisiz?👀
Doʻstlar, va nihoyat oʻsha kun keldi – bir necha yillik mehnat natijasi koʻrina boshladi: biz Loyiha doirasida tarjima qilingan va chop etishga tayyor boʻlgan kitoblarning bir nusxadan sinov variantlarini qoʻlimizga oldik! …

👍9❤6🔥5
  АҚШда суд Трампнинг туғилган жой асосида фуқаролик беришни бекор қилувчи қарорини блоклабди.
Бу қарорга келган Нью-Хэмпширдаги федерал судья Жозеф Лапланте 2007 йилда Жорж Буш томонидан тайинланган экан.
  
Nytimes
  
  State Department Tells Workers Layoffs Will Begin Soon (Gift Article)
  
👍9❤2😁2
  Агар барча ҳамма вақт ёлғон гапирса, натижада одамлар ёлғонга ишониб қолмайди. Бунинг натижаси одамлар ҳеч нарсага ишонмай қўйиши бўлади.
Ханна Арендт
Ханна Арендт
❤14🔥7
  Энди Ўзбекистонга товар олиб киришда чеклов фақат божсиз лимит билан чекланмайди
Эсингизда бўлса, 1 майдан самолётда 1000 долларгача (бунгача 2000 доллар эди), темир йўлда 500 долларгача (1000 доллар эди), автомобилда ва пиёда ўтказиш пунктлари орқали 300 долларгача қийматдаги товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин этиб белгиланганди.
Ўша қарорда 3 ой ўтгач (қарор 20 апрелда қабул қилинган), яъни, 20 июлдан кучга кирадиган яна бир банди бор эди. Бу банд бўйича энди сиз лимитлардан ҳам шунчаки фойдалана олмайсиз.
Пиёда ёки автомобилда кираётган фуқаролар бу лимитдан фойдаланиш учун чет элда камида 2 кун, самолётда қайтаётганлар эса камида 3 кун юрган бўлиши керак. Акс ҳолда олиб кирилган товарлар белгиланган лимитдан ошган деб ҳисобланади ва уларнинг тўлиқ қийматидан 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.
Мен Uzbekonomics подкастида божсиз лимит бўйича айтилган фикрларга қўшиламан. Агар одамлар чўнтагида ёки сумкасида олиб келаётган товар, тадбиркорлар улгуржи олиб келаётган товардан арзонроқ бўлиб қолаётган бўлса, бу мутлақ нотўғри савдо сиёсатининг оқибати.
Нормал мамлакатда бундай бўлмаслиги керак.
https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/15/bojlar/
  
  Эслатма: 20 июлдан шахсий эҳтиёж товарларини четдан божсиз олиб келиш учун хорижда камида 2−3 кун юрган бўлиш керак
  Давлат божхона қўмитаси 20 июлдан шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб киришда чет элда бўлишнинг минимал муддати жорий этилишини эслатди. Хусусан, энди пиёда ёки автомобилда мамлакатга келаётган фуқаролар божсиз товар олиб кириш учун четда камида 2…
👍12❤2
  «Энди ўйлаб кўринг, агар бир жисмоний шахс АҚШда магазиндан дори олиб, самолётда олиб келиб Ўзбекистонда арзонроқ сота оляптими, демак ўзбекистонликлар олаётган дорилар шу даражада қиммат экан-да. Мен, масалан, АҚШдан витамин С олиб келаман. Чунки АҚШдан олиб келганим ҳақиқатан ҳам арзонроқ», — дея таъкидлаган иқтисодчи.
У иқтисодий жиҳатдан ўйлаб қаралганда, оддий дорихонадан олинган бир дона дорининг нархи Ўзбекистондагидан қиммат бўлаётган бўлса, ўзбекистонликлар қанақа нарх тўлаяпти деган савол бўлиши кераклигини қайд этган.
«Ҳозир витаминлар АҚШдан келяпти деб ҳамманинг витаминини санаб юришибди. Бу нарса мени саёҳатчи сифатидаги ҳаётимни қийинлаштираётгани ўз йўлига, лекин савол туғилиши керак: наҳотки боласига дори олиб бериш шунчалик қиммат?», — дейди Беҳзод Ҳошимов.
https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/15/imei/
  
  Депутатлар UZIMEI’ни олиб ташлаш орқали ўзбекистонликларни миллиардлаб долларга бойитиши мумкин — Беҳзод Ҳошимов
  Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов депутатлар UZIMEI’ни олиб ташлаш орқали ўзбекистонликларни миллиардлаб долларга бойитиши мумкинлигини таъкидлади. У IMEI сабаб истеъмолчилар ҳам пули билан, ҳам вақти билан тўлаётганини айтди. Смартфон меҳнат қуроли бўлиб, тизим йўқ…
🔥14❤4
  Давлат банкларини хусусийлаштириш суст кечяпти
2020−2025 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида банк тизими активларининг умумий ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари улушини ўша вақтдаги 15 фоиздан 2025 йилга келиб 60 фоизгача ошириш мақсад қилинганди.
Лекин, 2025 йил 1 июль ҳолатига бу кўрсаткич 35 фоизни ташкил қилмоқда. Депутатлар бугунги ялпи мажлисда шу ва бошқа саволлар юзасидан Марказий банк раисига парламент сўрови жўнатиш бўйича қарор қабул қилибди.
Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Шарофиддин Назаровнинг таъкидлашича, таҳлиллар бугунги кунда банк секторида давлат улуши юқори даражада қолаётганлигини кўрсатмоқда. «O'zsanoatqurilishbank», «Asakabank», «Aloqabank» акциядорлик тижорат банкларида давлат улушини хусусийлаштириш анча суст кетаётганлиги кўзга ташланмоқда.
https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/22/parlament-markaziy-bank/
  
  Депутатлар Марказий банкдан банкларни хусусийлаштириш жараёни суст кечаётганига тушунтириш сўради
  Депутатлар бир нечта масала юзасидан Марказий банк раисига парламент сўрови юборди. Хусусан, улар банк секторида давлат улуши юқори даражада қолаётгани, «O'zsanoatqurilishbank», «Asakabank», «Aloqabank'даги давлат улушини хусусийлаштириш анча суст кетаётгани…
  Трамп иқтисодиётдан ташқари сўз эркинлигига ҳам ҳужум қилишдан тўхтамаяпти
Эпштейн масаласидаги тортишувлардан кейин Трамп The Wall Street Journal мухбирини ўзи билан Шотландияга бориши кутилаётган 13 кишилик журналистлар пресс-пулидан чиқариб юборибди.
Трамп йил бошида Associated Press журналистларига ҳам шундай қилган ва суд бу қарор АҚШ конституциясига зид деб топганди.
Ҳақиқатан ҳам, АҚШ президентининг журналистни Оқ уйдаги матбуот анжуманларидан чиқариб юбориш ёки унинг пресс-кардини бекор қилиш ҳуқуқи йўқ.
АҚШ Конституцияси сўз ва матбуот эркинлигини кафолатлайди. Шундай экан, давлат амалдори, ҳатто президент ҳам журналистни шахсий танқид ёки саволлар ёқмагани учун тадбирлардан четлатиши қонуний ҳисобланмайди.
Трамп билан бундай вазият 2018 йилда ҳам бўлган. Ўшанда унинг маъмурияти CNN телеканали мухбирининг пресс-кардини бекор қилганди. Кейин CNN бу қарор устидан судга мурожаат қилган ва суд CNN’ни ҳимоя қилганди.
Нима учун пресс-пулда атиги 13 нафар журналист бор? Пресс-пул нима ўзи?
The White House Press Pool — бу Оқ уйдаги ҳар бир воқеани бевосита ёритиш имконига эга бўлган журналистлар гуруҳи. Улар барча журналистлар номидан бевосита АҚШ президенти иштирок этадиган тадбирларда қатнашади.
Унинг таркибида журналистлар сони чекланганига сабаб эса барча мухбирлар матбуот анжуманида иштирок этиши жисмонан имконсиз эканидан. Оқ уйдаги пресс-рум (брифинг зали), президент вертолёти (Marine One) ёки самолётдаги (Air Force One) ўринлар сони жуда чекланган.
Барча журналистларни жойлаштириш имконсиз бўлгани учун ротация асосидаги пул тизими яратилган.
Ротацияга асосланган пул тизими — Оқ уй пресс-пулида журналистларнинг навбат билан ишлашини таъминлайдиган тизим.
Бу тизим шаффофлик, адолат ва барча йирик ОАВларга тенг имконият бериш мақсадида жорий қилинган.
Пулдаги журналистлар ҳар куни ёзма ҳисобот (pool report) тайёрлайди ва уни барча медиага тарқатади. Бу ҳисоботда президент қаерга борди, нима деди, қандай реакция бўлди — шу каби маълумотлар мавжуд бўлади.
Пулга кириш учун навбатни эса The White House Correspondents’ Association (WHCA) — Оқ уйда аккредитациядан ўтган журналистлар уюшмаси назорат қилади.
WSJ мухбирининг пулдан чиқариб юборилишига ҳам WHCA президенти муносабат билдириб, бу Оқ уй томонидан уларга ёқмайдиган воқеаларни ёритган ОАВни жазолашга уруниши эканини таъкидлади.
Ўзи умуман йил бошидан бери Трамп маъмурияти президент тадбирлари ва сафарларига ким бориши ҳал қилиш устидан назоратни WHCA`дан олиб қўйишга уринмоқда.
  
CNN
  
  Trump White House removes WSJ from Scotland trip press pool over Epstein report
  When the White House took control of the so-called “press pool” that accompanies the president, journalists worried that the Trump administration would use that power to punish news outlets.
❤3👍3
  Мана бу постнинг эркин таржимаси:
Иқтисодиётда одамларни мунтазам равишда чалғитадиган иккита нарса бор.
Биринчиси хусусий мувозанат ва умумий мувозанат ўртасидаги фарқдан келиб чиқади.
Масалан, маълум бир соҳа субсидия олиши мумкин. Субсидиядан фойдаланган ҳолда бу соҳа ишлаб чиқарувчилари яхши сценарийда - ўз маҳсулотининг нархини пасайтириши ёки сифатини яхшилаши мумкин.
Бу хусусий мувозанат, яъни иқтисодиётнинг бир қисмининг мувозанати: айни бир бозорда.
Аммо умумий мувозанатда, яъни бутун иқтисодиёт кўламида қараганда саволнинг иккинчи томони пайдо бўлади: кимдир бу субсидия учун тўлайди.
Алоҳида бир бозор даражасида субсидия шунчаки осмондан тушган, текин, қарама-қарши томонда минус бўлиб кўринмайдиган нарса бўлиши мумкин.
Лекин бутун иқтисодиёт даражасида бундай эмас: бу субсидия учун пул бошқа жойдан, эҳтимол бошқа бир ёндош соҳадан олинади, бу эса бундай субсидия туфайли мазкур соҳа маҳсулотини қимматроқ ёки сифатсизроқ қилади. Юқоридаги плюс қийматнинг мана шу ердаги минус акси ёддан кўтарилади.
Иккинчи нарса инсоннинг ёрқин ёки яқинда юз берган нарсаларга эътибор беришга мойиллиги, кейин эса бу ёрқин ва яқинда (бу когнитив бузилиш дейилади) юз берган воқеа асосида умумий вазият ҳақида ҳукм чиқариши билан боғлиқ.
Бунинг оқибатида биз қуйидаги каби хулосаларга борамиз:
«Совет даврида мен нормал самолётларда кўп марта арзонга учганман, шунинг учун Совет иқтисодиётида ҳамма нарса яхши бўлган».
Бу вазиятда, биринчидан, бутун иқтисодиётга бир ёрқин, кўринадиган бозор - парвозлар орқали баҳо берилади.
Иккинчидан, чипталарнинг арзонлиги ёндош соҳалардан суғириб олинган субсидия сабабли эмас, балки осмондан тушган бир нарса каби қабул қилинади.
Шуни ёдда тутиш керакки, бўм-бўш шаҳардаги гўзал аэропорт ва уйда газсиз ўтирган камбағал онахон ўзаро мантиқан боғлиқ.
  
  Экономика долгого времени
  В экономике есть два момента, которые регулярно путают людей. Первый происходит из-за разницы между частным равновесием и общим равновесием. Например, какая-то отрасль может получить субсидию. Воспользовавшись субсидией, производители в отрасли могут — при…
❤9👍2💩2🔥1
  «Маленькая победоносная война»
Бугун Муҳрим ака Instagram`да 1904-1905 йилги Япония ва Россия ўртасидаги уруш ҳақида видео жойлабди. Ўша вақтда Россия инқилиб хавфи остида яшар, бунинг олдини олиш учун эса император Николай иккинчининг аёнлари унга «кичик ғолибона уруш» кераклигини тавсия қилган.
Бу видео менга Россия Украинага бостириб кирган вақтда Борис Акунин Дудга берган интервьюсини эсга солди (кўришни тавсия қиламан, жуда яхши интервью). Акунин Япония билан уруш ҳақида шундай деганди:
«Қачонки, мамлакатда иқтисодиёт, яшаш даражаси, аҳолининг мамлакат раҳбарини қўллаб-қувватлаш даражаси ва бошқалар билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлса, раҳбарда васваса уйғонади, унинг атрофидагилар тезда тугайдиган, кичик, ғалабали уруш ўтказиш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади дейди. Душманлар жим бўлади, аҳоли буни олқишлайди ва «ҳа биз камбағалликда яшаяпмиз, атрофда жуда кўп адолатсизликлар, лекин бизда барчанинг устидан ғалаба қозонадиган буюк давлат бор» дейди.
Бу ҳудди 1904 йилги вазиятга ўхшайди. Ўшанда Николай II ҳам атрофидаги вазият ёмонлигини тушунган. Биринчидан иқтисодий инқироз, иккинчидан оппозицион кайфият ошиб боряпти. Унга ўша вақтда айтишяпти: «Мана, кучсизгина Япония бор» ва шу билан ҳаммаси жойига тушади. Кейинчалик эса, реалликдан узилиб қолганинг учун сен биринчидан, ўз кучингни юқори баҳолаб юборасан, иккинчидан рақибга етарлича баҳо бермайсан. Бунинг оқибатида эса Цусима, Порт-Артур, «Қонли якшанба» ва рўйхат бўйича бошқа воқеалар юз беради».

This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  💯7🤓3