Telegram Web Link
Нима хомашё ва нима хомашё эмас? Шудир масала

Бугун президент арзон хомашё билан таъминлаш мақсадида 2028 йилгача аралаш мато ва газлама божхона божидан озод этилишини айтди. Шавкат Мирзиёев бундай муаммо саноатнинг бошқа соҳаларида ҳам борлигини таъкидлади.

Жаҳон банки экспертлари ҳам ҳукуматга тариф сиёсати ишлаб чиқаришни рағбатлантириши кераклигини айтган. Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида барча соҳалардаги тадбиркорлардан бу йўналишда 130 та мурожаат келиб тушган.


Шу сабабдан президент 1 ноябргача ҳар бир тармоқ, ҳудудий корхоналар талабини ўрганиб, бошқа хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқишни топширди.

Умуман олганда, импортга қўйилган божлар нафақат одамларни сифатсиз ва қиммат товар олишга мажбурлаб, уларни камбағалроқ қилади.

Балки хомашёни қимматлаштиргани учун бу орқали экспорт рақобатбардошлигини ҳам туширади. Мана шу жойда асосий савол қуйидаги бўлиши керак: ўзи нима хомашё, нима хомашё эмас?

Иқтисодиётда барча товарлар қайсидир маънода хомашё. Масалан, нефтни ҳеч ким шундоқлигича истеъмол қилмайди, уни қайта ишлаш керак. Нонни эса одамлар шундоғича истеъмол қилади. Аммо бу нон хомашё эмас дейиш учун асос бўлмайди.

Завод ишчиси шу нонни еб, кейин бориб маҳсулот ишлаб чиқаряпти. Нон қимматлашса, ишчининг харажатлари ошади, бу унинг ишчи кучи нархини оширади. Шу орқали занжир бўйлаб якунда ўша заводнинг экспорт қилаётган маҳсулоти қиммат бўлади ва рақобатбардошлигини йўқотади.

Ëки, бошқа мисол: Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб 1000 доллардан қимматроқ телефонни четдан олиб келган одам, ўша қийматдан ошган қисмига 30 фоиз бож тўлаши керак.

Аввал айтилганидек, телефон қип-қизил меҳнат қуроли. Фаолияти давомида телефонидан фойдаланмайдиган одамни тасаввур қилиш қийин.

Шулардан келиб чиқиб, биз хомашё деган сўзни кенгроқ маънода тушунишимиз ва икки карра океанлардан чегараланган мамлакат сифатида ҳам барча божларимиздан воз кечишимиз ўзимиз учун жуда фойдали бўларди.
🔥10👍42💯1
Давлатнинг инсоний қиёфаси

Судья Фрэнк Каприо вафот этибди.

«Умид қиламанки, одамлар ҳукумат муассасалари ўз фаолиятида меҳрибонлик, адолат ва раҳм-шафқатни намоён этиб, жуда самарали ишлаши мумкинлигини англаб етади. Биз жуда зиддиятли жамиятда яшамоқдамиз. Шундай бўлса-да, одамлар бизнинг зулм ўтказмай, адолатни қарор топтира олишимизни кўришидан умидворман».

https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/21/frank-caprio/
21😢3
Булгаковнинг «Иван Васильевич» пьесасида кўп қаватли уй бошқарувчисининг хотини Ульяна Андреевна ихтирочи-олим Тимофеевдан хотинига бир гапни етказиб қўйишни сўрайди:

«Передайте Зинаиде Михайловне, что Марья Степановна говорила: Анне Ивановне маникюрша заграничную материю предлагает».

СССРда ҳамма нарсани ҳукумат режа асосида тақсимлаган, маиший буюмлар, зеб-зийнатлар ва айниқса импорт матолар тақчил бўлган. Шу сабаб одамлар бундай товарларни норасмий равишда, «таниш-билиш» орқали сотиб олган.

Пьесада қаҳрамон очиқчасига эмас, бироз сирли тилда «заграничную материю предлагает» деб гапирмоқда. Ўша вақтда СССР режими ғарб маданиятини қоралаганига қарамай, халқ, айниқса зиёли ва бойроқ қатлам чет эл товарларига иштиёқманд бўлган.

Одамлар сиёсий шиорларда социализм ва мамлакатнинг ўзида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаган бўлса-да, шахсий ҳаётда «маникюрчи орқали чет эл матосини» қидириб юрган.

Бу реплика совет ҳаётидаги иккиюзламачиликка ишора. Биз ҳамма нарсани ўзимиз ишлаб чиқаришимиз керак деб, ғарб буюмларига бурканиб юрганларнинг юзига тутилган ойна.
🔥40👍112💯21😁1
Iqtisod4i
Булгаковнинг «Иван Васильевич» пьесасида кўп қаватли уй бошқарувчисининг хотини Ульяна Андреевна ихтирочи-олим Тимофеевдан хотинига бир гапни етказиб қўйишни сўрайди: «Передайте Зинаиде Михайловне, что Марья Степановна говорила: Анне Ивановне маникюрша заграничную…
«Гитлер капут»

Айтганча, бу асар асосида ишланган фильмдаги энг машҳур эпизодлардан бири — шоҳ «Гитлер капут» дейдиган саҳна пьесада бошқача бўлган.

Асл матн қуйидагича:

- Отвечай ему что-нибудь… а то ты видишь, человек надрывается.

- Я на иностранных языках только революционные слова знаю, а все остальное забыл.

Яъни, Милославский Буншага «бир нима десангчи, қара жон куйдиришини» дейди. Бунша эса «мен чет тилларида фақат инқилобий сўзларни биламан, қолганини эса унутганман», деб жавоб қайтаради. Бунақа реплика ҳам 1970-йилларда суратга олинган фильмда мавжуд бўлолмасди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчисининг исталган маҳсулот ёки хизматни ҳақ эвазига ёки текинга бўлсин реклама қилишини қонун билан тақиқлаш керак. Ёки бунақа тақиқ исталган пайт ҳақ олмади деб ишламай қоладиган бўлса, бутунлай қонунчиликдан олиб ташлаш керак.
👍19😁6
Тавсия — «Кўринмас медаль»

Gazeta'нинг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгунча босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Кўринмас медаль» ҳужжатли фильми Kinopoisk платформасига жойланди.

Бу фильм мамлакат спорти тарихидаги муҳим воқеалардан бирини бор ҳиссиёти, жараёнлари, деталлари билан тарихга муҳрлаб қўйишни мақсад қилган.

Бир неча ой давомида фильм ижодкорлари айни мақсад йўлида меҳнат қилди, жамоанинг бошидан кечирган энг муҳим дақиқаларни суратга олиб, бир тизгинга олиб келишга ҳаракат қилди. Улар буни қанчалик уддашлашганига ўзингиз баҳо беринг.

Фильмни қуйидаги ҳавола орқали ўзбек тилида томоша қилиш мумкин: https://hd.kinopoisk.ru/ru-uz/film/ed2113d3047f47e28fcd01070ba0ebbb
6
Пулли масалалар ва умуман молия ҳақида ёзадиган сифатли канални топиш қийин

Лекин @Bankir лойиҳаси қисқа муддат ичида 70 мингдан зиёд обуначи йиға олди. Бу ерда сиз пул билан боғлиқ ҳамма нарса ҳақида ўқишингиз мумкин.

Иқтисодиётдаги тенденциялар, инвестицион вазият, доллар курси ва банк маҳсулотларидан тортиб, оддий кундалик ҳаётда керак бўладиган комиссиясиз пул ўтказмаларигача шу ердан топсангиз бўлади.

Обуна бўлинг 👉@Bankir

Реклама
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда эркинликдан муҳимроқ бирор нарса йўқ. Ва бу эркинлик ҳар қадамда курашни англатади. Эркинлик — энг олий мақсад, ҳеч қачон ва ҳеч нарса учун восита қилиб бўлмайдиган қадриятимиз. Эркинлигимиз муборак бўлсин! Эркинлигимиз абадий бўлсин.
15👍3
Регистоннинг рўпарасига туннель ўртоқлар. Бундай гап тилга олинишининг ўзи одамни қўрқитади.

Сал пастроқдаги пиёдалар ўтиш жойи тагидаги 18 йил олдин ёпилган туннель ҳам қайта очилар экан. Шунчаки светофор ўрнатиш ўрнига пиёдалар яна ер остидан юришга мажбур қилинар экан.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/09/04/samarkand/
🤬152👎2
Асосий ставка нега ўзгаришсиз қолди?

Бугун Марказий банк бошқаруви йиғилиши бўлиб ўтди, асосий ставка ўзгаришсиз (14 фоиз) қолди, йил якуни бўйича инфляция прогнози ёмонлашди.

Марказий банк раиси Тимур Ишметов бу қарорга келиш сабабларини тушунтирди. Хусусан:

Биринчидан, инфляция пасайиши кутилганидан секинроқ кечаётгани билан бир қаторда нархларнинг ошиши бўйича хатарлар сақланиб қолмоқда.

Иккинчидан, иқтисодиётда юқори истеъмол ва инвестицион фаоллик сақланиб қолмоқда.

Учинчидан, ташқи молиявий шароитларнинг юмшаб бориши кутилмоқда.

Тўртинчидан, пул бозоридаги шароитлар нисбатан қатъий фазада шаклланиб, миллий жамғармалар ошиб боришига хизмат қилмоқда.

Марказий банк келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида қуйидагиларга эътибор қаратмоқда:

тарифлар оширилишининг иккиламчи таъсирлари хизматлар ва маҳсулотлар нархларини кутилганидан кўра юқорироқ шакллантирмоқда;

автомобиль учун метан нархи ошиши унга муқобил бўлган ёнилғи нархларига ўз таъсирини кўрсатиши эҳтимоллари мавжуд;

халқаро савдодаги чекловлар ва таъминот занжирларидаги ўзгаришлар туфайли глобал инфляциянинг пасайиши кутилганидан секинроқ кечаётгани, асосий савдо ҳамкор давлатларидаги инфляция даражасининг таргет кўрсаткичидан юқори қолиши келгусида импорт инфляциясини ошириши мумкин;

бундан ташқари, айрим озиқ-овқат товарларининг жаҳон нархлари ошиши бўйича кутилмалар маълум бир муддат ичида ички нархларга таъсир этиши мумкин.

Тимур Ишметов ўрта муддатли истиқболда Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетгача барқарор пасайиб бориши учун пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъий шаклланишини таъминлаб боришини таъкидлади.

Батафсил бу ерда: https://www.gazeta.uz/uz/2025/09/11/stavka/
👍51
Тимур Ишметов сўмнинг долларга нисбатан алмашув курси мустаҳкамлагани ҳақида

«Аввало шуни эслатиб ўтмоқчиманки, миллий валюта курси ички валюта бозорида жорий талаб ва таклиф асосида шаклланади. Марказий банк алмашув курси бўйича мақсадли кўрсаткич белгиламайди ва алмашув курси шаклланишига аралашмайди.

Нисбатан қулай макроиқтисодий шароитлар валюта бозоридаги жорий тенденцияларни шакллантирмоқда. Миллий валюта йил бошидан бери 3−4 фоиз атрофида мустаҳкамланди ва бу тенденция бир қатор омиллар натижасида юз бермоқда.

Хусусан, 2025 йилда иқтисодиётда хорижий валюта таклифи сезиларли даражада юқори шаклланмоқда. Январь-июль оралиғида олтинсиз экспорт қарийб 20 фоизга ошди, жами экспорт эса 20,4 млрд долларни ташкил этиб, 37 фоизга ўсди.

Хорижий инвестициялар, қарз инструментлари оқими сезиларли ошиши кузатилмоқда. 2025 йилнинг биринчи яримйиллигида жами 8,5 млрд долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Кўрсаткич 37 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда.

Январь-август оралиғида мамлакатга 12,1 млрд доллар пул ўтказмалари келиб тушди, бу ўтган йилга нисбатан 23 фоизга кўп. Бунда банклар томонидан жисмоний шахсларга сотилган валюта ҳажми сезиларли пасайиб, валюта харидига нисбатан тафовут 5,6 млрд долларни ташкил этди.

Бундан ташкари, йил бошидан жаҳонда долларнинг бошқа валюталарга нисбатан 9−10 фоизга қадрсизланиши кузатилди.

Таъкидлаб ўтишимиз лозимки, ички валюта бозорининг инфратузилмаси такомиллаштирилиши, marketmaker функцияси самарали ишлаши ҳамда бозорда фаоллик ошиши алмашув курсининг ташқи шоклар ва ноаниқликларга мослашувчанлигини оширди.

Алмашув курсининг тебранувчанлиги ошиши, ўз навбатида, миллий валютанинг доимий қадрсизланиши бўйича кутилмаларни камайтиради, хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта хатаридан ҳимояланишини рағбатлантиради, иқтисодиётда долларлашув даражаси камайишига хизмат қилади ва пул-кредит сиёсати трансмиссиясини — самарадорлигини яхшилайди.

Шу билан бирга, номинал алмашув курсида мустаҳкамланиш кузатилган бўлса-да, реал самарали алмашув курси йил бошидан деярли 4 фоизга қадрсизланди. Бу ички инфляциянинг юқори даражада сақланиши ва савдо ҳамкорларининг миллий валютаси сўмга нисбатан кўпроқ мустаҳкамланиши ҳисобига юзага келди.

Савдо ҳамкорларидаги жорий иқтисодий тенденциялар ва кутилмаларни инобатга олиб, келгуси ойларда сўмнинг реал алмашув курсига нисбатан юқори босимлар кузатилмаслиги кутилмоқда».

https://www.gazeta.uz/uz/2025/09/11/sum-dollar/
3
Олтиндан қўшимча тушумларни йиғишимиз керакми?

Кечаги матбуот анжуманида Kun.uz мухбири Достон Ахроров Тимур Ишметовга олтиндан қўшимча тушумларни алоҳида жамғариш бўйича қизиқ, бир қанча фаоллар томонидан кўтарилиб келаётган саволни берди.

Ишметов давлат ортиқча даромадни сақлаб қолиши ёки қолмаслиги бўйича изоҳни, биринчи навбатда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бериши керак, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Шунингдек, у мазкур ғоя ҳақида фикрлаганда қуйидагилар инобатга олиниши лозимлигини айтди. Қуйида унинг фикрларини келтираман:

«Олтин эмас, умуман, маълум бир хомашё товарларининг нархлари ижобий томонга ўзгарганда ортиқча даромадни сақлаб қолиш ғояси шундан иборатки, иқтисодиётда узоқ муддатда ижобий ва салбий цикллар бўлади.

Ижобий циклда бюджетга тушумлар кўпроқ бўлади, рецессия пайтида эса камроқ бўлади.

Харажатларнинг бир маромда бўлиши учун ижобий даврда ортиқча даромадни сақлаб қолиб, рецессия пайтида уни ишлатиш механизми бутун дунёда мавжуд ва бу одатда нархи иқтисодий цикл билан бирга ўзгарувчи товарларга татбиқ этилади.

Масалан, нефтга — иқтисодий цикл ижобий бўлганда нефть нархи ошади, бюджетга тушумлар кўпроқ бўлади, иқтисодий цикл салбий бўлганда эса нефть нархи, ундан даромадлар ҳам пасаяди.

Шунинг учун бундай механизмлар одатда нефть билан боғлиқ бўлади. Олтин нархида шароит сал бошқачароқ. У табиий равишда контрциклик функцияга эга.

Муаммоли даврларда ҳамма олтинга инвестиция қилишни бошлайди. Яъни олтин бу масалада нефть билан тескари хусусиятга эга. У автоматик равишда стабилизатор вазифасини бажаради.

Шунинг учун олтин бўйича даромадларни сақлаб қолиш бўйича ғояни амалиётда қўллаш қийин.

Чунки дунёда иқтисодиёт барқарор бўлган вақтда унинг нархи нисбатан пастроқ бўлади, қўшимча даромадлар бўлмайди.

Охирги пайтда олтин нархи ошиши эса айнан дунёда ноаниқликлар мавжуд бўлгани билан боғлиқ. Бу ерда жуда кўп омиллар мавжуд, буни биласизлар.

Сиз айтган функцияни олтин ўзи автоматик равишда бажаради. Шунинг учун айнан олтинга нисбатан бу механизмни қўллаб бўлмаса керак, деб ўйлайман».

https://www.gazeta.uz/uz/2025/09/11/gold/
4👎1
Камбағаллик ва мобиллик ҳақида

Дунёда камбағалликка қарши курашишнинг иқтисодий ўсишдан яхшироқ йўли ўйлаб топилмаган. Инклюзив иқтисодий ўсиш —камбағалликни камайтиришдаги энг яхши восита.

Иқтисодий ўсишга қандай эришиш мумкин? Мамлакат иқтисодиёти ўсиши учун ундаги инсонларнинг ва ресурсларнинг самарадорлиги ошиши лозим.

Самарадорлик ошиши масаласида энг ёмон тўсиқлардан бири эса аҳоли мобиллигига салбий таъсир қилувчи қарорлар саналади.

Автомонополия, авиамонополия, темир йўл монополияси, ҳаракатланиш воситаларини мамлакатга олиб келиш ва улардан фойдаланишдаги исталган маъмурий ва бож тўсиқлари шулар жумласидан.

Ҳар гал аҳолининг даромад топишини қийинлаштирадиган ўзгаришларга дуч келсам, Томас Жефферсоннинг қуйидаги гапларини эслайман:

Оқилона ва тежамкор ҳукумат одамлар бир-бирига жароҳат етказишининг олдини олади, фаолияти турини ва малакасини ошириш услубини эркин танлашни ўзларининг ихтиёрида қолдиради ва ишчи ишлаб топган нонини ундан олиб қўймайди. Бундай хайрли давлат бошқаруви бахт-саодатга эришишимизнинг сўнгги шартидир.
👍21🔥5🤝42🥴1
Shunday toifa odamlar bor, piyoda ketayotganda yoʻlidan chiqib qolsang ham, mashinada sal yoʻliga chiqib qolsang ham butun umrlik dushmanidek olishadi.

Ochigʻi bunaqa betoqat va mayda odamlar qayerdan paydo boʻladi, menga juda qiziq.

Bagʻrikeng boʻlaylik, xato qilgan odamni suyab qoʻyishni oʻrganaylik. Temirga muhabbat qoʻymaylik. Kibrga berilib ketmaylik. Bu soʻzlar oʻzim uchun eslatma.
👍43👏10
Reputatsiya degan soʻzni hozir koʻp ishlatyapmiz. Ayni kunlardagi misol mana shu soʻzning ma’nosini aniq ochib beradi.

Kimdir sizni korrupsioner deb ayblasa, bu gap yolgʻon yoki rost boʻladimi farqi yoʻq, odamlar shu gapga ishonayotgan boʻlsa siz nimanidir shu vaqtgacha xato qilib kelgansiz.

Normal reputatsiya qurgan tashkilot bunday gaplarni shunchaki oʻtkazib yuboradi, chunki normal reputatsiyaga ega tashkilotga nisbatan qilingan tuxmatni jamiyat ham shunchaki oʻtkazib yuboradi yoki tuxmatchining oʻzini ayblaydi.
👍44💯17😁83🤝1
2025 йил давом этарди. Ўзбекистонда ҳамон чемоданда 9 та iPhone олиб келиб сотиш контейнерда олиб келиб iPhone сотишдан фойдали бўлиб турарди.

https://www.tg-me.com/davletovuztw/2894
🔥15👍1🤣1
2025/10/27 15:38:17
Back to Top
HTML Embed Code: