Telegram Web Link
Амалдорлар айби билан етказилган зарар уларнинг ўзи томонидан қопланади

Эндиликда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган моддий ёки маънавий зарарнинг ўрни ҳудудий компенсация жамғармалари ҳисобидан қопланиши мумкин. Фақат бундай ҳолларда ушбу вазият суд қарори билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Парламент Қуйи палатасида муҳокамага қўйилган ҳужжат лойиҳасига кўра, кейинчалик ушбу маблағлар давлат амалдоридан регресс тартибида, яъни тўланган товон миқдорида тўлиқ қайта ундириб олинади.

Шу тариқа ҳудудий компенсация жамғармаси маблағлари шакллантирилади.


Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу ҳужжат фуқароларнинг айни ҳолатлардаги конституциявий ҳуқуқини таъминлайди ҳамда айбдор амалдорларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортишни назарда тутади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21💯1
2 мингга яқин хонанда даромадлари кўрсатилган маълумотларни тақдим қилганСолиқ қўмитаси

Бугунги кунга қадар концерт-томоша фаолияти лицензиясига эга бўлган 1 954 нафар хонанда даромадлари тўғрисида солиқ декларациясини тақдим этган.

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Қўмитага кўра, бу борада қуйидаги 5 та ҳудуд – Хоразм вилояти (294 нафар) ҳамда Тошкент шаҳри (291 нафар), шунингдек Бухоро (212 нафар), Самарқанд (207 нафар) ва Тошкент (157 нафар) вилоятлари пешқадам.

Қайд этилишича, айни пайтда “Ўзбекконцерт” ДМ маълумотлар базаси билан солиқ органларининг ахборот тизими интеграция қилинган ва бу хонандаларга солиқ декларациясини тўлдиришда қулайлик яратмоқда.

“Шу сабабли, лицензияси бўлган хонандалар “Soliq” иловасида шахсини тасдиқлагач ва Face ID’дан ўтгач, ушбу хизматдан автоматик тарзда фойдаланишлари мумкин”, – дейилади хабарда.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21🔥1
“Мубашшир Аҳмад иши” судга оширилди

Бугун, 19 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида Алишер Турсунов (халқ орасида Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан машҳур, 1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Олий суд матбуот котиби берган маълумотга кўра, тергов органи А.Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан айблов эълон қилган.

Маълумот учун, “иш” жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси Б.Рахимов раислигида кўриб чиқилади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1
#Кун_ҳикмати

📌 Ақлнинг ғалабаси ақлсизлар билан тинчликда яшай олишдир.


✍️  ВОЛЬТЕР


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🔥31👍1
Бугун Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади

Шунингдек, уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини ҳам топширади.

Қайд этилиишича, шу кунгача очиқ мулоқотларда тадбиркорлар томонидан билдирилган 1 мингга яқин таклиф ва ташаббуслар қонун ва қарорларда ўз аксини топди. Бугунги очиқ мулоқотга тайёргарлик давомида 26 та соҳанинг 7 мингга яқин вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. “Колл-марказ” орқали 13 мингдан зиёд мурожаат ва ташаббуслар келиб тушди.

Бугунги учрашувда давлат раҳбари ушбу мурожаатларни ўрганиш асосида ишлаб чиқилган ҳамда тадбиркорлик фаолиятига янада кўп қулайлик яратишга қаратилган янги ечимларни илгари суриши кутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Янги Тошкентда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишади.


Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклидаги илк учрашуви 2021 йил 20 августида ўтказилган ва шундан буён учрашувлар анъанавий равишда ўтказиб келинади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31
Дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда тан олиш тартиби жорий этилади

Ўзбекистон фармацевтика бозори бугунги кунда 2 миллиард доллардан ошган. Бу ҳақда Президент Мирзиёевга қилинган тақдимотда маълум қилинди.

Таъкидланишича, бу йўналишда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мезонларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда тан олиш тартиби жорий этилади. Женерикларнинг биоэквивалент синовлари ўтказилади, тиббий буюмларни уларнинг хавфсизлик синфлари бўйича рўйхатдан ўтказишнинг табақалаштирилган тизими қўлланилади. Бу борада фаолиятни бошлаш учун хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

Шартнома асосида ишлаб чиқариш ва технологиялар трансфери ривожлантирилади, фармназоратнинг замонавий механизмлари татбиқ қилинади.


Президент билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни имзолади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2🔥1
Туман (шаҳар) ИИБ бошлиғи ва прокурорнинг хизмат хонаси маҳаллада ташкил этилади

Маҳаллаларда босқичма-босқич маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ва прокурорнинг хизмат хонаси 2025 йил якунигача бевосита маҳаллада ташкил этилиб, кундалик ишининг бошланиши ва якуни айнан ўша ерда амалга оширилади.

Мазкур тартиб жорий йил 18 август куни имзоланган ПҚ-253-сон қарор билан тасдиқланган “Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар” Концепциясида белгилаб берилган.

Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида “маҳалла еттилиги” томонидан фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борувчи “маҳалла тарғиботчиси” жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади.

Маҳалладаги жамоат жойлари, кўп қаватли тураржой ва уйлар олдида “ташвиш” тугмалари ўрнатилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1
Криминоген вазиятли маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари кучайтирилади

Криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларда “намунали хавфсиз кўча”ва “намунали хавфсиз уй” ташкил этиш” бўйича намунавий талаблар тасдиқланди.

Унга кўра:
тунги вақтда кўчанинг аҳоли истиқомат қиладиган ва ҳаракатланадиган қисми тўлиқ ёритилади;
берк кўчалар, ички йўлаклар ва аҳоли кам юрадиган, жиноят содир этилиши эҳтимоли бўлган қоронғу ҳудудларнинг қисман ёритилади;
автотураргоҳлар техник кузатув талабларига жавоб бериши лозим;
кўчаларда ноқонуний (ёйма) савдо расталари фаолияти тартибга солинади;
қаровсиз ертўла, чордоқ ва чиқиндихоналар ёпилади.

“Намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз уй”ларнинг бошланиш ва тугаш нуқталарига ушбу ижтимоий мақомни билдирадиган стикерлар ўрнатилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍211
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аравакаш: "Ҳоким бўлмоқчи эдим..."

Кармана туманида туғилган Анвар Ҳожиев 22 йилдан буён Навоий шаҳридаги деҳқон бозорида аравакашлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. У болалигида шифокор ёки ҳоким бўлишни орзу қилган бўлса-да, тақдир уни бошқача йўлга бошлади. Бугун эса у одамларга хизмат қилиш, уларнинг оғирини енгил, узоғини эса яқин қилишдек эзгу иш билан машғул.

Унинг кундалик меҳнати кўпчилик учун оддий кўринса-да, амалда жамиятга катта наф келтирмоқда. Зеро, одамларга  яхшилик қилишдан ҳам улуғ иш йўқ. Ким қандай касбда бўлмасин, меҳнатини ҳалол ва садоқат билан бажарса, одамлар ҳурмати ва дуосига сазовор бўлаверади.


🎤  Умид Худойқулов.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🔥41
Меҳмонхона қуриш учун имтиёзли кредит ажратилади

Келгуси уч йилда меҳмонхона ва туризм масканлари ташкил қилиш учун жами 5 минг гектар ер аукционга чиқарилади. Бунда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди. Эвазига давлат шу сумма билан лойиҳага улушдор бўлиб киради.

Тадбиркорлар 10 йил ичида исталган пайтда бу улушни қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Агар тадбиркор ер қийматини бошида тўлайман деса, 20 фоиз чегирма берилади.

Меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан вилоятлар маркази ва туризмга ихтисослашган 36 та туманда – 30 миллиард сўмгача, бошқа ҳудудларда эса 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.

“Кўп тадбиркорлар давлат объектлари ва хусусий биноларни сотиб олиб, меҳмонхонага айлантираяпти. Энди янги меҳмонхона учун кўзда тутилган субсидия уларга ҳам берилади”, – деди давлат раҳбари.


Шунингдек, меҳмонхона эгалари туристик йиғимдан ҳам озод қилинади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1👍1
Чегара ҳудудларда тиббиёт кластерлари ташкил қилинади

Ўзбекистоннинг ўз қўшнилари билан чегара ҳудудларида клиника, реабилитация маркази, меҳмонхона ва лабораторияларни ўз ичига олган тиббиёт кластерлари ташкил қилинади.

Уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади. Бунда тиббиёт кластерларини барпо этган тадбиркорларга 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоизли арзон кредитлар берилади.
“Сизлар билан бирга Ўзбекистонни минтақадаги юқори технологик тиббиёт хабига айлантиришимизга ишонаман. Бунинг учун яна қандай шароит керак бўлса, барчасини қилиб беришга тайёрман”, – деди Президент Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда.

Маълумот учун, мамлакатда охирги 7 йилда хусусий клиникалар сони 3,5 мингдан 8,5 мингтага кўпайган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
11👍1🔥1
Келгуси йилдан “бизнесни 15 дақиқада бошлаш” мумкин бўлади

Президент яна бир муҳим янгиликни эълон қилди – 2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш мумкин бўлади.

Бунда, тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида:
- электрон рақамли имзо берилади;
- банкда ҳисобрақам очилади;
- хоҳишига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади;
- касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади;
- шу йўналишга масъул давлат органларига хабарнома жўнатилади.

Натижада бу жараёнлар учун талаб этиладиган муддат ҳозирги 1 ҳафтадан 15 дақиқага қисқаради.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21
ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИДА ИШЛАР ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Кеча, 2025 йил 19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган “Ислом цивилизацияси маркази” биноларидан бирининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш жараёнида технологик қоидалар бузилиши оқибатида ёнғин содир бўлди.

Ҳодиса натижасида бинонинг 19 квадрат метр том қисми зарарлангани, энг муҳими, бинода фуқаролар жабр кўрмагани ҳамда ички қисми мутлақо шикастланмагани ҳақида хабар бергандик.

🇺🇿Батафсил cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1
Сайёр солиқ текширувлари келгусида мобил видеокамерадан фойдаланган ҳолда ўтказилади

2026 йил 1 январдан бошлаб сайёр солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий ҳисобланади. Мобил видеокамерадан фойдаланмасдан ўтказилган текширувлар эса ноқонуний ҳисобланади.

Мазкур тартибни назарда тутаётган Президент Фармонида, шунингдек, фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 10 миллиард сўмдан 20 миллиард сўмга оширилиши ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўз маблағлари ҳисобидан ижтимоий инфратузилма тармоқлари қуриб, беғараз топширганда, ушбу объектлар учун қилинган харажатлар фойда солиғи базасидан камайтирилиши белгиланди.

Шу билан бирга, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар учун белгиланган жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нақд пулга харид қилинганда, ушбу товарлар учун кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби барча тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.

Тадбиркорлик субъектларининг солиқ аудити натижалари бўйича молиявий санкцияларни 6 ой ичида тенг улушларда тўлаш ҳуқуқи сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича молиявий санкцияларга ҳам татбиқ этилади.


2025 йил 1 август ҳолатига “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” тизими орқали солиқ текширувларига номзод сифатида шаклланган ва солиқ хавфи 16 триллион сўм бўлган 20 мингдан ортиқ субъектга солиққа оид ҳуқуқбузарлик аломатларини ихтиёрий бартараф этиш имконияти берилган ҳолда, ушбу рўйхат 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига қайтадан шакллантирилади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1
Ўзбек тили икккинчи даражали тилми? Халқ нима дейди?

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили — ўзбек тили. Бу ҳақда Конституцияда аниқ ёзилган. Аммо ҳаётда-чи? Ёшлар қайси тилни танлаяпти, ота-оналар фарзанди қайси тилда таълим олишини хоҳлаяпти? Нима учун кўчаларимизда ўзбекча эмас, бошқа тилдаги ёзувлар кўп? Ўзбек тили етарлича қадрланяптими? Нега ўзбек тили ўз юртида баъзан меҳмондек кўринади? “Ишонч” мухбири шу саволлар билан кўчада одамларга мурожаат қилди.

▶️https://youtube.com/watch?v=KW2r0GLsV1g&si=ndRR6GGj2gd1O7pe

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4❤‍🔥2
#Кун_ҳикмати

📌 Ҳар бир пора олиш акти, ҳар бир коррупцион имзо, ҳар бир ўз лавозимини суиистеъмол қилиш ҳолати, ҳар бир зўравонлик Ўзбекистоннинг бугунига қарата отилган ўқ, эртасининг илдизига болта уриш, келажагининг тагига сув қуйиш дея баҳоланиши керак.


✍️  Абдулла
АЪЗАМОВ

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21🌭1
Мозори Шарифда “Алишер Навоий” ёдгорлиги бузиб ташланди. Ўзбекистон ТИВ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Алишер Навоий ёдгорлигининг бузиб ташлангани акс этган тасвирлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон ТИВ расмийси Аҳрор Бурҳоновнинг ёзишича, ушбу ҳолат юзасидан Афғонистон ҳукумати вакиллари билан алоқа ўрнатилган.

– Олинган маълумотларга кўра, – деб ёзади ТИВ расмийси. – Алишер Навоий ёдгорлиги маҳаллий ҳокимият томонидан олиб ташланган. Шу билан бирга, ушбу бузиш ишлари Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда кенг жамоатчилик билан келишилмагани алоҳида таъкидланиб, афғон тарафи ҳолат юзасидан таассуф билдирди.
Бундан ташқари Афғонистон ҳукумати вакиллари Алишер Навоий хотирасини муносиб тарзда абадийлаштирилишини тасдиқлаб, буюк шоир ва мутафаккир шарафига алоҳида ёдгорлик барпо этишга ваъда берди.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2😱1
Суд ўзбекистонликларни ҳақорат қилган тиктокерга ҳукм ўқиди

Tik Tok платформасида “Абдуллоҳ” номи билан танилган Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли блогер – Югай Валерийга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

У 2024 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Корея Республикасида туриб, Tik Tok’даги саҳифасида миллатлараро низо келтириб чиқариши мумкин бўлган, миллий қадр-қимматни таҳқирловчи ҳамда диний эътиқодга кўра, фуқароларни камситувчи сўзлар билан Ўзбекистон фуқароларини ҳақоратлаган.

Жамоатчиликнинг кескин норозилигидан сўнг мазкур шахс жорий илнинг 25 март куни Абу-Даби – Самарқанд йўналиши орқали Ўзбекистонга келтирилиб, қамоққа олинган.

Мазкур жиноий иш Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра Югай Валерий Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми ва 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Энди у тайинланган жазони манзил-колонияларда ўтайди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍42💯1
Ўзбекистон Лихтенштейн Князлигига элчисини жўнатди

Ўзбекистоннинг Лихтенштейн Князлигидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Дилшод Ахатов ушбу мамлакат Валиаҳд шаҳзодаси Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди.

Лихтенштейн Валиаҳд шаҳзодаси мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, илк бор мазкур мамлакатда Ўзбекистон элчисининг тайинланганини алоҳида эътироф этди.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Ахатов 2023 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчиси сифатида иш бошлаган эди. Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Швейцария ва Чехиядаги ўриндошлик асосида элчиси ҳам ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21
🗞 “Ишонч” газетасининг 103 сонида ўқинг.

➡️ “Устозлар меҳнати муносиб қадрланмоқда”.

“Ўқитувчи фақат дарс ўтувчи шахс эмас. У – жамиятда илмий-маърифий йўлбошчи, маънавият тарғиботчиси, инсон тафаккурини яратувчи асосий куч”.

➡️ “Сиёсатнинг шафқатли ва саховатли чеҳраси”.

“Буюк ватанпарвар махатма Ганди: “Майда, заиф кимсалар кекчи бўладилар, кечира олмайдилар. Фақат кучли инсонларгина кечира олади”, деганди. Ўзбекистон Президентининг меҳр-шафқат ва авф этиш борасидаги изчил қарори халқимизга хос бағрикенглик, динимизга мос силаи раҳмнинг амалда намоён бўлиши ҳамда давлатимиз салоҳиятидан даракдир”.

📌 Шунингдек, газетанинг ушбу сонида “Пулингиз кўпайсин – бахтли бўласиз”, “Қиз бола ўқиши шартми?” сарлавҳали мулоҳазага бой, ўқувчини фикрлашга ундайдиган мақолаларни ҳам ўқишингиз мумкин.

📖 ГАЗЕТАНИНГ 103-СОНИДА ЎҚИНГ

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍1🎉1
2025/09/02 23:05:58
Back to Top
HTML Embed Code: