Telegram Web Link
Касаба уюшмалари спортчиси жаҳон чемпиони!

Милан шаҳри (Италия) мезбонлик қилган байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати мамлакатимиз вакиллари учун муваффақиятли якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси спортчиси Артур Гулиев 200 метр масофага кечган беллашувда 38,63 сония натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, параканое баҳсларида касаба уюшмалари спортчилари Тўрабек Назарқулов кумуш, Азизбек Абдулхабибов бронза медаллари соҳиби бўлишди.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍6🏆3👏21
#Кун_ҳикмати

📌
Фикр ўзгарсин – ҳаёт ўзгаради.

✍️ Раҳимжон Раҳмат

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
5
Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши марказий иситиш ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун янгиланган тарифларни маъқуллади.

Унга кўра:
базавий тариф ҚҚСсиз 711 641 сўм/Гкал (7 фоизга ошади);
- аҳоли учун ҚҚСсиз 139 860 сўм/Гкал (15 фоизга ошади);
- бюджет ташкилотларига 952 797 сўм/Гкал (18,8 фоизга ошади);
- бошқа улгуржи хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга ҚҚСсиз 342 296 сўм/Гкал (40 фоизга ошади) миқдорида нархлар (тарифлар) қўлланилади.


Кенгаш қарорида янги тарифларни жорий этиш санаси ҳақида маълумот берилмаган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1🍾1
Мустақиллик байрами олдидан Президент бир гуруҳ фаолларни мукофотлади

Президент Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлашга доир тегишли Фармонни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, “мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, юртимизнинг иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари учун” айрим фаоллар мукофотланди.

Мукофотланганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21👏1
Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади

ПҚ–262-сон қарор билан иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, “Миллий футбол электрон платформаси” ахборот тизими яратилади.

2026 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш мазкур ахборот тизими орқали амалга оширилади.

2026 йил 1 мартдан футбол ўйинларига чипталарни харид қилиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21👏1
Президент Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев 25-26 август кунлари Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўладиган Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан учрашиш учун Самарқанд шаҳрига етиб борди.

Ташриф доирасида, давлат раҳбари эзгу анъанага мувофиқ, Имом Бухорий мақбараси зиёратида бўлди.
Президент бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Маълумот учун, зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектар бўлиб, айни кунларда мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган.

Давлат раҳбари қурилишни сифатли бажариш, одамларга қулайликларни кенгайтириш, мажмуа атрофида яшил майдонларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3🔥3👍2
Ўзбекистон мактабларида ўқиш 2 сентябрдан бошланади

Республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан (сешанба куни) бошланади.

Қайд этилишича, мактаблардаги ўқув жараёнининг биринчи дарс соатларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Келажак соати” дарслари ўтказилади.

Шунингдек, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали топширилади.

Маълумот учун, янги ўқув йили лицей ўқувчилари ва ОТМларнинг 1-курс талабалари учун 3-сентябрдан, юқори курс талабалари учун 8-сентябрдан бошланади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍1🔥1
Насибангда бўлса, ҳаттоки чумолидан ҳам дарс оласан. Насибангда бўлмаса, бутун жаҳон сен учун ибрат маёғи бўлиб турган бўлса-да, сенга бундан фойда йўқ.

Жалолиддин Румий

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍32😍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Интернетда маълумот кўп бўлгани билан, мияга фикр берадигани кам”.

“Qurultoy” подкастида тарихчи ва тилшунос Элдор Асанов “Ватан” нашри мисолида “Журналлар нимага керак?” деган саволга жавоб берди.

▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/2EfzsLhnzzE

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21👍1
Иордания Подшоҳи Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Айни кунларда Самарқандда бўлиб турган Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимий Самарқанд шаҳрининг улуғвор тарихий обидалари билан танишди.

Давлат раҳбарлари аввал Шоҳи Зинда мажмуаси, сўнгра Амир Темур мақбараси ҳамда Регистон мажмуасини зиёрат қилдилар.

Танишув чоғида олий мартабали меҳмонга ушбу иншоотларнинг бунёд этилиш тарихи ва нақшларининг ўзига хос жиҳатлари, майдонда олиб борилган реставрация ишлари ҳақида маълумот берилди.

Иордания Подшоҳи, шунингдек, Ўзбекистон етакчиси билан биргаликда Самарқанд халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуасини ҳам бориб кўрди.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Иордания саммитининг асосий тадбирлари, шу жумладан олий даражадаги музокаралар бугун, 26 август куни бўлиб ўтади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍1
Ўзбек майизи жаҳон бозорининг энг сара маҳсулоти бўла оладими?

Бу йил ёзнинг иссиқ ва қуруқ келиши боғбонлар учун катта ташвиш туғдирди. Аксарият лалмикор ҳудудлардаги токзорларда етарлича агротехник тадбирлар ўтказилишига қарамасдан, узум новдаларида «чарчоқ» кузатилди. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизнинг майиз етиштиришдаги драйвери бўлган самарқандлик боғбонларда жиддий ҳавотир уйғотди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4173

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2
Иордания Подшоҳини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бугун, 26 август куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Иордания раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.

Конгресс маркази биноси олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.


Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутладилар.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21👏1
2025/09/02 09:14:54
Back to Top
HTML Embed Code: