#Ишонч_ҳафталиги
▶️ “Интернетда маълумот кўп бўлгани билан, мияга фикр берадигани кам”.
➡️ Ибн Сино ҳақидаги сохта кино ва сукут сақлаётган ўзбек олимлари
➡️ Қашқадарёдаги чорва молларида аниқланган касаллик маймунчечак эмас
➡️ Тошкентда 10- ва 11-синф хоналарига махсус камералар ўрнатилади
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2❤1👍1🔥1💯1🍾1
Мирзиёев ШҲТнинг Тяньцзинь саммитида нутқ сўзлади
Президент Шавкат Мирзиёев Тяньцзинда бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлади.
Ўзбекистон етакчисининг саммитдаги нутқи билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Президент Шавкат Мирзиёев Тяньцзинда бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлади.
“Иқтисодий, интеллектуал, ресурс ва технологик йўналишларда улкан салоҳиятга эга бўлган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро майдонда ўз таъсирини изчил кенгайтириб бормоқда. Глобал ноаниқлик кузатилаётган ҳозирги шароитда бу муҳим аҳамиятга эгадир.
Ишончнинг тизимли инқирози, можароларнинг кенгайиб бораётгани, кўп томонлама институтларнинг заифлашиши ва жаҳон савдо тизимининг парчаланиши халқаро хавфсизлик ва барқарорлик архитектураси асосларига путур етказмоқда. Бундай шароитда ШҲТ давлатларининг бир-бирини ўзаро тушуниши ва бирдамлиги – бу фақат қимматли бойлик эмас, балки бизнинг бепоён минтақамизда тинчликни сақлашнинг калитидир”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон етакчисининг саммитдаги нутқи билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍2
— ШҲТ институтлари самарадорлигини ошириш ва уни Глобал Жануб давлатлари ҳисобига кенгайтириш;
— Ядро хавфсизлиги бўйича декларация қабул қилиш, Ички ишлар вазирлари кенгаши фаолиятини қайта тиклаш, 2030 йилгача гиёҳвандликка қарши кураш дастурини тайёрлаш, «ШҲТ–Афғонистон» мулоқот гуруҳи фаолиятини фаоллаштириш;
— Савдони соддалаштириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги битимни имзолаш, Стратегик материаллар бўйича минтақавий марказ, Энергетика консорциуми, Венчур компаниялар ва жамғармалар тармоғи ҳамда Махсус электрон инвестиция порталини ташкил этиш;
— Шимол–Жануб ва Шарқ–Ғарб йўналишларида транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш, «ШҲТ ягона транспорт макони»ни шакллантириш ва уни «Бир макон, бир йўл» ташаббуси билан уйғунлаштириш;
— Иқлим ўзгаришига мослашиш, декарбонизация ва экологик хавф-хатарларни башорат қилиш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этишга қаратилган ШҲТ минтақавий платформасини ишга тушириш;
— Халқ ижодиёти халқаро фестивалини ўтказиш, «ШҲТ университети» онлайн кампусини ташкил этиш, талабалар ва ёш мутахассислар ўртасида танлов ҳамда олимпиадалар ўтказиш, шунингдек, «Сайёҳлик йўлаги» ва "Тиббиёт туризми альянси" лойиҳаларини амалга ошириш.
Саммитнинг муҳим якунларидан бири сифатида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси асосида Тошкент шаҳрида доимий фаолият юритадиган орган — ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича Универсал марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унинг ҳузурида ШҲТ Ахборот хавфсизлиги маркази ҳам тузилади. Ушбу қарор хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3⚡1🔥1👏1
“Ушбу саммитимиз йигирманчи асрнинг мудҳиш фожиаси бўлган Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллиги байрам қилинаётган йилда ўтаётгани чуқур рамзий маънога эга.
Бу нафақат муҳим тарихий воқеа, балки ўзига хос огоҳлантириш ҳамдир. Тинчлик бир марта ва доимий эришиладиган неъмат эмас, уни доимо асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш зарур.
Низо ва можаролар тўлқинини тўхтатиш, ишончни қайта тиклаш, тинч-тотув ҳаётга интилиш, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойил ва меъёрларини ҳурмат қилиш муҳимдир…”
“... Халқаро муаммолар ҳақида гапирганда, Ғазо секторидаги вазиятга эътибор қаратмасдан ўтолмайман. Ушбу минтақада вазият яна кескинлашаётгани ва аҳолининг аҳволи ёмонлашаётгани чуқур ташвиш уйғотмоқда.
Фақат “икки халқ учун – икки давлат” тамойили асосида Фаластин – Исроил масаласига адолатли ечим топиш орқали Яқин Шарқдаги можарони тўхтатиш мумкин, деб ҳисоблаймиз”.
Шавкат Мирзиёевнинг “ШҲТ плюс” форматидаги мажлисдаги нутқидан
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍3🌚1
Ўзбекистон – Хитой сунъий интеллектни ривожлантириш маркази ташкил этилиши мумкин
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4182
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4182
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤2👍2⚡1
Қадрли фарзандларим!
Ҳурматли устоз ва мураббийлар!
Муҳтарам ота-оналар!
Аввало, сиз, азизларни юртимиздаги 10 мингдан зиёд мактабларда Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллик байрамига уйғун ҳолда ўтаётган Билимлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу шукуҳли айёмда “Биринчи қўнғироқ”лар жаранги остида илк бор мактаб остонасига қадам қўяётган 720 мингдан ортиқ ўғил-қизларимиз ва набираларимизни, уларнинг ота-оналарини алоҳида қутлаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан ғоят мамнунман.
Ҳеч шубҳасиз, кейинги йилларда бутун юртимиз каби мактабларимиз қиёфаси ҳам тубдан ўзгариб, улар том маънода Янги Ўзбекистон тимсолига айланиб бораётгани барчамизни чексиз қувонтиради. Чунки мактаб қанчалик обод ва чароғон бўлса, жамият ҳаёти шунчалик фаровон, мазмунли ва маърифатли бўлади.
Президент Мирзиёевнинг мактаб ўқувчилари ва устоз-мураббийларига табригидан
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤3👍2❤🔥1🎉1
Автомобилларни Пискентдаги полигонда синовдан ўтказиш амалиёти тўхтатилди
2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовлардан ўтказиш амалиёти тўхтатилади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборотига кўра, эндиликда бунга эҳтиёж қолмаган.
Агентликнинг билдиришича, мазкур тартиб кучга кирган пайт, яъни 2024 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига мамлакатда фақатгина 3 та дилерлик маркази фаолият юритган ва улар атига 15 та автомодил учун турини маъқуллаш ҳужжатини олган бўлса, бугунга келиб, республикада 21 та хорижий компаниялар расмий дилерлари иш бошлаган ва 100 дан ортиқ автомобил русумларига турини маъқуллаш ҳужжатлари расмийлаштирилган.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовлардан ўтказиш амалиёти тўхтатилади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборотига кўра, эндиликда бунга эҳтиёж қолмаган.
Агентликнинг билдиришича, мазкур тартиб кучга кирган пайт, яъни 2024 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига мамлакатда фақатгина 3 та дилерлик маркази фаолият юритган ва улар атига 15 та автомодил учун турини маъқуллаш ҳужжатини олган бўлса, бугунга келиб, республикада 21 та хорижий компаниялар расмий дилерлари иш бошлаган ва 100 дан ортиқ автомобил русумларига турини маъқуллаш ҳужжатлари расмийлаштирилган.
“Шу муносабат билан, республикамизда расмий дилерлар ва сервис марказлари сони кескин ошганлиги ҳамда истеъмолчиларнинг расмий дилерлар билан ишлаш амалиёти жорий этилганлигини инобатга олиб, 2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент автополигонида синовдан ўтказиш амалиёти тўхтатилади”, – дейилади Агентлик ахборотида.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍2⚡1❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди
Президент Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4183
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Президент Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4183
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
🎉2❤🔥1⚡1👍1👏1
Бежизга ушбу мавзуда шифокор билан суҳбат уюштирмадик. Охирги пайтларда «рак касалига чалинибди» деган хабарлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Дунё тажрибасида ушбу хасталик ёши катта инсонларда кўп учраса-да, аммо сўнгги йилларда у ўрта ёшдаги аёллар орасида ҳам анча кенг тарқалмоқда.
🧬 Ирсият, гормонлар, овқатланиш ва сурункали яллиғланишлар сабаб қилинаётган бу оғир касалллик ҳақида билишимз зарур бўлган маълумотларга эга бўлиш ҳамда тиббий маданиятимизни ошириш мақсадида, Тошкент вилояти онкология диспансери бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Дилфуза Набиева билан суҳбат уюштирдик.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4186
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2🙏2⚡1👍1
ОАВ учун контент тайёрлаш марказига директор ва унга ўринбосарлар тайинланди
Президент Администрациясининг фармойиши билан Қобулжон Холиқович Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига тайинланди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Президент Администрациясининг фармойиши билан Қобулжон Холиқович Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
– Ҳусан Салихов – директор ўринбосари (бунгача режиссёр, Президент Матбуот хизмати Медиа маркази раҳбари бўлган);
– Жаҳонгир Абдураҳмонов – директор ўринбосари (бунгача Президент Матбуот хизматида бош консультант, аввал “UZREPORT”да шеф-муҳаррир бўлган) этиб тайинланди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍3🎉2❤1