Ўзбекистон – Хитой сунъий интеллектни ривожлантириш маркази ташкил этилиши мумкин
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4182
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4182
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍2⚡1❤1
Қадрли фарзандларим!
Ҳурматли устоз ва мураббийлар!
Муҳтарам ота-оналар!
Аввало, сиз, азизларни юртимиздаги 10 мингдан зиёд мактабларда Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллик байрамига уйғун ҳолда ўтаётган Билимлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу шукуҳли айёмда “Биринчи қўнғироқ”лар жаранги остида илк бор мактаб остонасига қадам қўяётган 720 мингдан ортиқ ўғил-қизларимиз ва набираларимизни, уларнинг ота-оналарини алоҳида қутлаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан ғоят мамнунман.
Ҳеч шубҳасиз, кейинги йилларда бутун юртимиз каби мактабларимиз қиёфаси ҳам тубдан ўзгариб, улар том маънода Янги Ўзбекистон тимсолига айланиб бораётгани барчамизни чексиз қувонтиради. Чунки мактаб қанчалик обод ва чароғон бўлса, жамият ҳаёти шунчалик фаровон, мазмунли ва маърифатли бўлади.
Президент Мирзиёевнинг мактаб ўқувчилари ва устоз-мураббийларига табригидан
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤2❤🔥1👍1
Автомобилларни Пискентдаги полигонда синовдан ўтказиш амалиёти тўхтатилди
2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовлардан ўтказиш амалиёти тўхтатилади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборотига кўра, эндиликда бунга эҳтиёж қолмаган.
Агентликнинг билдиришича, мазкур тартиб кучга кирган пайт, яъни 2024 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига мамлакатда фақатгина 3 та дилерлик маркази фаолият юритган ва улар атига 15 та автомодел учун турини маъқуллаш ҳужжатини олган бўлса, бугунга келиб, республикада 21 та хорижий компаниялар расмий дилерлари иш бошлаган ва 100 дан ортиқ автомобил русумларига турини маъқуллаш ҳужжатлари расмийлаштирилган.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовлардан ўтказиш амалиёти тўхтатилади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборотига кўра, эндиликда бунга эҳтиёж қолмаган.
Агентликнинг билдиришича, мазкур тартиб кучга кирган пайт, яъни 2024 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига мамлакатда фақатгина 3 та дилерлик маркази фаолият юритган ва улар атига 15 та автомодел учун турини маъқуллаш ҳужжатини олган бўлса, бугунга келиб, республикада 21 та хорижий компаниялар расмий дилерлари иш бошлаган ва 100 дан ортиқ автомобил русумларига турини маъқуллаш ҳужжатлари расмийлаштирилган.
“Шу муносабат билан, республикамизда расмий дилерлар ва сервис марказлари сони кескин ошганлиги ҳамда истеъмолчиларнинг расмий дилерлар билан ишлаш амалиёти жорий этилганлигини инобатга олиб, 2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент автополигонида синовдан ўтказиш амалиёти тўхтатилади”, – дейилади Агентлик ахборотида.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍2⚡1❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди
Президент Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4183
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Президент Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4183
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
🎉2❤🔥1⚡1👍1👏1
Бежизга ушбу мавзуда шифокор билан суҳбат уюштирмадик. Охирги пайтларда «рак касалига чалинибди» деган хабарлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Дунё тажрибасида ушбу хасталик ёши катта инсонларда кўп учраса-да, аммо сўнгги йилларда у ўрта ёшдаги аёллар орасида ҳам анча кенг тарқалмоқда.
🧬 Ирсият, гормонлар, овқатланиш ва сурункали яллиғланишлар сабаб қилинаётган бу оғир касалллик ҳақида билишимз зарур бўлган маълумотларга эга бўлиш ҳамда тиббий маданиятимизни ошириш мақсадида, Тошкент вилояти онкология диспансери бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Дилфуза Набиева билан суҳбат уюштирдик.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4186
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM