Telegram Web Link
Энди дорихоналарда "сирли харидорлар" юради

Бу усул "Махфий харид" деб номланади. Тадбирнинг асосий мақсади мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари фаолиятида белгиланган тартибларга риоя қилинишини ўрганиш ва амалдаги талабларнинг бузилишининг олдини олишдан иборат.

"Сирли харидор" дорихона ходимидан маълум дори-дармонлар ва ёки тиббий буюмларнинг мавжудлиги ҳақида сўрайди ва хизмат кўрсатиш пайтида дорихонанинг ишини кузатади. Ушбу махсус тадбир фақат яширин аудио ёки видео кузатув мосламаси ёрдамида ўтказилса, тугалланган ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍1271🤔1
Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Самарқандга боради

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Мазкур ҳафтада Ўзбекистонда тарихий тадбир – ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Президентимиз Самарқандга ташриф буюриб, илк бор Париж шаҳридан ташқарида ўтказилаётган анжуманнинг очилишида иштирок этади. Маданият, илм-фан ва таълим соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларни илгари суради ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
5🎉2
B2 сертификати бўлмаган 20 мингдан ортиқ педагог яна икки ой (2026 йил 1 январ)дан сўнг ишдан бўшатилиши керак

Бу долзарб муаммога Касаба уюшмалари федерацияси ҳуқуқий ечим изламоқда.

Маълумки, хорижий тил ўқитувчилари B2 сертификатига эга бўлган тақдирдагина таълим тизимида фаолият юритиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилинган.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши эса ана шу сертификатга эга бўлмаганлиги сабабли ишдан бўшаш хавфи остида қолаётган 20 мингдан зиёд педагогнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда.

Бу мақсадда Касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббусига кўра, масъул вазирликлар билан мулоқот ўтказилди. Муҳокамалардан сўнг томонлар қисқа фурсатда барчани қаноатлантирадиган ҳуқуқий ечим ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.


Тез орада B2 сертификати масаласи юзасидан мутасаддилар томонидан расмий маълумот ҳам эълон қилинади.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
13👍2😱1🎉1
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 144 туп дарахт кесилганига изоҳ берди

Унда айтилишича, эътиборсизликка йўл қўйилган. Дарахтларни дастлаб эҳтиёткорлик билан кўчириб ўтқазиш режалаштирилган, аммо масъул шахслар белгиланган талабларга риоя қилмаган.

(Расмий изоҳга оддий изоҳ шуки, демак, эҳтиёткорлик билан эътиборсизлик қилинган экан-да. Афсус...)


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😢1042
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОДДАЛАШАЁТГАН ГУВОҲНОМА ВА ЖАРИМА БАЛЛАРИ ҲИСОБГА ОЛИШДАГИ ЯНГИЛАНАЁТГАН РЎЙХАТ  

1 ноябрдан амалда жорий этилган, мопед ва скутер бошқаруви учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаби кўпчиликка ортиқча ташвиш келтиргани рост. Эндиликда  эса жамоатчилик назорати  ўз кучини кўрсатди.

Гувоҳнома олиш соддалашмоқда.   Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра,  2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни, шунингдек, энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган мототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасида “А1” кичик тоифаси жорий этилади.

2026 йилдан “А1” кичик тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларга ҳайдовчиларни тайёрлаш мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб, тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқи берилади. Бунда талабгорлар ўзларининг ихтиёрига кўра ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқиши ёхуд мустақил тайёрланиши мумкин. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорлардан ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастури бўйича ўқишни тугатгани ҳақида гувоҳнома талаб этилмайди.

Шунингдек, қарорга кўра, 2026 йил 1апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган тегишли йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам жарима баллари ҳисобланади.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
43👎3
Энди мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ҳам KPI шаклида ойлик устама олади

Вазирлар Маҳкамасининг 21 октябрдаги 662-сонли қарорига мувофиқ, умумтаълим муассасасининг директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устамалар тўлаш тартиби белгиланди.

Номзодларни баҳолаш методикаси ва тартиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Кўрсаткичлар эса умумтаълим муассасасининг Ички гуруҳи томонидан баҳоланади. Унда мактаб ўқувчиларининг дарсларни ўзлаштириш самарадорлиги, туман ва шаҳар миқёсидаги танлов ва тадбирлардаги фаоллиги ҳамда яхши кўрсаткичлари инобатга олинади.
Жумладан, умумтаълим муассасаси директори:


– 61-70 балл тўпласа – 3 фоиз;
– 71-80 балл тўпласа – 10 фоиз;
– 81-90 балл тўпласа – 15 фоиз;
– 91-100 балл тўпласа – 20 фоиз;

Умумтаълим муассасаси директорининг ўринбосарлари:

– 61-70 балл тўпласа – 2,5 фоиз;

– 71-80 балл тўпласа – 5 фоиз;

– 81-90 балл тўпласа – 7,5 фоиз;

– 91-100 балл тўпласа – 10 фоиз устама олишлари мумкин.

Маблағлар директор жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
141🔥1🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чанг ва ғубор ичидаги Тошкент: 260 метр баландликдан ташвишли манзара

➡️ 27.10.2025 йил — Бугунги Тошкент.

Тошкентни Ishonch.uz мухбирлари ердан 260 метр баландликда тасвирга олди. Юқоридан қараганда пойтахт гўё оқ туманга ўралгандек, аммо бу туман эмас, бу – чанг, бу – оғир ҳаво.

Чанг ва ғуборга ботган шаҳар ҳавосини нафақат нафас олганда сезасиз, балки аччиқ манзара кўз билан кўриш даражасига ҳам етган.

Ҳолат жаҳоннинг тоза ҳаво рейтингларида ҳам кўп бор қайд этилмоқда — пойтахтимиз ҳавоси ифлосланган шаҳарлар орасида тез-тез биринчи ўринларга чиқиб турибди.


Бу жиддий сигнал — ҳавомизни асраш вақти келди!

Тошкентда эса куни кеча амалдорлар саъй - ҳаракати билан яна 174 туп дарахт кесиб ташланди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢125👍4😱3🔥1
«ЭНГ ФАОЛ РАИСА»

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, «Ишонч» газетаси ва Ishonch.uz сайти «Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан!» ғояси асосида Республика танловини эълон қилади.

Касаба уюшмасининг «ЭНГ ФАОЛ РАИСА» номинацияси!

Ташкилотингиздаги Касаба уюшмаси қўмита раисасини энг яхши ва фаол деб ҳисоблайсизми?

У фаолияти билан "Касаба уюшмасининг энг фаол, фидойи раисаси" номига муносибми?

Буни Сиз аниқлаб берасиз!

❗️Қуйида бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари сони ва номлари борасида бироз қисқартиришларга йўл қўйилган!

🔹 👉 Танлов шартлари

Мурожаат учун @ishonchuzaloqa_bot’, Тел: +998 70 037-77-34.

➡️
ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️
50🎉9👏64👍2😱2🍾2
#Сўранг_жавоб_берамиз

Хусусий университетда ўқитувчиларга меҳнат таътили учун пул тўланмайдими?


Ассалому алайкум. Мен хусусий университетда ўқитувчи лавозимида ишлайман, 56 кунлик таътилда таътил пули берилмас экан, бу қонунчиликда тўғрими?

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3854

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
14👍93😱3🔥2
🌅 #ISHONCH_SOʻZI

📌 Ҳар бир кун – янги бошланиш. Чуқур нафас олинг, табассум қилинг ва ҳаммасини қайтадан бошланг.

✍️ Антонис САМАРАС

Тонг отди, уйғонинг. Ҳафтангиз омадли бўлсин!

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
14👍13🐳3🔥2👏2🥱2😱1🕊1
Хоразмда 1,6 миллиард сўмлик электрон тамаки маҳсулотлари сотувига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “H.P.” МЧЖ дўкони сотувчиси харидорга хорижда ишлаб чиқарилган 3 дона электрон тамаки маҳсулотини 800 минг сўмга сотиш чоғида қўлга олинган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4370

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
53🔥3👍1🎉1
#FOTOREPORTAJ

Қуёш, шоли ва сабр

Ishonch.uz” мухбири шоли мавсумининг сўнгги лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.

Андижон адирликларида ҳозир шоли қуритиш мавсуми қизғин паллада. Шу кунларда вилоят марказидан Бобур шаҳарчаси томон йўл олсангиз, йўлнинг икки томонида кузги қуёш остида шоли ёяётган кўплаб деҳқонларни кўрасиз.

Адирликлар бағридаги бу манзилга ўн–ўн беш километр узоқликдаги қишлоқлардан келган миришкор деҳқонлар кундузлари шолини қуритишса, кечалари машиналарда тунни ўтказиб, ҳосилни қўриқлайди.

Шоликорлар учун бу кунлар меҳнатнинг синов даври. Улар ҳар сонияни ҳосилга айлантирмоқда.

БАТАФСИЛ

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
17👍10👏21
2025/10/31 09:09:15
Back to Top
HTML Embed Code: