Telegram Web Link
Сўм долларга нисбатан кетма-кет 19-кун мустаҳкамланмоқда

Марказий банк 24 июнь куни учун 1 АҚШ долларининг Ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади. https://www.tg-me.com/centralbankuzbekistan/11660

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган кун қийматидан яна 85,95 сўмга арзонлаб, 12 410,99 сўмни ташкил қилган.

Маълумот учун, Марказий банк белгилаган расмий курс кетма-кет 19 кундан буён (12 ва 13 июнь кунларини истисно қилганда) пастлаган ва 1 АҚШ доллари 5 июнь куни белгиланган қиймат – 12 831, 81 сўмдан ҳозирга қадар 420,82 сўмга арзонлаган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3👏1
Блогерлар қимор реклама қилгани учун жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқлар, хусусан Instagram, TikTok платформаларида блогерлик фаолияти нафақат ижтимоий таъсир воситасига, балки даромад манбаига айланиб улгурди. Кўплаб блогерлар тез ва осон пул топиш мақсадида турли хил реклама таклифларини қабул қилмоқда.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4017

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3👍1🌚1
Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди

Президент фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍1
Алламжонов Саида Мирзиёевага мустақил маслаҳатчи этиб тайинланди

Комил Алламжонов Президент Администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди.

Ушбу лавозимда у инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, сўз эркинлигини таъминлаш ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш соҳаларида экспертлик ёрдамини кўрсатади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
5😱1
#Кун_иқтибоси

📌 Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.

✍️ Уоррен Баффетт

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍321
“Бухоро ҳокими ишдан кетиши керак ” — Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори

Сўнгги кунларда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг маъсулларга хусусий боғчаларни суд қарорисиз бузишни, ҳаттоки “ичидаги одамлари билан кўмиб юбориш”ни буюргани муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳолатда фуқаролар таҳқирлангани ва уларга нисбатан таҳдид қилингани инсон ҳуқуқлари ва ахлоқ мезонлари нуқтаи назаридан жиддий саволларни ўртага қўйди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4018

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
81
“Бухоро” болалар кулгусига тўлди

22 июнь куни Бухоро шаҳрида 250 ўринли замонавий "Бухоро" болалар соғломлаштириш оромгоҳи фойдаланишга топширилди. Ушбу маскан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан, мамлакатимизда болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар доирасида барпо этилди. Янги оромгоҳ нафақат соғломлаштириш, балки маънавий-маърифий, ижодий ва жисмоний ривожланиш маскани сифатида фаолият юритиши назарда тутилган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4021

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3👍2👏1
Шафқатсиз саҳро: Ўлим водийсининг сири

Ўзбекистонда ҳозир жазирама иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Аммо юртимиз жазирамаси дунёдаги энг қаттиқ иссиқ эмас. Хусусан, Ўлим водийси иқлими олдида Ўзбекистон жаннатмонанд юртга тенглашиб қолади. 2001 йилнинг ёзида Ўлим водийсидаги ҳарорат кетма-кет 154 кун давомида 38 даражадан ошди. Бу жой учун ҳарорат рекорди 56,7 даража бўлиб, 1913 йил 10 июльда қайд этилган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4022

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ ва Марказ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида музей экспозициясини бойитиш, лойиҳаларни илмий, маърифий ва технологик жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган ишлар, кутубхона фондини шакллантириш ҳамда Марказнинг очилиш маросимини юқори савияда ташкил этиш каби 10 га яқин устувор масалалар ижроси таҳлилий кўриб чиқилди.

Унда ТУРКСОЙ Бош котиби, Илмий кенгаш аъзолари, ишчи гуруҳ раҳбарлари, халқаро ҳамкор мутахассислар иштирок этди.

Батафсил cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди.

Давлат раҳбарини Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Икки мамлакат байроқлари билан безатилган “Буянт-Ухаа” аэропортида олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокаралари бўлиб ўтади.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2🎉2👏1
Қори Ишкамбанинг замони ўтмадими?

...Манзуранинг турмуш ўртоғи автофалокатга учради. Фарҳод айб ўзида бўлганлиги боис, нариги томон билан келишишга ҳаракат қилди, машинасини таъмирлаб беришни зиммасига олди. Бу кам маблағ талаб қилмасди.
Қўлида кераклича пул йўқ.
Ошна-оғайниларидан, қариндошларидан қарз сўради, натижа бўлмади. Нариги тараф эса қистовга оляпти.
Машинани тезроқ таъмирлатиб бермаса, тегишли жойга арз қилишини айтди. Шунда қўшниси фоизга пул беришини эшитган Манзура, эри билан маслаҳатлашиб, уникига қарз сўраб борди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4020

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
21
Мўғулистонда Президент Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари ва рафиқасини Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан кутиб олди.

Сухэ-Ботир майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради.

Маросимдан сўнг Ўзбекистон президенти Мўғулистон Давлат саройидаги Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2
🟡 Қизиқарли фактлар

🔵 Америкалик олимларнинг фикрича, одамнинг ёшини қўлларига қараб бемалол аниқ айтиш мумкин.

🔵 Ривожланган мамлакатларнинг 30 фоиз аҳолиси аллергиянинг турли шаклларига чалинган.

🔵 Самимият қондаги холестеринга ижобий таъсир қилиб, иммун ҳужайраларининг фаоллигини оширади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4019

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
#кун_иқтибоси

🔴 Ўз миллий ғоясига, мафкурасига, ўз тараққиёт йўли мезонларига эга бўлмаган давлат бўрон измида қолган қайиқдир.

✍️ Азим СУЮН

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥2👍2🔥211
2025/09/11 17:04:12
Back to Top
HTML Embed Code: