Имтиҳон механикада, ҳаёт эса автоматикада давом этмоқда
Ҳозирги кунда йўлларда ҳаракатланаётган ҳар 10 машинанинг камида 8 таси автомат коробка. Кўпчилик албатта осон ва қулайликни танлаяпти: газ, тормоз – бўлди. Лекин ҳайдовчилик имтиҳонига борсангиз, ҳали ҳам механикада амалий имтиҳон топшириш талаб қилинади.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4032
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

⚡3❤1
Мувозанат қонуни: ҳаётдаги тенглик сирлари
Ҳаётда кўзга кўринмас, аммо ҳар бир қадамимизда намоён бўлиб турадиган бир қонун бор. Бу – мувозанат қонуни.
Мувозанат – тенглашиш, адолатнинг намоён бўлиши демак.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4034
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ҳаётда кўзга кўринмас, аммо ҳар бир қадамимизда намоён бўлиб турадиган бир қонун бор. Бу – мувозанат қонуни.
Мувозанат – тенглашиш, адолатнинг намоён бўлиши демак.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4034
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤2👍2⚡1
Президент бугун ёшлар билан учрашув ўтказади
Бугун, Ёшлар кунида Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказади ҳамда бир гуруҳ йигит-қизларга давлат мукофотларини топширади.
Тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлаш, салоҳияти ва иқтидорини юзага чиқариш бўйича янги ташаббуслар илгари сурилади, илҳомлантирувчи мисоллар, мамлакатнинг эртанги кунини белгилашга қодир ғоялар ва ечимлар тақдим этилади.
Шунингдек, давлат раҳбари иқтидорли ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг инновация, “яшил” иқтисодиёт, креатив саноат, тадбиркорлик ва IT соҳаларидаги илғор ишланмалари ва ютуқлари билан танишади.

👍2
Ислоҳотлар бошиданоқ “илм – тарбия – инновация” занжирини яратишга киришилган – Президент
Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” занжирини яратишга киришилганини, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди.
Масалан, ўтган йили юртимиз ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгалшаган.
Билимли ёшлар илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” занжирини яратишга киришилганини, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди.
Масалан, ўтган йили юртимиз ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгалшаган.
Билимли ёшлар илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этган.
“Бугунги кунда 30 нафар ёшларимиз дунёнинг топ-10 талик олийгоҳида, 500 нафари топ-100 ва 1 минг 500 нафари топ-300 дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олмоқда”, – деди давлат раҳбари.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤2⚡1
Топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга $20 минггача имтиёзли таълим кредити берилади
Ёшлар билан учрашувда Президент Мирзиёев “Таълим – келажак сармояси” деган эзгу ғоя жамиятда катта ҳаракатга айланиб бораётганига урғу берди.
Таъкидланишича, эндиликда “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти такомиллаштирилади ва топ-300 талик олийгоҳга кирганлар учун ўқиш ва яшаш харажатини қоплаш тизими янги тартибда ишлай бошлайди.
Энг аввало, STEM йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика), энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби драйвер соҳалар учун квоталар бир неча карра оширилади.
Банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради.

❤1⚡1👍1
Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошланган
Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича банк-молия, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва энергетикани устувор йўналиш сифатида белгилаб, 100 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ёшлар билан бўлиб ўтга учрашувда маълум қилди.
Давлат раҳбари, шунингдек, ўзбек қадрияти ва маданиятини ўзида ифода этадиган сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилди.
Қайд этилишича, шу йилнинг ўзида “AI study” платформаси орқали камида 100 минг ёшлар сунъий интеллект технологияларини ўрганади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича банк-молия, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва энергетикани устувор йўналиш сифатида белгилаб, 100 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ёшлар билан бўлиб ўтга учрашувда маълум қилди.
Давлат раҳбари, шунингдек, ўзбек қадрияти ва маданиятини ўзида ифода этадиган сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилди.
“Бу бой тарихимиз ва замонавий ёндашувларни ўзида уйғунлаштириб, ёшларнинг янги креатив ғояларини шакллантиришга хизмат қилади.
Бу тизим самара бериши учун БАА билан ҳамкорликда “Бир миллион сунъий интеллект етакчилари” дастури ишга туширилмоқда”, – деди Президент.
Қайд этилишича, шу йилнинг ўзида “AI study” платформаси орқали камида 100 минг ёшлар сунъий интеллект технологияларини ўрганади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤1⚡1
Айрим ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Президентнинг ПҚ-207-сон қарори билан 2025 йил 1 сентябрдан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида “Soliq” мобил иловаси орқали хабар берган шахсларга ундирилган жарима миқдорининг 50 фоизи миқдорида мукофот тўланади.
Шунингдек, ЯТТларга заргарлик буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади ҳамда Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси томонидан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида заргарлик буюмларининг асиллик даражасини текшириш ва уларни тамғалаш бўйича сайёр хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланмани ҚҚСдан озод қилишга оид имтиёз бекор қилинади.

⚡1😱1
“Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган нақш, келажак учун пойдевор дегани. Пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, ҳаётингиз, бахтингиз биноси шунчалик муҳташам бўлади.Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари билан учрашувидан
Ёшликдаги ҳаракат келажакдаги ютуқ дегани. Ёшликда орттирилган дўст бир умрлик ҳамкор, таянч ва суянч дегани.
Ҳеч қачон унутманг, фарзандлари билимли, соғлом, мард ва жасур, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг келажаги албатта ёруғ бўлади.
Мен бутун Ўзбекистон ёшлари ана шундай фазилатлар эгаси бўлишини тилайман!
Ишончим комил, биз кўп миллатли бутун халқимиз билан, сиз, азиз фарзандларим билан улуғ мақсадларимизга, албатта, етамиз! Янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда, албатта, барпо этамиз!”.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍2
Жорий йилги Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этган
13-30 май кунлари бўлиб ўтган “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожилар Ҳаж амалларини адо этишди.
Бундан ташқари, Ҳаж ибодати тугаганидан сўнг Бош консулхонага қирқдан зиёд зиёратчилар паспортларини йўқотганлигини айтиб мурожаат қилган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
13-30 май кунлари бўлиб ўтган “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожилар Ҳаж амалларини адо этишди.
“Дунё” АА хабарига кўра, бу йилги Ҳаж ибодати пайтида кузатилган жазирама натижасида ва сурункали касаллиги бўлган тўрт нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этган.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг огоҳлантиришларига қарамай бу йилги Ҳаж мавсумига ноқонуний йўллар билан борган яна тўрт нафар ўзбекистонлик ҳам ушбу мамлакатда оламдан ўтди.
Бундан ташқари, Ҳаж ибодати тугаганидан сўнг Бош консулхонага қирқдан зиёд зиёратчилар паспортларини йўқотганлигини айтиб мурожаат қилган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
⚡1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ойнаси чиқиндилари учун утилизация йиғими жорий этиляпти
Парламент Қуйи палатаси мажлисида қурилиш материаллари соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Парламент Қуйи палатаси мажлисида қурилиш материаллари соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси қурилиш чиқиндиларини камайтириш ва улардан тартибли фойдаланишни назарда тутади. Жумладан, қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этиляпти.
Шу билан бирга, қонун лойиҳаси қурилиш ойнаси сифатини яхшилаш баробарида, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган қурилиш ойнаси экспорти ҳажмларини янада ошириш имконини бериши таъкидланди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
⚡1🔥1😁1
Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони қарийб 94 минг кишига ошган
2024 йилда Ўзбекистон Республикасида пенсия олувчиларнинг умумий сони 4,2 млн кишини ташкил этган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 93,9 минг кишига ёки 2,3 фоизга ошган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
2024 йилда Ўзбекистон Республикасида пенсия олувчиларнинг умумий сони 4,2 млн кишини ташкил этган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 93,9 минг кишига ёки 2,3 фоизга ошган.
Пенсия олувчи шахслар сони йиллар кесимида қуйидагича:
2020 йилда – 3 612,6 минг нафар
2021 йилда – 3 785,3 минг нафар
2022 йилда – 3 976,9 минг нафар
2023 йилда – 4 152,6 минг нафар
2024 йилда – 4 246,4 минг нафар
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍2🎉1
Шаҳардан қишлоққа келин бўлиб тушган тандирчи аёл
Нилуфар Матғозиева Қўқон шаҳардан Ўзбекистон туманига келин бўлиб тушгунга қадар чеварчилик билан шуғулланган. Турмуш ўртоғига ёрдам бериш орқали яхшигина тандир ясашни ўрганди. Шаҳарлик келиннинг қандай қилиб бу ҳунарни ўргангани, бу касбнинг қийинчиликлари ва унинг сир-асрорлари ҳақида гапириб берди.
▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/Vkb-1J2XlJ0?si=P1F8g9t3duvb5j8F
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Нилуфар Матғозиева Қўқон шаҳардан Ўзбекистон туманига келин бўлиб тушгунга қадар чеварчилик билан шуғулланган. Турмуш ўртоғига ёрдам бериш орқали яхшигина тандир ясашни ўрганди. Шаҳарлик келиннинг қандай қилиб бу ҳунарни ўргангани, бу касбнинг қийинчиликлари ва унинг сир-асрорлари ҳақида гапириб берди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍3🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўранг_жавоб_берамиз
Ходим қачон неустойка тўлайди?
Савол:
— Мен ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшамоқчиман. Бундай ҳолатда иш берувчига неустойка тўлайманми?
Ушбу саволга эксперт Муҳаммадамин КАРИМЖОНОВ жавоб беради.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ходим қачон неустойка тўлайди?
Савол:
— Мен ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшамоқчиман. Бундай ҳолатда иш берувчига неустойка тўлайманми?
Ушбу саволга эксперт Муҳаммадамин КАРИМЖОНОВ жавоб беради.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍2⚡1
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Озарбайжонга жўнаб кетди
Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалга оширилаётган ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Хонкенди шаҳрида ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида ҳам иштирок этади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалга оширилаётган ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Хонкенди шаҳрида ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида ҳам иштирок этади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍2❤1🔥1🎉1
Танловларнинг танлови ҳам адолат асосида бўлсин
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори асосида педагоглар меҳнатини моддий рағбатлантириш, уларнинг ўқувчилар билан олиб бораётган фаолиятини тизимли баҳолаш ва устамалар ажратиш белгиланган. Ушбу қарор асосида ҳар йили ўқувчилар иштирок этган фан олимпиадалари, кўрик-танловлар, мусобақалар ва бошқа тадбирлар асосида ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча устама тўланади.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4035

⚡2👍1💯1