Telegram Web Link
Биз ўқитувчилар ва соҳа вакилларидан билим ва тарбия бериш орқали жамиятга хизмат қилишни кутамиз, жиноят содир этишни эмас. Ҳар бир педагог бу муқаддас касб ортида юрт келажаги, инсон тақдири турганини чуқур ҳис қилиши керак.

Олий таълим тизимидаги ҳар бир раҳбар ва ходим коррупцияга қарши шахсий масъулият билан ёндашиши, бу борада фақат қонун доирасида фаолият юритиши шарт.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги коррупцияга қарши муросасиз кураш тарафдори бўлиб, таълим соҳасида бундай жирканч ҳолатларга мутлақо тоқат қилмайди.

Қ.Шарипов,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🌚2👍1
Хориждан товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги тартиб 20 июлдан кучга киради

Жорий йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланган эди.

Жумладан:
ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
автомобил ва пиёда ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ долларигача қийматдаги товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин.


2025 йил 20 июлдан эса хориждан товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги тартиб кучга киради.

Унга кўра:
темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобил ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календар кундан;
ҳаво транспортида уч календар кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
21👍1🎉1
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми бошланди

Бугундан “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йил 2-мавсуми доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди.
Жараёнлар қуйидаги саналарда бўлади.


1. Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль — 3 август
2. Саралаш босқичи — 4 18 август
3. Тарғибот босқичи — 19 21 август
4. Овоз бериш босқичи — 2231 август кунлари ўтказилади.


Аҳамиятли томони, Ўзбекистон бўйлаб 823 та маҳалла “Ташаббусли бюджет”нинг охирги иккита мавсумида кетма-кет ғолиб чиққани сабаб, кейинги иккита мавсумни ўтказиб юборади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21
“Дефектолог”га жиноий иш очилди

Ижтимоий тармоқ орқали хурмача қилиқлар билан оммага танилган дефектолог-психологга нисбатан жиноий иш очилди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4070

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
11👍1🎉1
#Кун_ҳикмати

Ҳақиқат ҳар доим камтар ва жим.
Фақат ёлғоннинг овози баланд бўлади.


✍️ Суқрот

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
21👍1🔥1
Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик оширилади

Президентнинг ПФ-111-сон фармони билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди.

Шунингдек:
– Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;
– Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;
– Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;
– Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;
– Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍211
Олий тоифали ўқитувчи учун 4,5 миллион сўм: педагогларнинг вазияти ўзгарадими?

2021 йил охирида Шерзод Шерматов ўрнига Бахтиёр Саидов раҳбарликка келган бўлса, бир йил ўтиб Ҳилола Умарова мазкур лавозимга тайинланди. Икки ярим йилдан сўнг, 2025 йил 14 йил июл куни Умарова ҳам вазирликдан олинди ва ҳозирча ушбу лавозимга ким тайинланиши аниқ эмас. Бу шуни англатадики, тўрт йилда тўртинчи бор вазир алмашиши кутилмоқда…


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4071

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍4🤯1
Аномал иссиқ сабаб Қорақалпоғистоннинг икки ҳудудида болалар боғчалари фаолияти тўхтатилади

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли ҳамда Тахиатош туманида барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу борада мазкур туманлар ҳокимлари тегишли қарорни қабул қилишган.

"Жорий йилнинг 16-18 июль кунлари ҳаво ҳароратининг 40 даражадан ошиши сабабли туман ҳудудидаги барча давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари иш фоалияти вақтинча тўхтатилади", – дейилади Хўжайли тумани ҳокими қарорида.

Шунингдек, айни сабабларга кўра, Тахиатош тумани ҳокими ҳам ҳудуддаги барча болалар боғчаларини вафтинча ёпиш ҳақидаги қарорни имзолаган.

Ҳоким қарорларига туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг тегишли хати асос қилиб олинган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🎉211
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонни ким ўзгартириши керак: халқми, ҳукуматми, ё...?

Ёхуд сиз Ўзбекистонни ўзгартиришга тайёрмисиз?

Ҳар ким яхши яшашни истайди. Аммо яхши ҳаёт учун, албатта, ўзгариш керак. Савол туғилади: бу ўзгаришни ким амалга оширади? Халқми? Ҳукуматми? Ё СИЗ?

Ishonch.uz кўчада айнан шу савол билан одамларга мурожаат қилди. Улар мамлакат тақдирида ўзини қанчалик дахлдор ҳис қилади? Одамларда фуқаролик позицияси борми? Ва энг муҳими –  улар ўзгаришлар учун ўзларини масъул деб ҳисоблашадими?

You Tube'да: https://www.youtube.com/watch?v=PpEcH2f9MzY

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
❤‍🔥421😱1🎉1
Ishonch.uz
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги нега тадбиркорларни қийнаб келмоқда? Июль ойининг дастлабки кунлари кучли аномал иссиқ билан бошланди. Умуман, юртимизда иссиқ ва қуруқ кунлар кўпайиб бормоқда. Албатта, бу иссиқ ҳавода инсон салқин ичимликлар ва шунга…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Музлаткичлар муаммоси – 5 мингдан ортиқ витрина тақдири нима бўлди?

Ўтган ҳафтада нашримизда “Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги нега тадбиркорларни қийнаб келмоқда?” сарлавҳали мақола
эълон қилинганди. Унда витринали музлаткичлар бўйича муаммоларга учраётган тадбиркорлар масаласи кўтарилиб, масъуллардан бу борада изоҳ сўралди. Мазкур масала айни ёз чилласи кунлари актуал бўлгани сабабли эътибордан четда қолмади. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўз саҳифасида мазкур муаммо юзасидан изоҳни эълон қилди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4072

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1❤‍🔥1
🇸🇦Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари: “Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлари учун намуна”

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бутунжаҳон Ислом уюшмаси Бош котиби Шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса  иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув Бутунжаҳон Ислом уюшмаси таклифига биноан амалга оширилди.

Батафсил cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥11🔥1
Ўзбекистонда жазирама сабаб ўлимлар сони 2090 йилга бориб 23 мингтагача етиши мумкин – тадқиқот

Жаҳон банки тадқиқотига кўра, Европа ва Марказий Осиё минтақасининг 70 та шаҳрида, жумладан, Ўзбекистонда аномал иссиқнинг инсонлар ҳаёти ва иқтисодиётга зарарли таъсири ҳақида хавотирли фактлар аниқланди.

Хусусан, Остона, Бишкек ва Тошкентда жазирама билан боғлиқ ортиқча ўлимлар барча ёш гуруҳлари учун йилига ҳар 100 минг кишига 19 тадан 21 тага тўғри келади.

2090 йилга келиб, Марказий Осиёнинг бир қанча йирик шаҳарларида, жумладан, Остона ва Тошкентда ҳавонинг иссиқлиги туфайли умумий ўлим йилига 10 000 дан 23 000 гача етиши мумкин.

2023 йилга келиб, минтақада ҳаво ҳароратининг кўтарилиши Ўзбекистондаги 22 мингдан ортиқ иш ўринларининг йўқолишига сабаб бўлган.

Жаҳон банки ўз хулосаларида шаҳарларда “яшил” ҳудудлар ва сояли майдонларни кўпайтириш учун дарахтлар экиш, биноларни пассив совутиш учун модернизация қилиш, аҳолини эрта огоҳлантириш тизимларини яратиш ва соғлиқни сақлаш тизимлари фаолиятини яхшилаш, “совутиш” марказларини ташкил этиш, иссиқликка чидамли материаллардан фойдаланиш, шунингдек, шаҳар инфратузилмасини режалаштиришда об-ҳаво аномалияларини ҳисобга олишни тавсия қилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🤯2😱1
Уйдирмага урчиган теленовеллалар

Ҳозир кўплаб телеканаллар орқали турли теленовеллалар намойиш этилмоқда. “Тақдирлар”, “Оталар сўзи”, “Иқрор”, “Тугун” каби дастурлар орқали ёритиладиган воқеаларнинг томошабинлари талайгина. Савол туғилади: бу теленовеллалар бизни қандай йўлга бошлаяпти?


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4073

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
4👍3
#Кун_ҳикмати

Агар урушлар келишувлардан,
манфаатлар ақл ва инсофдан кучли
бўлса, натижани тахмин қилиш қийин
эмас: заифлар – қурбон, кучлилар ғолиб
бўлади, ҳақиқат сукутга чўмади.

✍️ Жаҳонгир НАҲАНОВ

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍85🔥32💯1🍾1
#Сўранг_жавоб_берамиз

📝 Синов муддати билан ишга олинган ходимни муддатидан олдин бўшатса бўладими?

САВОЛ: Дастлабки синовдан ўтолмаган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича тушунтириш берсангиз.

ЖАВОБ: http://ishonch.uz/news/3149

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
КЕЧАНИНГ ТИНЧИНИ БУЗАЁТГАНЛАР

✍️ Таҳририятдан:

Ушбу мақола уйғоқ зиёлининг юрагидан чиққан сўзлар. Бу нидолар ўз-ўзидан пайдо бўлмади. «Катта шаҳарларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради», деганларидек, жамиятимизда бўлаётган эврилишлар, яхши-ёмон ҳолатлар шоирни безовта қилади. Негаки, унинг қалбида акс-садо бераётган нидолар барчамизни сергакликка чорлайди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4075

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍5🔥3🤨21💯1
Болалар тиланчилиги: Чорасизликми ёки худбинлик?

Меҳнатнинг таги роҳат. Топиб айтилган гап. Ҳалол ишлаб топилган луқма ширин ва тотли бўлади. Шу боис азалдан одамлар ўз саъй-ҳаракати билан кун кўришга, меҳнат қилиб, рўзғор тебратишга даъват қилинади. Болаликдан ҳаммамизни шунга ўргатишган. Аммо
...

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4076

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31
2025/09/09 17:24:22
Back to Top
HTML Embed Code: