Ўзбекистонда сентябрдан АИ-80 бензинини ишлаб чиқариш тўлиқ тўхтатилади
Ўзбекистонда АИ-80 бензинини ишлаб чиқариш жорий йилда тўлиқ тўхтатилади. Бу ҳақда “Кунўз” нашри ўз ихтиёридаги ҳужжатга таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” жорий йил якунига қадар юқори октанли (АИ-92) автобензинни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, сентябрдан АИ-80 русумидаги автобензин ишлаб чиқаришдан тўлиқ воз кечишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Президентнинг “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш белгиланган эди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

👍2🔥1
Ўзбекистон икки қўшниси билан чегаралари туташган нуқтани белгиловчи Шартномани қабул қилади
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, ратификация ёрлиқлари алмашинилган кундан бошлаб Уч давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома (Хўжанд, 2025 йил 31 март) кучга киради. Шартнома кучга кириши уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси жойлашуви ҳамда туташган нуқта ҳудудида давлат чегаралари чизиқларининг ўтиши халқаро-ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқланиши билан изоҳланади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, ратификация ёрлиқлари алмашинилган кундан бошлаб Уч давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома (Хўжанд, 2025 йил 31 март) кучга киради. Шартнома кучга кириши уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси жойлашуви ҳамда туташган нуқта ҳудудида давлат чегаралари чизиқларининг ўтиши халқаро-ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқланиши билан изоҳланади.
Таъкидланишича, туташган нуқтада уч давлат халқлари дўстлигини ифодаловчи стела барпо этилган бўлиб, унинг маркази ўз жойлашувига кўра, туташган нуқтанинг геодезик ва тўғри бурчакли координаталарига мос келади.
Мазкур Шартнома муддатсиз ҳисобланади ва денонсация қилинмайди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍1👏1
Ўзбекистондаги Украина элчиси ўз миссиясини якунламоқда
Украина элчиси Никола Дорошенко Ўзбекистондаги миссияси якунланаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский тегишли қарорни қабул қилган.
У, шунингдек Украинани қўллаб-қувватлагани учун ўзбек жамиятига ўз миннатдорлигини билдирган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Украина элчиси Никола Дорошенко Ўзбекистондаги миссияси якунланаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский тегишли қарорни қабул қилган.
“Бу менинг юртим, халқим раҳбариятининг юксак ишончидир ва мен буни оқлаш учун бор куч-ғайратимни сарфладим. Мен чуқур мотивация ва бор кучим билан Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга ҳисса қўшдим. Мен ўз ишимни баҳолаш ҳуқуқини бошқаларга қолдираман ва ишонч билан айтаманки, қилган ишларимдан уялмайман. Мен учун қийин даврда – уруш даврида давлат манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш шарафига муяссар бўлдим”, – деб ёзади Дорошенко.
У, шунингдек Украинани қўллаб-қувватлагани учун ўзбек жамиятига ўз миннатдорлигини билдирган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍4
Президентга куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида тақдимот қилинди
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4082
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Шавкат Мирзиёев 21 июль куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Тақдимотда мутасаддилар мавсумга тайёргарлик учун етарли энергия ишлаб чиқариш, газ омборларида жамғариш ва мувозанатли етказиб бериш чоралари кўрилаётгани тўғрисида ахборот берди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4082
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤2⚡1👍1
#Сўранг_жавоб_берамиз
📝 Иссиқ об-ҳавода ходимлар учун қандай кафолатлар бор?
Саволларга ТДЮУ Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов жавоб берган.
ЖАВОБ: http://ishonch.uz/news/4083
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
📝 Иссиқ об-ҳавода ходимлар учун қандай кафолатлар бор?
❓Иссиқ об-ҳаво шароитида ходимларни вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтказиш мумкинми?
❓Ҳаво анча иссиқ бўляпти, иш берувчилар ходимларига қўшимча 1соат дам олишга рухсати бериши мумкинми?
❓Хусусий клиникадан касаллик варақаси олиб келсам, “ўтмайди”, дейишди. Шу тўғрими?
Саволларга ТДЮУ Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов жавоб берган.
ЖАВОБ: http://ishonch.uz/news/4083
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
⚡1👍1🔥1
Ўзбекистон Швейцария билан ЖСТга аъзолик борасидаги музокараларини якунлади
Президентининг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Уруновнинг маълум қилишича, томонлар Женевада Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га қўшилиш жараёни доирасида Швейцария билан бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколни имзолаган.
Шу тариқа, Швейцария Ўзбекистон бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколни имзолаган 25-давлат бўлди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Президентининг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Уруновнинг маълум қилишича, томонлар Женевада Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га қўшилиш жараёни доирасида Швейцария билан бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколни имзолаган.
“Якуний рўйхатга ЖСТнинг яна бир аъзоси қўшилди. Яна бир нечта аъзолар қолди!
Ўзбекистон ва Швейцария жамоаларининг машаққатли ва конструктив меҳнатлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчиман!
Узоқ рўйхат тугади, ортга санаш бошланди!” – деб ёзади Урунов.
Шу тариқа, Швейцария Ўзбекистон бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколни имзолаган 25-давлат бўлди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍1
😁7🤣3😱2❤1🎉1
Мирзиёев Зомин технопарки махсус саноат зонасини бориб кўрди
Бугун, 22 июль куни Президент Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, Зомин технопарки махсус саноат зонасини бориб кўрди.
Қайд этилишича, 400 гектарда барпо этилаётган технопаркда хитойлик инвесторлар билан биргаликда 1,2 млрд долларлик 31 та лойиҳа амалга оширилади. Технопаркда яқинда илк корхона – “Xinjiang Honglin Tiandi” компанияси томонидан қиймати 10 млн долларлик бетон маҳсулотлари тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди. 60 кишининг бандлиги таъминланди.
Айни кунларда 42 млн долларлик иккинчи лойиҳа бўйича ишлар якуний босқичда. Унда “Midea” бренди остида йилига 300 минг дона маиший электр техникалари ишлаб чиқарилади. 150 та иш ўрни очилади.
Умуман олганда биринчи босқичда махсус саноат зонасига 9 та лойиҳа жойлаштирилган. Бугунги кунда қарийб 300 млн долларлик яна 7 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари давом этмоқда.
Саноат зонасидаги барча лойиҳалар натижасида қарийб 5 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Энг муҳими, 5 мингдан ортиқ фуқаро ишли бўлади.

👍3
Зомин технопаркида хавфсизлик ва тиббиёт техникалари ишлаб чиқарилади
Зомин технопаркида юқори қийматли товарлар ишлаб чиқарилади.
Таъкидланишича, Жиззах вилоятида хорижий инвестициялар миқдори йил сайин ўсиб бормоқда. 2018 йилда вилоятда бор-йўғи 18 млн доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилган бўлса, ўтган йили бу рақам 1 млрд доллардан ошган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Зомин технопаркида юқори қийматли товарлар ишлаб чиқарилади.
Жумладан, хавфсизлик ва тиббиёт техникалари, ноутбук, планшет, сервер, роутер каби замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланмоқда. Чарм ва спорт пойабзаллари, қурилиш материаллари, чинни идишлар, кимё маҳсулотлари бўйича лойиҳалар ҳам кўзда тутилган.
Уларнинг умумий қиймати 250 млн доллар атрофида бўлиб, юқори қийматли товарлар ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизи ташқи бозорга йўналтирилади.
Таъкидланишича, Жиззах вилоятида хорижий инвестициялар миқдори йил сайин ўсиб бормоқда. 2018 йилда вилоятда бор-йўғи 18 млн доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилган бўлса, ўтган йили бу рақам 1 млрд доллардан ошган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍3🔥1
Мустаҳкам оила: севги етарли эмас, ақл ва ирода керак
Яқинда курсдошлар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашдик. Орада ёшлар мавзусида гап очилди. Айтишларича, ҳозир келин топиш муаммо экан. Айниқса, кўп қизлар қайнота-қайнонасиз, алоҳида яшайдиган оилага келин бўлишни очиқ айтишаркан. Бу гапларни эшитиб, раҳматли онамнинг айтганлари ёдимга тушди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4086
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Яқинда курсдошлар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашдик. Орада ёшлар мавзусида гап очилди. Айтишларича, ҳозир келин топиш муаммо экан. Айниқса, кўп қизлар қайнота-қайнонасиз, алоҳида яшайдиган оилага келин бўлишни очиқ айтишаркан. Бу гапларни эшитиб, раҳматли онамнинг айтганлари ёдимга тушди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4086
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон минтақавий «электротехника хаби»га айлантирилади
Президент Мирзиёев Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечириб, Ўзбекистонни минтақавий “электротехника хаби”га айлантириш йўлида мазкур завод муҳим қадам эканини таъкидлади.
Саноат паркида тайёрланган маҳсулотлар Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон сингари 15 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Президент Мирзиёев Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечириб, Ўзбекистонни минтақавий “электротехника хаби”га айлантириш йўлида мазкур завод муҳим қадам эканини таъкидлади.
“Навоий” махсус саноат паркининг филиали сифатида ташкил этилган мажмуа 80 гектарда жойлашган. Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион доллар. Бу ерда кир ювиш машинаси, совуткич, телевизор, электр сув иситкич каби йилига 1 миллион дона маиший техника ҳамда бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади. 100 турдаги маҳсулотлар натижасида маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга етади.
Муҳими, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 320 миллион доллар бўлади. Шундан 140 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади. 7 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланади.
Саноат паркида тайёрланган маҳсулотлар Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон сингари 15 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍3⚡2
Бу “касб” бир қарашда эркакларнинг одатидек туйилади. Аёллар орасида ўғрилар бўлган, бўляпти ва яна бўлади. Лекин тарихда шундай ўғри аёллар, фирибгарлик билан шуғулланган хонимлар ўтганки, улар заифалар бўлсаларда, кучли жинс вакилларининг анча-мунчасини ортда қолдирганлар.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4085
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱4
⚡️ Эшак гўшти халқ дастурхонида!
⏺ НАЗОРАТ ҚАНИ?
Сўнгги пайтларда эшак гўштининг ноқонуний равишда озиқ-овқат бозорига кириб келиши, истеъмолчиларга сотилаётгани ҳақидаги хабарлар жамоатчилик эътиборини тортмоқда.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4087
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Сўнгги пайтларда эшак гўштининг ноқонуний равишда озиқ-овқат бозорига кириб келиши, истеъмолчиларга сотилаётгани ҳақидаги хабарлар жамоатчилик эътиборини тортмоқда.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4087
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4😱2🤯1😢1
“Ишончнома”ларда автомашинани четга олиб чиқиш ҳуқуқи алоҳида кўрсатилиши талаб қилиниши мумкин
Автомобиль бошқариш учун бериладиган ишончномаларда транспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи ёзма равишда кўрсатилиши талаб қилиниши мумкин.
Таъкидланишича, сўнгги пайтларда, хусусан, 2024 йилда 50 нафарга яқин фуқароларнинг автотранспортлари ишончнома берилган фуқаролар томонидан чет элга олиб чиқиб кетиб, қайта олиб кирилмаганлик ҳолатлари кузатилган. Худди шундай ҳолат 2025 йил июнь ойида ҳам 8 та ҳолатда содир этилган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Автомобиль бошқариш учун бериладиган ишончномаларда транспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи ёзма равишда кўрсатилиши талаб қилиниши мумкин.
Мазкур тартибни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилишича, бу – ишончнома асосида расмийлаштириб берилган автомототранспорт эгаларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш имконини беради.
Лойиҳада автомототранспортларга нисбатан расмийлаштирилган ишончномада мазкур автомототранспортларнинг республика ҳудудидан олиб чиқиш ҳуқуқи мавжудлиги ёки чекланганлик ҳолатини қайд этиш назарда тутилган.
Таъкидланишича, сўнгги пайтларда, хусусан, 2024 йилда 50 нафарга яқин фуқароларнинг автотранспортлари ишончнома берилган фуқаролар томонидан чет элга олиб чиқиб кетиб, қайта олиб кирилмаганлик ҳолатлари кузатилган. Худди шундай ҳолат 2025 йил июнь ойида ҳам 8 та ҳолатда содир этилган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍2🍾1
Тошкентда дарахт кесишга йўл изланмоқда, Европада эса жазо кучаймоқда
Европа шаҳарларида битта дарахтни кесиш учун минглаб евро жарима тўлаш керак. Сабаби аниқ, дарахтлар шаҳарни совитади, ҳавони тозалайди, инсон ҳаётини сақлайди. Тошкентда эса афсуски, қурилиш режаси экологик мувозанатдан устун қўйилади…
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4088
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Европа шаҳарларида битта дарахтни кесиш учун минглаб евро жарима тўлаш керак. Сабаби аниқ, дарахтлар шаҳарни совитади, ҳавони тозалайди, инсон ҳаётини сақлайди. Тошкентда эса афсуски, қурилиш режаси экологик мувозанатдан устун қўйилади…
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4088
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍5
Андижонда зўравон аёлга жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл киши бошқа бир аёлга нисбатан зўравонлик қилаётган ҳолат акс этган видеотасвирлар тарқалиб, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4090
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл киши бошқа бир аёлга нисбатан зўравонлик қилаётган ҳолат акс этган видеотасвирлар тарқалиб, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4090
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
😢2⚡1
291 та туман ва шаҳарларнинг чегаралари бўйича янгиликлар эълон қилинди
Бугун, 23 июль куни Кадастр агентлигининг Республика аэрогеодезия маркази томонидан 2025 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборот берилди.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4091