Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекободдан Тошкент шаҳрига янги темирйўл қурилади

Бекобод шаҳри ва туманини Бўка, Пискент туманлари ва Нурафшон шаҳри орқали пойтахт билан боғлайдиган янги темир йўл қурилади.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев маълум қилди.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманида 1 минг 200 гектар майдонда аэропорт қурилади.

Ҳокимнинг айтишича, темирйўл қуришга доир лойиҳа Президент ҳузурига киритилган ва ҳозирда лойиҳалаштириш ва келгуси йилда қурилиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍211
"Бозорлар хавфсизлиги": Масъулият кимда ва муаммолар ечими борми?

Жорий йил 11 август куни  “Уч қаҳрамон” МЧЖ бозор комплексининг 40 фоизи дўкони ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4146

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий контент қандай бўлиши керак?

“Газеталар шарҳи” кўрсатувида журналист ва сенатор Ҳусан Эрматовнинг  бу ҳақда айтган мулоҳазалари:

– Миллий контент дегани дўппи кийган одамни кўрсатиб фильм суратга олиш ёки чопон-белбоғ таққан одамни расқга тушириш билан белгиланадиган нарсамас. Энг ёмони шуни ҳали англаб етмаганлар бор. Бир мавзу кўтарилса ҳамма шу ҳақида гапира бошлайди, аммо кўриниб турадики, бу мавзуларни гапираётган одам умуман яхши тушунмайди, англамайди. Фожеа шунда...

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
32
Сунъий интеллект орқали шахсий маълумотларни қайта ишлаганлик учун жавобгарлик белгиланади

Парламент Қуйи палатасида депутатлар сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Қонун лойиҳасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинлигига алоқадор юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда фақатгина сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган ахборот ресурслари ва сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосасига таяниб қолиш мумкин эмаслиги ўз аксини топмоқда.

Шунингдек, лойиҳада сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш ва уни ОАВ ҳамда Интернетда тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланяпти.


Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2🍾2👍1
Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришнинг 3 йиллик дастури ишлаб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 август куни сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4147

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқимасдан “ўқиб бўлмайди...” деманг!

“Газеталар шарҳи” кўрсатувида журналист ва сенатор Ҳусан Эрматовнинг оғриқли фикрларидан:

– Газеталарга ташқаридан “Ҳаммаси бир хил, янгилик йўқ, фикр йўқ, хуллас, ўқийдиган нарса йўқ”, деб “фол очаётган” ва “билағонлик қилаётганлар”дан қачон, қайси газетани ўқиганини сўрасангиз, мум тишлаб қолишади. Шундай экан, уларнинг бу “даъвоси” аҳмоқона ўйлов ва ноинсофликдан бошқа нарса эмас. Ҳаттоки, бир ярим ёки икки минг нусхада чиқаётган газеталарда ҳам тош босадиган, ўқишли мақолалар эълон қилинаётганини улар қаёқдан билсин. Улар аввал газеталарни ўқисин, фикрласин. Ана ундай кейин марҳамат, фикр билдиришсин.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍65
Тошкентнинг айрим кўчаларида автомобиллар учун тезлик чекловини ошириш режалаштириляпти

Бу ҳақда халқ депутатлари шаҳар кенгашининг 12 август кунги йиғилишида пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Элмурод Алимов маълум қилди.

“Тошкент шаҳрининг Бунёдкор, Себзор, Аҳмад Дониш ҳамда Тошкент ҳалқа йўли ва Янги Ўзбекистон кўчаларида транспорт воситалари учун чекланган юқори тезлик 80 километрга ўзгартириш таклифини беряпмиз”,
 – дея Алимовнинг сўзларини келтирди Gazeta.uz.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍1
#Кун_ҳикмати

📌
Келажак онгга ҳукмдорлик қилганларники.

✍️ Уинстон Черчилл

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4❤‍🔥11
Ўзбекистондаги ягона ўрик бозори: бир кунда 100 тонна туршак!

Ҳар бир ўлканинг ўзига хос урф-одати, ҳаттоки бошқа ҳудудларда учрамайдиган анъаналари бор. Фарғона вилояти, Фарғона туманининг Мингдон қишлоғида эса маҳаллий аҳоли "Кон бозори", "Ўрик бозори" деб номлайдиган, юртимизнинг бошқа вилоятларида учрамайдиган бозор бор. Бир кунда 100 тоннагача ўрик қоқилари сотиладиган бу манзилда туршакларининг турли-туманини учратиш мумкин. Маҳаллий аҳоли асосан ўрик қуритиш билан шуғуллангани боис, бу жой айни пайтда Жаҳон бозорига ҳам айланиб кетган.

Ishonch.uz мухбири яқинда ана шу бозорда бўлиб, бу ердаги нарх-наво ва шароит билан яқиндан танишди.

▶️ВИДЕО: https://youtu.be/yBumYLvLc-c?si=yJC_X2-qJ96nPbyN

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62👏1🎉1
#fotoArt

Мавсум

📸 Эъзоза Умр

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍641🥰1
Қибрайда "ободонлаштириш ишлари доирасида" ўнга яқин дарахт кесиб ташланди

Ижтимоий тармоқларда Қибрай тумани "Ботаника" маҳалласида дарахтлар кесилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Қибрай тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг ёзишича, мазкур ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида спорт майдончаси қуриш мақсадида “қуриган ва парваришлаш имкони мавжуд бўлмаган жами 7 дона дарахт Ҳукуматнинг 464-сонли қарорининг 1-илова, 1-боб, 2-бандида келтириб ўтилган талаблар асосида, туман Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўлими масъуллари иштирокида тегишли тартибда (видеода қонун талаблари бузилганлиги иддао қилинган) кесилган.

Шунингдек, расмий муносабатда, ҳудудда “Яшил боғ” ташкил этиш, аҳоли дам олиши учун қулай ва экологик тоза ҳудуд яратиш мақсадида барпо этилиши режалаштирилаётган мазкур лойиҳада аҳоли вакилларининг таклифлари ҳам инобатга олингани айтилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🤯41👎1😱1🍾1
Президент давлатни алдаб, пахта чайқовчилиги билан шуғулланаётганларни танқид қилди

Президент иштирокида айни пайтда тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захираларни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда мамлакат иқтисодиётининг 3 фоизини, саноатнинг 14 фоизини яратаётган тўқимачилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, давлат раҳбари толани қайта ишлаш қуввати етарли бўлмаган айрим “уддабуронлар” давлатнинг арзон ресурси ҳисобига пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганини танқид қилди.

Маълум қилинишича, тўқимачилик корхоналарининг тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар қарздорлиги бор. Кредитларнинг 90-95 фоизи хорижий валютада, атиги 16 фоиз корхона халқаро сертификатга эга.

«Бундай шароитда корхоналар ташқи бозорда қандай рақобат қилади, кредитини қандай қайтаради? » – дея савол қўйди Президент.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31🎉1
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади

Бугунги йиғилишда дунёда савдо қоидаларининг тез ўзгариши ёки логистикадаги узилишлар тўхтамаётгани шароитида тўқимачилик тармоғини ривожлантиришга алоҳида ёндашувлар зарурлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан Президент Мирзиёев Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинишини эълон қилди. Агентлик тўқимачилик, чарм ва ипак саноатига масъул бўлади.

Агентликка инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилади.

Агентлик қошида тажрибали тадбиркорлардан иборат кенгаш ташкил қилинади. Агентликнинг алоҳида жамғармаси бўлади, давлат кўмаги, шунингдек тўқимачилик корхоналарига арзон айланма маблағ шу жамғарма орқали берилади. Жамғармага 200 миллион доллар ажратилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1
Тўқимачиликда “долзарб юз кунлик” эълон қилинди

Президент топшириғига асосан тўқимачиликда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорларнинг фикрлари ўрганилди. “Уларни қийнаётган масалалар билан тўлиқ танишдим. Ҳозир ечимларини айтаман. Бугундан тўқимачиликда “долзарб юз кунлик” эълон қиламиз”, - деди давлат раҳбари.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4148

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1
Ishonch.uz
Қибрайда "ободонлаштириш ишлари доирасида" ўнга яқин дарахт кесиб ташланди Ижтимоий тармоқларда Қибрай тумани "Ботаника" маҳалласида дарахтлар кесилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Қибрай тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг ёзишича, мазкур ҳудудни…
“Қонун доирасида кесилган дарахтлар” бўйича ИИБ ўрганиш олиб боради – Экобошқарма

Бир муддат олдин Қибрай тумани ҳокимлиги “ободонлаштириш мақсадида” 10 тупга яқин дарахтнинг қонун доирасида кесилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси мазкур ҳолат қонундан ташқари содир этилганини айтмоқда.

“Жами 10 туп дарахт номаълум шахслар томонидан кесиб ташланган. Бу билан Ҳукуматнинг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорига асосан, ўсимлик дунёсига 39 млн 758 минг сўм миқдорида зарар етказилгани ҳисоб-китоб қилинди”, – дейилади Экобошқарма муносабатида.

Шунингдек, дарахтларни кесган номаълум фуқаролар шахсига ойдинлик киритиш мақсадида Қибрай тумани Ички Ишлар бўлимига хат билан мурожаат ҳам қилинган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1👍1
Навоийнинг энг гўзал сири – Ангидон бўйлаб фотосаёҳат

Ўзбекистонда иқлим ўзгариши юз бераётган, шаҳарликлар аномал саратонга дош беролмаётган бир пайтда Ангидон ўз чилласини салқин, тўкин-сочинлик ва ҳузур ичида ўтказмоқда. Бугун Ishonch.uz фотоҳикояси орқали Навоий вилояти Хатирчи туманининг яна бир кичик “Швецарияси” билан танишасиз.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4149

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
8👏4🎉1👌1
2025/09/03 04:56:35
Back to Top
HTML Embed Code: