Telegram Web Link
Қалам аҳли қадрланмоқда: "Энг улуғ, энг азиз" танлови ғолиблари тақдирланди

Қалам аҳли ёзган ҳар бир сатр, яратган ҳар бир асар нафақат бугуннинг манзарасини чизади. Унда халқнинг дарди, жамиятдаги муаммолар, ватанпарварлик, фидокорлик каби туйғулар ўз ифодасини топади. Ўзбекистонда ижодкорлар меҳнатини қадрлаш, уларнинг юртимиз тараққиётига қўшган ҳиссасини эътироф этиш мақсадида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4174

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗞 “ISHONCH” ёнингизда бўлса, ҳаммасини унутасиз!

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍4🔥21😁1
#Кун_иқтибоси

Кишининг дунёда дўсти йўқ, магар нафсига ўзи дўст; кишининг дунёда душмани йўқ, магар нафсига ўзи душман!

✍️Абдулла Қодирий
📖Ўткан кунлар

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
❤‍🔥22🕊1
Самарқанд давлат университетида янги талабалар турар жойи ва ўқув бино фойдаланишга топширилди

Ҳадемай навбатдаги ўқув мавсуми бошланади. Самарқанд давлат университети жамоаси янги ўқув йилида талабаларга ўзгача совға ҳозирлади. Яъни, университетнинг Интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети талабалари учун бунёд этилаётган ўқув бинолари ва талабалар турар жойлари қуриб битказилди.

Батафсил:
http://ishonch.uz/news/4175

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2🎉2
Мустақиллик байрами сайллари пойтахтнинг қайси манзилларида ўтказилиши айтилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 30–31-август кунлари байрам сайллар ўтказиладиган манзиллар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 12:00 да бошланадиган тадбирлар:
Юнусобод тумани — “Ўзэкспомарказ” майдони.
18:00 да бошланадиган тадбирлар:
Бектемир тумани — “Coca cola garden” боғи;
• Миробод тумани — “Фурқат” боғи;
• Сергели тумани — Сергели марказий хиёбони;
• Олмазор тумани — River park майдони;
• Учтепа тумани — “ Eco Seul” боғи;
• Чилонзор тумани — Dream Park (Ғафур Ғулом боғи);
• Шайхонтоҳур тумани — “Наврўз” боғи;
• Янгиҳаёт тумани — “Янги Дархон” МФЙ 45–46 уйлар олдидаги майдон;

19:00 да бошланадиган тадбирлар:
Мирзо Улуғбек тумани — “Мирзо Улуғбек” истироҳат боғи (Central Park);
• Яшнобод тумани — “Ашхобод” истироҳат боғи;
• Яккасарой тумани — “Дўстлик” истироҳат боғи.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2🎉2
Президент Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, давлат раҳбари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишига старт беради ҳамда "Тошкент-Шарқий" халқаро аэропортида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2👍2🔥1👏1
Ибн Сино ҳақидаги сохта кино ва сукут сақлаётган ўзбек олимлари

Ўзбек киноси йиллар давомида “Дўмбоқ келин”, “Қайнотасини севиб қолган келин”, “Ўғри келин” каби маиший мавзулар билан оввора бўлиб турган бир вақтда ғарб кино саноати ўзбек алломаларини ўз манфаати йўлида фильмларга олиб кирмоқда. Таъбир жоиз бўлса улар орқали “ўз” тарихини ҳам ёзмоқда.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4176

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🔥5👏3😱2
#fotoArt

Бобо

📸 Эъзоза Умр олган сурат


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍74😢3🥰1
#Кун_ҳикмати

Ватанпарварлик — ёлгиз ўз ватанига меҳр қўйишдан иборатгина эмас. Бу жуда катта ҳис... Бу — ватан билан ўзини бир бутун деб билиш, унинг яхши-ёмон кунларида асқатиш демакдир.

✍️
Лев Николаевич Толстой

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
21🎉1
Байрам арафасида тузалиш йўлига ўтган 500 нафардан ортиқ маҳкум афв этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги байрами муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 523 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 195 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 147 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 87 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 94 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.


Афв этилганларнинг 8 нафарини чет эл фуқаролари, 45 нафарини аёл, 31 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 220 нафарини ёшлар (шулардан 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍211🍾1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги чорва молларида аниқланган касаллик маймунчечак эмас

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда маймунчечак касаллиги аниқланди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалганидан сўнг “Ishonch.uz” ҳолатга аниқлик киритиш учун Қашқадарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Эшматовдан вазият юзасидан изоҳ сўради.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4177

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍211🔥1😱1
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион кишига етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 28 август ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 000 000 кишини ташкил қилмоқда.

Бунда:
• эркаклар сони – 19136800 нафар;
• аёллар сони – 18863200 нафар.


Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонида эркаклар сони аёлларга нисбатан 273 600 нафарга кўп.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2👏1😁1
#FotoArt

“Парча” номли суратлар тўплами.

Тошкент. 2025.
📸 Эъзоза Умр

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3👍2🔥1
Бугун Тошкентда Мустақиллик байрамининг бош тадбири бўлиб ўтади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этади ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўяди.

Кечқурун эса давлат раҳбари мамлакат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, Ўзбекистон халқига табрик билан мурожаат қилади.

Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2
2025/09/01 20:52:30
Back to Top
HTML Embed Code: