Telegram Web Link
БОЗОРДА МУЗ, МАҲАЛЛАДА ПИСТА СОТГАНЛАР: НЕЧА ЁШДАН ПУЛ ТОПА БОШЛАГАНСИЗ?

Собиқ Иттифоқ қулагач, жамиятимиз бозор иқтисодиёти йўлидан кетишни қатъий белгилаб олди. Албатта, бу осон бўлмади. Ҳатто мана 34 йил ўтиб ҳам, бу йўлда турли мураккабликларга дуч келмоқдамиз. Бозор қонунлари шафқатсиз, унда серҳаракат ва узоқни кўра олган кишигина ютади, акс ҳолда қийинчиликлар қаршисида довдираб қолишингиз аниқ.


Ўзбек халқи меҳнаткаш, бири икки бўлишини истовчи ҳалқ. Кўпчилигимиз ёшликдан пул топишга, ота-онамизга ёрдами беришга ҳаракат қилганмиз. Ҳаёт бир текис эмас. Тирикчилик йўлида қизиқ воқеалар рўй бериши, қийинчиликлар бўлиши аниқ. Қуйида бир нечта, бир-бирини мутлақо танимайдиган, жамиятнинг бир бўлаги бўлган инсонларни савол-жавобга тутдик.


Саволлар қуйидагича:
1. Неча ёшда қайси соҳага кириб келгансиз ва қанча пул топа бошлагансиз?;
2. Айни пайтда шу ишингизни давом эттиряпсизми?;
3. Ҳаётни қайта бошлаш имкони бўлганида, илк кириб келган соҳангизни ўзгартирармидингиз?

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4238

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉21
Поплик Нилуфар опа – Пахта теримида бир ҳафтада 4 миллион 500 минг сўм топдим

– Пахта теримида бир ҳафтада 4 миллион 500 минг сўм топдим, – деб қувонч билан сўзлайди Поп туманидаги "Янгиобод" маҳалласидан “Эргашбой ота” фермер хўжалиги далаларида пахта теримига ўз оиласи билан чиққан Нилуфар опа Убайдуллаева.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4242

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍21
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
Қурилишда “салом-алик”сиз иш битмайдими? Яқинда ижтимоий тармоқларда бир тадбиркорнинг шикояти шов-шувга сабаб бўлди. Унинг гапига қараганда, қурилиш рухсатномасини олиш осон эмас: кўп ҳолларда асоссиз рад этилади, фақат “ирим-сирим”дан кейингина ижобий жавоб…
❗️Очиқ мулоқотда қурилишдаги коррупция ҳақида гапирган тадбиркор устидан ИИВга шикоят киритилди

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда ўзини бир нечта компания раҳбари сифатида таништирган Усмонжон Абдусамадов “Тошкентда битта уй учун 200 минг долларгача харажат бор”лигини айтгани учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги унга нисбатан тегишли чоралар кўришни сўраб, ИИВга расмий ариза киритди. Вазирликка кўра, тадбиркор “асоссиз маълумот тарқатиб, жамоатчиликда салбий фикр уйғотган”.

“Мазкур маълумотлар ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларни келтириб чиқарди. Натижада қурилиш соҳасида республика миқёсида олиб борилаётган ислоҳотларга, соҳа вакиллари ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига нисбатан салбий муносабат шаклланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, вазирлик ва унинг тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказмоқда”, – дейилади вазирлик расмий баёнотида.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🤨5😱1🌚1
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20 сентябрь куни амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига жўнаб кетди.

Давлат раҳбари Бош Ассамблея ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

Саммит доирасида нуфузли халқаро молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар, АҚШнинг етакчи компаниялари ва инвестиция тузилмалари иштирокида тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍75🎉1
#Кун_ҳикмати

📌 Муваффақиятли одамлар доимо муваффақиятсизликка учрайди. Улар ютгандан кўра кўпроқ йўқотишади. Aммо улар бу муваффақиятсизликлардан сабоқ олишади ва унга эришиш учун куч ва доноликдан фойдаланишади.

 ✍️ Уилл Смит

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍41🕊1
⚡️ ҚАРШИДАГИ УНУТИЛАЁТГАН “СОҲИЛ”
Ёхуд Қашқадарё дарёси бўйидаги қурилганига кўп бўлмаган хиёбон нега хароб аҳволга келиб қолди?

– Шунча йўл юриб келдик, “Соҳил”ни кўрмай кетмаймиз, – деб оёқ тираб олди меҳмонлар, – дейди бир дўстимиз. – Уларга хиёбоннинг олдинги таровати қолмаганини, у жойларга ҳозир одамлар бормаслигини, бир хароб аҳволда эканини айтсам ҳам кўнишмади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4245

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
Якшанба – гаджетларсиз кун

Бир қарашда, ҳаётимизда оилавий учрашувлар учун имкониятлар талайгинадек туюлади. Бир хонадонда яшаймиз, бир дастурхондан таомланамиз, ҳатто бир вақтда уйга кириб-чиқамиз. Бироқ аслидачи? Аксарият уйларда якшанба куни ҳам ҳар ким ўз дунёси билан банд: фарзанд планшет ёки телефонда, катталар телевизор ёки иш қоғозлари билан. Бир хонада бўлиб туриб, бир-биридан узоқлашган юраклар кўпайиб бораётганини кузатамиз.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4244

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍311
Сулошова – бир кўчада жамланган ҳаёт

Тасаввур қилинг: қуёш эҳтиёткорлик билан кўҳна даштликлар устига нур сочаётган, қушлар сўзсиз қўшиқ куйлаётган паллада сиз 9 километрга чўзилган битта кўча бўйлаб юриб кетяпсиз. Бу кўча Польшадаги Сулошова қишлоғи – «Кичик Тоскана» деб ном олган, жимжит, лекин ҳаётга тўла манзилдир.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4243

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32😍1
Шивит ошидан тухумбараккача...(Фото)

Хоразм хонлари миллий таомлари гастрофестивали бўлиб ўтмоқда.

Дам олиш кунлари Хива шаҳридаги “Арда Хива” мажмуаси янада гавжум. Турли таомларнинг димоқни қитиқловчи хушбўй ҳиди ва ўзига хос таъми барчани ўзига чорламоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4246

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ISHONCH_SOʻZI

ОРТГА ҚАЙТА КЎРМАНГ, БАХТ ОРТИНГИЗДА БЎЛМАЙДИ.

Куз тонги.

Кунингиз хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
💯2❤‍🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонун лойиҳаси: Ўзбекистонда фуқароларнинг иш ташлашига рухсат берилмоқда

Бу борадаги ҳужжат лойиҳаси парламент Қуйи палатаси депутатлари томонидан муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, Қонун лойиҳасининг мақсади – миллий қонунчиликни Халқаро меҳнат ташкилотининг тегишли конвенциялари талабларига мувофиқлаштиришдан иборат.

Қонун лойиҳасида Меҳнат кодексига иш ташлашнинг аниқ таърифи ва тушунчалари, уни ўтказиш тартиб-таомиллари, ходимларга иш ташлаш жараёнида бериладиган кафолатлар белгиланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Гулруҳ Агзамова мазкур ҳужжат лойиҳаси ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤‍🔥11😱1👌1
Республика бўйича 200 дан ортиқ ноқонуний уйларни бузиш юзасидан судларга даъво аризаси киритилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Ishonch.uz'га берган маълумотига кўра, бугунги кунда 200 дан ортиқ ҳолат бўйича судларга ноқонуний қурилиш объектларини бузиш ҳақида даъво аризалари киритилган. Шунингдек, 100 дан зиёд ноқонуний қурилишлар бузилиши таъминланган.

Бундан ташқари, қурилиш жараёнларида йўл қўйилган қўпол қоидабузарликлар юзасидан 40 дан ортиқ ҳолатда жиноят иши қўзғатилган ва тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍3😱21
Ўзбекистон сувнинг 60 фоизини қўшни давлатлардан олади

“Ўзсувтаъминот” АЖ раҳбарияти маълумотига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон истеъмол қилаётган сув ресурсларининг 60 фоизи қўшни давлатлардан келади. Шу билан бирга, мамлакатда сувдан ортиқча фойдаланиш ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда. Масалан, Тошкент шаҳрида бир киши кунига ўртача 350 литр сув сарфлайди.

Таъкидланишича, бу кўрсаткич Европа мамлакатларига нисбатан икки баравардан зиёд. Европа давлатларида киши бошига кунига 150 литрдан ортиқ сув ишлатилмайди.


Мутасаддилар фикрига кўра, сувдан оқилона ва тежамкор фойдаланиш орқали ички захира шакллантириш, шу билан бирга сув тақчиллиги хавфини олдини олиш мумкин.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍41👎1
Ўзбекистон ҳафта ичида (фотожамланма)

Юртимиз ҳудудларида ҳафта давомида қандай ўзгаришлар содир бўлди? Ishonch.uz республикамизда рўй берган энг муҳим янгиликлар билан таништиради.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4247

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда доллар курси пасаядими?

Иқтисодчи Тўлқин Бобоқулов ishonch.uz мухбирига интервью берди

Доллар курсининг кетма-кет қадрсизланиши ортидан сўмнинг  барқарорлашуви   жараёнини  жамият турлича баҳоламоқда. Сўмнинг  ростан ҳам қиймати ошяптими ёки бунинг ортида бизга маълум бўлмаган  бошқа сабаблари борми?

▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/je05UGFcm-w

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🎉1
Фактчек: Қирғизистон сув сотмаяпти

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда «Қирғизистон 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонга сув сотади» деган хабарлар тарқалди. Аслида бу — нотўғри талқин.

Уйдирма: 2026 йилдан Қирғизистон Ўзбекистонга сув сотади.
Факт: Кодексда бундай норма йўқ. Фақат сув иншоотларини сақлаш харажатларини қоплаш ҳақида (92-модда, халқаро амалиётга мос норма).

Уйдирма: сув нефть ёки газ каби товарга айланди.
Факт: Сув «иқтисодий ресурс» сифатида белгиланган, лекин савдо объекти эмас.

Уйдирма: Қирғизистон хоҳласа сув беришни тўхтатиши мумкин.
Факт: сув тақсимоти фақат халқаро шартномалар орқали белгиланади. Ўзбекистон ва Қирғизистон тўртта амалдаги келишувга эга.

Уйдирма: Ўзбекистон учун бу янги хавф.
Факт: Бу қоидалар 2001 йилдан амал қилади, янги мажбуриятлар киритилмаган.

Хулоса: Қирғизистоннинг янги Сув кодекси сувни «сотиш» ҳақида эмас. Давлатлараро ҳар қандай сув муносабатлари фақат халқаро шартномалар билан тартибга солинади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
22
2025/10/26 05:23:57
Back to Top
HTML Embed Code: