Telegram Web Link
Қашқадарёга Мўғулистондан “Баят” наслли қўйлар олиб келинди

Вилоятнинг Китоб туманидаги “Шарипов Ҳамроқул” фермер хўжалиги томонидан Мўғулистон билан тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида 6000 бош наслли қўй олиб келиш режалаштирилган эди.

Батафсил:  http://ishonch.uz/news/4258

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11👍1🎉1
Ўзбек мактаби — ўзлик матлаби

Ўз она тили қолиб, бошқа тилда таълим олаётган бола ё ўша ўқиётган тили вакилига айланади, ё на ўрис, на ўзбек бўлолмай, аросатда қолади, дунёқараши кемтик бўлиб ўсади. Чунки мактаб қайси тилда бўлса, у болага фақат билим эмас, ўша халқнинг дунёқараши ва мафкурасини ҳам сингдиради...


Батафсил:  http://ishonch.uz/news/4257

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🔥2🎉1
#ISHONCH_SOʻZI

Келиб кетган нарсалар учун жонингизни сиқманг. Агар хайрли бўлса эди, қоларди.

Кунингиз хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍6💯3🥰2👏2
Дунё бўйлаб 2 млрд бола юқумли бўлмаган касалликлар хавфи остида ёки улардан азият чекяпти – Зироат Мирзиёева

Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессияси доирасида “Замин” фонди қатор халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида “Саратон ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш бўйича глобал ҳаракат” мавзусида тадбир ўтказди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4259

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2721❤‍🔥1
Тошкент метросида йўловчилар оқими кунига 1 миллионга етди

2025 йилда Тошкент метрополитенида кунлик йўловчилар оқими 1 миллион нафарга етди.

Бу кўрсаткич 2021 йилда кунига ўртача 280–300 минг йўловчини, 2024 йилда эса 950–980 минг нафарни ташкил қилган.

Сўнгги олти йил давомида Тошкент метрополитенида 21 та янги бекат қурилиб, фойдаланишга топширилди. Натижада бекатлар сони 50 тага, умумий йўналишлар узунлиги эса 71 километрга етди. Шунингдек, 41 та замонавий ҳаракат таркиби харид қилиниб, поездлар сони 75 тадан ошди.

Тиғиз соатларда йўловчиларни ташиш оралиғи ҳам сезиларли даражада қисқарди. Масалан, “Чилонзор” йўналишида оралиқ вақт 5 дақиқадан 1,5 дақиқага, “Ўзбекистон” йўналишида эса 6 дақиқадан 3 дақиқага туширилди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍211
Пискент ва Бўкада боғча болалари сифатсиз кефирдан заҳарланди

24 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вилоятининг Пискент ва Бўка туманларидаги бир нечта мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари соғлигидаги ўзгаришлар сабаб шифохоналарга мурожаат қилган.

Дастлабки тиббий кўрик натижаларига кўра, болаларга “ошқозон-ичак фаолиятининг ўткир функционал бузилиши, овқат токсикинфекцияси” ташхиси қўйилиб, керакли муолажалар қилинган. Аксарият бемор болалар шу куннинг ўзида уйларига жавоб берилган. Оғир аҳволдаги беморлар аниқланмаган.

Дастлабки тахминларга кўра, болалар сифатсиз сут маҳсулотларидан заҳарланган. Аниқланишича, муассасаларга шу куни етказилган кефир маҳсулоти Оққўрғон туманидаги цехлардан бирида ишлаб чиқарилган.

Ҳозирда беморлардан олинган таҳлиллар ҳамда истеъмол қилинган озиқ-овқат намуналари тегишли лабораторияларда текширувдан ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🔥3😱3
Гулнора Каримовадан мусодара қилинган пуллар қишлоқ мактабларига йўналтирилади

Швейцария ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Гулнора Каримованинг мусодара қилинган пулларини қайтариш (реституция) жараёнини назорат қилиш учун ташкил этилган “Ишонч” жамғармаси қишлоқ мактаблари учун 20 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.

Лойиҳа расман 2025 йил 1 октябрда ўз ишини бошлайди.

Лойиҳада Ўзбекистон бўйича камида 45 та қишлоқ мактабини таъмирлаш, мактабларда энергия сарфини 30 фоизга ва димланган газлар чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш учун хавфсиз сув, замонавий санитария, ишончли иситиш тизимлари ва экологик тоза энергия билан таъминлаш кўзда тутилган.

Лойиҳа 31,5 минг бола, айниқса, ўсмир қизлар учун кундалик таълим шароитларини бевосита яхшилайди.


Маълумот учун, Ўзбекистонда 1,4 миллиондан ортиқ ўқувчи сув таъминоти бўлмаган ёки сув таъминоти чекланган мактабларга қатнайди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2🔥211
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Имконияти чекланган бўлса-да, бировдан ёрдам кутмайдиган йигит

Бешариқлик Миродил Муҳиддинов 25 ёшда. Гапириш ва эшитиш имконияти чекланган. Аммо у ҳеч қачон имкониятим чекланган, деб бировдан ёрдам кутмайди. Аксинча, ўз меҳнати билан рўзғор тебратишга ҳаракат қилади. У 6 йилдан бери эшик-ром ясаш устахонасида ишламоқда.

Ishonch.uz мухбири у ишлаётган устахонада бўлиб, унинг иш фаолияти, қизиқишлари билан танишди.
Миродилнинг дил сўзларини унинг ҳамкасби Муҳаммадамин Қурбонов таржима қилиб берди.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍822
«ELDOR FORMEZI BERIN» ёхуд ўтмишни эслатган ўйин

Ҳозир кўпчилик, айниқса, ёш ишқибозлар билишмайдики, терма жамоамиз учун халқаро миқёсдаги энг катта ютуқ қўлга киритилган ва ҳанузгача ягона бўлган ўша мусобақада футболчиларимиз ҳеч қайси ўйиндан сўнг рақиблари билан «футболка» алмаштира олмас эди. Ёки бирорта мухлисга совға қилишга ҳам «ҳақ-ҳуқуқ»лари йўқ эди...

Батафсил:  http://ishonch.uz/news/4260

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72
#ISHONCH_SOʻZI

Қалбингиздаги қуёшни уйғотинг, шунда ҳаммаёқ чароғон бўлади!

Кунингиз хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍4😱21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
FIFA жаҳон чемпионати маскотларини намойиш этди

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2026 йилги жаҳон чемпионатининг учта расмий маскотини тақдим этди.
“Ҳар бири мезбон давлатлардан бирини ифодаловчи бу қаҳрамонлар – Мейпл (буғу, Канада), Заю (йўлбарс, Мексика) ва Клатч (бургут, АҚШ) ўз мамлакатининг маданияти, мероси ва руҳини ифодалайди. Уларнинг биргалиги эса бирдамлик, хилма-хиллик ва гўзал ўйинга бўлган умумий муҳаббатни рамзий ифода этади”,  — дейилади FIFA хабарида.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍311🎉1
Актёр ва сўз устаси Шерқўзи Ғозиев вафот этди

Моҳир актёр, режиссёр, ҳажвий қўшиқлар ва сўз устаси – Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди.

Шерқўзи Ғозиев 1950 йилнинг 8 май куни Фарғона вилояти, Бувайда туманида туғилган.

Илк бор санъатга дўсти Абдуфаттоҳ Саидов билан “Алиш ва Валиш” лақаби билан кириб келган. “Телеминиатюралар театри» ҳамда Йўлдош Охунбобоев номидаги Ёш томошабинлар театрида актёр сифатида ишлаган.

У “Чангалзор қироли” филмидаги роли, “Шерхан тракторчи” ҳамда “Ёлғиз эмассан” фильмлари режиссёри сифатида эсда қолди.


Ishonch.uz” таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😢6🙏1
Супер-контракт бекор қилинмади: 56 дан кам балга имконият берилмайди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Ўзбекистонда супер-контракт тўлиқ бекор қилинди” мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.


Батафсил:  http://ishonch.uz/news/4262

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🍾21
“Прогул” учун чора қўллаш мумкинми?

“Прогул”, яъни ишга узрли сабабсиз келмаслик масаласида тушунмовчиликлар  кўп учрайди.   Аксар ҳолларда иш берувчи таъқибидан қочиб-қутулиб ҳам бўлмайди.

Хўш, ишда сабабсиз бўлмаган ходимни жазолаш мумкинми?

Батафсил:  http://ishonch.uz/news/4264

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥211🎉1🍾1
⚡️ МАШҲУР БРЕНД МАҲСУЛОТИ
СТАНДАРТ ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАДИ

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси буйруғи асосида Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги савдо дўконида сотилаётган, Россияда ишлаб чиқарилган “Persil COLOR GEL DEEP CLEAN” савдо белгиси остидаги гел-концентрат маҳсулоти бўйича назорат хариди ўтказилган.

Лаборатория таҳлиллари натижасида “Persil COLOR GEL DEEP CLEAN” маҳсулоти белгиланган талаб ва меъёрларга тўлиқ жавоб бермаслиги аниқланди.

Салбий оқибатлари:

– Инсон терисида қизариш хавфи туғдириши мумкин.
– Автомат кир ювиш машиналарининг ишлашига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


Инспекция юртдошларимизни огоҳликка чақириб, сифатсиз маҳсулотга дуч келганда 1880 рақамига қўнғироқ қилишни эслатмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
Ёпиқ суд мажлисидан маълумот тарқатганлар энди жиноий жавобгарликка тортилади

ЎРҚ–1084-сон қонун билан ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумот ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади.

Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31
“Яшил макон”: баҳорда экилган дарахтларнинг қарийб чорак қисми қуриб қолган

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда қатор масалалар, жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди.
Қайд этилишича, бу йил баҳорда экилган 137 миллион кўчатнинг 27,5 миллиони қуриб қолган. Баҳор ва ёз ўртасида иссиқ кунлар тез келиб қолиши оқибатида экилган кўчатлар унишга улгурмаётгани сабаб уларга одатдагидан 2-3 баробар кўп сув сарфлашга тўғри келмоқда.

Шу муносабат билан дарахтни кузда экишни кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йилги куз мавсумида 125 миллион туп дарахт ва бута, баҳорда яна 75 миллионта экиш режалаштирилди. Бунда суғориш тизими ва имконияти йўқ жойларга кўчат экмаслик талаб қилиб қўйилди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍40😱4🔥2😁1👌1
#YANGILIK

⚡️Вилоятлар ўртасида ҳам авиақатновлар йўлга қўйилади

Бу масала Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга қаратилган стратегия муҳокамасида қайд этилган.

Ҳақиқатан ҳам, ҳозир йирик шаҳарларимиздан фақат Тошкентга авиақатнов бор. Дейлик, Термиздан Фарғонага ёки Самарқанддан Нукусга тўғридан-тўғри рейс йўқ. Самолётда бормоқчи бўлган одам, албатта Тошкент орқали учишига тўғри келяпти.

Шунинг учун энди Қорақалпоғистон ва вилоятлар ўртасида ҳам тўғридан-тўғри авиапарвозларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
❤‍🔥22😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан расмийлар муносабат билдирмоқда

Айни пайтда оммавий заҳарланиши юз берган Тошкент вилоятида 694 нафар бола даволанмоқда. Улардан 13 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда. 27 сентябрь куни 421 нафар болага уйга жавоб берилади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ахборот берди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍24😢3😱1
Вазирлик, ҳокимлик, қўмита ва агентликларда ходимлар сони 15 фоизга қисқартирилади

Вазирлар Маҳкамаси 2 ой муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифа ва функцияларни рақамлаштириш ҳисобига уларнинг бошқарув ходимлари умумий чекланган сонини 15 фоизгача қисқартириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.06.2025 йилдаги ПФ-105-сон
.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🤔1😱1
2025/10/21 12:48:39
Back to Top
HTML Embed Code: