Telegram Web Link
#YANGILIK

⚡️Вилоятлар ўртасида ҳам авиақатновлар йўлга қўйилади

Бу масала Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга қаратилган стратегия муҳокамасида қайд этилган.

Ҳақиқатан ҳам, ҳозир йирик шаҳарларимиздан фақат Тошкентга авиақатнов бор. Дейлик, Термиздан Фарғонага ёки Самарқанддан Нукусга тўғридан-тўғри рейс йўқ. Самолётда бормоқчи бўлган одам, албатта Тошкент орқали учишига тўғри келяпти.

Шунинг учун энди Қорақалпоғистон ва вилоятлар ўртасида ҳам тўғридан-тўғри авиапарвозларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
❤‍🔥22😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан расмийлар муносабат билдирмоқда

Айни пайтда оммавий заҳарланиши юз берган Тошкент вилоятида 694 нафар бола даволанмоқда. Улардан 13 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда. 27 сентябрь куни 421 нафар болага уйга жавоб берилади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ахборот берди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍24😢3😱1
Вазирлик, ҳокимлик, қўмита ва агентликларда ходимлар сони 15 фоизга қисқартирилади

Вазирлар Маҳкамаси 2 ой муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифа ва функцияларни рақамлаштириш ҳисобига уларнинг бошқарув ходимлари умумий чекланган сонини 15 фоизгача қисқартириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.06.2025 йилдаги ПФ-105-сон
.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🤔1😱1
Тошкент вилоятида болаларнинг оммавий заҳарланиши бўйича 7 киши қўлга олинди

Тошкент вилоятидаги боғча болаларининг оммавий заҳарланиши ортидан 7 нафар шахс ушлангани айтилмоқда. Уларнинг 3 нафари маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона, қолгани аутсорсинг компаниялари мансабдор шахслари.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1
“Ўғлим, сен борсану нега йўқдайсан?..”

Кўпинча шунақа бўлади: катта жанжал майда гапдан бошланади, жузъий хато катта фожиаларга доялик қилади. Унинг асорати баъзан бутун умрга татийди. Жабрини эса, айбдорлар ҳам, бегуноҳлар ҳам бап-баравар тортишади.

Яна билмадим, балки мен янглишаётгандирман, балки бир оз кескин хулоса чиқараётгандирман. Лекин турли пайтларда таҳририятимизга нажот истаб келган уч тақдир соҳибининг қуйидаги муштарак дил ҳасратларини тинглаганимда, хаёлимни негадир шу ўйлар тарк этмади.


Келинг, яхшиси, сиз ҳам уларнинг арзи-ҳолларига қулоқ тутинг, кейин биргалашиб фикр юритармиз.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4261

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏆3😢211👍1🔥1👏1😱1👌1
Урганчдан Нукусга  20 минг сўмга бориш мумкин

Кечадан бошлаб Урганч ва Нукус шаҳарлари орасида 6353/6354 сонли  «Урганч— Нукус — Урганч»  шаҳарлараро поезд қатнови йўлга қўйилди. 

➡️Жадвалга кўра, Нукусдан Урганчга  поезд  соат 05:30 да отланади ва 08:50 да  етиб боради. Қайтиш йўналишида эса Урганчдан Нукусга  соат 15:30 да йўлга чиқиб, 18:50 да манзилда бўлади.

Аҳамиятлиси, чипта нархи 20 минг сўм.


-  Шовот туманиданман. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида таҳсил оламан.  Шу пайтгача  Нукусга такси қатнардим. Бир томонга бориш нархи 80-100 минг сўм, - дейди Аббос  Аминбоев.

Ушбу поезд қатнови   Амударё устида қурилган, икки тарафга қараб 24 жуфт поездни ўтказиш имкониятига эга кўприк туфайли йўлга қўйилди. Ушбу кўприк ўтган йили 29 мартда фойдаланишга топширилган. У билан бирга Шовот—Қораўзак бекатларини боғлайдиган 85 километрлик темирйўл ҳамда 3 та вокзал ҳам барпо этилган эди.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏1
#Сўранг_жавоб_берамиз

ТАШКИЛОТ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛГАНДА ХОДИМЛАР ИШДАН БЎШАТИЛАДИМИ?

Савол
: Ислоҳотлар, мавжуд ресрусларни модернизация қилиш натижасида бир қатор ташкилотларда мақом ўзгариши ёхуд ташкилот қайтадан ташкил этилиши ҳолатлари мавжуд. Бундай шароитда ўша корхонада ишловчи ходимларни ишдан бўшатиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?

Жавоб: http://ishonch.uz/news/4266

📤 Саволларингиз бўлса бизга юборинг!

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
31
“Тоҳир ва Зуҳра” фильмидаги Хоразм маликаси: урушда қаҳрамонлик кўрсатган Зебо Ғаниева

У ўткир кўзли снайпер бўлиб, юздан ошиқ душманни ер тишлатган. Шунингдек, иқтидорли актриса ҳам эди. Бу – Зебо Ғаниева.

Батафсил:  http://ishonch.uz/news/4265

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🔥1🥰1👏1😍1🏆1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўлқин Қиличевга шогирдлари автомобиль совға қилди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличевга таниқли боксчилар — Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан "Мерседес" автомобилини совға қилишди.

Маълумотларга кўра, Тўлқин Қиличев 2022 йил августидан бери Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа 2023 йилги жаҳон чемпионати ва 2024 йилги жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, 2024 йилги Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик боксчилар бешта олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рекордини ўрнатишди.
Осиё бокс конфедерацияси эса 2024 йилда Тўлқин Қиличевни "Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи" деб эълон қилган. У Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва бошқа кўплаб чемпионларнинг устози ҳисобланади.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍41👏1🙏1💯1
Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимларида фаолият юритган атоқли давлат ва жамоат арбоби Исмоил Ҳакимович Жўрабеков 94 ёшида вафот этди.

Исмоил Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган.

Сув хўжалиги тизимида иш бошлаган ва соҳа бўйича жуда катта тажриба эгаси эди. 1994-1998 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, 2000-2004 йилларда эса Ўзбекистон Президентининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси, Ҳукумат раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

И.Жўрабеков “Буюк хизматлари учун”, “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган
.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😢211
Ўзбекистонга 8 ойда 7,5 млн турист келди

2025 йилнинг январь-август ойларида жами 7,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,5 млн нафарга ёки 49,1 фоизга ошган.

Уларнинг сони сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
• қариндошларни йўқлаш – 5 166 373 нафар;
• сайёҳлик – 1 148 469 нафар;
• хизмат юзасидан – 837 535 нафар;
• тижорат – 287 747 нафар;
• даволаниш – 62 054 нафар;
• ўқиш – 14 216 нафар.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3🔥1
Деҳқонобод туманида ёқилғи сақлаш сиғимида ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда бугун, 29-сентябр куни соат 09:43 да Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, “Ўзбекистон” МФЙ, “Етимқудуқ” қишлоғида ер устига ўрнатилган дизел ёқилғи сақлаш сиғимида ёнғин рўй берганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати дастлабки маълумотларни эълон қилди.

Вилоят ФВБга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:58 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:30 да ўчирилган. 
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ходимлари чиқишган.

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумотлар берилгани йўқ.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😱3🔥1
МДҲ ўйинларида биринчи медалларни Ўзбекистон сув спорти вакиллари қўлга киритди

Озарбайжонда ўтказилаётган МДҲ давлатлари ўйинларида мамлакатимиз жамғармасига дастлабки медалларни сузиш спорти вакиллари келтиришди. Жумладан, Муҳаммадисмоил Раҳмонов 50 метрга брасс усулида сузиш йўналишида 29,92 сония натижа кўрсатиб, бронза медалини қўлга киритди.
Яна бир спортчимиз Жавлон Ғаниев 200 метрга баттерфлай усулида сузиш йўналишида 2:13.63 натижа қайд этиб, у ҳам бронза медалини қўлга киритди.

Таъкидлаш жоизки, спортнинг бу тури Ўзбекистон касаба уюшмаларига бегона эмас! Чунки Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси - Ўзбекистон сув спорти Федерацияси раиси ҳам ҳисобланади.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍51👏1
Ўзбекистон ҳафта ичида (Суратларда)

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4269

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🔥1😱1
2025/10/24 10:32:39
Back to Top
HTML Embed Code: