Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўлқин Қиличевга шогирдлари автомобиль совға қилди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличевга таниқли боксчилар — Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан "Мерседес" автомобилини совға қилишди.

Маълумотларга кўра, Тўлқин Қиличев 2022 йил августидан бери Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа 2023 йилги жаҳон чемпионати ва 2024 йилги жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, 2024 йилги Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик боксчилар бешта олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рекордини ўрнатишди.
Осиё бокс конфедерацияси эса 2024 йилда Тўлқин Қиличевни "Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи" деб эълон қилган. У Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва бошқа кўплаб чемпионларнинг устози ҳисобланади.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍41👏1🙏1💯1
Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимларида фаолият юритган атоқли давлат ва жамоат арбоби Исмоил Ҳакимович Жўрабеков 94 ёшида вафот этди.

Исмоил Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган.

Сув хўжалиги тизимида иш бошлаган ва соҳа бўйича жуда катта тажриба эгаси эди. 1994-1998 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, 2000-2004 йилларда эса Ўзбекистон Президентининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси, Ҳукумат раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

И.Жўрабеков “Буюк хизматлари учун”, “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган
.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😢211
Ўзбекистонга 8 ойда 7,5 млн турист келди

2025 йилнинг январь-август ойларида жами 7,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,5 млн нафарга ёки 49,1 фоизга ошган.

Уларнинг сони сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
• қариндошларни йўқлаш – 5 166 373 нафар;
• сайёҳлик – 1 148 469 нафар;
• хизмат юзасидан – 837 535 нафар;
• тижорат – 287 747 нафар;
• даволаниш – 62 054 нафар;
• ўқиш – 14 216 нафар.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3🔥1
Деҳқонобод туманида ёқилғи сақлаш сиғимида ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда бугун, 29-сентябр куни соат 09:43 да Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, “Ўзбекистон” МФЙ, “Етимқудуқ” қишлоғида ер устига ўрнатилган дизел ёқилғи сақлаш сиғимида ёнғин рўй берганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати дастлабки маълумотларни эълон қилди.

Вилоят ФВБга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:58 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:30 да ўчирилган. 
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ходимлари чиқишган.

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумотлар берилгани йўқ.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😱3🔥1
МДҲ ўйинларида биринчи медалларни Ўзбекистон сув спорти вакиллари қўлга киритди

Озарбайжонда ўтказилаётган МДҲ давлатлари ўйинларида мамлакатимиз жамғармасига дастлабки медалларни сузиш спорти вакиллари келтиришди. Жумладан, Муҳаммадисмоил Раҳмонов 50 метрга брасс усулида сузиш йўналишида 29,92 сония натижа кўрсатиб, бронза медалини қўлга киритди.
Яна бир спортчимиз Жавлон Ғаниев 200 метрга баттерфлай усулида сузиш йўналишида 2:13.63 натижа қайд этиб, у ҳам бронза медалини қўлга киритди.

Таъкидлаш жоизки, спортнинг бу тури Ўзбекистон касаба уюшмаларига бегона эмас! Чунки Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси - Ўзбекистон сув спорти Федерацияси раиси ҳам ҳисобланади.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍51👏1
Ўзбекистон ҳафта ичида (Суратларда)

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4269

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🔥1😱1
Президент таътилда вақти унинг вазифасини ким бажаради?

Охирги марта Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 2025 йил 10 январ санасида қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтган эди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4271

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Юртимиз бўйлаб саломатлик марафони ўтказилмоқда

📍 Ушбу марафон 2 октябрдан 31 октябрга қадар Нукус шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур миллий ҳаракат профилактика, касалликларни олдини олиш, эрта босқичларда аниқлаш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган.

Марафон доирасида оилавий поликлиникалар, республиканинг етакчи шифокорлари ва бир гуруҳ хорижлик мутахассислар томонидан аҳолининг барча қатлами тиббий кўрикдан ўтказилади.

Текширув натижалари эса, ягона электрон база - "DMED дастури"га киритилиб, келгусида аҳолининг саломатлигини доимий мониторинг қилиб боришга имкон беради.

📣 Батафсил маълумот учун оилавий шифокорингизга мурожаат қилинг.

Саломатлик марафони бахтли ҳаётга қадам!

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32👏2
Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистлар Озарбайжонда

28 сентябрдан 2 октябрга қадар давом этадиган Ўзбекистон — Озарбайжон II медиафоруми муносабати билан бир гуруҳ ОАВ ходимлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб турибди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4272

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏32👍1
“SamAuto” улушининг 75,2 фоизи турк компаниясига сотилди

“Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚК устав капиталидаги 75,2 фоиз давлат улуши Туркиянинг “Anadolu Isuzu” компаниясига сотилди.

Автомобиль заводининг қолган 24,8 фоиз улуши Япониянинг икки компаниясига (тенг улушларда) сотилган.

“Anadolu Isuzu” автозавод акцияларини 80 млн долларга харид қилган ҳамда яна шунча қийматда инвестиция киритиш мажбуриятини олган. Бу, жумладан, Ўзбекистонда катта сиғимли (12–18 метрли) автобуслар ва электробуслар ишлаб чиқаришни кўзда тутади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🍾211👍1
Спортчиларимиз совриндорлар сафида

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорт турлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа спортчиларимиз учун муваффақиятли бошланди.

Хусусан, Илья Сибирцев 1500 метр масофага эркин усулда сузиш дастурида 15:23.35 сония натижа кўрсатиб, кумуш медалга эга чиқди. Бундан ташқари, уч метрлик трамплиндан синхрон сакраш баҳсларида қатнашган Игорь Мялин ва Вячеслав Качанов жуфтлиги мусобақада 319,17 балл жамғариб, бронза медалини қўлга киритишди.


Таъкидлаш жоизки, спортнинг бу тури Ўзбекистон касаба уюшмаларига бегона эмас! Чунки Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси - Ўзбекистон сув спорти Федерацияси раиси ҳам ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31
Йил бошидан буён ўзбекистонликлар 906 млрд сўмдан ортиқ “кешбэк” қайтариб олган

Жорий йил август ойида истеъмолчиларга 121,8 млн чек учун 99,8 млрд сўмдан ортиқ “кешбэк” тўлаб берилган.

Тўланган кешбекларнинг энг катта қисми, август ойи учун Тошкент шаҳри (41,8 млрд сўм) ҳамда Тошкент (8,2 млрд сўм), Фарғона (7,1 млрд сўм) ва Самарқанд (6,9 млрд сўм) вилоятларига тўғри келади.

Ўтган 8 ойда эса жами 906,6 млрд сўм “кешбэк” тўлаб берилган бўлса, бунда ҳам Тошкент шаҳри етакчи шаҳар сифатида қайд этилган – 374 млрд сўм.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
11👍1
Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади

Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришга доир Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг сонини 4 нафар этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Бугунги кунда туман ҳокимларининг 6 нафар ўринбосари бор.

Баъзи туман ва шаҳар ҳокимликларида битта раҳбарга бир нафар ижрочи ходим тўғри келяпти. Айрим ҳокимликларда раҳбар ходимлар сони 37, ижрочи ходимлар сони 27 нафар. Бу иш юкламаси нотўғри тақсимланиб, вазифалар сифатсиз бажарилишига сабаб бўлмоқда.

Шу боис лойиҳада туман ва шаҳар ҳокимликларида бу нисбат бир раҳбарга камида 3 нафар ходим бўлиши белгиланмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👏2👌2😱1💯1
Бугун ҳамма ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишга ҳаққи бор

Меҳнат Кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, яъни ишланмайдиган байрам.

Демак, бугун ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.

Ҳуқуқшуноснинг маълум қилишича, байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
🔥21🎉1🤩1
2025/10/28 09:51:09
Back to Top
HTML Embed Code: