Telegram Web Link
“SamAuto” улушининг 75,2 фоизи турк компаниясига сотилди

“Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚК устав капиталидаги 75,2 фоиз давлат улуши Туркиянинг “Anadolu Isuzu” компаниясига сотилди.

Автомобиль заводининг қолган 24,8 фоиз улуши Япониянинг икки компаниясига (тенг улушларда) сотилган.

“Anadolu Isuzu” автозавод акцияларини 80 млн долларга харид қилган ҳамда яна шунча қийматда инвестиция киритиш мажбуриятини олган. Бу, жумладан, Ўзбекистонда катта сиғимли (12–18 метрли) автобуслар ва электробуслар ишлаб чиқаришни кўзда тутади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🍾211👍1
Спортчиларимиз совриндорлар сафида

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорт турлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа спортчиларимиз учун муваффақиятли бошланди.

Хусусан, Илья Сибирцев 1500 метр масофага эркин усулда сузиш дастурида 15:23.35 сония натижа кўрсатиб, кумуш медалга эга чиқди. Бундан ташқари, уч метрлик трамплиндан синхрон сакраш баҳсларида қатнашган Игорь Мялин ва Вячеслав Качанов жуфтлиги мусобақада 319,17 балл жамғариб, бронза медалини қўлга киритишди.


Таъкидлаш жоизки, спортнинг бу тури Ўзбекистон касаба уюшмаларига бегона эмас! Чунки Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси - Ўзбекистон сув спорти Федерацияси раиси ҳам ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31
Йил бошидан буён ўзбекистонликлар 906 млрд сўмдан ортиқ “кешбэк” қайтариб олган

Жорий йил август ойида истеъмолчиларга 121,8 млн чек учун 99,8 млрд сўмдан ортиқ “кешбэк” тўлаб берилган.

Тўланган кешбекларнинг энг катта қисми, август ойи учун Тошкент шаҳри (41,8 млрд сўм) ҳамда Тошкент (8,2 млрд сўм), Фарғона (7,1 млрд сўм) ва Самарқанд (6,9 млрд сўм) вилоятларига тўғри келади.

Ўтган 8 ойда эса жами 906,6 млрд сўм “кешбэк” тўлаб берилган бўлса, бунда ҳам Тошкент шаҳри етакчи шаҳар сифатида қайд этилган – 374 млрд сўм.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
11👍1
Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади

Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришга доир Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг сонини 4 нафар этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Бугунги кунда туман ҳокимларининг 6 нафар ўринбосари бор.

Баъзи туман ва шаҳар ҳокимликларида битта раҳбарга бир нафар ижрочи ходим тўғри келяпти. Айрим ҳокимликларда раҳбар ходимлар сони 37, ижрочи ходимлар сони 27 нафар. Бу иш юкламаси нотўғри тақсимланиб, вазифалар сифатсиз бажарилишига сабаб бўлмоқда.

Шу боис лойиҳада туман ва шаҳар ҳокимликларида бу нисбат бир раҳбарга камида 3 нафар ходим бўлиши белгиланмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👏2👌2😱1💯1
Бугун ҳамма ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишга ҳаққи бор

Меҳнат Кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, яъни ишланмайдиган байрам.

Демак, бугун ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.

Ҳуқуқшуноснинг маълум қилишича, байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
🔥21🎉1🤩1
Қадрли дўстлар!

Сиз, азизларни, ҳаётини дунёдаги энг улуғ ва олижаноб ишга – навқирон авлод таълим-тарбиясига бағишлаган муҳтарам устоз ва мураббийлар, соҳанинг барча жонкуяр ходимларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.
Мана шундай қувончли кунда сиз, меҳрибон устозларга эл-юртимизнинг юксак ҳурмат-эҳтиромини яна бир бор изҳор этиб, барчангизга Янги Ўзбекистон келажагини яратиш йўлидаги машаққатли ва шарафли меҳнатингиз учун чин қалбдан ташаккур билдираман.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табригидан

👉 Табрикнинг тўлиқ матни

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍35🔥1👏1🙏1
⚡️Бухорода автосалон ёняпти

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Жондор туманидаги автосалонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.

❗️Қўшимча маълумот:
Вилоят ФВБ хабарига кўра, ёнғин тумандаги Янгиҳаёт қишлоғида жойлашган ҳозирда иш фаолиятида бўлмаган 3-қаватли бинода содир бўлган.
Воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва 1,5 соатда ёнғин ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб
тушмаган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
😢4🔥21🤯1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уларнинг хизматисиз шаҳар тоза бўлмайди

Тошкент аҳолиси энди уйғонаётганда, у аллақачон  ўз иш ўрнида бўлади. Канализация тизими ходими сифатида у йиллар давомида минглаб одамларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/arSH3u_vNME

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22
📶 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Парвоз ЭЛМИРЗАЕВ:
Ўқитувчи касбига қизиқиш ортяпти


– 1995 йилда мактабимизни 56 нафар ўқувчи битирган эди. Синфдошларимиз орасидан мен ва яна бир дўстим олий ўқув юртига ўқишга кирганмиз. Ўшанда бу хабар қишлоқда “шов-шув” бўлгани, ота-онамиз, қариндош-уруғларимиз бу билан фахрлангани ҳамон ёдимда.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4276

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🎉1
⚡️ Бир оила учун салкам 2 минг доллар: Тошкентда яшаш ростан ҳам жуда қимматми?

Яқинда Numbeo портали дунёнинг қиммат шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон пойтахти Тошкент охирроқдан ўрин эгаллаган. Яъни, жаҳон даражасида солиштирганда, Тошкент унчалик қиммат шаҳар эмас.


Тошкентда 4 кишилик оиланинг уй-жой ижарасисиз ўртача ойлик харажатлари 23 млн 39 минг сўм деб баҳоланмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4273

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4😁21
“Ishonch”ни маза қилиб мутолаа қиламиз

“Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририяти ходимларининг фарғоналик газетхонлар билан ижодий учрашуви бўлиб ўтди.


Унда шоир ва адиблар, республикамиздаги етакчи газета ва журналларнинг бош муҳаррирлари иштирок этди.
Фарғона вилояти Ахборот-ресурс марказида ўтказилган бу галги учрашув мароқли ва фикр-мунозараларга бой тарзда кечди.

Учрашувга таклиф этилган меҳмонлар ва муштарийлар “Ishonch” газетаси республикамиздаги етакчи нашрга айлангани, газета саҳифаларида чоп этилаётган ранг-баранг мавзудаги мақолалар муштарийларни бефарқ қолдирмаётгани, айниқса, таҳлилий ва танқидий мақолаларга кенг ўрин берилаётганини таъкидлаб ўтдилар.


▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/lnvu1Rid2-U

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏421
80 ёшли ўқитувчи ҳақиқатлари

Фидойи, жонкуяр, ҳатто ойлик маошини ҳам мактабдаги харажатларга сарфлаб юборадиган бу ўқитувчи ҳақида бундан 10 йилча бурун эшитгандим. Яна эсимда қолгани – унинг чиройли исм-шарифи эди: Изабелла Акопян.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4274

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👏1🎉1💯1
📶 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Боғот туманидаги ихтисослаштирилган таълим муассасасида 46 нафар педагог фаолият юритмоқда. Уларнинг 36 нафари олий, 10 нафари  биринчи тоифага эга.

Муассасада таҳсил олаётган 479 нафар ўқувчининг ҳар бирига индивидуал ёндашув асосида иқтидор ва қобилиятларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. 2024–2025 ўқув йилида мактабни битирганларнинг 96 фоизи олий таълим муассасаларига киришга муваффақ бўлди.

▶️ВИДЕО: http://ishonch.uz/news/4278

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
62
Қирғизистонда ўлим жазоси тикланиши мумкин

Қирғизистонда катта шов-шувга сабаб бўлган Айсулуу исмли ўсмир қизнинг зўрланиши ва ўлдирилиши ортидан мамлакатда ўлим жазоси тикланиши мумкин.

Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозовга кўра, давлат раҳбари мазкур “иш”ни ўз назоратига олган ва Администрация масъулига болалар, қизлар ва аёлларга қарши содир этилган жиноятлар учун энг оғир жазо чораларини, жумладан, қатл қилиш жазосини жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлашни топширган.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда туғилган Айсулуу 27 сентябрда бедарак йўқолган ва бир неча кундан сўнг унинг жасади зўрланиб сўнг бўғиб ўлдирилган ҳолда топилган эди. Ҳодиса бўйича 1984 йилда туғилган, олдин судланган шахс гумонланувчи сифатида қўлга олинган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍32🤯2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ob_ҳаво

Марказий Осиёда илк қор


Қозоғистоннунг Қарағанда вилоятида бу йилнинг ҳисобидан биринчи қор ёғди.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам қор ёғиш эҳтимоли бор. Об-ҳаво маълумотларига кўра, бугун юртимиз тоғлари, баланд ҳудудларида ёғадиган ёмғир қорга айланиши кутилаяпти.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2
Ўзбекистонда “Бизникиларни бил” номли биринчи миллий брендлар танлови ўтказилмоқда

Айни пайтда пойтахтимизда “Бизникиларни бил” номли биринчи миллий брендлар танлови бўлиб ўтмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4279

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#Футбол

Футболчиларимиз ўртоқлик ўйинида майдонга тушади


Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA-2026 жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Кувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўйин 9 октябрь куни соат 18:00 да Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида жойлашган «Olimpiya» стадионида бўлиб ўтади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#Футбол

Осиё кубоги-2026 га қуръа ташланди

2026 йил январь ойида Саудия Арабистони яшил майдонларида футбол бўйича U-23 ёш тоифасида Осиё кубоги бўлиб ўтади.
Ҳозиргина ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими якунланди ва терма жамоалар ўз рақибларини билиб олишди.

Жумладан, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси С гуруҳида Жанубий Корея, Эрон ва Ливан терма жамоаларига қарши тўп суради.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СЎРОВНОМА

⚡️ "ЎЗБЕКИСТОНДА КИМЛАР ЯХШИ ЯШАЯПТИ?"

Ishonch.uz мухбири бу савол билан юртдошларимизга мурожаат қилди.

▫️ Жавоблар эса турлича:

"Ишларганлар яхши яшаяпти", "Ёлғончилар, муттаҳамлар яхши яшамоқда", "Ўзбекистонда ҳамма яхши яшамоқда"

➡️ Хўш, сизнинг-ча, "Ўзбекистонда кимлар яхши яшаяпти?” изоҳларда қолдиринг...

▶️ Батафсил ВИДЕО: https://youtu.be/pxKnuoeO_xg

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🔥1👏1🤔1😱1
2025/10/20 09:34:37
Back to Top
HTML Embed Code: