Telegram Web Link
#Фотоҳикоя

Пахта даласи: тирикчилик, орзу ва илинж ҳақида фотоҳикоя


Кузни икки хил тоифадаги одамлар кутади. Бири ёмғир остидаги сайр ва сарғиш дарахтларга муҳаббати сабабли бўлса, иккинчи тоифадагилар учун куз пахта даласидан бошланади. Бугунги фотоҳикоямизга ўзбекнинг меҳнаткаш инсонларини қаҳрамон деб топдик.


Батафсил: http://ishonch.uz/photo_news/4283

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍31😱1
#no_komment

Фотода бугунги Япония ва Ўзбекистон метроларидаги ҳолат.


Арзимас фарқ бор – Токиода 15 млн.га яқин киши яшайди, Тошкентда эса 4 млн.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
🔥4😱3👏2🌚1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонликмисиз? Кўрикдан қолиб кетманг!

Бугундан бошлаб, то  31 октябргача Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида саломатлик марафони бўлиб ўтмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4285

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍411🔥1
Оғир юк автомобиллари учун алоҳида авторақамлар жорий этилиши мумкин

Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда юк автомобиллари сони кўпайгани (391 мингта) йўл инфратузилмасининг бардавомлигини таъминлашда муаммо туғдирмоқда.

Шу сабабли Ўзбекистонда 44 тоннадан ортиқ оғир юк автомобиллари учун алоҳида давлат рақам белгиларини жорий этиш режалаштириляпти.

Қолаверса, тунги вақтларда йўл ёқаларида тўхтаб турган юк машиналарига нисбатан жавобгарлик белгиланиши ҳам мумкин. Чунки ўтган бир йилда шу каби ҳолатлар билан боғлиқ 113 та ЙТҲда 47 киши ҳалок бўлган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🎉211👍1
Ўзбекистон тарихидаги энг қайғули ва қонли кунга 87 йил тўлди

Ҳа, бугун мамлакатимиз тарихида кўплаб кўзларни ёшлатган кун рўй берганига роппа-роса 87 йил тўлди. Айнан 1938 йилнинг 4 октябрида манфур Сталин қатағонининг навбатдаги йирик ҳукми ижро этилганди...

Бу машъум кунда ўзбек зиёлилари – Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби эл ардоғидаги шоир ва ёзувчилар, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов каби адабиётшунос олимлар, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи Худойберган Девонов отувга ҳукм қилинди. Улар ҳукм чиқарилган куниёқ, 1938 йилнинг 4 октябрида, шошилинч қатл этилди.


Маълумотларга кўра,1934-38 йилларда Ўзбекистондан 40 минг нафардан ортиқ инсон қатағон қилинди. Улардан 730 нафари «халқ душмани» сифатида отиб ташланган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😢5🤯1😱1
Эски автоларни тақиқлаш керакми ёки йўқ?..

Ishonch. uz мухбири Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБдан бу юзасидан изоҳ сўради.

Маълум қилинишича, республикада 2025 йилга келиб транспорт воситалари сони 5,2 миллионтадан ошган бўлиб, шундан 87,6 мингтаси ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган машиналардир (шундан 9 мингдан зиёди Тошкент вилоятида).


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4288

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👌31🤔1🌚1
Қўшработда илк бор "Майиз сайли" бўлиб ўтмоқда (фото)

Ishonch.uz нинг Самарқанд вилояти мухбирига кўра, айни пайтда ушбу сайлда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ўттиздан ортиқ тадбиркорлар, боғбонлар, фермерлар, агросаноат мутахассислари ва экспортёр корхоналар ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/photo_news/4289

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нукус шаҳрида “Саломатлик” марафони бўлиб ўтмоқда

Ушбу марафон орқали ҳудуд аҳолисини бир ой давомида кенг кўламли скрининг ҳамда профилактик кўриклар билан қамраб олиш режалаштирилган бўлиб, тиббий текширувлар бир пайтнинг ўзида 13 та локация — Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ва 12 та оилавий поликлиникада бўлиб ўтмоқда.

Бу жараёнга маҳаллий шифокор ва ҳамширалар билан бирга, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда бир қатор илғор хорижий клиникалардан етакчи мутахассислар жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3-31 октябрь кунлари Нукус шаҳрида саломатлик марафони бўлиб ўтади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍32🎉1
Олимпиада ғолиби бўлган чинозлик ўқувчига электромобил берилди

Чиноз тумани Олмазор МФЙда жойлашган "Al-Aziz Academy" ўқув маркази масъулининг Ishonch.uz га маълум қилишича, Республика нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси томонидан очиқ олимпиада ўтказилган. Унда юртимизнинг 14 та ҳудудидан жами 500 нафардан зиёд иқтидорли ўқувчилар иштирок этган.

Унинг натижаларига кўра, Чиноз туманидаги 24-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси, "Al-Aziz Academy" ўқув маркази иштирокчиси Шаҳноз Баҳодирова энг юқори натижалар кўрсатгани учун унга олий соврин – электромобил совға қилинган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍611🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Америкада яшаётган ўзбеклар

Нью-Йоркда 50 дан ошиқ ўзбек миллий ошхоналари бор – Яҳё Полвонов, тадбиркор

- Мен Нью-Йоркда ошхона йўналишида ўз бизнесимни юритаман, 3 та миллий таомларимизни тайёрлайдиган ошхонам бор. Ўзбекистон Президентининг ўзбек ошхонасини кенг тарғиб қилиш, ўз миллий таомларимизни намойиш қилиш, тамаддихоналар очиш борасидаги қарорлари бизга куч бермоқда. Ҳудди машҳур брендлар каби биз ҳам Америка бозорига ўз миллий брендимизни олиб кириб, келгусида Мексика, Канада каби давлатларга ёйишни мақсад қилганмиз, – дейди АҚШда ошхона бизнеси билан шуғулланувчи ўзбекистонлик тадбиркор.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍511
Гувоҳномасиз скутерчиларга жарима: юз минглаб кишиларни норози қилишдан ким манфаатдор?

Мана ўлкамизга кузнинг иккинчи ойи ҳам кириб келди. Янги ойда кўпчилик турли режалар тузади, ширин ташвишлар оғушида бўлади. Аммо Ўзбекистонда октябрни минглаб кишилар кайфиятсиз ва нохуш кутиб олишди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4286

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😱21🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СЎРОВНОМА

⚡️ "ЎЗБЕКИСТОНДА КИМЛАР ЯХШИ ЯШАЯПТИ?"

Ishonch.uz мухбири бу савол билан юртдошларимизга мурожаат қилди.

▫️ Жавоблар эса турлича:

"Ишларганлар яхши яшаяпти", "Ёлғончилар, муттаҳамлар яхши яшамоқда", "Ўзбекистонда ҳамма яхши яшамоқда"

📶 Хўш, сизнинг-ча, "Ўзбекистонда кимлар яхши яшаяпти?” изоҳларда қолдиринг...

▶️ Батафсил ВИДЕО: https://youtu.be/pxKnuoeO_xg

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥21😱1
Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, биродар Тожикистон халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

Мулоқот давомида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3111👌1
АҚШ 2026 йилда 7500 нафардан кўп бўлмаган қочқинни қабул қилишни режалаштирмоқда — Тhe New York Times

Газетанинг манбаларига таяниб хабар беришича, Трамп маъмурияти кейинги йил учун қочқинларни қабул қилиш бўйича рекорд даражадаги паст лимитни жорий этмоқчи.

Маълумотларга кўра, бу лимит 7500 кишини ташкил этади. Мазкур кўрсаткич Жо Байден маъмурияти белгилаган 125 минг кишилик лимитдан 15 баравар кам.
"Ажратиладиган квоталарнинг катта қисми Жанубий Африка Республикасидан келган африкаанерларга (ХVII асрдан бошлаб Африканинг жанубига кўчиб ўтган голланд, француз ва немис мустамлакачиларининг авлодлари) ажратилиши режалаштирилмоқда", дея ёзмоқда Тhe New York Times.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2
МИБ ижрочиларининг иш ҳажми меъёрга нисбатан 13 баравар ортган – расмийлар

Жорий йилнинг биринчи ярми давомида Мажбурий ижро бюроси Андижон тумани бўлимида ҳар бир давлат ижрочисининг ойлик ўртача иш ҳажми 248 тани ташкил этиб, норматив ҳужжатлар билан белгиланган меъёрга нисбатан 13 бараварга ортган.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4290

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ховосда ҳоким ўринбосари, Карманада эса ҳоким ёрдамчиси ушланди

Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими ўринбосари ва вилоят Инвестициялар бошқармаси мутахассиси товламачилик йўли билан 30 000 доллар талаб қилишда гумонланиб ушланди.

ДХХ тезкор тадбирида улар 10 000 доллар олган вақтда қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

Шунингдек, Навоий вилоятининг Кармана туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро номига ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 100 млн сўм талаб қилган.

У ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан 40 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
21
Етти давлат таълим вазирликлари вакиллари ҳамда педагоглари Нукусга келди

Қорақалпоғистонда “Марказий Осиё педагоглари - бир минтақа, бир овоз, бир куч” шиори остидаги халқаро форум ўз ишини бошлади.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4291

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31
Президент Мирзиёев амалий ташриф билан икки кун Озарбайжонда бўлади

Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида “Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида ўтказиладиган навбатдаги саммитида иштирок этади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4292

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2011👏1
🌅 #ISHONCH_SOʻZI

Тонг сени уйғотиши мумкин, аммо ҳаётни фақат сен уйғотасан.

Кунингиз хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
4🥰2🎉2❤‍🔥1
2025/10/25 15:41:27
Back to Top
HTML Embed Code: