Telegram Web Link
❗️Тошкент шаҳрига яшаш учун кўчиб келаётганлар сони ортмоқда

Жорий йилнинг 6 ойи давомида пойтахтга 50 мингга яқин аҳоли кўчиб ўтган.


Республикамиз ички ҳудудларида кўчувчилар сони 127 759 нафарни ташкил этаяпти. Ўзбекистондан хорижга 132 637 киши эса кўчиб кетган.

Тошкент шаҳри асосий миграция маркази бўлиб қолмоқда. Пойтахтга 46 324 киши кўчиб келган, 36 335 киши эса бошқа вилоят ва шаҳарларга кўчиб кетган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти, Фарғона ва Самарқанд ҳудудлари етакчилик қилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1🌚1
Мирзиёев “Туркий яшил йўлаклар” тизимини яратиш ташаббусини илгари сурди

Президент Мирзиёев Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг 12-саммитида сўзлаган нутқида туркий дунёнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш, жаҳон сиёсати, иқтисодиёти ва гуманитар соҳадаги ролини оширишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, янги иқтисодий имкониятлар маконини шакллантириб, Туркий давлатларнинг Саноат альянси, “Туркий яшил йўлаклар” тизими ва “Яшил трансформация” консорциумини ташкил этишни таклиф қилди.


Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Туркий давлатларнинг иқтисодий шериклик бўйича Доимий кенгашини тузиш ва унинг Лойиҳа офисини Тошкентда жойлаштиришни таклиф қилиб, стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги шартномани тез фурсатда қабул қилишни қўллаб-қувватлади ва Туркий давлатлар ташкилотини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуси билан
чиқди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
❤‍🔥2👍1
⚡️ Энди Тошкентда машинадан кўра, автобуслар манзилга тезроқ боради

Пойтахтимизда автобуслар учун алоҳида янги йўл ишга тушди

Бугундан бошлаб Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида янги автобус йўлаги ишга тушди. Эндиликда ушбу йўлак бўйлаб 38-, 57- ва 58-йўналишлардаги автобуслар ҳаракатланмоқда.

Ishonch.uz мухбири янги йўлакдаги ҳаракат тартиби ва йўловчилар учун яратилган қулайликлар ҳақида фоторепортаж тайёрлади.

ФОТО: http://ishonch.uz/news/4299

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32👏2🔥1😱1
Дунёдаги энг оғриқли муаммолар, Евроосиё минтақасида авж олаётган ва охири кўринмаётган низо ва урушлар, албатта, бизнинг давлатларимизга ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Ғазо секторидаги фожиа, Украина атрофидаги вазият, Эроннинг ядро дастури муаммоси, Афғонистоннинг барқарорлиги масалалари барчамизни жиддий ташвишга солади.

Жаҳоннинг қудратли давлатлари томонидан адолатли дунё тартиботини шакллантириш, ўзаро ишонч ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган интилиш ва янги режаларни олқишлаймиз.

Ўйлайманки, глобал вазиятни чуқур таҳлил этиш ва керакли қарорлар қабул қилиш мақсадида Туркий давлатлар ташкилоти ташқи ишлар вазирлари ва махсус хизматлар раҳбарларининг биргаликдаги учрашувларини мунтазам ўтказиб боришни ҳам замоннинг ўзи тақозо қилмоқда. Биз биринчи қўшма учрашувни келгуси йили Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббуси билан чиқамиз.


Президент Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши 12-саммитидаги нутқидан.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
11
#ОАВ

Покистоннинг нуфузли “Pakistan Observer” нашрида “Ўзбекистон Ислом цивилизациясининг янги марказига айланди” сарлавҳали мақола эълон қилинди

Унда халқаро эксперт, бир қатор халқаро лойиҳалар муаллифи доктор Меҳмуд ул Ҳасан Хон Ўзбекистонни буюк мутафаккирлар, алломалар ва яратувчан инсонлар юрти сифатида эътироф этади ҳамда мамлакатда билим, мантиқ, барқарорлик ва фаровонлик руҳининг мустаҳкам қарор топганини таъкидлайди.

📌Батафсил cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2
🌅 #ISHONCH_SOʻZI

Қуёш ҳар куни ботса ҳам, эрталаб яна чиқишни унутмайди. Сен ҳам шундай бўл.

Кунингиз хайрли ўтсин!


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3👍2❤‍🔥1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий автобус йўлакларидан фойдаланишнинг биринчи куни

Ishonch.uz мухбири  қулайликлар ҳақида йўловчиларнинг фикрлари билан қизиқди.

“Ярим соат тирбандликларда қолиб кетар эдим, аммо энди қисқа фурсатда манзилимга етиб келдим”

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👏3👌21👍1🔥1😱1
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган такси ходимлари сони 777 мингдан ошди

Сўнгги йилларда платформали бандлик кенгайиб бормоқда. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони 5,5 миллиондан ошди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4300

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥21
Bloomberg: Навоийда олтин ишлаб чиқариш кескин ошириляпти

Bloomberg нашрининг ёзишича, Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) келгуси беш йил ичида олтин ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, бу қадам компаниянинг дунёдаги етакчи олтин ишлаб чиқарувчилар орасидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4301

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥21
Хоразмнинг чекка ҳудудларида ҳамширалар скутерда юришади

Янги тартиб қоида амалга кирди. Энди улар нима қилишсин?..

Зеваржон Хўжаниёзова Хоразмнинг энг чекка ҳудудидаги оилавий шифокорлик пунктида ҳамшира бўлиб хизмат қилади. У муассасадан уч километр олисда жойлашган Амударё бўйларида тарқоқ яшовчи аҳолига ҳам патронаж хизмати кўрсатади. Бу ерга пиёда бориб келиши учун ярим кун вақти кетади.

▶️ ВИДЕО: http://ishonch.uz/news/4302

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👌21
⚡️ Фарғонада мактаб директори Гулираъно Қосимова билан боғлиқ суд иши бошланди

Бугун жиноят ишлари бўйича Қува туман судида Фурқат тумани Ички ишлар бўлимининг мансабдор шахсларига оид жиноят иши бўйича дастлабки суд мажлиси бўлиб ўтди. Ishonch.uz мухбири бу судда кузатувчи сифати қатнашди.

Мазкур очиқ суд ишида шаъни ва қадр-қиммати топталгани ортидан ОАВга мурожаат этиб, кенг жамоатчиликнинг эътиборига тушган мактаб директори Гулираъно Қосимова жабрланувчи сифатида иштирок этмоқда.

Аввал айтилганидек, Фурқат туман ИИБнинг икки раҳбари А. Ходжаев ва унинг ўринбосари Ж. Расулов тергов органининг хулосасига кўра, бир нечта моддалар билан жиноят содир этганликда айбланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда, ИИБнинг икки раҳбари ва бир қатор тезкор ходимлар Фурқат туман солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда мактаб директори бўлган аёлга нисбатан туҳмат уюштиргани, жисмоний куч ишлатгани айтилган.

Мазкур хабар ортидан ИИВ раҳбари маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Фарғонада юз берган ҳолатга “Биз ўзидан кетиб қолган бундай раҳбарларни асло кечирмаймиз”, дея муносабат билдирди.

Бундан ташқари, Фурқат тумани ИИБ масъуллари томонидан содир қилинган ҳолат Сенат қўмитаси томонидан назоратга олинди.

Бугунги суд мажлисида жабрланувчининг кўрсатмалари тингланди. Навбатдаги суд 15 октябрь куни бўлиб ўтади.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍621🔥1👏1😱1😢1👌1
Сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати совриндорлари кутиб олинди

Шу кунларда Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, бир неча йўналишда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4303

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1❤‍🔥11
Ўйин куни

FIFA-2026 жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб эса Кувайт терма жамоаси.

Ҳамма Фабио Каннаваро бош мураббийлигидаги илк учрашув қандай натижа билан тугашига қизиқиб турибди. 


Ўйин соат 18:00 да Тошкент шаҳридаги “Олимпия” стадионида старт олади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍41
Фуқароларни уларнинг розилигисиз тасвирга олиш ман этилиши мумкин

Қонунчилик палатасида 7 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган Қонун лойиҳасида айни шу масала кўтарилди ва иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4304

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍21
Ҳалигача давоси топилмаган камёб касалликлар

Тиббиёт шифокор кўригидан мунтазам ўтиб туриш, зарарли одатлардан йироқ юриш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш кераклигини бот-бот такрорлайди. Аммо шундай касалликлар борки, бу чораларнинг бирортаси уларнинг олдини ола билмайди. Яхшики бу камёб касалликлар жуда оз учрайди ва чуқур тадқиқотлар олиб борилишига қарамай ҳануз самарали давоси йўқ.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4298

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥1😱1😢1🎉1
🗞 Ўзбекистондаги газета ва журналлар тиражи қанча?

Рўйхат эълон қилинмоқда.


Ishonch.uz Ўзбекистоннинг асосий ўзбек босма ОАВсининг тиражи йилнинг IV чорагига келиб нечи нусхада чоп этилаётгани билан қизиқди.

Бир вақтлар 50-100 минглаб нусхада чоп этилаётган нашрлар адади бугун 2 мингга ҳам етмайди. Болалар нашрларининг аҳволи эса жуда ачинарли ҳолатга келиб улгурган.

Газета ва журналлар тиражи рейтинги ⬇️

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4305

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😱2😢21🔥1👏1🤯1
🌅 #ISHONCH_SOʻZI

📌 Одам ўзини енгмагунча, дунёни енголмайди.

Кунингиз хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31
2025/10/19 19:35:12
Back to Top
HTML Embed Code: