Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашди
"Биз мамлакатимиздаги кўплаб хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳаётини ижобий томонга ўзгартираётган “Women in Business” ва ”Youth in Business” дастурлари қўллаб-қувватланаётгани, шунингдек, Қорақалпоғистонда ҳудуднинг барқарор ривожланишига қаратилган лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликни юксак қадрлаймиз", — дея фикр билдирди Саида Мирзиёева.
Учрашувда Марказий Осиё мамлакатларининг яхши қўшничилик борасидаги умумий саъй-ҳаракатлари туфайли минтақада ишонч ва ҳамкорлик муҳити қарор топгани ҳақида якдил фикр билдирилди. Ишончим комилки, ЙТТБ билан шериклик бундан буён ҳам Ўзбекистон ва бутун минтақанинг равнақига хизмат қилади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

👍50❤34⚡1👎1
Тошкент 202 та янги Yutong электробусини қабул қилди
Пойтахтимизга Хитойдан келтирилган 202 та Yutong электробуси келтирилди. Техника топшириш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Жамоатчилик кенгаши вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Пойтахтимизга Хитойдан келтирилган 202 та Yutong электробуси келтирилди. Техника топшириш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Жамоатчилик кенгаши вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этди.
Вазир таъкидлашича, “яшил транспорт”ни жорий этиш нафақат шаҳар йўловчилари учун қулайлик яратади, балки Тошкент экологиясига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Ҳозирги кунда жамоат транспортини модернизация қилиш натижасида ҳавога чиқадиган зарарли моддалар ҳажми ойига 93 тоннага камайган.
Режага кўра, 2030 йилга бориб Тошкентдаги жамоат транспортининг ярми электробуслардан иборат бўлади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👏2❤1
Ҳар бир депутат ўз округидаги маҳаллаларни яхшилаш учун 3 миллиард сўмдан маблағ олади, – Президент
“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтинги жорий этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Бир ой олдин “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими жорий этилган эди. Энди маҳаллада аҳоли йўл, сув, мактаб ёки боғчани таъмирлашни бошласа, харажатнинг ярмини давлат қоплайди.
Бу мақсадлар учун келгуси йилда 1 мингта лойиҳага 500 миллиард сўм ажратилади.
Президентимиз мазкур тизимни янада ривожлантириш бўйича қатор янгиликларни маълум қилди: “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтинги жорий этилади.
Рейтингда 100 таликка кирган маҳалланинг инфратузилма харажатининг 75 фоизи давлат томонидан қопланади, шунингдек, ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўм берилади.
Ҳар бир депутат ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 3 миллиард сўмдан маблағ олади. Маҳалла ҳудудида санитария, экология ва ноқонуний қурилиш учун тўланган жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади.
2026 йилдан бошлаб ҳар йили 200 миллиард сўмдан маҳаллалар бюджетига ажратилиши видеоселектрда маълум қилинди.

👍42❤6👏1
14 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, олтин қуймалари нархи 41-марта рекорд даражага етди.
5 г — 8 млн 314 минг сўм
10 г — 16 млн 628 минг сўм
20 г — 33 млн 255 минг сўм
50 г — 83 млн 138 минг сўм
100 г — 166 млн 276 минг сўм
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡2❤2
2025 йилда 32 мингга яқин оила ажрашган
Президент раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш бўйича видеоселектор давом этмоқда. Йиғилишда маҳаллалардаги ижтимоий муҳит ва ёшлар тарбияси бўйича ечим топилиши керак бўлган бир қатор масалалар кўрсатиб ўтилди.
Ажримларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Президент раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш бўйича видеоселектор давом этмоқда. Йиғилишда маҳаллалардаги ижтимоий муҳит ва ёшлар тарбияси бўйича ечим топилиши керак бўлган бир қатор масалалар кўрсатиб ўтилди.
Масалан, йил бошидан 32 мингга яқин оила ажрашиб кетгани, 16 минг ота-она алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётгани, оиласи ва болаларини кредит қарзлари билан ташлаб кетиш ҳолатлари учраётгани, яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари барчани – ҳокимлар, “маҳалла еттилиги”, нуронийлар, бутун жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солиши кераклиги қайд этилди.
Оила қуриш бу – нафақат ўзи, балки турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги катта масъулият эканини ёшларга тушунтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Ажримларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍3❤2😱2
❗️Тузатиш: хориждаги туркларнинг Туркияда ишлаш тартиби соддалаштириляпти
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4331
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Бир муддат олдин Туркияда қабул қилинган янги қарор тўғрисида турли талқинда ахборот тарқатилди. “Ishonch.uz” ҳам мазкур материалида бир қатор расмий манбаларга таяниб, “Туркия туркий давлатлар фуқароларига ишга жойлашишни енгиллаштиргани” ҳақида ёзган эди...
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4331
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍4❤1👏1🎉1
📷 КУЗ — САНЪАТ ФАСЛИ (фотожамланма)
Барча фасл — фаслдир, аммо куз — санъат.
Куз… яна киши ўзини таҳлил қиладиган фасл. Дарахтлар оғир силкинади, япроқлар бирма-бир тўкилади. Улар ҳавода қуш каби дарбадар учади, борлиқ сариқ рангга бурканади. Кузнинг намхуш, салқин ҳавоси димоққа урилиб, қалбни илҳомга тўлдиради.
Суратларда Навоий вилоятининг энг гўзал масканлари тасвирга олинган.
⏺ ФОТО: http://ishonch.uz/news/4333

❤6👍3😱1
📝 «КАСАБА ИШОНЧИ» Республика танлови!
"ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМАСИ"
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, “Ишонч” газетаси ва Ishonch.uz сайти “Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан” ғояси асосида Республика танловини эълон қилади.
"Энг намунали бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти" номинациясида иштирок этувчилар рўйхатга олинмоқда.
Танловда иштирок этишни истаган Касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотлари қуйидаги телеграм манзил орқали ➡️ @ishonchuzaloqa_bot’га мурожаат қилиши мумкин.
🔹 «КАСАБА ИШОНЧИ» Республика танлови — халқ ишончига сазоворларни аниқлайди!
👉Танлов шартлари
Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун @ishonchuzaloqa_bot’га ёзинг ёки (+998 70 037-77-34) телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

❤6❤🔥2