Telegram Web Link
Тошкентда озарбайжонлик шоиранинг китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистондаги Озарбайжон Маданият Маркази ташаббуси билан Озарбайжон давлат педагогика университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори, профессор, таниқли шоира Моҳира Нағи қизининг ўзбек тилида нашр этилган “Яна ой кечади, йиллар ўтади…” номли шеърий китоби тақдимоти бўлиб ўтди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4339

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
11🍾1
Кўкдалада мактаб директори ишдан олинди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ижтимоий тармоқларда аудио шаклда тарқалган суҳбати юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Муносабатда мазкур ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганилгани, мактаб директори бошқарма бошлиғининг 2025 йил 16 октябрдаги буйруғи билан лавозимидан озод этилгани маълум қилинган.


Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатларни қоралайди ва уларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини маълум қилади, дейилади муносабатда.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
4👍3🔥1😱1🤨1🍾1
📷 Тошда Ватан манзаралари (фотожамланма)

Сармишсой ёдгорлигининг тарихи милоддан аввалги 9-2 минг йилликларга тааллуқли. Жой номи “Тасвир бошланадиган сой”, “Бош белгили сой” маъноларини англатади. Манзилдаги тошсуратларда ибтидоий одамларнинг ҳис-туйғулари, мушоҳада ва орзулари мужассам.

Қадимий тасвирлар инсоният онгининг уйғониш лаҳзаларидан, уларнинг ҳаёти, дунёқараши, эътиқодидан сўзлайди. Бу тоғлар – улуғвор, аммо жуда кўп сирларга бой.


ФОТО: http://ishonch.uz/photo_news/4340

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍831👏1
“Ishonch”ни ўқимаган кўп нарса ютқазади

Ҳар гулнинг ўз ифори бўлганидек, телевидение ёки радио, босма ёки электрон нашрларнинг ўз ўрни бор. Улар бир-бирини инкор қилувчи эмас, тўлдирувчи бўлгандагина жамиятга тўлиқ ва хилма-хил ахборот тақдим этилади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4341

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
❤‍🔥32🔥1
120 йиллик тарихга эга Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолияти давомида юксалиш ва пасайиш даврлари ҳам юз берган, лекин бу ташкилот ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмаган.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍186👏5😁2🙏1
📝 «КАСАБА ИШОНЧИ» Республика танлови!

"ЭНГ НАМУНАЛИ ҲУДУДИЙ КЕНГАШ!" сўровномасида айни вақтгача кимлар фаол, кимлар ортда қолмоқда?

Касаба уюшмаларининг Республика танловида ҳозирча "Энг фаол ишлаётган раҳбарият ва кенгаш", дея эътироф этилаётганлар:

Сурхондарё в.
Қашқадарё в.
Қорақалпоғистон Р.
ҳудудий кенгашлари.


Энг кам овоз берилган ва ортда қолаётган ҳудудий кенгашлар:

Тошкент ш.
Навоий в.
Хоразм в.
Андижон в. ҳудудий кенгашлари.


🔹 Танловда якунида "Энг фаоллар ва энг қуйидагилар" ҳам эълон қилинади.

👉Танлов шартлари

ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ 👇

https://www.tg-me.com/ishonchuz_official/10675

(Сўровнома 19 октябрь соат 23:59 да якунланади.)

Мурожаат: @ishonchuzaloqa_botга ёки тел: (+998 70 037-77-34).
4👍4🔥2😱2👏1
Ўзбекистон Президенти бугун касаба фаоллари билан учрашув ўтказади

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашуви бошланади.

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлаб, соҳа вакиллари билан мулоқот қилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍103👏2🎉1
Қаршида 10 йилдан буён ичимлик суви йўқ маҳаллалар бор

Қарши шаҳрида сўнгги йилларда кўп ишлар амалга оширилди. Лекин бу барча муаммолар ҳал бўлди дегани эмас.

Мана улардан бири: 👇

Батафсил:  http://ishonch.uz/news/4342

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯322🤔1😱1😢1
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари касаба уюшмаларининг кўп миллионли аъзоларига ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

Биз бугунги кунда ўз олдимизга улкан марралар қўйиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан олдинга қараб дадил қадам ташлаяпмиз.

Дунёда геосиёсий ва иқтисодий кескинлик авж олиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда юртимизда тинчлик ва хотиржамликни мустаҳкамлаб, кўп миллатли халқимиз ҳаётини янада яхшилашга маҳкам бел боғлаганмиз.

Қанчалик қийин бўлмасин, биргаликда қаттиқ меҳнат қилиб, турли синов ва машаққатлардан муносиб тарзда ўтиб бормоқдамиз.

Бу борада меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз, ҳар бир юртдошимизнинг ўрни, қўшаётган ҳиссаси беқиёс, албатта.

Бугунги даврамизда ўз ҳаётини инсон меҳнатини, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек эзгу ишга бағишлаган, соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳурмат ва эътибор топган кўплаб одамларни кўриб турибман
”,


- деди давлатимиз раҳбари.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍9🔥321👎1👌1
“Инсон меҳнати, унинг қадр-қиммати қандай бебаҳо бойлик эканини сизлар ҳаммадан кўра яхши биласиз,

- деди Президент касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувда.

Юртимизда халқпарвар, ижтимоий давлат қуриш, инсон қадрини улуғлаш барча ислоҳотларимизнинг бош мақсадига айланган  ҳозирги кунда уларнинг бой билим ва тажрибаси жуда муҳим.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари ҳар бир корхона ва ташкилотга ишчанлик муҳитини, меҳнат жамоаларига рағбат ва адолат руҳини олиб кираётган касаба уюшмалари фаолларига чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

Ислоҳотларнинг илк кунларидан “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалга ошириш учун, аввало, иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга устувор эътибор қаратилди.

Бу йўлдаги саъй-ҳаракатлар туфайли саккиз йилда иқтисодиётимизга 130 миллиард доллар инвестиция кириб келди, минглаб янги қувватлар ишга туширилди, миллионлаб доимий иш ўрни яратилди.

Хусусий секторга кенг йўл очилиб, одамларга муносиб меҳнат шароити яратиб берилгани учун жон бошига даромад 3,5 минг долларга етди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👌3🔥211👍1👏1
Аёллар дафтари” орқали 4,5 миллион хотин-қизга ёрдам кўрсатилди — эндиликда янги тизим йўлга қўйилади

Президент раислигида ўтган йиғилишда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланишича, касаба уюшмалари “Аёллар дафтари” орқали 4,5 миллион эҳтиёжманд ва кам таъминланган хотин-қизга ёрдам кўрсатган.
Йиғилишда “Касаба уюшмалари – аёллар манфаати йўлида” шиори асосида янги тизимни йўлга қўйиш таклиф этилди. Президент касаба уюшмалари ва Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш комиссиясидан меҳнат бозорида аёллар учун тенг имкониятлар яратиш ва ижтимоий фаолликни ошириш бўйича янги ёндашувлар ишлаб чиқишни сўради.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
6👏1🎉1
Ҳозирда Федерация таркибида 14 та тармоқ касаба уюшмаси фаолият юритмоқда.

Афсуски, тегишли тармоқларда меҳнат қилаётган ходимлар ҳуқуқларини ишончли таъминлайдиган ташаббусларни илгари суришда уларнинг овози эшитилмаяпти.

Кўряпсизлар, иқтисодиётимизга янги-янги соҳа ва йўналишлар, шунга мос тарзда янги касблар, замонавий технологиялар жадал кириб келмоқда.

Ана шундай шароитда тармоқ касаба уюшмалари вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг олдига аниқ вазифалар қўйиб бориши керак эмасми?

Шунинг учун, вазирлик ва идоралар ҳамда тармоқ касаба уюшмалари коллегиал органларининг қўшма йиғилишини доимий равишда ўтказиб борадиган тизимни йўлга қўйишни таклиф этаман
”,

- деди Президент.

Бундай мулоқот шакли “давлат – иш берувчилар – меҳнат жамоалари” ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаб, самарали механизмга айланишига ишонч билдирилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍4😱1
Бахтсиз ҳодисалар ҳисобини юритиш бўйича ягона тизим жорий этилади

Йиғилишда иш жойларидаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари ҳақидаги маълумотлар ҳануз қоғозда, 30 йил олдинги қарор асосида юритилаётгани қайд этилди.

Масъул вазирликларга касаба уюшмалари билан ҳамкорликда бахтсиз ҳодисалар ҳисоботи ва таҳлилининг ягона электрон тизимини ишлаб чиқиш ҳамда унинг ҳуқуқий асосини яратиш бўйича топшириқ берилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
4👍31
Президент: Зўравонликка учраган ва ёрдамга муҳтож аёллар “Аёллар дафтари” орқали қўллаб-қувватланади

Йиғилишда хотин-қизларнинг ҳаёт шароити ва бандлигини яхшилашга қаратилган янги чоралар белгилаб олинди. Президентимиз уй-жойи ва яшаш шароити оғир бўлган, тиббий, психологик, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож, тазйиқ ёки зўравонликка учраган аёлларни “Аёллар дафтари” орқали қўллаб-қувватлашни таклиф этди.

Шунингдек, қишлоқ жойларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастурлари кенгайтирилади, меҳнат жамоаларида гендер аудит натижалари муҳокама қилиниб, иш берувчилар билан биргаликда гендер тенгликни таъминлаш бўйича манзилли стратегиялар ишлаб чиқилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍411😱1🎉1
Президент: 2030 йилгача “Муносиб меҳнат” дастури ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда 2030 йилгача мўлжалланган “Муносиб меҳнат” дастури тайёрланмоқда.
Дастурнинг асосий мақсади — инсон қадрини юксалтириш, барча фуқаролар учун адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2611
2025/10/19 19:35:16
Back to Top
HTML Embed Code: