Telegram Web Link
Айни пайтда Президентимиз раислигидаги  видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

Унда давлат раҳбари вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммоларни таҳлил қилди.

Ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим ишлайди. Уларнинг вилоятда идораси ҳам, бошлиғи ҳам бор.

Айрим туман ташкилотлари оддий-оддий масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдан, улар эса республикадан рухсат олиши керак.

Масалан, Қумқўрғон марказидаги темир йўлида ҳар куни 20 марта ёпиладиган “шлагбаум” 200 метр нарига кўчирилса, 8 минг автомобиль учун тирбандлик йўқолади. Лекин, бунга на туман, на вилоят ҳокимини ваколати бор. “Ўзбекистон темир йўллари”дан рухсат олиш керак.

Ёки, “Термиз-Сариосиё” темир йўлининг ярми электрлашмагани учун электровоз 1,5 соат сарфлайдиган манзилга тепловозлар 3 соатда бораяпти. Шу боис, кўпчилик автомобилда ҳаракатланмоқда.

Туман ҳокимлари ва аҳоли таклифларини эшитиб, бу йўналишни охиригача электрга ўтказса, 10 та туманни Термиз билан хавфсиз боғлаш мумкин, лекин транспорт вазири И.Маҳкамов, “Ўзбекистон темир йўллари” раиси З.Нарзуллаев бунга лоқайдлиги кўрсатиб ўтилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
5👍4💯1
Президент Администрациясидаги Назорат инспекцияси тугатилади

Йиғилишда Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

“Назорат инспекциясига нима учун шунча ваколат берилган? Вазирларга яхши кўриниш учун, улар нимани берса, шуни кўтариб келмасдан, масалаларни ўрганиб, айбдорларни жазолаш бўйича нега таклиф киритмайди?” - деди давлат раҳбари.

Фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни ҳисобга олиб, Президент Администрациясининг Назорат инспекциясини бугуннинг ўзида тугатишга қарор қилинди.

Шу боис ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилиши белгиланди.
Бундан буён ижро интизомига Ҳисоб палатаси масъул бўлади, унинг ваколатлари кенгайтирилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21💯1
Президент табиий газ масаласида икки ҳокимни жиддий огоҳлантирди

Бугунги видеоселектор йиғилишида Президент Мирзиёев Ҳукуматдаги масъуллар, вазирларни тартиб-интизомга вақтида эътибор бермагани учун ислоҳотлар ижроси чўзилиб кетаётганини танқид қилди.

Жумладан, суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш кузатилган. Айниқса, Андижон ва Сурхондарёда мурожаатларнинг 70 фоизи шу масала билан боғлиқ.

“Иссиқ кунларда газда шунча муаммо бўлса, қишда одамлар қозонини нимада қайнатади? Раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш: бу масалага икки ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин”, - деди Президент.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍5💯1
“Халқ назорати” электрон портали энди бутун республикада ишга туширилади

Президент Ҳисоб палатасига қўшимча вазифалар юкланишини маълум қилди. Жумладан, Палата қарорлар билан берилган маблағларни фақатгина тўғри сарфланишини эмас, балки нима самара берганини, аҳоли бундан қанчалик рози бўлганини ҳам ўрганади.

Шунингдек, бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга туширилади.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади. Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21💯1
“Ishonch” саволи

⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасига!

Ҳар ёз шу бўлар такрор…

Қонунчиликда белгиланган маъмурий чораларни кучайтириш керак эмасми?

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3987

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3❤‍🔥1
30 дан ортиқ ўзбекистонлик Эрон ҳудудидан эвакуация қилинди – ТИВ

16 июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуация қилиниб, Ватанга қайтарилди.
Ўзбекистон ТИВ расмийси Аҳрор Бурҳановнинг маълум қилшиича, ушбу жараёнга Туркманистон, Озарбайжон ва Эрондаги дипломатик идоралар яқиндан кўмак берган.

“Фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Эрон ва Исроилдаги элчихоналаримиз 24/7 режимида фаолият юритмоқда”, – дейди Бурҳанов.

Айни пайтда ушбу давлатларда бўлиб турган фуқаролардан хавфсиз жойларда бўлиш, расмий ахборотларни кузатиб бориш ва элчихоналар билан алоқада бўлиш тавсия этилмоқда.

Эрондаги Ўзбекистон Элчихонаси алоқа маълумотлари:
Телефон: +98 (21) 22299780, 22832025
Электрон почта: [email protected]

Исроилдаги Ўзбекистон Элчихонаси алоқа маълумотлари:
Телефон: +972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076
Шошилинч хабарлар учун: +972 (54) 485-1397
Электрон почта: [email protected]


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍32🙏1
Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилади

Президент Халқ қабулхоналари тизими мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи “диспетчер”га айланиб қолганини танқид қилди.
Мурожаатлар ҳал бўлмагани учун, ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар кўпайгани айтилди.

Тизимдаги камчиликлар ҳисобга олиниб, Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилиши ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилиши қайд этилди.
Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳар куни ишини шу ерда аҳоли дарди ва ташвишини эшитишдан бошлайди.

“Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан шу ернинг ўзида ҳал қилади”, - деди Президент.

Бунинг учун туман ҳокимининг ваколатлари кенгайтирилади. Масалаларни ҳал қилиш учун қўшимча ресурс ҳам берилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍4🤔2
Йўллардаги камералар фақат жарима ёзиш учун ишлаяпти – Президент

Сўнгги етти йилда йўл қуриш ва таъмирлашга берилган 61 трлн сўмнинг асосий қисми халқаро ва республика йўлларига тўғри келади. Лекин ўлим билан боғлиқ автоҳалокатнинг 75-80 фоизи ҳам шу йўлларда бўляпти.

Йиғилишда таъкидланишича, айниқса, аҳоли жамоат транспорти сифати ва тирбандликлардан мутлақо норози.

Аҳолининг яна бир эътирози – йўллардаги камералар дислокацияси. Улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти. Бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.

Президент чорраҳа, чизиқ ва йўл белгиларини тўғрилаш, светофорларни “ақлли” бошқарувга ўтказиш бўйича ишлар сустлигини танқид қилди.
Пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлиги кўрсатиб ўтилди. 

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🔥21❤‍🔥1👍1💯1
18 млн гектар яйлов ва ўрмон ерларидан етарлича фойдаланилмаяпти – Президент

Йиғилишда давлат раҳбари мева-сабзавот етиштириш ҳамда экспорт қилишдаги камчиликлар хусусида тўхталди.

Таъкидланишича, ҳокимлардан озиқ-овқат ва экспортни кўпайтириш талаб қилинмоқда. Лекин туманлар ҳудудининг катта қисмини ташкил қиладиган ўрмон ва яйлов ерлари республика ташкилотларига берилган. Туман ҳокимининг ваколати бўлмагани учун дарахт билан қопланмаган ўрмон ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштира олмайди.

Умуман, озиқ-овқатни кўпайтиришда энг катта захира бўлган 16 миллион гектар яйлов ва 12 миллион гектар ўрмон ерларидан етарлича фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Шунча ресурс билан гўштга бўлган ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, экспортга ҳам чиқсак бўлади-ку!” – деди давлат раҳбари.

Бош вазирга бу масалани назоратга олиб, бир ойда ўрмон ва яйлов ерларининг қанчасини аҳолига озиқ-овқат, озуқа учун бўлиб беришини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ерларни аукционга чиқариш топширилди. Шунингдек, яйлов ва ўрмон ерларини олаётган фермер ва чорвадорларнинг айланма маблағини ҳам ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2🔥1
📈 Одамларга балиқ эмас, қармоқ тутқазинг!

Бу гап бежиз айтилмаган. Чунки кўплаб муаммоларнинг асл сабаби ишсизликдир. Шу боис бугун бандликни таъминлаш, одамлар учун доимий даромад манбаи яратиш энг устувор вазифага айланди. Дастур, фармон, қарорлар қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3988

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯21👍1👏1
«ЎРИКЗОР»ДА БАЙРАМ:
Касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан кўнгилочар тадбир ташкил этилди

– Ҳар кунги бир хил иш муҳити, бозор овози, турли харидорларнинг инжиқлиги одамни бироз чарчатади. Аммо мана шундай юқори савиядаги кўнгилочар тадбирларнинг ўтказилиши ҳаммасини унуттиради, – дейди тадбиркор Нодирахон Файзиева.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3989

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
4👍1
Суд собиқ депутат Кобул Дусовни 5 йилу 2 ойга қамоққа ҳукм қилди

ЖИБ Шайхонтоҳур туман судида собиқ депутат К.Дусовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Суд ҳукмига мувофиқ К.Дусов 5 нафар жабрланувчига (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасадди ва масъуллари, Чирчиқ шаҳри ИИБ Пробация бўлими катта инспектори) нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Суд К.Дусовга Жиноят кодексининг юқоридаги моддалари билан ўташ учун узил-кесил 5 йилу 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3
Жанубий Корея Иқтисодий, ижтимоий ва меҳнат кенгаши делегацияси Ўзбекистонда

15 июнь куни Жанубий Корея Иқтисодий, ижтимоий ва меҳнат кенгаши раиси Ги-сеоб Квон бошчилигидаги делегация мамлакатимизга келди.

Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъуллари кутиб олишди.

Шу куни меҳмонлар Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор жойларда бўлиб, мамлакатимиз тарихи, халқимизнинг урф-одатлари, миллий анъаналари ҳамда юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорликлар билан яқиндан танишдилар. Жумладан, “Амир Темур тарихи” музейи, “Миробод” деҳқон бозори ва “Seoul Moon” маскани уларда катта таассурот қолдирди.

Делегация ташрифи давом этмоқда.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31
2025/09/11 17:02:01
Back to Top
HTML Embed Code: