Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси қамоққа олинди
Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси мансаб мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг терговда турган ишини тугатиб бериш эвазига 3000 доллар талаб қилади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

Натижада катта терговчи 2025 йилнинг май ойида мазкур фуқародан 1000 доллар, 10 млн сўм ва қиймати 1000 доллардан ортиқни ташкил қилган сейф ҳамда иш столини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.
Аммо, фуқаро ўзига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан қўзғатилган жинояти иши дастлабки терговда тугатилмасдан, судга юборилганлигини билгач, терговчидан муқаддам берилган пул маблағлари ва ашёларни қайтариб беришини талаб қилади.
Шундан сўнг, терговчи пул ва ашёларни фуқарога қайтараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Қиз чиқарганга қирқ йил тегма
Терроризмга қарши курашиш саҳналари акс этган бадиий фильмни кўрдим. Жуда яхши фильм экан. Кўп миллатлар бутун инсоният бахти учун халқаро терроризмга қарши биргаликда жон олиб жон беришади.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4024

❤1⚡1🔥1🍾1
Ўзбекистон парламентида мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари кенгайтирилади
Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга доир Қонун муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Сенати тегишли қонун лойиҳасини маъқуллади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга доир Қонун муҳокама қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, мухолифат қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунга қадар унинг муқобил вариантини киритиш ҳуқуқига эга бўлади. Улар, шунингдек, битта қўмита раиси ва иккита Қонунчилик палатаси қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини эгаллайди.
Бундан ташқари, мухолифат ҳар чоракда “ҳукумат соати”да кўриб чиқиш учун масала тақдим этиши ва депутатлик сўрови юбориши мумкин бўлади.
Олий Мажлис Сенати тегишли қонун лойиҳасини маъқуллади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
⚡1❤1
Президент Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи якунига етди
Тарихдаги биринчи бўлган ушбу ташриф Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларида янги босқични бошлаб берди ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожи учун кенг имкониятлар очди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон етакчиси бугун рафиқаси билан “Их Тэнгэр” мажмуасига ташриф буюрди. Президентлар ва биринчи хонимлар биргаликда дарахт экдилар. Анъанавий “Наадам” ўйинлари томоша қилинди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

❤2👍1
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига айрим ваколатлар бериляпти
Президентнинг жорий йил 23 июндаги ПФ-98-сон фармонига кўра, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига қуйидаги ваколатлар ўтказилади, жумладан:
Шунингдек, бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисми маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантирилади.
Бундан ташқари, жамоатчилик асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ҳамда Маслаҳат гуруҳлари ташкил этилади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Президентнинг жорий йил 23 июндаги ПФ-98-сон фармонига кўра, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига қуйидаги ваколатлар ўтказилади, жумладан:
• давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш;
• дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш;
• йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш.
Шунингдек, бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисми маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантирилади.
Бундан ташқари, жамоатчилик асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ҳамда Маслаҳат гуруҳлари ташкил этилади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
⚡2👍2❤🔥1👏1
Ўзбекистонда уй-жой нархлари кескин ошиши кутилмоқдами: Қурилиш вазирлиги изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда 1 июлдан бошлаб мамлакатда эскроу ҳисоб варақлари тизими жорий этилиши ва оқибатда уйларнинг нархи 20-30 фоизга ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, Россия тажрибасига кўра, эскроу тизими кўчмас мулкнинг нархларини анчагина кўтариб юборган экан.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4025
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ижтимоий тармоқларда 1 июлдан бошлаб мамлакатда эскроу ҳисоб варақлари тизими жорий этилиши ва оқибатда уйларнинг нархи 20-30 фоизга ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, Россия тажрибасига кўра, эскроу тизими кўчмас мулкнинг нархларини анчагина кўтариб юборган экан.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4025
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
⚡1👍1👎1
Ҳаётий суратлар қиёфаси
Бугун, 25 июнь куни Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси ва Тошкент фотосуратлар уйи билан ҳамкорликда илк бор “Бири Қуёш, бири Ой” номли фотокўргазма ташкил қилинди.
Батафсил: http://ishonch.uz/photo_news/4026

❤3👍1
#Ишонч_ҳафталиги
➡️ Бизда ор-номус борми?!
➡️ Қашшоқликдан юлдузликкача: дунё футболини ларзага солган камбағал болалар
➡️ Оғир меҳнат қилиш шарафи ёхуд қуллик менталитети
➡️ Диктаторга насиб қилмаган бункер: сирли объектдан очиқ кўргазмагача
➡️ Шафқатсиз саҳро: Ўлим водийсининг сири
➡️ Мавсум бошланди: репетиторга талаб юқори Ёхуд мaктaб тaълими етaрли эмасми?
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👌2⚡1🔥1👏1
Пулли синфлар: қай йўлдан кетяпмиз ва дунёда бу масала қай тарзда ҳал қилинган?
Яқинда ижтимоий тармоқларда давлат умумтаълим мактабларида пулли синфлар ташкил этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, пойтахтдаги 50-умумтаълим мактабининг янги очиладиган тўртта 1-синфининг биттаси пулли бўлади.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4027
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Яқинда ижтимоий тармоқларда давлат умумтаълим мактабларида пулли синфлар ташкил этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, пойтахтдаги 50-умумтаълим мактабининг янги очиладиган тўртта 1-синфининг биттаси пулли бўлади.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/4027
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
⚡2👎1
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 732,4 минг нафарни ташкил этди – ББА
2025–2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.
Билимни баҳолаш агентлигининг Тест синовларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи Жамшидбек Одиловнинг ёзишича, қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 732 411 нафарни ташкил этган.
Маълумот учун, рўйхатдан ўтган абитуриентлар тест синови учун тўловни бугун, 26-июн куни соат 23:59 га қадар амалга оширишлари мумкин.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
2025–2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.
Билимни баҳолаш агентлигининг Тест синовларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи Жамшидбек Одиловнинг ёзишича, қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 732 411 нафарни ташкил этган.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
– Ўзбек тили — 644 027 нафар;
– Рус тили — 71 476 нафар;
– Қорақалпоқ тили — 14 959 нафар;
– Бошқа тиллар — 1 949 нафар.
Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:
– эркаклар — 346 299 нафар
– аёллар — 386 112 нафар
Маълумот учун, рўйхатдан ўтган абитуриентлар тест синови учун тўловни бугун, 26-июн куни соат 23:59 га қадар амалга оширишлари мумкин.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
⚡1❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“БУГУН ЖУРНАЛИСТИКАНИ НИМАЛАР ЎЙЛАНТИРЯПТИ?”
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида ishonch.uz соҳа вакилларига ушбу савол билан микрофон тутди.
"Бугунги кундаги энг муҳим масала – рақамли муҳитга мослашиш"
Беруний АЛИМОВ,
Янги медиа таълим маркази директори,
филология фанлари доктори
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида ishonch.uz соҳа вакилларига ушбу савол билан микрофон тутди.
"Бугунги кундаги энг муҳим масала – рақамли муҳитга мослашиш"
Беруний АЛИМОВ,
Янги медиа таълим маркази директори,
филология фанлари доктори
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍5😱1🎉1
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга боради
Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 26-27 июнь кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади.
Ўзбекистон етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.
Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.

👍3⚡1
🗞 “Ishonch” газетасининг 26 июндаги сонида ўқинг:
➡️ ЖАНУБ ГАВҲАРИ
Абдусаид КЎЧИМОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси
– Ҳей, бу сурхонликлар-ей! Аждодлар анъаналарини уларчалик авайлаб-асраёт ган эл бўлмаса керак бу дунёда. Тўйлари кураш, кўпкарисиз ўтмайди. Узоқдан кел ган меҳмонларни қўшниларникига жой лаштириб, уларга «қўшхона», яъни озиқ овқат бериш удуми ҳам ҳануз бардавом.
➡️ ҲАММАМИЗ УЧУН БУРЧ БЎЛГАН МАВЗУНИ ҚОЙИЛЛАТИБ ЁЗДИНГИЗ
Қутлибека РАҲИМБОЕВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
– Ҳар бир тақдир бошламасидаги улуғларимиз – жадид боболари миздан келтирилган иқтибослар ҳам шунда руҳимизга куч берувчи лардан бўлгани ҳам сизнинг яна бир ютуғингиз бўлибди. Ахир ҳаз рати Бобур, ҳазрати Машрабларнинг ҳам изтиробли ғазалларини ўқиганда, сатрлари орасида учқун сочиб турганлари ҳам бўладики, ўқиб бўлгач, умидсизликка тушмайсан, яшагинг келади.
📌 “Ishonch” газетасининг 2025 йил 26 июндаги 79-сонида кўплаб қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин.
📖 ГАЗЕТАНИНГ 79-СОНИДА ЎҚИНГ
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Абдусаид КЎЧИМОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси
– Ҳей, бу сурхонликлар-ей! Аждодлар анъаналарини уларчалик авайлаб-асраёт ган эл бўлмаса керак бу дунёда. Тўйлари кураш, кўпкарисиз ўтмайди. Узоқдан кел ган меҳмонларни қўшниларникига жой лаштириб, уларга «қўшхона», яъни озиқ овқат бериш удуми ҳам ҳануз бардавом.
Қутлибека РАҲИМБОЕВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
– Ҳар бир тақдир бошламасидаги улуғларимиз – жадид боболари миздан келтирилган иқтибослар ҳам шунда руҳимизга куч берувчи лардан бўлгани ҳам сизнинг яна бир ютуғингиз бўлибди. Ахир ҳаз рати Бобур, ҳазрати Машрабларнинг ҳам изтиробли ғазалларини ўқиганда, сатрлари орасида учқун сочиб турганлари ҳам бўладики, ўқиб бўлгач, умидсизликка тушмайсан, яшагинг келади.
📌 “Ishonch” газетасининг 2025 йил 26 июндаги 79-сонида кўплаб қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин.
📖 ГАЗЕТАНИНГ 79-СОНИДА ЎҚИНГ
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар форуми: Нурафшон касаба ёшларига мезбонлик қилмоқда
Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан “Касаба уюшмалари ёшлари – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” Республика ёшлар форуми доирасидаги тадбирлар бугун Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида давом этмоқда.
Айни пайтда касаба ёшлари ўн учта йўналишда гуруҳларга бўлинган ҳолда, ўз ғоялари ва ишланмалари акс этган тақдимотларини тайёрламоқда.
Форум доирасида ёшлар билан суҳбат, кечки вақтда эса, Нурафшон шаҳридаги амфитеатрда эстрада хонандалари иштирокида галаконцерт дастури режалаштирилган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан “Касаба уюшмалари ёшлари – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” Республика ёшлар форуми доирасидаги тадбирлар бугун Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида давом этмоқда.
Айни пайтда касаба ёшлари ўн учта йўналишда гуруҳларга бўлинган ҳолда, ўз ғоялари ва ишланмалари акс этган тақдимотларини тайёрламоқда.
Форум доирасида ёшлар билан суҳбат, кечки вақтда эса, Нурафшон шаҳридаги амфитеатрда эстрада хонандалари иштирокида галаконцерт дастури режалаштирилган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍6❤2👏2🎉1
Қашқадарёда боғча боласи вафот этди: Бош прокуратура вазиятни ўрганяпти
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида 2,5 ёшли қизалоқ вафот этди.
Марҳума қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида 2,5 ёшли қизалоқ вафот этди.
Ҳодиса жорий йил 20 июнь куни содир бўлган. Қизалоқнинг бувиси экспертиза бола машинада қолиб, димланиб ўлганини аниқлаганини айтади.
Аниқланишича, боғча раҳбарининг ўзи ҳар куни Spark машинасида уйдан боғчага, боғчадан уйга болаларни ташиган. Ўша куни ҳам қизалоқни у машинада олиб кетган бўлган.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.
Марҳума қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
😢2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бизга муаммоларни ҳал қиладиган матбуот керак" – Шароф Убайдуллаев
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Касаба уюшмалари Федерациясида уюштирилган давра суҳбатида бир гуруҳ соҳа фидойилари ва устоз журналистлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Шароф Убайдуллаев матбуот ҳамма долзарб мавзуларни ҳам кўтариб чиқмаётганини, жумладан, туманлар бошқарувида ўзгариш бўлгани, аммо бирорта журналист буни ёритиб чиқмаганини таъкидлади.
Шунингдек, устоз жураналист ўз сўзида ОАВ ходимларини дунё матбуотчилигини ҳам ўрганишга ва кузатиб боришга, мавзуларни ёритишда янада дадил ва журъатли бўлишга чақирди.

❤3⚡2👍1