Telegram Web Link
Ўзбекистонда 52 метрли “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” яратилмоқда

Иккинчи Ренессанс даври миниатюраларини ўз ичига олган “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” узунлиги қарийб 52 метр, бўйи бир метрли ганчкор безак билан ҳисоблаганда 5 метрни ташкил этади.

Батафсил cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Кун_ҳикмати

📌 Хотирангизни ранжли нарсалар билан тўлдирманг, акс ҳолда у ерда гўзал лаҳзалар учун жой қолмаслиги мумкин.

✍️ Фёдор Достоевский

Расмий саҳифаларимиз
👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
31👍1
☀️ ЖАЗИРАМА ИССИҚДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНИШ КЕРАК?

Шу кунларда жазирама авжига чиқади. Жумладан, бугун, 18 июлдан республика ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади.

⚡️ Мутасадди вазирликлар эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда.

“Аввало, куннинг энг иссиқ вақти — соат 12:00 дан 16:00 гача имкон қадар ёпиқ бинолар ёки салқин жойларда бўлиш лозим. Бу вақтда қуёш нурлари энг кучли бўлиб, тананинг қизиб кетиши ва офтоб уриш хавфи юқори бўлади. Агар кўчага чиқиш зарурати туғилса, соя жойларда юриш, соябондан фойдаланиш ва фаолликни куннинг салқинроқ пайтлари — эрталаб ёки кечқурунга режалаштириш мақсадга мувофиқ”, деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса деҳқонларни соат 10.00 дан 16.00 гача ташқи муҳитда ишламасликка чақирмоқда.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21🔥1
Yandex такси: мижоз ҳамиша ҳақ(ми)?

Танишим билан бир жойга борадиган бўлиб, уйи яқинида кўришдик. Йўл-йўлакай борадиган бўлсак, манзилга ҳали бери етолмаслигимиз аниқ эди. У Yandex иловаси орқали такси чақиришимни сўради. Чақирдим. Шу онда унинг уйидан қўнғироқ бўлиб, бирровга киришини сўраб қолишди. У менга: “отказ”ни босворгин, сал туриб чақирамиз, деди-ю, шошилганича уйига кириб кетди. Ҳайдовчи деярли етиб келган эди. Ичимда ҳайдовчига раҳмим келса ҳам, ноиложликдан буюртмани бекор қилдим.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4077

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1👍1👎1🎉1
Мўғулистондан майда шохли моллар харид қилинади

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 2025–2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида амалга ошириладиган қатор чора тадбирлар белгилаб олинди.

Унга кўра, Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли моллар олиб келинади ва уларни маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сонини 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказилади.

Босқичма-босқич жун ва кашемирни қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Шунингдек, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Мўғулистонга экспорт ҳажмини ҳар йили ошириб бориб, 10 баробарга кўпайтириш чоралари кўрилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21👏1
#Кун_ҳикмати

📌 Ҳақиқатни истайдиган ҳар қандай одам даҳшатли даражада кучлидир.

✍️ Фёдор Достоевский

Расмий саҳифаларимиз
👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31
#Сўранг_жавоб_берамиз

💬 Меҳнат таътили тугамасдан чақириб олинса, қандай ҳисоб-китоб қилинади?

Савол
: – Корхонада вазифамни бажарадиган ходим бўлмаганлиги туфайли меҳнат таътилим тугамасдан маъмурият ташаббуси билан ишга чақириб олиндим. Аммо таътил пулини тўлиқ олганман. Бу вазиятда мен билан қандай ҳисоб-китоб қилинади?

Жавоб: http://ishonch.uz/news/4079

📤 Саволларингиз бўлса бизга юборинг!

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Санта-Барбара”дан “Муҳташам юз йил”гача: энг узоқ сериал қайси?

Турли йилларда юртимиз томошабинлари “Бойлар ҳам йиғлайди”, “Оддий Мария”, “Канизак Изаура”, “Эсмеральда”, “Муҳташам юз йил” каби сериаллар қаҳрамонларининг тақдири учун куйиб ёндилар. Айниқса тўқсонинчи йилларда намойиш этилган, боши-ю охири йўқ “Санта-Барбара” ўзининг узлуксизлиги билан абадий давом этадигандек таассурот қолдирганди. Аммо юқорида номи келтирилган сериалларнинг бирортаси давомийлиги бўйича ўнликка ҳам киришмайди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4074

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда «Ислом Давлати Хуросон Вилояти» террор ташкилоти аъзолари фош қилинди

Наманган шаҳрида “Ислом Давлати Хуросон Вилояти” халқаро террористик ташкилотининг яширин “жамоати” фош этилди.

Гуруҳнинг 16 нафар аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилиб, 37 та уяли алоқа воситалари, 51 дона нашриёти кўрсатилмаган диний адабиётлар, 40 та DVD диск, 4 та флеш-карта ҳамда Notebook ва планшет ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Давлатобод туманида яшовчи фуқаро томонидан ташкил этилган “жамоат” йиғилишларида халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи даъватлари фаол тарғиб қилинган.

Ҳозирда гуруҳ ташкилотчиси ва 3 нафар фаол аъзосига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1211 эшитади
Мотороллер таъмирлаб берилди


Камбағални урма, сўкма, тўнини йирт дейдилар. Сабоҳатлар яхши ниятда Урганчдаги дўкондан 16 миллион 500 минг сўмга 3 ғилдиракли мотороллер сотиб олишган эди. Ундан рўзғорда фойдаланамиз, узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қиламиз деб ўйлашганди. Уйга келгач ҳайдаб кўришса, мотороллер ишламади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4081

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

Президент фармойиши билан 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.

Бунда бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:
• 2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та;
• 2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та;
• 2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та;
• 2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та.

Магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:
• 2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та;
• 2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та;
• 2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та;
• 2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Истанбул-Тошкент йўналишида учган самолёт бортида чақалоқ дунёга келди

Бугун, 19 июл куни Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича парвоз вақтида самолёт бортида чақалоқ туғилди.

Uzbekistan Airways хабарига кўра, парвоз давомида йўловчилардан бирида муддатидан олдинги туғуруқ бошланган. Аёлга бортда йўловчи сифатида учаётган икки нафар шифокор – Дилбар Шерипбаева ва Дилшод Нортожиевлар ҳамда борткузатувчилари ёрдам кўрсатган ва аёлнинг кўзи ёриган.

Самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўндирилиб, она ва унинг янги туғилган ўғил бола фарзанди шифокорлар назорати остида маҳаллий шифохонага олиб кетилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2👍1
#Кун_ҳикмати

📌 Китоб, газета-журнал ўқийдиган одамга панду насиҳат даркор эмас. Аммо газета ўқимайдиган одамлардан қўрқиш керак. Айниқса, у раҳбар бўлса...

✍️ Хуршид ДЎСТМУҲАММАД

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31
Ўзбекистонда барча 4 ва 5 қаватли уйларга лифт ўрнатилади!

🏗 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 4 ва 5 қаватли биноларга лифт ўрнатиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқмоқда.

🌍 Вазирлик маълумотига кўра, мазкур ташаббус халқаро тажриба асосида амалга оширилади. Кўплаб давлатларда бундай биноларга лифт ўрнатиш одатий ҳол ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Академик лицейларга кириш тест синовлари санаси ва вақти маълум бўлди

2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади.

Тест синовлари икки сменада ўтказилади:

🔹 Биринчи смена — соат 09:00;
🔹 Иккинчи смена — соат 15:00.

Эслатма: Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга камидан 1,5 соат олдин, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади.

Синов ўтказиладиган манзил рухсатномада кўрсатилган бўлади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3🍾1
Тошкентдаги омборхоналарнинг биридан перекис водород моддаси очиқ ҳавога чиқиб кетди

Бугун, 21 июль куни соат 03:00 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Узумбоғ кўчасидаги омборхонада жойлашган сиғимдан перекис водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилди.Хабарга асосан, зудлик билан Тошкент шаҳар ФВБнинг Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари айтилган манзилга етиб борди.

Вазият тўлиқ назоратга олиниб, барча тегишли хизматлар воқеа жойида ҳамкорликда иш олиб борилди ва ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилди.

Air Tashkent хизматининг ҳаво сифати датчиклари Oлмазoр туманида (423-сонли болалар боғчаси ҳудудида) ҳаво ифлосланишининг хавфли даражада юқори кўрсаткичларини қайд этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😱3
#Кун_ҳикмати

Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур.

✍️ Маҳмудхўжа Беҳбудий

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍5
Ўзбекистонда сентябрдан АИ-80 бензинини ишлаб чиқариш тўлиқ тўхтатилади

Ўзбекистонда АИ-80 бензинини ишлаб чиқариш жорий йилда тўлиқ тўхтатилади. Бу ҳақда “Кунўз” нашри ўз ихтиёридаги ҳужжатга таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” жорий йил якунига қадар юқори октанли (АИ-92) автобензинни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, сентябрдан АИ-80 русумидаги автобензин ишлаб чиқаришдан тўлиқ воз кечишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Президентнинг “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш белгиланган эди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2🔥1
Ўзбекистон икки қўшниси билан чегаралари туташган нуқтани белгиловчи Шартномани қабул қилади

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қайд этилишича, ратификация ёрлиқлари алмашинилган кундан бошлаб Уч давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома (Хўжанд, 2025 йил 31 март) кучга киради. Шартнома кучга кириши уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси жойлашуви ҳамда туташган нуқта ҳудудида давлат чегаралари чизиқларининг ўтиши халқаро-ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқланиши билан изоҳланади.
Таъкидланишича, туташган нуқтада уч давлат халқлари дўстлигини ифодаловчи стела барпо этилган бўлиб, унинг маркази ўз жойлашувига кўра, туташган нуқтанинг геодезик ва тўғри бурчакли координаталарига мос келади.

Мазкур Шартнома муддатсиз ҳисобланади ва денонсация қилинмайди.


Расмий саҳифаларимиз
👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍1👏1
2025/09/08 22:10:57
Back to Top
HTML Embed Code: